-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Сафарали Сиддиқов Футбол — спорт қироли!
Мард майдонда синалади
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-05-08 18:00
Яқинда сайтда эълон қилинган "Йоханн Кройфнинг ҳаётий ақидалари" номли мақолани ўқиб анча таъсирландим. Чунки бу ерда нафақат футбол ҳақида, балки ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун керакли бўлган ғоялар бор. Йоханн Кройф ҳақиқатан ҳам буюк футболчи, буюк инсон! "Ҳозирги замонавий футболни умуман ёқтирмайман" дебди бир фикрида. Хўш, нима учун бугунги Роналду ва Мессилари бор бўлган бугунги футбол голландиялик футбол афсонасига ёқмай қолибди?
Менимча, Кройфнинг гапларида жон бордек. Бир фикрида ўзи туп тепган ва мураббийлик қилган жамоалар — "Барселона" ва "Аякс"ни солиштириб, бугунги кунда бу жамоаларнинг ҳолатини таққослаган. "Барселона" финалга чиқиш учун ҳаракат қилса, "Аякс" эса гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилмоқда дейди машҳур футболчи. Дарҳақиқат, ўтмишда "Аякс" ва "Барселона" деганда энг буюк тенг кучли жамоалар кўз олдимизга келарди. Ҳозирги кунда буларнинг бири футболчи етиштириб сотишни мақсад қилиб олган бўлса, бири эса совринлар коллекциясини йиғадиган жамоага айланди.
Кўҳна қитъа футболида юзага келган нотенглик, айниқса, Шарқий Европа футболини батамом издан чиқарди. Чехия, Польша, Болгария, Руминия каби мамлакатлар терма жамоаларнинг, клубларининг яқин ўтмишдаги ўйинлари барчамизнинг ёдимизда. Ҳозирги кунда бу мамлакатларда футбол ўлиб бўлди ҳисоби. Бунга биринчи сабаб футболга бизнеснинг аралашуви деб биламан. Халқ бир вақтлар ўзининг норғул, мард ўғлонлари билан фахрланган. Ватаннинг жасур фарзандлари Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилган. Ватанпарварлик — ҳар кандай тўсиқни енгиб ўтувчи куч.
Йохан Кройф ўйнаган даврда, "Босман қонуни" кашф этилмасидан, ЕИ тузилмасидан аввал жамоалар Ватан учун, мухлислар учун жон бериб ўйнарди. Ҳозир эса...
Голландиялик футбол афсонаси кўп фикрларини куюнчаклик билан айтган. Узоққа бормайлик, ОЧЛда 4 та жамоамиз иштирок этишди. Менимча, жамоаларимиз ҳали Ватан учун ўйнаш нима эканлигини билмаётгандек. Бўлмаса "Бунёдкор" ўз майдонидаги 3 та ўйинни ҳам бой берадими? Тағин учовида ҳам бир хил ҳисоб билан. Менинг фикримча, жамоаларимиз энг биринчи навбатда кейинги босқичга чиқиш, ўйинни ғалаба якунлаш ҳақида эмас, Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишни ўрганишлари лозим. Ватанпарварлик, мухлислар учун ўйнаш биринчи ўринда турса, ютуқ ҳам ўз-ўзидан келади.
"Локомотив" уз майдонида "Ал- Саад"ни 5:0 ҳисоби билан енгди. Лекин бу ғалаба "темирйулчилар"га олдинги ўйиндаги шармандали маглубият учун таскин бўлди, холос. "Пахтакор" ҳам турнирда жуда кўнгилдагидек иштирок этди деб бўлмайди. Жамоаларимизнинг ўйинларини томоша қилиб шуни айтиш мумкинки, савия деган нарса йўқ, ўша эски услуб, бир хиллилик... Хатолар устида мутлақо ишланмаган. Шунинг учун ҳам араблар жамоаларимизни осонгина ютиб кетишмоқда. Бу ёкда футболнинг чинакам мухлислари куйиб қолаверадилар.
