-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Сафарали Сиддиқов Футбол — спорт қироли!
«Реал» - «Атлетико» тўқнашуви: бу сафар ким ғолиб?
Баҳо: +1Киритилган сана: 2014-05-24 16:03
Ўтган асрнинг 90-йилларида Eвропа миллий чемпионатларида чемпионликни ҳам, кубокни ҳам бошқа совринларни, медалларни ўзиники қилиб олишга қодир 3 тадан суперклуб бўларди. Италияда "Милан", "Интер", "Ювентус", Голландияда ПСВ "Эйндховен", "Аякс", "Фейеноорд", Англияда "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Арсенал", Францияда "Марсель", "Пари Сен- Жермен", "Монако", Германияда "Бавария", "Боруссия" Д, "Вердер" , Испанияда "Реал", "Барселона", "Атлетико" ва ҳоказо... Бу жамоалар Еврокубокларда ҳам мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишарди. Ички чемпионатларда чемпионлик учун кураш қизигандан-қизирди. Лекин 3 та жамоадан ташқари бошқа жамоалар ҳам уларга етарлича ташвиш туғдирарди.
Яқинда якунланган Ла-лига баҳсларида Мадриднинг "Атлетико" жамоасини муддатидан чемпион бўлса керак деб кўпчилик тахмин қилганди. Лекин чемпион якунланишига саноқли турлар қолганда "Атлетико" сафарда "Леванте"га мағлуб бўлди. Кейинги турда "Атлетико" ўз майдонида "Малага"ни қабул қилганда кўпчилик энди "Атлетико" рақибига имкон бермаса керак деган хаёлга борди.
Аммо "Малага" Мадриддан очко билан қайтиб охирги турда "Камп Ноу"даги "Барселона" - "Атлетико" учрашувини ўртоклик ўйини финал мақомида ўтишини таъминлаб берди. "Барселона" - "Атлетико" ўйинида эса ҳаммамиз кўрдик: "Атлетико" ўзига керакли натижага эришди ва орадан 18 йил ўтиб Испания чемпионлигини қўлга киритди. Бундан 18 йил илгари ҳам "Барса" ва "Атлетико" ўртасидаги қизғин курашларга кўплаб гувоҳ бўлгандик. Ўшанда чемпионликни ҳам, кубокни ҳам ўзиники қилиб олган "Атлетико" "Барса"ни бир мавсумда 3 бор таслим этганди: Ла-лигада 2 марта, кубок финалида 1 марта. Кейин бу жамоалар Испания Суперкубогида баҳс олиб боришди.
Таркибини бир қанча янги футболчилар билан тўлдирган "Барса" "Атлетико"ни дастлабки учрашувда йирик ҳисобда енгди - 5:2. "Барселона" сафига янги келиб қўшилган бризилиялик Роналдо ўйинда дублга эришди. Жавоб ўйинида "Атлетико" 3:1 ҳисоби билан устун келди. Аммо бу ғалаба "матрасчилар" учун Испания Суперкубогини қўлга киритиши учун камлик қилди. Кейин эса Испания Кубоги чорак финалида иккала жамоа кураш олиб боришди. 1997 йилнинг баҳорига келиб Ла-лигада Мадриднинг "Реал" жамоаси рақибларидан анча илгарилаб кетишган, "Атлетико"нинг ҳам, "Барса"нинг ҳам бор умиди ана шу Испания Қироли Кубогига қаратилганди. Чорак финал босқичидаги мазкур ўйин шунга яраша кескин ва қизғин курашларга бой ўтди. Дастлабки ўйин Мадридда ташкил этилиб, унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
"Камп Ноу"да эса ҳақиқий драматик, очиқ футбол томоша қилдик. Ўша куни "Атлетико" ҳам, "Барселона" ҳам ғалаба учун борини бериб ўйнади. Кўпроқ ЖЧ-1966даги КХДР-Португалия учрашувига ўхшаб кетадиган бу ўйин чинданам футбол тарихидаги энг қизиқарли учрашувлар қаторига киритилди. Дастлаб ўйин "Барселона" учун кўнгилсиз бошланди. Учрашувнинг дастлабки ярим соатида каталонияликлар дарвозаси "Атлетико"нинг сербиялик легионери Милинко Пантич томонидан 3 марта забт этилди. Бир таймда 3 та гол — бунинг отини "классик хет-трик" дейдилар. Аммо 2-таймда яна бир футболчи классик хет-трик кайд этишга муваффак бўлди. Бу — 1996 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган "Барса" юлдузи бразилиялик Роналдо. Иккинчи бўлим бошланишидан у 3 дақиқа оралиғида "Атлетико" дарвозасига 2 та гол урди. Аммо орадан бир дақиқа ўтиб Милинко Пантич ўйиндаги покерини нишонлади - 2:4. Ўйинда "Атлетико" футболчилари бироз хотиржамликка берилишди. Натижада 68-дақиқада Луиш Фигу, кейин 72-дақиқада Рональдо классик хет-трикни нишонлаб, ҳисобни тенглаштирди- 4:4. Аммо бу ҳисоб "Барса"нинг ярим финалга йўлланма олиши учун камлик қиларди. Сафарда киритилган гол қоидасига кўра устунлик "Атлетико" томонида эди.
Нихоят 82-дақиқада аргентиналик Хуан Антонио Пицци "Барселона" учун сув ва ҳаводек зарур бўлган голни рақиб дарвозасига киритди. Чинданам қизиқарли, футбол тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган ўйин. Ўша ўйинда қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишганди.
Испания Кубоги-1996/1997 й. 1/4 финал. Жавоб учрашуви.
