эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
    Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф
  • Олимхўжа Бўронов

    Мундиал яқин!

    Бизни Мундиалга элтувчи йўллар ҳақида...

    ОФК коэффициентлар жадвали: Қатар ва БАА Ўзбекистонга яна яқинлашишди

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2014-03-15 12:10

    ОФКнинг коэффициентлар жадвалига яна назар ташлаймиз. Ушбу ҳафтада ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақасининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Шунингдек, куни кеча ФИФА март ойидаги янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Табиийки, коэффициентлар жадвалида ҳам ўзгаришлар юз берди. Демак, жадвалдаги ўзгаришларни иккига бўлган ҳолда — клублар ва терма жамоалар рейтинги сифатида алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. Бунда асосий эътиборни Ўзбекистон, Қатар ва БААга қаратамиз. Боиси, биз ҳали-бери Саудия ва Эронга ета олмаймиз, қолган давлатлар бизга ета олишмайди.

    Клублар рейтинги (максимал – 70 балл)
    Ўзбекистоннинг ОЧЛдаги ягона вакили “Бунёдкор” ўз майдонида “Ал-Жаиш”га ютқазди. Натижада, ҳисобимизга ҳеч қандай балл қўшилмагани етмагандек, жадвалнинг клублар қисмида балларимиз камайди. Клублар рейтингида етакчилик қилаётган Жанубий Корея ўз балларини янада кўпайтириши ҳисобига, ўз ҳисобига очко ёзмаган (кам очко олган) давлатлар ҳисобида баллар бироздан пасайди. Натижада Ўзбекистон ҳам 1 баллдан сал кўпроқ очко йўқотди (34,01 эди, 32,94 бўлди).

    Қатарнинг 4та жамоаси ушбу турда умумий 8 очко жамғарди ва жадвалда 2014 йилда жамғарилган баллар ҳисобига 2 балл қўшилди (бу клублар рейтингида 1 баллга тенг бўлди). БАА ҳам маълум очколарни жамғарди. Эрон эса Ғарб минтақасида 1-ўринни эгаллаб турган Саудия Арабистонига анча яқинлашди.

    Терма жамоалар рейтинги (максимал – 30 балл)
    Эрон март ойида ҳам Осиёнинг энг яхши терма жамоаси номини ўзида сақлаб қолди. Фақат уларнинг ҳисобидаги рейтинг баллари камайди (724дан 692га). Натижада Ўзбекистон терма жамоаси март ойида 4 балл йўқотган бўлса-да, коэффициентлар жадвалида ўз ҳисобини 1,07 баллга бойитди. Демак, клублар устунида йўқотилган баллни терма жамоа томонда қопладик.

    Умумий балл
    Натижада умумий балларимиз ўзгаришсиз қолди. БАА ва Қатар ҳам терма жамоа устунида очколари бироздан бўлса-да оширишди. Умумий балларда Қатар ҳисобига 1,5, БАА ҳисобига эса 1 балл қўшилди. Бу икки давлат биз билан ўртадаги фарқни янада қисқартиришди. Улар 3-ўрин учун ҳаракат қилишдан ташқари, ўзаро 4-ўрин учун ҳам кураш олиб боришмоқда. Сабаби жадвалдаги 4 ва 5-ўринларга бериладиган ўринларда фарқ бор. Эрон ҳам Саудия жуда яқин келди.

    Шарқ минтақасида ҳаммаси оддий ҳозирча. Барча ўз ўрнини эгаллаб турибди. Давлатлар бир-биридан ўтиб кетишлари қийин. У ерда кураш фақат қуйи поғоналарда кечмоқда. Масалан, Вьетнам клублари ОФК кубогида яхши иштирок этишмоқда, терма жамоа Гонконгни мағлуб этиши оқибатида бу давлат 8-ўриндан 6-ўринга кўтарилиб олди. Бу дегани, йил якунида ҳам Вьетнам Шарқда 6-ўринни қайд этса, уларга ОЧЛ гуруҳ босқичга 1та, саралашига 1та ўрин берилади.

    Хулоса
    Яна ўша фикрда қоламиз. Ҳамма нарса “Бунёдкор” ва Миржалол Қосимов қўлида. Бу жамоа ОЧЛда қанчалик узоққа борса, биз Ғарб минтақасида ўзимизга тегишли бўлиб турган 3-ўринни сақлаб қола оламиз. Натижада келаси йили ОЧЛда “2+2” кўринишида ўринга эга бўламиз. Агар 5-ўринга тушиб кетсак, яна “1+2”ни “қўлга киритамиз”. Терма жамоа миқёсида эса биз ўзимизнинг максимал натижамизга эга бўлдик, йил давомида бу ёқдан ҳисобимиздаги баллар деярли ўзгармайди.

    ОФК КОЭФФИЦИЕНТЛАР ЖАДВАЛИ (2014 йил 13 март ҳолатига)
    ҒАРБ МИНТАҚАСИ


    №

    Мамлакат

    2011

    2012

    2013

    2014

    Жами

    Клуб рейтинг балли

    ФИФА рейтинги

    МТЖ
    учун балл

    ЖАМИ БАЛЛ

    ОЧЛ

    ОФК кубоги

    1

    С.Арабистони

    16,75

    23,917

    18,75

    2

    61,417

    67,438

    453

    19,638

    87,077

    3

    1

     

     

    2

    Эрон

    15,25

    17

    15,333

    2,75

    50,333

    55,268

    692

    30

    85,268

    3

    1

     

     

    3

    Ўзбекистон

    8,833

    9,667

    10,5

    1

    30

    32,941

    565

    24,494

    57,435

    2

    2

     

     

    4

    БАА

    5

    4,5

    13,25

    3,666

    26,416

    29,006

    550

    23,844

    52,850

    2

    2

     

     

    5

    Қатар

    14,333

    4,5

    13,25

    3

    35,083

    38,523

    330

    14,306

    52,829

    1

    2

     

     

    6

    Иордания

    7,833

    5,167

    6,833

    0,5

    20,333

    22,326

    521

    22,587

    44,913

    1

    1

     

     

    7

    Кувайт

    5,444

    7

    12,667

    1,167

    26,278

    28,854

    287

    12,442

    41,296

    -

    1

    1

     

    8

    Ироқ

    6,444

    9

    6,167

    1,667

    23,278

    25,560

    317

    13,743

    39,303

    -

    1

    1

     

    9

    Уммон

    1,5

    3,333

    3,833

    1,167

    9,833

    10,797

    339

    14,697

    25,494

    -

    1

    -

    1

    10

    Сурия

    2,778

    5,167

    7,667

    0,334

    15,946

    17,509

    183

    7,934

    25,443

    -

    1

    -

    1 

     

    ШАРҚ МИНТАҚАСИ


    №

    Мамлакат

    2011

    2012

    2013

    2014

    Жами

    Клуб рейтинги

    ФИФА рейтинги

    МТЖ
    учун балл

    ЖАМИ БАЛЛ

    ОЧЛ

    ОФК кубоги

    1.

    Жанубий Корея

    25,25

    18,75

    15,25

    4,5

    63,75

    70

    552

    23,931

    93,931

     3

    1

     

     

    2.

    Япония

    16,25

    10,75

    12,5

    1,5

    41

    45,020

    622

    26,965

    71,985

     3

    1

     

     

    3.

    Хитой

    6,75

    9,333

    17,25

    2,5

    35,833

    39,346

    339

    14,697

    54,043

     2

    2

     

     

    4.

    Австралия

    5,5

    1,667

    10

    1,333

    18,5

    20,314

    545

    23,627

    43,941

     2

    2

     

     

    5.

    Таиланд

    8,167

    7,833

    9

    1

    26

    28,549

    151

    6,546

    35,095

     1

    2

     

     

    6.

    Вьетнам

    3,833

    2,333

    3,833

    2

    11,999

    13,175

    224

    9,711

    22,886

    1

    1

     

     

    7.

    Индонезия

    4

    5,333

    4,5

    0,834

    14,667

    16,105

    128

    5,549

    21,654

     -

    1

    1 

     

    8.

    Гонконг

    2,333

    3,5

    4,167

    0,667

    10,667

    11,713

    156

    6,763

    18,476

     -

    1

    1

     


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: