-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
«Хабарлар»дан хабарлар
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-03-24 16:04
Эрталабки «Хабарлар»да бир мухбирнинг гапини эшитдим. Ўз майдонида «Аделаида»га қарши ўйнаб, 1:2 ҳисобида ютқазган «Бунёдкор»га аталган унинг шарҳи менга ёқмади. «Бунёдкор»нинг сўнгги дақиқада урган голи ҳеч кимни қувонтирмади», дея гапини тугатиб, баскетбол шарҳига ўтиб кетди.
Бир жумла бемаза гапини ҳамманинг қулоғига илиб кетди. Бу эпизодни эсингиздан чиқармай туринг. Ўша дамдан бир кун аввал ўйин пайтида Игорь Шквириннинг телестудияда ўтириб, шу ўйинга берган изоҳларини ҳам эслаб қўйдим.
Яна бир гап айтсам дейман. Бу йилги ОЧЛнинг биринчи турида «Бунёдкор» 1:2 га, «Пахтакор» 0:4 га, «Насаф» 2:4 га бир овоздан ютқазиб беришди. «Яхши» жўрлик бўлди. Бу ўйинларни орзиқиб кутган эдик. Мана кўрдик. Ҳасратга тўлдик. Ишқибозлар ўз ўйларига етолмай, журналистлар оғзига тикилиб қолишди...
УСТАСИ ФАРАНГЛАР
Бобомурод қишда қовун санаган эди. Қаҳрамон иблислар ила фаришталар орасида сарсон юрган эди. Мутахассислар бош қашимоқдалар. Мухбирлар турдан-турга гап ташимоқдалар. 14-мартда бўлиб ўтажак ОТЖнинг биз учун энг муҳим ё ҳаёт, ё мамот ўйинидан аввал ҳамма ҳавотирда. Ҳамма жим. Журналистларнинг тили бийрон. Ҳамма ўз фикрини айтмоқда. Кимдир очиқ айтса, кимдир ошиб айтмоқда. Кимдир ўз фикрини қорага, ё қизилга бўяб айтмоқда. Кимдир атоқли одам ортидан ўзга фикрини тошиб айтмоқда.
Ишқибозга эса ҳаммаси қизиқ, ҳаммаси керак. Ўзи учун юз ботмон хабардан бир мисқол олтин Сўз топиб олмоқчи. Лекин, бир кимсанинг эмас, ўйиннинг айтганлари муҳим. Футболнинг ўзи гапирсин деймиз. Ҳозирги жуда таҳликали пайтда, 14 мартдан олдин ишқибоз ҳамдард, ҳамсуҳбат истайди, сарсон юриб, ҳар сон, ҳар саҳифани ўқиб ҳамфикр излайди.Топганини сизлайди.
Бобомурод кескин ёзса-да, ўз нуқтаи назарини бировдан яширмайди. Уни бўямайди, безамайди. Айтган гаплари сизга мутлақо ёқмаса-да, жонли, жонсўз, қонталаш мушоҳадаси сизга ҳамдард бўла олади.
Бакирхўжаев, Тўхтабековлардан бирорта тайин фикр топа олмаймиз. «Турларда» Абрамов остига пахта қўйиш билан овора бўлишди. Улар Абрамов ишини мақташ, кўнглини хушлаш борасида устаси фаранг эканлар. Абрамовга бу нарса керакми? Суҳбат қизиган пайти эди, Абрамов Ироққа ютқазган ўйинимизда шамолни мағлубиятга сабабчи қилиб қўйди-я!
Очиғини айтсам,Вадим оға билан Тоҳир акаларнинг ТВда чиқиши кўпайиб кетмадими? Йилда бир чиқ, майли, ойда бир чиқ, ҳар ҳафта ТВда чиқасанми. Марказнинг матбуот хизматига сизларни ишга олишдими дейман,ярим ойликка. Япониядан ғалаба билан қайтгач,футболнинг тарғиботи учун эфирга чиқдинг,майли. Муҳум ўйин олдидан ТВда сизларга нима бор? Кўз тегади демайсизлар.Горбачёвни қулатган Ельцин эмас ,ТВ бўлади.Сизларга рухшунос маслаҳати керакми,дейман. Эфирда очилиб,майда гапда сочилиб нимани қойил қилдингиз?
Сариқ карточкалар борасида гапирсак, Абраммов ЎФФ ва ўйинчиларни молиявий жаримага мубтало қилиб, бешта ўйинчини бир ўйинга жазолаб ўзини айбдор сезмади-я. Эмиш- ки, ўйинчилар муғомбирликни юқори даражада маҳорат билан ишонарли бажаришмабди. Ирландияни қақшатган Анрига нисбатан жарима қўйилмади -ю, ўзбек футболчиларига нисбатан қаттиққўллик қилишди деб, нолиди-я! Ўрага тушиб қолсаям, чавандозман дейди-я.
УЧ КОСА МОЙБЎЁҚ
Олтмишинчи йиллар катта футбол ҳам оддий футбол сингари ўйин эди, холос. Ҳозир катта футбол бизнесга айланган. Бизнеснинг эса кирдикорлари кўп. Барча инсоний хислатлар бизнесга бегона. Уялиш-у, афсусланиш, мардлик ва ҳалоллик каби туйғулар етим қўзидай бегона. Қалбсиз бизнес кўчасида бўзлаб қолишади. Бизнес барча жамият иллатларини футболга олиб кирган.Лев Яшинлар даврида футболда миллионлар айланмас эди. Ҳозир миллионлар футболни бошқармоқда. Илгари Игорь Нетто каби ҳалол ўйнаш шараф бўлган. Ҳозир ҳалол ўйинчини аҳмоқ дегувчилар кўп. Бугун қоида қонун эмас. Моуриньо қоидани айланиб ўтиши мумкин-у, Абрамовга мумкин эмасми, дегувчилар ҳозир кўп.
Ўтмиш ҳаётдан бир шингил мисол келтирай... Қурилишда илгари мошина-мошина ўмариб ташмачилик қилганлар, давру-даврон суриб юришар эди. Яратган Эгам ўғрини у ёки бу дунёда албатта жазолашидан бехабар ҳолда гердайишар эди. Су-22 да Акром исмли прораб Кўкчада 9-қаватли уй топшираётганида умрида биринчи марта 3-литр мой бўёқни ташмачилик қилмоқчи бўлиб, қамалган эди! Чунки, манимча, унинг насли-насаби ҳалол одамлар бўлишган. Ўғрилик қилаётганида отасининг руҳи чирқиллаган,шекилли. Шунинг учун Яратган Эгам Акромни дарров жазолаб қўя қолган эди. Футбол мавзусига қайтсак, Абрамов таги паст, зоти паст одам эмас. Муттаҳамнинг ўғли эмас. Олийжаноб инсонларнинг фарзанди. Қилган иши Эгамга ёқмаган ва унинг қилмишига нисбатан ФИФА чора кўрган.
Юртимиз аждодлари ҳам буюк одамлар бўлишган. Шунинг учун бундан буён, ЎФФ қоида бузишга, уни айланиб ўтишга раҳнамолик қилмагани маъқул. Ҳозирча Эгам Абрамовни қўллаб келмоқда. Японга қарши ўйинда тўсин неча марта бизни қутқариб қолди. Бу бежизгамас! Яратган Эгам Абрамовни суйгани учун сариқ карточкалар борасида бошқа бундай йўл тутмасин деб, уни жазолаб қўя қолди. Вадим оға, тўғри хулоса чиқариб олинг, илтимос.
Мен Абрамов руҳониятига тегишли гапларни айтиб юбордим. Узр сўрайман. Лекин гап шуки, дарвозабон жамоанинг ярми бўлгани ҳолда, мураббий жамоанинг ҳаммасидир. Буни айтишдан чарчамайман. Мураббийнинг руҳонияти жамоа руҳиятига, ўйин ва ўйинчи руҳиятига шакл беради. Гап мана шунда. Мисол учун Доменекни келтириш мумкин. ЖАРдаги Франция терма жамосининг руҳияти эсингиздами?
АЧЧИҚ ТИЛГА ТАЛАБ БОР.
Бобомурод йўқ жойдан қовун санаб чиқди. Ўйинчи тўпни назорат қилишга урингани учун Абрамовни ёмонлади. Бу қандай гап? Тўпни назорат қилмай туриб футбол ўйнаб бўлмайди-ку?!
Гап бошқа ёқда. Биз ўйин ва майдон назоратини қўлдан бой берган эдик. Тўпни назорат қилишимиз узуқ-юлуқ бўлган эди. Доҳадаги ўйинимизни яна бир эсланг. Ҳимояда, ўртада, ҳужумда, айрим ҳолларда яхши, янги ўйин эпизодларини кўрдик. Бир бутун ўйинни эмас. Бунга иккита сабабни келтиришим мумкин: Абрамов жамоада бор бўлган ўйиннинг кам- кўстини тузатиб ўйнатиш ўрнига, бир поғона баланд ўйин тасвирини яратиш билан банд бўлибди. Марднинг ишими бу? Ёки туя хоммомни орзу киляптими?
Абрамов Ҳозирданоқ Лондон майдонидаги ўйинни излаяпти. Лекин бу — қалтис йўл! Абрамов ўзига бўлган ишончни озгина пасайтиргани маъқул. Осиекнинг дарсини эсидан чиқармасин. Унутмасинки, унинг қўл остидаги йигитлар кучсиз чемпионатнинг, кучсиз ўйинларида асосий таркибга ҳам кира олмай ўтиришибди. Кирганлари ҳам мужмал ўйнашга мажбур бўлишаяпти.
Жасур Ҳасановнинг термада ва ўз клубидаги ўйинларини солиштиринг. Ер билан осмонча фарқ бор. Шунинг учун ҳам Абрамов иштаҳасини бироз пасайтиргани маъқул. Иккинчи сабаб шуки, жамоа руҳиятида муаммо бор. Томир отиб кетган муаммо.
Шу пайт «МЮ»га Евролигада қарши ўйнаган Атлетик Бильбаонинг ўйини эсимга тушиб кетаяпти. Шубҳасиз, «МЮ» рақибдан устун эди. Рақибни қандай ҳисобда ютиш лозимлигини ўйлаб майдонга тушди. Бу футболча корчалонлик касаллигидир: Шу ўринда «Хетафе» «Барса»ни жазолаганини хам бир эслаб куйинг. «МЮ» рақиб дарвозасига гол ургач, вазифани бажариб бўлгандек ҳис қилди ўзини. Натижада майдонни ҳам, тўпни ҳам рақибга бериб қўйди. Ҳисоб 2:3.
Бизнинг йигитларимиз ҳам Доҳада рақибга нисбатан шундай кайфиятда майдонга тушишган эди. Бунга ОАВ ҳам ўз ҳиссасини қўшган эди.Тинмай қарсакларни эшитиб, олқишларни ўқир эдик. Ҳозир ҳам ОАВ аччиқ тил Бобомуродлар овозини бўғмоқда, қоғозини йиртмоқда. Ижодини ғижимламоқта. ОАВ “ширасидан” эфир чучмал ,саҳифалар мужмал бўлиб кетган. Лекин энг муҳим гап Абрамовнинг ўзида. Мураббийнинг руҳиятида ва руҳониятида.
Азизларим, матбуот-анжуманларида бундан буён Абрамов остидан юмшоқ ўриндиқни олиб қўйинг. Унга атаб рандаланмаган зирапчали тахтадан курси ясаб беринг. Ястаниб ўтириб савол-жавоб қилмасин. Икки термани ортмоқлаганча жар ёқасида турганини эсидан чиқармасин. Бугунги мақтовчилар дарров эртага қораловчиларга айланиб, тошбўронни бошлаб беришади.
ТЕМЗА ДАРЁСИ
Афсуски футболимизда кучли руҳшунос йўқ. Умуман юртимизда таниқли руҳшунослар йўқ. Бор бўлса-да, улар мутлақо футболни тушунмайдилар. Мураббий қўлидан келганча жамоа руҳияти борасида бир нималар қилаяпти.
«Турларда» Абрамовнинг жавобини эсланг. Унинг гапи бўйича 14 мартда тезкор гол уриб олишимиз шарт экан. Ажабо, бу вазифани йигитлар елкасига юклаб қўйсак, муқаррар ютқазамизку?! Буни Абрамов билмайдими? Руҳан ўйиндан олдин ютқазамиз! Ўйин 90-дақиқа ёки 5400 сония давом этади. Тезкор гол киритиб юбормайлик, деб араблар ҳамма чорани кўриб келишади. Тезкор гол вазифаси барбод бўлгач, қолган дақиқаларда бизнинг ўйинимиз барбод бўладими? Дақиқа ўтган сайин ўйинни эмас, талвасани кўрамизми? ТВдан васвасани эшитамизми? Ўйин натижасидан қатъий назар ишончли, тайин бус-бутун сифатли ўйинни кўрсатайлик. Гол уриш қочмайди ва албатта урамиз. Хотиржам ўйнайлик! «Барса» эл-классикода гол ўтказиб юборса-да ўйинни, майдонни, тўпни назорат қилиб хотиржам ўйнади.
Афсуски бизникилар ушбу кунда етук, бир бутун ўйин тизимига эга эмаслар. Икки ой муҳлат бунга етмабди. Агар мураббий хозирги ўйинни созлаб, йиғиштириб олса,муродига етади.
Икки жамоадан бири албатта Лондонга чипта олади. Иккинчиси Лондон йўлида курашни давом эттиради. Кимнинг қисмати қандайлигини фақат биргина Оллоҳ билади. ОТЖ ичидаги ва ташқарисидаги қанчадан-қанча одамлар элдан бурун Темза дарёси бўйлаб қандай кемада сузиш завқлироқ бўлади, деб юришган эди. Бу кайфият Доҳадаги ўйинимизда сезилиб қолди. Жон берар даражада тиришқоқлик қилмадик.Фикримни эпизодлар орқали исбот қилса бўлади. Олоҳга бундай кайфиятимиз ёқмаган. Лондонга борсак-да, бормасак, олдиндан ҳаммамиз, ҳаммасига шукр қилайлик. Бу ўйин, холос. Худо хоҳласа, албатта борамиз. Абрамов Доҳада Осиё кубоги-2011 нинг очилиш ўйинига терма жамоани тайёрлай олган эди, эсингиздами? У омадёр мураббий, унга ишонайлик.
Фақат биз майдон ташқарисида юриб, курантимиз милларини қилич қилиб рақибга ҳамла уюштирмайлик, 20:00, 22:00 деб. Бу футболчиларни ўйиндан чалғитади. Моуриньо бўла олиш қийин. Майдонда тўп билан жанг қилайлик. Шунда Яратганга ёқамиз ва Ўзи бизни қўллайди!
Ахир, ҳаммага кундек аён бўлган воқеага гувоҳлик қилдик-ку. Арабларда ва ФИФАда адолатпарварлик бўлмаган. Агар биз Тошкентда кенгуруларга ютқазганимизда, амирликлар ФИФАга шикоят аризасини бермаган бўлишар эди. Сездингизми? Элдан бурун Ироқни четга суриб ташлашмасдан, уларни ” жангга” керак бўлади, деб пайт пойлаб юришди.
Энди йигитларимиз амрликларга қарши ўйинда ўзларининг футболдаги тақдирига қўшиб, футбол деган ҳалол ўйинни майдон ташқарисидаги тўпсиз «ўйинчилар»дан ҳимоя қилишади. Мусобақа тақдирини қўлда қўғирчоқ қилиб ўйнатувчи «қўшқорин ўйинчилар»дан асраб қолишади. Уларни Тангрим қўлласин.
ШЎРЛИК ФУТБОЛ АҲВОЛИ.
Биз ҳар қандай натижага рози бўлайлик. Тўғри, бизникилар Лондонга боришсин, деб ҳар кун қўлим дуода. Жанг мактабини кўриб қайтишади. Жаҳон майдонида бирон ўрин олиб қайтишади. Терма сафига тайёр бўлиб қайтишади. Орзуга айб йўқ. Лекин орзуда ҳам меъёр керак эмасми?.. Орзуга ҳам арзигулик асос керак. Мен уни кўрмаяпман.
