-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Сафарали Сиддиқов Футбол — спорт қироли!
Эски ҳаммом, эски тос
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-27 21:44
Миллий терма жамоамиз Суриядан мағлуб бўлгандан кейин ҳамма қатори мен ҳам изтиробга тушдим. Турли мавзудаги мақолаларни ўқияпман, ҳар ким ўз фикрини ошкора айтяпти. Шу жумладан, мен ҳам ўз фикримни билдиргим келди.
Хўш, ўзи бизнинг оёғимиздан тортиб қолаётган камчиликларимиз нима? Бу ҳақда бир неча ой олдин "Бизнинг услуб" деган мақола ёзгандим. Ҳа, бизнинг ҳеч қачон фойдаси тегмаса-да, воз кеча олмаётган "севимли услубимиз" бор.
Бу нима бўлса бўлди, ҳужумлар қилавериб омадни рақиб дарвозаси ёнидан излайверамиз дейдиган услуб. Ҳужумлар қилаверамиз, ҳужумлар қилаверамиз... Кутилмаганда рақибни шошириб қўйиш, тактик айёрлик деган нарса умуман йўқ. Бу формуламиз аллақачон Осиё грандларига, айниқса, араб жамоаларига маълум бўлиб улгурган. Улар ана шу услубда ўйнашимизни олдиндан сезалдилар-да, иложи бўлса ҳимояда "автобус" қўйиб олиб битта хатомиздан унумли фойдаланиб, ғалабани илиб кетишади. Савол: бу "севимли услуб" билан биз ЖЧда қандоқ ўйнаймиз?
Яна битта савол: бизда авлодлар алмашинуви даври қандай кечяпти? 33 ёшли Александр Гейнрих, 35 ёшли Сервер Жепаров кабиларга муносиб ўринбосарлар топилдими-йўқми? Ахир ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз ўз ёш тоифаларида ЖЧларда иштирок этиб қайтди.
Ўсмирлар терма жамоамиз Осиё чемпиони бўлди. Бу жамоалар сафида тўп тепган футболчилар нега шу пайтгача миллий терма жамоамизга жалб этилмадилар. Биз Аббос Махситалиев, Темур Ҳакимов, Олег Зотеев, Суннатилла Мамадалиев, Даврон Мирзаев, Шерзод Аъзамов, Шерзод Каримов каби номлардан кўп нарса кутгандик. Ачинарли томони, буларнинг орасида шу пайтгача терма жамоага номзод бўлиш у ёқда турсин, терма жамоамиз эшигидан бўйлаб кўрмаганлари бор. Демак, ёш футболчиларимиз орасида ўз иқтидорларининг қадрига етмайдиганлари, ўз устида ишламайдиганлари талайгина.
Ёки кейинги йилларда футболимизда Санжар Турсунов, Сардор Рашидов, Шоҳрух Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев каби янги номлар кашф этилди. Ҳозир нега уларни ана шундай масъулиятли ўйинларда терма жамоамизга ёрдам беришмаяпти? Ёки улар ўсишдан тўхтаб қолишдими?
Ана энди рақибимиз бўлган Эрон терма жамоасидаги авлодлар алмашинуви жараёнига қаранг. Бир вақтлар, Али Дайи, Азизий, Карим Багерий каби маҳоратли ижрочилар етишиб чиққан юрт жамоасида бугун янги номлар кашф этилган. Улар ЖЧ-2018 томон дадил одимлашмоқда.
Биз ҳам келгуси ўйинларда янгилик яратиб, мундиал сари одимлайлик-да энди. Бунинг учун, эски ҳаммом, эски тос — эски услубдан воз кечайликда, ёш иқтидорларни МТЖга жалб этайлик. Ёшларга талабимиз - сизлар бир вақтлар ўтмишга айланиб кетган ёшлар ёки ўсмирлар ўртасидаги иштирок билан мағрурланиб юрманглар-да, ана энди миллий терма жамоамиз шарафини, жонажон ЎЗБEКИСТОН шарафини жаҳон майдонларида муносиб ҳимоя қилишга киришинглар.
САФАРАЛИ СИДДИҚОВ
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: