эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
    Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф
  • Олимхўжа Бўронов

    Мундиал яқин!

    Бизни Мундиалга элтувчи йўллар ҳақида...

    ОФК коэффициентлар жадвали: Ўзбекистон таъқибчиларидан 10 очкога ўтиб кетди!

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2014-04-24 18:35

    Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубогининг гуруҳ босқичига якун ясалди. ОФК коэффициентлар жадвали (ОФККЖ)да жиддий ўзгаришлари бўлди. Барчасига навбатма-навбат тўхталамиз.

    Ўзбекистон
    Бешта тур давомида Ўзбекистон ҳисобига 5 очко келтирган “Бунёдкор”, 1та ўйинда бирданига 6 очко келтирди — “Ал-Жаиш” устидан қозонилган ғалаба учун 3 очко ва гуруҳдан чиққани учун 3 очко! Натижада ушбу мавсумда Ўзбекистон ҳисобига ҳозирча 11 очко қўшилди. Бу сўнгги 4 йил ичидаги рекорд натижадир. Аввалги 3 йилдаги Ўзбекистоннинг натижаларига эътибор қаратинг: 2011 йил — 8.833 балл, 2012 йил — 9.667 балл, 2013 йил — 10,5 балл. Битта фарқ бор: аввалги йилларда босқичдан-босқичга ўтганлик учун 1 очко бериларди. Ушбу мавсумдан бошлаб бунинг учун бериладиган очко 3га кўпайтирилди.

    Натижада клубларимизнинг 4 йилда тўплаган очколари 40тага етди ва бу жадвалга 39,44 балл сифатида киритилди (клублар рейтингида етакчилик қилаётган Жанубий Кореянинг очколари 71тага етди). Умумий балларимиз эса 63,65ни ташкил қилмоқда.

    “Бунёдкор” Саудиянинг “Ал-Ҳилол” билан ўйинида Ўзбекистон ҳисобига яна 9 очко қўшиш имкониятига эга (2та ғалаба ва кейинги босқич учун бериладиган балл). Иложи борича ҳар бир ўйинда максимал натижага ҳаракат қилавериш керак. Бунинг фойдаси ҳақида пастроқда тўхталамиз.

    Таъқибчилар
    БААнинг 2та клуби 5-турдан кейин плей-фф йўлланмасини қўлга киритганди. Амирликнинг бир жамоаси кейинги босқичга чиқа олмагани етмагандек, сўнгги турда 3та клуб умумий ҳисобда атиги 1 очко тўплади холос. Қатар клублари эса сўнгги турда 2та ғалабага эришишди ва битта жамоа плей-оффга чиқди — жами 9 очко. Бу очко 4га бўлинди (клублар сонига) ва 2,25 балл Қатар ҳисобига қўшилди. Қатарликлар 52,87 балл билан БААга (53,55) яқинлашиб олди. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон БАА ва Қатарни 10 баллга ортда қолдириб кетди.

    Бундан кейин Қатарнинг ягона жамоаси томонидан киритиладиган очко 4га бўлинишини инобатга олсак, “Ас-Садд” ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, ОЧЛ чемпионлигини қўлга киритса ҳам, қатарликлар бундан кейин 10 баллни қўлга кирита олмайдилар. Фақатгина ФИФА рейтингида қандайдир кескин ўзгаришлар юзага келмаса, Ўзбекистон ОФККЖда 4-ўриндан тушиб кетмаслиги аниқ бўлди! Келаси мавсумда “2+2”ни кафолатладик. Жадвалда 3-ўриндан пастга тушиб кетмасак, плей-оффда иштирок этадиган жамоаларимиз дастлабки босқичларда ўз ўйинларини Ўзбекистонда ўтказишади. Демак, эндиги вазифа — 3-ўриндан тушиб кетмаслик!

    Мавсум қаҳрамонлари
    Гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг ягона жамоаси плей-оффга чиқди. Демак, бу борада 100 фоизлик кўрсаткичга эгамиз. Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистонининг 3тадан клублари (75%) нимчорак финалга чиқишди. БААнинг 3та клубидан 2таси ўз юришини давом эттирмоқда. Натижада, ушбу мавсумда Корея — 11.75, БАА — 11.333, Саудия ва Япония — 11.25, Ўзбекистон эса 11 баллдан жамғаришган.

    Австралияда ўсиш
    Яшил қитъанинг 3та жамоасидан 2таси плей-оффга чиқди. Хитойдан эса фақатгина ОЧЛнинг амалдаги ғолиби — “Гуанжоу Эвергранд”гина плей-оффга чиқди. ФИФА рейтингида юқори кўрсаткичга эга бўлган яшил қитъа вакиллари Ғарб минтақасида Хитойдан ўтиб кетган ҳолда, 3-ўринга чиқиб олишди.

    Ғалати ОФК
    ОФК ғалати қарор чиқариб қўйган. 2011-2014 йиллардаги натижалар (яъни биз ҳисоб-китоб қилиб бораётган мазкур жадвал) орқали кейинги 2 йил учун ОЧЛ квотаси тасдиқланади. Демак, биз 2015 ва 2016 йиллар учун “2+2” квотани кафолатладик. 2012-2015 йиллардаги натижалар орқали эса 2017-2020 (4 йил) йиллардаги ОЧЛ квотаси тасдиқланади. УЕФАда эса ундай эмас. Ҳар йили 4 йиллик натижа ҳисобланади ва ҳар йили алоҳида квоталар тасдиқланади. ОФК эса 2 йил давомида 6 йиллик квотани олдиндан тасдиқлаб қўймоқда. Натижада мамлакатлар кейинги 6 йил давомида квота учун курашиш мотивациясидан маҳрум бўладилар.

