-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Сафарали Сиддиқов Футбол — спорт қироли!
Бу — бизнинг Ватан олдидаги бурчимиз!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-09-03 09:44
Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш баҳсларини шармандали натижа билан бошлади. КХДРга қарши учрашув кечаётган паллада мен "Ёшлар" телеканалидан "Давр" ахборот дастўрининг кундузги сонини томоша қилаётган эдим. Маълумки, Шимолий Корея ёпиқ мамлакат бўлгани учун учрашувни тўғридан-тўғри узатишнинг умуман иложи йўқ. Қисқаси, ўшанда "Давр"ни олиб бораётган бошловчи шундай сузлар билан ахборотни якунлади:
— КХДР - Ўзбекистон ўйинининг биринчи бўлимидан сўнг ҳисоб 0:0. Қизиқ, нимага асосланиб бу ёлғон маълумотни айтди экан? Кўнгил бироз хотиржамлик ҳис этди. Иккинчи таймда футболчиларимиз бирорта гол уришса, ғалаба билан қайтамиз, деб ўйладим. Аммо...
Иккинчи бўлимда бир эмас, иккита гол урдик. Бироқ бу бизни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қуткарди, холос. Интернетга кириб, биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 0:4 эканини кўриб, очиғи, капалагим учиб кетди. Ёнимда мен билан Интернетни томоша қилаётган, футболни унчалик ҳам тушунмайдиган шеригим нима дейди денг: биринчи таймда 4 та гол “ебмиз”, иккинчи таймда 8 та гол “есак” керак-а?
Биласизми? Ўзи Осиё қитъасидан ЖЧ баҳсларига йўлланма олиш жуда қийин.
Бу ерда Япония, Жанубий Корея каби жамоаларни ЖЧга олиб чикиш учун ҳакамлар, ОФК ва бошқа мутасаддилар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишади, десам ишонаверинг. Устига-устак Австралия ҳам Океаниядаги кўча болаларидан тузилган жамоаларга ўхшаш термалар билан ади-бади айтишишдан зерикиб, ОФКга келиб қўшилди. 31:0, 22:0 каби ҳисобларда ютқазадиган жамоалар билан масала талашишни ўзига ор билди чоғи. Бу эса биринчи навбатда бизнинг ишимизни қийинлаштирди. Осиёдан ЖЧга олиш учун биз учун биттагина имконият қолди. Қолган яримта ўринни ўрин деб айтманг. Эсингизда бўлса, олдинги ЖЧ саралашида Иорданияга қарши баҳсда "Пахтакор" стадионида чироқ ўчиб қолганди. Биз бир неча дақиқа нафас ростлаб олиб ҳам Иорданияни ютолмагандик. Кейинги босқичда Уругвай Иордания майдонида 5:0 ҳисобида барча масалага ойдинлик киритганда, барчамиз Осиёда бор-йуғи 4 та ўрин учун имконият борлигига тўла-тўкис амин бўлдик.
Осиёда факат биргина ўрин учун Япония, Жанубий Корея ва Австралиядан бошқалар талашишлари мумкинлигини юқорида айтиб ўтдим. ОФКнинг ўзи ҳам шуни хоҳлайди десам, ишонаверинг. Масалан, ЖЧ-2014 га ҳакамлар Жанубий Кореяни қулоғидан тортиб олиб чиқишди. ЖЧ-2010да ана шу ягона ўринни Шимолий Корея ютиб чикди. Ўшанда шимоллик корейслардан "бунинг учун ҳукумат сизни қандай мукофотлайди" деб сўрашганда, "ҳеч нарса билан, бу бизнинг шунчаки Ватан олдидаги бурчимиз", дея жавоб беришганди. Ўзингизга маълум, Шимолий Корея ёпиқ мамлакат. У ердаги тартиб-интизом бошқа мамлакатлардагидан фарқ қилади. Ана шу мамлакат жамоаси билан ўйинларда ишимиз шу пайтга қадар "беш" эди. Бироқ охирги натижа бизнинг айни пайтдаги ҳолатимиз учун аччиқ ҳақиқат бўлиб хизмат қилди десам, ишонаверинг. Ўз устида ишламаслик, Ватан олдидаги бурчни ҳис этмаслик, эски услуб, эски тактика учун бундан ҳам ортиқ жазога лойиқ эдик.
Миржалол Қосимов ўрнига Самвел Бабаян келганининг мевасини Вақт кўрсатади. Футболчилар, мураббийлар, бошқа мутасаддилар, ҳаммамиз она Ватанимиз ЎЗБЕКИСТОН учун ҳаракат қилмасак, барчаси бекор. Биз КХДРдан енгилганимизга қаттиқ хафа бўлдик. Аслида-чи, биз кучли рақибга ютқаздик. Бу мамлакат терма жамоалари кейинги йилларда анча фаоллашиб қолишди. Уларга аксарият ҳолларда кўпчилик мутасаддилар панжа орасидан қарашса ҳам ёшлари ва ўсмирлари Осиё чемпиони бўлиб улгуришди. Мамлакатда кейинги йилларда янги-янги иқтидорлар етишиб чиқди. Биз эса рақибнинг кучини холис баҳолай олмадик. Бунинг учун эса яхшигина "тарсаки" едик.
Дарвоке, бизнинг бош мақсадимиз нима эди? Ҳа, ЖЧга йўлланма олиш. Бир танишим билан терма жамоамиз ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашдим.
— Биласизми домла, — деди у, — биз бу босқичдан бир амаллаб ўтамиз, аммо бизни кейин барибир япон билан корейс янчиб ташлайди. Бизнинг боримиз шу!
Дарҳақиқат, воқеалар ривожи шунга қараб кетаётганга ўхшаб қолди. Эски услуб, эски тактика билан ўйнайверсак, рақиблар бизнинг икир-чикиримизгача ёдлаб олишади. Уларга қарши кутилмаган зарбалар тайёрлай оламизми? Ватан олдидаги бурчимизни ҳис эта оламизми? ЖЧ-2018 йўлланмаси эса бошқа масала.
Сафарали СИДДИҚОВ
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:55:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:55:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:52:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:52:49 01 DINAZAVR 2015-09-03 22:45:21 00