Кеча ТВда Тоҳир ака Кападзе йигитларга яхши шароит яратиб бердик деб, оғиз кўпиртириб кўп гапирди. Термалар маркази дейсизми, профессор раҳбарлиги дейсизми, анча гапларни айтди. Бундай гаплардан чарчадик. Буларнинг бари ноль қатори. Асосий омил чемпионатимиз ҳолатида яширин.Ҳаммо бало-фасот келишувлар ичида тиржайиб қолган чемпионатимиздадир. Сўзимга эътироз билдирманг. Келишувларга қарши ҳамма чора кўрмоқда. Фақат биз эмас. Испания, Греция, Турция, Швейцария каби футболи буюк давлатлар ҳам уларга қарши курашмоқда. Уларда келишувлар 7 қават парда ортида содир бўлса -да, улар алданишмайди, бепарво бўлишмайди.Улар доим огоҳ. Бу билан мақтанишмайди ҳам. Бу оддий ҳолат,табиий жараён. Бизда безбет келишувлар бепардоз, бепарда очиқчасига шўрлик футболнинг бетига тупуради. Биздан бошқалар тинмай бу иллатни фош этишмоқда. Фақат биз эмас...
ОТЖ аъзолари ўз жамоаларида, асосий, ҳал қилувчи ўйинчилар деб саналишмаса, ҳалигача ёш деб, майдон четида юришса;
Жамоа ўйинида, ҳал қилувчи жойларни ҳамма клубларда Болқон йигитлари эмас, Европа футболидан ортиб қолган Болқон чиқитлари эгаллаб олишган бўлса;
Клубларимизда бирорта мураббий четдан келиб ишламаса, келганини ҳам ё бир йилда, ё ярим йилда (Демьяненко, Радуловичларни эсланг) майдон четидаги “ ўйинчилар” даф қилишса, келган омадни қаро ерга кўмиб дафина қилишса;
Ўзимиздан чиққанлардан, ҳатто олтин мураббий ҳам кўчирмачилик қилса, ўйин ижодкори бўлмаса, термада, ҳатто Дохада истеъдоди ярқираб очилган ўйинчини майдонга туширмаса;
Марказ-парказдан термага нима наф?! Нима фойда?!
Ахир ОТЖ бизда олимпия терма жамоаси эмас, ўринбосарлар терма жамоаси- ку.Ахир ёшларимизнинг Мисрдаги тенқур рақиблари ҳозир Европа клубларида асосий таркибда ўйнашяпти- ку. Бизникилар эса....Бундай аҳволда “Марказ- марказ” деб оғиз кўпиртирсак, ярашмайди.
ЭШШАК МИНГАН ЧАВАНДОЗ.
Тоҳир ака, марказнинг меҳнати қайда қолаяпти? Беш кунлик йиғинлардами? ОЧЛнинг биринчи туридаги ўйинларимиз менинг ўрнимга гапиришсин. Бундай жўр овозликни кўриб Сиз нимага этибор бердингиз? Мендан Бошқалар ўйинчиларимизнинг жисмоний ҳолатидан мамнун бўлиб юришибди. Уни юқори баҳолаб туришибди. Месси,Пак, Бензема,Риберилар тезлик олишига ҳавас қилмай , Қатар йигитларидан кам эмасмиз дейишмоқда. Шу гапни Шквирин ҳам айтди. Дунё айвонига чиқа олмай, Абрамов ҳаммасига балогардонми? Унга ачинасан, киши.
Абрамов от пойгасига жисмоний ҳолат борасида эшак миниб чиқмаганми?
Бу пойгага ким от, ким туя, ким хачир миниб чиққан. Физика борасида ҳамма топганини миняпти. Бизнинг Абрамов учқур от минишга арзимайдими? Ким клубларда йигитларни “физика “бўйича тайёрлайди? Мен билмайман, Сизчи? Балким Теша Мўминовдир.
