-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Борим ҳам, йўғим ҳам футбол-4: Йигирмагача санашни биламан
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-05-05 16:57
Футболда ўйинчиларнинг ж.қудрати. (потенциал), ж. имконияти, ж. салоҳияти, (способности), ж. кучи, ж. бардоши (выносливость) деган алоҳида тушинчалар бор. Ноу-камп стадионида бўлиб ўтган эль-классико ўйинида “Барса”нинг ж.бардоши “Реал”никидан пастлиги билиниб қолди. Уч кун ичида ўтказилган иккинчи муҳим ўйинга уларнинг ж. бардоши етмай қолди. Буюк “Барса” ўйинчилари юз фоизлик голларни уролмаганлиги толиққанлик аломатидир. Буюк “Барса”дан мисол келтирдим. Қадимий Буюк бухороликларнинг “Бухоро”си ҳам футбол ўйнамоқда.(лекин қандай футбол ўйнашмоқда?) Асл футболчилар югуради, тезлашади, тақа-тақ тўхтаб, орқага тезлик олиб сакрайди, сакраб кульбит қилади, катта тезликда узала (подкат) ташлайди, кучли зарбага тўсма (блокировка) беради. Ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммасини тўп билан бирга қилади. Тўпни, майдонни, ўйинни бир сонияга ҳам назоратидан четга чиқармасдан қилади.
Мен бунинг ҳаммасини биргина сўз билан “физика” деб атаб ҳар мақоламда такрорланиб қоляпман. Қайта айтаман, ўзбек футболи “физика”сининг пастлиги билан ажралиб туради. Нега фақат мен ўртага чиқиб дод соламану, фарёд чекаману, ҳамма жим. Талқон ютганмисизлар, ё эътирофимни инкор этинг, ё кўз ёшимни артиб қўйинг. Жисмоний ҳолатимиз, сизларни азизларим, қониқтиради, мени ҳам. Лекин мен аслида ж.ҳолатимиз деб кўз ёш тўкяпганим йўқ. Ҳамма “жисмоний ҳолатимиз яхши, яхши” деявериб жонга тегиб кетишди. Бу, азизларим, “физиканинг” бир бўлаги, халос. Масалан, ушбу кунлар Анрининг ж. ҳолати паст, лекин ж. қудрати баланд. Агар хозир у “Милан”да ўйнаганида эди, бу ж. қудрат намоён бўлар эди. Каримовнинг ж.ҳолати яхши, лекин ж.қудрати жуда ёмон, жуда. Қўшилмаганлар мани рад этсин. Қани юқори тезлик, сакровчанлик, абжирлик, эпчиллик, ж.куч? “Ал араби”нинг Муҳаммад Диараси билан эмас,”Андижон”нинг Отахоновибилан эмас, “Арсенал”нинг Сонгибилан солиштиринг. Лондонга бормоқчи эдик-ку,ана шу “физикамиз” билан-а? Хатто зарба пайтида вазнни оёқдан оёққа олиб ўтказишда хатога йўл қўямиз. Элементар “физикадан” икки эмас бир баҳо олмоқдамиз. Амирликларга бой берилган ўйинда бизга жаримадан урилган голни эсланг. Жаримага Омонов сабабчи бўлган эди. Даҳшатли, мудҳиш беш дақиқанинг бошланиши бўлди ўша бизга қўйилган “физикадан” бир баҳо, калтак баҳо. Бошқа мисоллар келтирмайман. Биз ҳали ҳануз ҳамма нарсани омадга тўнкаймиз. “Физика” борасида заҳмат чекмаймиз.
Онаси туғмаган тезкор футболчини Абрамов термада туғиб бера олмайди. Ироққа қарши ўйинда ўнг қанот ҳимоячимиз “баланд” тезлиги туфайли бизга омон-эсон пенальти ишлаб берди, эсладингизми. Шишелов, Акопянц, Ҳасанов каби тезкор футболчиларни санайман деб тўхтаб қолдим. Кечирасиз, йигирмагача санашни биринчи синфда ўргатишган. Лекин қани ўша тезкорлар? Улар сони жуда оз. Клуб мураббийи қозонда йўқ нарсани, яъни тезкорларни ўзи етказиб бера олмайди. Агар клуб мураббийи зўр бўлса, дунёда битта бўлса, Акопянцни Мессига ўхшаган ўйинчига айлантириши мумкин эди. (эътибор беринг, терма мураббийи демадим) Лекин Шерзод Каримовни у ҳам Акопянц қила олмайди. Умуман, физиолог мураббий деган касб бизда борми? Бундай касб эгаси бор бўлса менга айтсин, нега биз доим қишдан оғир чиқамиз? Ўйинни йўқотиб чиқамиз? Клубларимиз ҳам, термамиз ҳам. (Биз ОЧ- 2011да қишга кириш олдидан яхши ўйин кўрсатган эдик, қишдан чиқиб эмас) Бундай мураббий бизда эмас, “Миланда“ бор бўлса керак. Зедорф ўйинларини эсланг.
Тезкор футболчи “Чиғатойда” туғилади. Уни ким авайлаб ўстиради? Мутасаддилар билса керак. Тезлик туғма ҳислат экан, “Спартак”да гўдаклар учун ”физика”дан махсус мураббий борми? Тезкорлик салоҳияти ж. қудратга айланиб улгурмасданоқ ўша ернинг ўзида ўлиб қоляптими, дейман. Илтеъдодли, тезкор, умидли етти яшар бола ўн олти ёшига келиб ўртамиёна футбол ўйинчисига айланяптими?
Абрамов мазкур аҳволда нима қилиши керак эди. Боримиз шу бўлса, нима қилсин? МТЖдаги ўйинчиларимизга ж. ҳолатнинг юқори чўққисида ўйнашни ўргатди. ОТЖ аъзолари ҳам “физика”нинг таркибидан жой олган ж.ҳолатининг борини юзага чиқариб ўйнай бошлашди.(ўрни келди, айтиб ўтай, ички ўйинларимизда футболчилар ж.ҳолатининг паст даражасида ўйнашади.) “Физикамиз” бисоти қашшоқ экан, Абрамов олдида битта йўл бор эди. “Физика”даги йўқчиликни ўта кучли жамоавий, жўравар ўйин билан тўқлаш мумкин эди. Жамоа ичида дуэти, триоси, солоси, квартети, квинтети бўлиб, ўн битта футболчи бирнафас, биржон жамоага айланиши керак эди. Европада бир нечта жамоалар “физика” борасида “Барса”дан баланд туришади. Лекин Гвардиола шогирдлари яхлит жамоа бўлишиб жўрликда ижро этадиган жўравар ўйини билан (коллективная игра) ҳаммадан устун келяпти Қайта бор машъум беш дақиқага қайтиб келайлик. Иккинчи голни урганимиздан сўнг жўравар ўйинимизда қандай ўзгариш юз берди? Нега дарров гол ўтказиб юбордик? Беш дақиқа ўтгач яна биттасини дарвозамиз тўридан олиб чиқдик. 2-2.!!! Нега? Чунки, аввало, майдон назорати бизда эмас эди. Тўп назорати демадим. Тўп бир жамоадан иккинчисига ўтиб туради. Майдон назорати бошқа футбол тушинчаси. Муҳим тушинча бу.
Демак, Абрамов, аввало, тўлиқ, тўкис жамоани яратиши керак эди. Кейин жўравар ўйинни созлаши мумкин бўлар эди. Хўш, биз нима иш қилдик? Ушбу мураббий қўл остида ОТЖга келмасидан олдин икки йил давомида руҳан шаклланган жамоа иморати бор эди. Абрамов бу иморатни сақлаб қолмади. Фэргюссон йиллар давомида бир иморатни сақлаб, қисмларини муттасил янгилаб туради. Моуриньё ўзидан олдинги иморатни янгилаган ҳолда ҳар гал янги ўйинни ижод қиляпти. Иморатни мустаҳкам пойдевор устига қурмайди. Медали-меваси тез пишар, чиллаки. Бир пасда ҳосилга кирадию, бир пасда ҳосил беришдан тўхтайди. Моуриньо бошқа жамоага кетади. Менимча, бу Терма жамоага қўл келадиган услубдир. Фақат иморатни адашмай пухта қуриб олиб, тезда томини ёпиб олиш керак. Моуриньо Челси иморатида бир жойда адашди. Кўзланган ҳосилни ололмай янги боғ қидириб кетди. Тез пишар натижа йўлида адашиб бўлмайди. Бизда нима бўлди? Етук жамоа иморатини, яъни жўравар ўйин ўзагини яратмай туриб қайсидир футболчининг ўйинини созлайман, “физикасини” ўстираман деб уринишларимиз ҳам ачинарли, ҳам йиғлагудек фожеавий кўриниш олди. Баъзи эпизотларда ўйинимиз ярқираб кўринса-да, ҳамжихат, тиниқ ўйинимизни ҳеч ким кўрмади, ҳаракатлар лойқа эди. Ўша куни амирликларга қарши “Жарда” сўнги ярим соат давомида маънисиз, бостирма хужумда силсила икки оширмадан кейин узилиб кета берди. Хирадан-хира ҳимояда пароканда ўйин кўрсатган эдик....Ўйинни назорат қил! Орқага қайт! Рақибни ўзинга торт! Жаримасини бўшат!.....Биз эса....... Эсиз.
Ўша кунги, ўшанақа ўйин ҳеч кимга керак эмас эди. Менгаям, сизгаям, Абрамовгаям.
Мураббий емаган сомсасига пул тўлаганмиди, дейман? Балким.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:48:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:48:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:32:19 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:32:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:29:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:29:08 01 JADROO 2012-05-07 10:15:00 00 UZBEKBEK 2012-05-05 20:57:01 00 UZBEKBEK 2012-05-05 20:48:58 00 MUNIS 2012-05-05 19:17:12 00 MUNIS 2012-05-05 19:16:58 +10 PROGRESS 2012-05-05 19:11:18 00 XOLIS 2012-05-05 19:01:34 00 SERENADA 2012-05-05 18:33:57 00 UZBEKBEK 2012-05-05 17:40:57 00