"Насаф" иложи борича мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилди. Гуруҳдаги ҳар бир ўйинда каршиликлар имкон борича ҳаракат қилишди. "Тракторсозий" билан ўйинларда вазифа максимал даражада уддаланди. БААнинг "Ал-Аҳли" жамоасидан сафарда очко олиб келинди. Ўша ўйинда араблар таркибида Аҳмад Халил, Абдулазиз Санқур каби БАА терма жамоаси аъзолари Элдор Суюнов дарвозасига хавф солишди. Лекин "аждарлар" посбони бу зарбаларни маҳорат билан қайтарди. Рақиб жуда кучли эди. Аммо ўша куни Рўзиқул Бердиев жамоаси матонат кўрсатди. Ортларида миллионлаб мухлислари турганини ҳис этди улар. Аммо Каршида араблар барибир ниятига етишди. Агар ўша куни ҳеч бўлмаганда дуранг қайд этганимизда, ҳозир "Насаф" кейинги босқич ўйинига тайёргарлик кўраётган бўларди.
Куни кеча Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси "Бунёдкор"ни ютиб келди. Барибир мен бу ўйинда ўтган асрнинг 90-йилларидаги "Нефтчи"ни кўрмадим. Тўғри, "Нефтчи" ғалаба қозонди. Жамоа сафида бир қанча истеъдодли футболчилар анчагина. Лекин ҳали улар Рустам Дўрмонов, Сергей Лебедев, Равшан Бозоров, Николай Стасюк, Андрей Фёдоров ўйнаган таркибнинг ўндан бирича ҳам эмас.
Мен футболни севиб ўйнайдиган футболчиларни ёқтираман. Футболни севган футболчи мухлисларни ҳам севади. Жаҳон футболида Касильяс, Серхио Рамос, Хави, Лам, Пирло, Швайнштайгер, Жеррард, Лэмпард, Дрогба каби футболчиларни мен бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатишим мумкин. Мухлислар билан жамоа ўртасида меҳр-муҳаббат туйғуси шакллангандагина улкан ғалабалар сари кўз тикиш мумкин. Тасаввур этинг, майдонда ким учун ўйнаётганимизни ҳис этмасак, ортимизда Ватан турганини англамасак, футбол ўйнашдан, туп тепишдан мақсад нима?
Ана шунинг учун ҳам мен юқорида буюк футбол афсонаси Йохан Кройфнинг сайтда эълон қилинган иқтибосларини эсладим. Ҳозирги замон футболида худди космополитизм ҳукмронлик қилаётгандек. Ўзимизда бу нарсани англаб етишмайди. Лекин бу Европа футболида ҳукмронлик қилиб бўлди. Космополитизм - бу "Ватан" деган тушунча йўқолиб, инсон ўзини дунё граждани деб ҳис қилиши. Даҳшатнинг ўзгинаси, шундай эмасми? Худо сақласин. Шунинг учун ҳам мен футболчиларимиздан жонажон ЎЗБЕКИСТОН учун майдонда тер тўкишларини сўраб қоламан.
Мен жамоага содиқликни юқорида урғуладим. Жахон футболида ана шундай футболчилардан бир нечтасини санаб ўтдим. Ана шундай футболчилар тоифасига миллий чемпионатимизда тўп сураётганлар орасидан "Насаф"нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкянни киритаман ва футболчига мухлислар номидан алоҳида миннатдорчилик билдираман. Мухлислар учун ўйнаш мана бундоқ бўлади деса арзийди.
Бу ўзбек футболи, ўзимизнинг футбол. Унинг ривожи учун барчамиз масъулмиз. Бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилайлик деб қоламан. Омад сизларга, йигитлар!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:36:19 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:36:17 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:33:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:33:27 01 ANDUZ 2015-05-11 08:43:48 00 RUSTAMMAHMUD 2015-05-08 20:02:01 00 DJURAEV 2015-05-08 19:23:16 00 BULUT 2015-05-08 18:28:56 00