    Ушбу мавсумда “Бунёдкор” узоқроққача бориб, терма жамоамиз ФИФА рейтингида Эрондан ўтиб кетса (бунинг учун Осиё кубоги-2015да яхши иштирок этишимиз лозим), 2012-2015-йиллар учун тузиладиган ОФККЖда биз 2-ўринга чиқиб олишимиз мумкин. Бу эса 2017-2020 йиллар давомида “3+1”га эга бўламиз, деганидир!

    ОФК КОЭФФИЦИЕНТЛАР ЖАДВАЛИ (2014 йил 25 апрель ҳолатига)
    ҒАРБ МИНТАҚАСИ


    №

    Мамлакат

    КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

    ТЕРМА ЖАМОАЛАР
    РЕЙТИНГИ

    ЖАМИ
    БАЛЛ

    КВОТАЛАР

    2011-2013

    2014

    Жами

    Рейтинг
    балли

    ФИФА
    рейтинги

    МТЖ
    учун
    балл

    ОЧЛ

    ОФК
    кубоги

    1

    С.Арабистони (4)*

    59,417

    11,25

    70,667

    69,672

    455

    19,091

    88,762

    3

    1

     

     

    2

    Эрон (4)

    47,583

    9

    56,583

    55,786

    715

    30

    85,786

    3

    1

     

     

    3

    Ўзбекистон (1)

    29

    11

    40

    39,437

    577

    24,210

    63,646

    2

    2

     

     

    4

    БАА (3)

    21,75

    11,333

    33,083

    32,617

    499

    20,937

    53,554

    2

    2

     

     

    5

    Қатар (4)

    32,083

    7,25

    39,333

    38,779

    336

    14,098

    52,877

    2

    2

     

     

    6

    Иордания (2)

    19,833

    3,833

    23,666

    23,333

    510

    21,399

    44,731

    1

    1

     

     

    7

    Кувайт (2)

    25,111

    4,5

    29,611

    29,194

    283

    11,874

    41,068

    -

    1

    1

     

    8

    Ироқ (2)

    21,611

    4,167

    25,778

    25,415

    324

    13,594

    39,009

    -

    1

    1

     

    9

    Уммон (2)

    8,666

    2,167

    10,833

    10,680

    418

    17,538

    28,219

    -

    1

    -

    1

    10

    Сурия (2)

    15,612

    0,833

    16,445

    16,213

    190

    7,972

    24,185

    -

    1

    -

    1 

    11

    Ливан (2)

    8,5

    4,167

    12,667

    12,489

    251

    10,531

    23,020

    -

    1

    -

    1 

    12

    Баҳрайн (2)

    4,333

    4,5

    8,833

    8,709

    289

    12,126

    20,834

    -

    1

    -

    1 

    Изоҳ: * - 2014 йилги мавсумда ОЧЛ (ёки ОФК кубоги)да иштирок этаётган клублари сони

    ШАРҚ МИНТАҚАСИ


    №

    Мамлакат

    КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

    ТЕРМА ЖАМОАЛАР
    РЕЙТИНГИ

    ЖАМИ
    БАЛЛ

    КВОТАЛАР

    2011-2013

    2014

    Жами

    Рейтинг
    балли

    ФИФА
    рейтинги

    МТЖ
    учун
    балл

    ОЧЛ

    ОФК
    кубоги

    1.

    Ж.Корея (4)

    59,25

    11,75

    71

    70

    551

    23,119

    93,119

    3

    1

     

     

    2.

    Япония (4)

    39,5

    11,25

    50,75

    50,035

    613

    25,720

    75,755

    3

    1

     

     

    3.

    Австралия  (3)

    17,167

    9,667

    35,834

    35,329

    545

    22,867

    58,196

    2

    2

     

     

    4.

    Хитой (4)

    33,333

    7

    40,333

    39,765

    333

    13,972

    53,737

    2

    2

     

     

    5.

    Таиланд (1)

    25

    6

    31

    30,563

    156

    6,545

    37,109

    1

    2

     

     

    6.

    Вьетнам  (2)

    9,999

    6,167

    16,166

    15,938

    242

    10,154

    26,092

    1

    1

     

     

    7.

    Индонезия (2)

    13,833

    4,5

    18,333

    18,075

    135

    5,664

    23,739

    -

    1

    1

     

    8.

    Малайзия (2)

    10,5

    1,833

    12,333

    12,159

    153

    6,420

    18,579

    -

    1

    1

     

    9.

    Гонконг (2)

    10

    3,833

    13,833

    13,638

    111

    4,657

    18,296

    -

    1

    -

    1

    10.

    Ҳиндистон (2)

    8,501

    3,167

    11,668

    11,504

    144

    6,042

    17,546

    -

    1

    -

    1

    11.

    Сингапур (2)

    7,5

    2,667

    10,167

    10,024

    144

    6,042

    16,066

    -

    1

    -

    1

    12.

    Мальдив (2)

    6,167

    0,667

    6,834

    6,738

    124

    5,203

    11,941

    -

    1

    -

    1


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 04:19:01
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:18:57
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:16:24
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:16:23
    0
    1
    JIZZAXIM 2014-05-01 07:19:18
    0
    0
    KATALONIYA 2014-04-25 09:47:54
    0
    0