-
-
АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне 3 - 0 Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 1 Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье 1 - 1 Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс -
Сафарали Сиддиқов Футбол — спорт қироли!
Серхио Рамос — тўқсон-плюс
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-11 12:58
2005 йил декабрь ойидаги эл-класико. "Реал" ўз майдонида "Барселона" билан куч синашмоқда. У пайтларда "Реал"да авлодлар алмашинуви даври юз бериб, "Барселона" энди-энди кучайиб келаётган даврлар. Таркибда Деку, Месси, Это'О, Роналдиньо, Иньеста, Хави каби айни кучга тулган йигитлари бор жамоа "Реал"ни "Сантьяго Бернабеу"да таслим этди — 3:0. Каталонияликлар етакчиси бразилиялик Роналдиньо ўйинда 2 та тўп киритди. Ҳар иккала голда ҳам "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг айби бор эди. Ўша мавсумда "Севилья"дан таклиф этилган Серхио Рамосни ҳамма ёши ўтиб қолган Фернандо Йерронинг ўрнига ворис сифатида кўраётганди. Футболчининг эл-класикодаги қўпол хатоларини кўрган мухлислар "Рамос "Реал"га нонолойиқ ўйинчи. У энди бошқа оқ рангли либосда майдонга туширилмасин" деган қатъий талаб билан чиқишди.
Серхио Рамоснинг трансфери эл-класикогача ҳам ўзини оқламаётганди. Масалан, Чемпионлар Лигасидаги Франциянинг "Лион" жамоасига қарши баҳсда "Реал" рақибига 0:3 ҳисобида ютқазди. Ўша мағлубиятнинг бош айбдорларидан бири Серхио Рамосни кўпчилик "бу футболчи "Реал"га керакми?" деган савол билан чиқишди. Аммо "Реал" мураббийлари эл-класикодаги шармандали мағлубиятдан кейин ҳам 20 ёшли иқтидор эгасига ишонишда давом этишди. Футболчи ўз ўйинини топиб борди. Ўша воқеалардан кейин орадан роппа-роса 10 йил ўтди. Қарабсизки, ҳаммаси эртакдагидек давом этди. Серхио Рамос ўз кумири Фернандо Йерродан ўзиб кетиш билан бирга ҳар бир футболчи орзу қилиши мумкин булган юксак марраларни забт этди. У "Реал" билан Испания чемпиони, Қирол кубоги соҳиби, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ғолиби, клублар ўртасида жаҳон чемпиони... Испания терма жамоаси билан эса жаҳон ва Европа чемпиони. Буларнинг ёнида фақат "Олтин тўп" соврини кам холос.
Серхио Рамос ҳозирги кунда нафақат етакчи, балки қутқарувчи ҳамдир. Ҳужумчилар — Роналду, Бэйл, Бензема тақдирга тан бериб, ғалабадан умидларини узишганда йўқ жойдан пайдо булади-да, вазиятни 180 даражага буриб беради. Бош билан ўйнаш бўйича ҳақиқий мутахассис Серхио Рамос бу ишни кўпинча ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда амалга оширади. Шунинг учун ҳам хориж ОАВлари "Реал" сардорига "тўқсон-плюс" номини бергандир.
Серхио Рамос "Реал" ва Испания терма жамоаси билан улкан ғалабаларни қўлга киритганини юқорида айтиб ўтдим. Бироқ уни ҳақиқий Рамос қилиб танитган ўйин 2014 йилги Чемпионлар Лигаси финали булади. Ўшанда ҳамма "Атлетико"нинг ғалабасига тўлиқ ишониб турган пайтда, йўқ жойдан пайдо "Реал"ни жар ёқасидан тортиб олди. Ундан ҳам олдин ярим финалдаги "Бавария"га қарши баҳсда Серхио Рамос, менимча, фаолиятидаги энг яхши ўйинини ўтказди. Жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба козонган ўша баҳсда Серхио Рамос "дубл"га эришди. Орадан 2 йил утиб яна Чемпионлар Лигаси финалида Серхио Рамос қаҳрамон. Яна рақиб — "Атлетико"!
Роналду ва Месси катта футболда ўйнамаганда "Олтин тўп" соврини Серхио Рамосники бўлармиди. Шунингдек, Серхио Рамос Паненка услубидаги зарбалари билан ҳам машҳур. У бу ҳаракатни Евро-2012 ярим финалда Португалия терма жамоасига қарши баҳсда пенальтилар сериясида амалга оширган.
Жорий йилда УЕФА Суперкубоги финали Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида ташкил этилди. Туманлар ўлкасида ўтказилган ўша баҳсда "Реал" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Севилья"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берарди. Ҳамма "Севилья"нинг ғалабасига узил-кесил ишониб бўлган, ҳатто "Реал"дагилар қандайдир мўжиза юз беришига ишонишмасди. Ана шундай мураккаб паллада Серхио Рамоснинг "олтин боши” навбатдаги марта "Реал"ни қутқарди.
Ҳали бу ҳолва экан. Яқинда якунланган эл-класико баҳсида ҳамма "Барселона"нинг ғалабасига шубҳа қилмай турган пайтда яна катта саҳнада Серхио Рамоснинг "олтин боши" мадридликлар муҳим бўлган 1 очкони келтирди ва Зидан жамоаси “Барса” билан орадаги 6 очколик фарқни сақлаб қолди. Бу эса Ла лига чемпионлиги ишқида ёнаётган Қироллик клуби” учун якунда ўта муҳим очко бўлиб чиқиши мумкин.
Куни кеча "Депортиво"га қарши баҳсда ҳам захира таркибдан ҳам фойдаланишга карор қилган "Реал" сал булмаса мағлубиятга учраши ёки очко йўқотиши мумкин эди. Аммо яна хакам томонидан кушиб берилган дақиқаларда Серхио Рамос "Реал"га қимматли очколарни келтираяпти.
Чемпионлар Лигаси финали, УЕФА Суперкубоги, эл-класико, нихоят "Депор"га қарши драматик ўйин... Бир мавсумда шунча қаҳрамонлик. Бу туришда рақиблар "Реал"га қарши баҳснинг сунгги дақиқаларида Роналду ёки Бэйлни эмас, 4-ракамдаги футболчини қўриқлашни, айниқса, асосий мақсад қилиб олишади.
Тўғри, барча футболчиларнинг фаолиятида бўлганидек Серхио Рамоснинг фаолиятида ҳам омадсизликлар учраб турган. Аммо жамоасига бу даражада ёрдами тегиши, бу даражада ҳалоскорлик, менимча, ҳақиқий етакчи шундай бўлмоги зарур!
Сафарали СИДДИҚОВ
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ADURIZ 2016-12-12 13:03:19 0Omad kelsa hech narsa emas omad kelmasa juda qiyin