ОТЖнинг Доҳадаги ўйинида Бобур Омоновнинг тезлиги паст бўлгани учун, бизни пенальтига мубтало қилди. Физикадан хурсанд бўлиб юрган Шквирин юзида ўйинга тикилиб турган кўзми, ё пўстакнинг йиртиғими? Уважаемый Игорь Анатольевич, где вы увидели у Хайруллы Каримова высокой скорости, гибкости, поворотливости и ловкости движения? Он в том эпизоде ,когда Бунёткору забили второй гол,смотрелся как будто вкопанным в землю. Кто из наших футболистов пархает на поле? Они более или менее быстро ноги передвигают. С такой физикой любой боксёр на ринг не поднимется! Потому что, он себя считает спортсменом. А наши футболисты кем себя считают?
Узр, собиқ ҳужумчимиз қийналмай ўқисин деб, русчада ёздим. Лекин у барибир ўқимайди. Қосимов ҳам ўқимайди. Европада 18 ёшли истеъдодни, мисол учун Смоллинг, Уэлбекларни асосийда ўйнатиб ,улар ёшларнинг истеъдодли, умидли футболини вояга етказишади. Фақат биз эмас. Миржалол Қосимов тағин неча йил Хайрулла Каримовнинг бир нимасини вояга етказмоқчи бўлаяпти. Мен билмадим, ўзи билади. Унгача ёшларга йўл бўлсин.
БАХТИМИЗ ШУ
Бола бошидан, бузоқ «бир нимасидан» билинади, деган гап бор. Журжевичнинг кимлиги ўша ўйиндан кейин маълум бўлди- қолди. «Пахтакор» ўйинчиларида нима айб. Майдонда ҳароб ҳолда ҳақир бўлиб қолишди. Гап мураббийда! Шубҳасиз, бундай мураббий Виктор Жалиловга ўхшаб бизда узоқ йиллар ишлайди. Ўтмишдан яхши биламиз, яхши мураббий «Пахтакор»да ярим йилда даф бўлади. Ёмонга нима йўқ деймиз?
Қаршига борайлик. Демьяненко яратиб кетган ҳаракатнинг инерцияси бир бўлимгагина етди. Рўзиқулнинг ўйинчи алмаштиришлари омаднинг белига тепди.Ўнг қанот ҳимояни ёриб ўтиб, эгизак голларни ура беришди. Рўзиқул ҳеч қандай чора кўрмади. Бундай буён «Насаф» ҳоли нима бўлади. Фозил Мусаев, Кенжа Тўраевларнинг ўйини-чи? Билмадим.
Ҳозирдан бошлаб «Бунёдкор» — чемпион!» деб кўчаларда бақириб юрсак бўлади. Бетайин мусобақанинг ғолиби ҳозирданоқ тайин. ТВ орқали Ўз чемпионатимиз манзарасини кўрдим. Уни сизларга чизиб бердим. Бу чангалзорларни чаманзорларга айлантириш учун ирода керак, боғбон керак. Боғбонга эса кетмон. Тоғни қўпориб ўзбек футболига ислоҳат сувини келтирувчи асфонавий Фарҳод бизда борми? Йўқ! Ўз хонасида , ўз ўриндиғида ўтириб ўз вазифасини бажариб юрган Фарҳод Магомедов бор!
Шундай экан, орзуларимизни тийиб турсак бўлмайдими? Инсон ўз орзусида ҳам кўрпачага қараб оёқ узатиши, бўйига қараб тўн бичиши керак. Орзуларимиз ички ўйинларимизга, бу ўйинларга ҳеч ким келмайдиган бўм-бўш буржларимизга (сектор дейсизлар ,чоғи) яраша бўлсин. Шунинг учун йигитларга эртага катта талаб қўймайлик. Фақат яратгандан ғалабани тилаб дуода бўлайлик. Бугунчи, бугун? Бугун биз йўлимизни англаб олайлик. Ўзбек футболига садоқатимизни кучайтирайлик. «Боримиз шу» деб юрмасдан, борига шукр қилиб “Бахтимиз шу” деганимиз маъқул. Бунинг учун йигитларимиз эртага футбол ўйнаш завқига ғарқ бўлиб, ҳатто «барса»чилар ҳавас қилар ҳамжиҳатлик билан бир бутун метин жамоа бўлиб, майдонда жон берар даражада тиришиб 5400 сония тинмай курашиб, мудраб ётган маҳоратнинг ҳаммасини очириб, яшнатиб жанг қилайлик эртага. Индинга ва бир умрга бу ўйинни шавқ билан сурур билан, ғурур билан эслаб, Абрамов истеъдодига тан бериб юрайлик!
Эътибор беринг, йигитларга мажбурият юкламадим, завқли ўйин тиладим. Натижа Худодан!
«Хабарлар»даги мухбирнинг ўша гапи қайда қолди. Эслаб кўрай. Бу гол ҳеч кимни қувонтирмади, деди-я. «Қалдирғочлар» 0:2 га ютқаза туриб жон чиққунча рақибга ўйинни эмас, полапонни бериб қўйгандек чирпирак бўлишди! Гоҳ чап қанотдан, гоҳ ўнг қантодан ҳужум қилдилар. Марказдан бош билан зарба берган Лутфулла Тўраевнинг тўпини дарвозабон қайтарди, тўпга Мурзоев ташландию, гол урди. Бу йилги урилган биринчи гол, ишонч голи. Ўз голимиз, ўз футболимиз голи бўлди. Тақдиримизга битилган ҳар бир сонияни ҳурмат қилайлик. Мағлубият голини ҳам ардоқлайлик!
Яна бир бор Оллоҳдан эртанги ўйинда йигитларимизга ғалаба тилаб, кўзда ёш қалбда умид билан —ҲАСАНАЛИ отангиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 03:46:00 01 WRBEIRQX 2024-08-06 03:45:57 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:44:29 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:44:26 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:43:45 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:43:41 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:41:14 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:41:11 01 WRBEIRQX 2024-07-23 09:50:34 01 WRBEIRQX 2024-07-23 09:50:33 01 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:30 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:23 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:21 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:14 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:09 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:04 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:07:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:56 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:53 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:52 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:51 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:48 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:45 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:43 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:40 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:38 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:34 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:32 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:30 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:28 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:25 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:23 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:20 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:18 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:17 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:14 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:12 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:10 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:07 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:06 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:04 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:06:02 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:54 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:46 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:41 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:34 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:26 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:22 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:19 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:16 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:12 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:09 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:06 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:03 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:05:00 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:56 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:54 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:53 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:52 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:49 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:48 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:47 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:46 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:46 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:44 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:43 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:41 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:40 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:30 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:29 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:29 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:26 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:25 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:25 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:22 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:22 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:21 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:20 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:20 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:19 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:18 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:17 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:17 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:16 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:15 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:15 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:13 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:13 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:13 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:13 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:12 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:12 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:10 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:10 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:10 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:08 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:08 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:08 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:08 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:07 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:06 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:06 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:06 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:06 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:05 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:04 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:04 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:04 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:04 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:03 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:02 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:02 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:02 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:02 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:02 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:01 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:00 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:00 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:00 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:00 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:04:00 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:59 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:58 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:57 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:56 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:56 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:55 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:55 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:55 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:55 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:55 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:55 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:54 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:53 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:53 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:53 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:53 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:52 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:52 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:50 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:47 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:47 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:47 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:46 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:45 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:44 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:44 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:44 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:44 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:44 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:42 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:41 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:41 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:41 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:41 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:40 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:39 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:39 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:39 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:39 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:38 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:38 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:38 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:38 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:37 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:36 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:36 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:36 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:35 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:34 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:34 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:34 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:34 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:33 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:32 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:32 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:32 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:32 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:31 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:31 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:31 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:30 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:30 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:28 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:27 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:27 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:26 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:25 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:24 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:23 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:22 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:22 00 WRBEIRQX 2024-01-25 22:03:12 00 MUNIS 2012-03-26 00:00:07 +10 JADROO 2012-03-25 20:35:50 +10 JADROO 2012-03-25 20:00:11 -10 SHOXZOD 2012-03-25 15:52:51 -10 FANATIZM 2012-03-25 04:47:56 +10 ATSTEYKA 2012-03-24 17:12:49 +10 RAULSTAR 2012-03-24 16:32:58 +10