"Барселона"- "Атлетико" - 5:4
Барселона. "Камп Ноу". 90000 томошабин. 12.03.1997 й.
Ҳакам: Селино Грасиа Редондо
"Барселона": Витор Байа, Фернанду Коуту, Абелардо, Серхи, Гича Попеску(Пицци, 41), Лоран Блан (Стоичков, 41), Гвардиола, Де ла Пенья, Луис Энрике, Фигу (Надаль, 88), Роналдо.
Бош мураббий: Бобби Робсон.
"Атлетико": Молина, Агилера (Вискайно, 69), Даниэль Продан, Хуан Лопес, Тони Муньос (Салосабаль, 55), Бейбл, Санти, Каминеро, Велько Паунович(Роберто Фреснедосо, 74), Пантич, Кико.
Бош мураббий: Радомир Антич.
Голлар: Пантич (9, 29, 31-пен., 51), Роналдо (47, 50, 72), Фигу (68), Пицци (82).
Кўриб турганингиздек, Пантичнинг покери "Атлетико"га камлик қилган бўлса, Роналдонинг хет-трики "Барселона"га ғалаба қозониш учун етиб-ортди. Қолаверса, бу қизиқарли учрашув видеосини Интернетдаги мана бу манзилдан ҳам жонли томоша қилиш мумкин:
"Барселона" ва "Атлетико" Кирол Кубоги-1999/2000 да ҳам яна бир марта учрашишди. Дастлабки ўйин Каталония пойтахтида ўтказилиб, унда меҳмонлар 3:0 ҳисоби билан устун келишди.
Жавоб ўйинида эса қизиқарли ҳолатга дуч келинди. "Барса" таркибида жароҳат олганлар, дисквалификация қилинганлар куп бўлиб, жамоа таркибида захирадаги дарвозабонларни кўшиб ҳисоблаганда бор-йўғи 12 футболчи қолгани аниқланди. Натижада "Барселона" жавоб ўйинига қатнашишдан бош тортди ва "Атлетико"га техник ғалаба ёзилди. Финалга йўлланма олган "йўл-йўл" либослилар Барселонанинг бошқа бир жамоаси "Эспаньол"га имкониятни бой беришди - 1:2. Ўша мавсумда "Атлетико" Ла-лигани тарк этганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Бугунги кунимизга қайтамиз. Диего Симеоне тузган жамоа узоқ йиллардан бери гегемонлик қилиб келаётган "Реал" ва "Барса" даражасига чиқиб борди. "Барселона" 6 учрашувдирки, "Атлетико"ни енгишнинг уддасидан чиқолмаяпти.
"Реал" эса кузда ўз майдонида "Атлетико"га 0:1 ҳисоби билан ютқазди. Алалоқибат ана шу ўйин чемпионлик масаласини ҳал қилиб берди. Мавсум охирида "Реал" "Атлетико"дан 3 очко кам жамлагани ойдинлашди. Қолаверса, бундан бир йил бурун Испания Қироли Кубоги финалида бу жамоалар кураш олиб борганди. Ўз майдони — "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаганига қарамай, "Реал" 1:2 ҳисоби билан ютқазганди. Бунинг устига, "Реал" етакчиси Криштиану Роналду ҳакам томонидан майдондан четлатилганди.
Испания Кубоги- 2012/2013 й. Финал
"Реал"- "Атлетико" - 1:2. қ.в.
Мадрид. "Сантьяго Бернабеу". 80354 томошабин. 17.05.2013й.
Ҳакам: Карлос Клос Гомес
"Реал": Диего Лопес, Серхио Рамос, Фабиу Коэнтрау (Арбелоа,91), Рауль Альбиол, Хедира, Озил, Хаби Алонсо, Эссьен, Модрич (Ди Мария, 91), Роналду, Бензема (Игуаин, 91).
Бош мураббий: Жозе Моуриньо.
"Атлетико": Куртуа, Годин, Фелипе Луис, Хуанфран, Миранда, Марио Суарес, Коке (Рауль Гарсиа, 113), Арда Турон (Кристиан Родригес, 110), Габи, Фалькао, Диего Коста (Адриан, 105).
Бош мураббий: Диего Симеоне.
Четлатишлар: Роналду (90), Габи (120)
Голлар: Роналду (14), Диего Коста (35), Миранда (98).
Орадан бир йил ўтиб, мана насиб қилса, Мадрид шаҳрининг икки буюк жамоаси ўртасидаги яна битта финални томоша қилмоқдамиз. Бу сафар кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлмиш ЧЛ финалида... Нима бўлганда ҳам қизғин ва муросасиз кураш бўлиши аниқ.
"Реал" ҳам, "Атлетико ҳам мавсумни жуда ажойиб ўтказишди. "Реал" Қирол Кубогини қўлга киритган бўлса, "Атлетико" эса орадан 18 йил ўтиб Ла-лигада ғалаба қозонди. Энди навбат Чемпионлар Лигаси финалига. Қани кўрайлик-чи? "Реал" ўтган йилги финалдаги мағлубият учун ҳамшахарларидан реванш олишга эришадими ёки ўз тарихида илк марта ЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш учун бел боғлаган "Атлетико" кучлироқми? Ҳаммасига бугунги Лиссабондаги финал ўйинидан кейин жавоб оламиз. Тўғрисини айтсам, финал баҳси бошланишини интизорлик билан кутмоқдаман.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:15:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:15:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:12:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:12:19 01 DINAZAVR 2014-06-07 07:32:33 00 ILHOMBEKT 2014-05-24 17:20:31 +20 ILHOMBEKT 2014-05-24 17:20:15 +10 ILHOMBEKT 2014-05-24 17:18:43 +10 DINAZAVR 2014-05-24 16:40:17 +10