-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Бобомурод Абдуллага...
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-05-15 11:52
7. Ғаддор йўл ортда қолдими?
Бултур шу пайт Мифтахуддинов сохта бош қўмондон эди. Абрамовни бош мураббий деб эълон қилишганида сохтакашликдан қутилганимиз туфайли хурсанд бўлдим. Бу йил Январ ойида босилиб чиққан Солдадзенинг мақоласи мени ўйлантириб қўйди. Бир мураббийга икки термани юклаш қадрсизсикнинг белгиси деб ёзган эди у. Ё ОТЖни, ё МТЖни, ё Мураббий обрўсини, ё Юрт шаънини ерга уриш бўлди деб ёзган эди. Лобановскийни ҳам эслаб қўйган эди. Бир чавандоз бирданига иккита отни миниб бирданига икки манзил сари пойгада от чоптира олмайди деган эди. Фақат циркда чавандозлар бирданига иккита, учта отни минишини кўришимиз мумкин. У ерда рақиб йўқ. Ғалаба қозониб эмас, томоша кўрсатиб пул ишлаш, циркнинг интилган манзилидир. Бизнинг ЎФФ Абрамовни бирданига иккита отга миндириб ЎЗБЕК ФУТБОЛини циркка айлантириб қўйган экан. Шуни тушиниб етдим. Январда ҳамма Абрамовни олқишга кўмиб қўйган бир пайтда Солдадзе чуқур ташвишда эди. Бу ғаддор кўчанинг бошланиши бўлган. Ҳалиям шу кўчада кетмоқдамиз, шекилли.
Қачон бу кўча орқамизда қолади? Шу “кўчада” эканмиз-ки, Абрамов анжуманда, УФФ раҳбарияти мажлисда Ҳақиқатни бўяб, яшириб бизларни лақиллата беришади. “Биз яхши футбол намоиш этибмиз.” Бу қандай янгилик бўлди? Бундай ёлғонни кимга кераги бор? Тағин ғаддор кўчада футболга, ишқибозга ҳиёнат қилиб лой кечмоқдамизми? “ Ироқ билан ўйиндан сўнг ўйинчилар ўзларига кела олишмабди, ҳалос.” Бундай аҳволга, “ўзидан чиқиб кетишга” ким ё нима сабабчи бўлса бўлсин, фақат Абрамов эмас экан-да. Чунки Абрамов “талабалик даврида рухшунослик фанидан бир бўлим маъруза тинглаган экан.” Бу ҳам ўша кўчанинг лойкаш гаплари.
Кўчамизнинг ғаддорлигидан яна бир шингил мисол келтирай. Футбол халқ ўйини эканлигини раҳбарият билмас, ё назарга илмас эканми дейман. Мажлисларда халқни алдаб, юпатиб бир нималар деган “Раҳбарият” номли юқори Қудрат Тимсоли ўйинлар таҳлилини мутахассислар даврасида, ёпиқ эшиклар ортида ўтказар экан, “тегишли хулосалар чиқарар экан.” Халқ олдида эмас. Ишқибоз маълумотнинг маъданли сувини булоқ бошидан эмас, журналистиканинг лойқа ариғидан ичар эканда. Ишқибозлар яна журналистлар оғзига тикилиб қоладиларми? Кўрдик, ёппасига мақтаганлар хозир ёппасига айбламоқдалар. Ироқдан олдинги даврда ё Диёр, ё Қаҳрамон, ё Солдадзе, ё каминангизнинг таҳлилнамо, ҳавотирнамо товушлари олқиш гаплар қуюни остида эшитилмай қолган эди. Уларни ҳеч ким тингламади. Шунда саҳифа майдонига танқид тўқмоғи билан Бобомурод кириб келди. Уни ҳамма эшитди.
Январ ойи эди. Абрамов ҳақида салбий фикр билдириш салкам тақиқланган эди. Фозилов ортидан ҳамма фанатлар ҳар бир ўйин олдидан беш дақиқа бақириб “Аб-ра-мов” деб олқишлаши одат бўла бошлаган эди. Биласиз, ҳар қандай авторитар тузилмалар журналистиканинг биринчи душманидир. Бобомурод аввало ва биринчи навбатта журналистдир. У бор маҳоратини жамлаб Абрамовни қахр-ғазаб билан танқид бўрон қила бошлади. Унинг ёзганларини кўр ҳам пайпаслаб ўқиди, айтганларини кар ҳам жон қулоғи билан тинглади. Омма маддоҳларнинг чучмал мақтов гапларидан тўйиб кетган эди-да. Аввалига Унга ҳавасим келди. Мен қанча ҳаракат қилмай, шунчалар кўп одам эътиборини Сўзимга қарата олмайман. Кейин журналист бўлмаганимга шукр қилдим. Мен Футбол ишқибозиман. Мен учун фуболимиз манфаати биринчи ўринда туради. Журналистика манфаати эмас. Мен шунинг учун ёзаман. Ўқувчиларим сони беш нафар бўлса ҳам майлига.
Бобомуроднинг ёзганларига ҳеч ким бефарқ бўлмади. Мен ҳам. Ҳамма муносабат билдирди. Энди шов-шув тинган пайт. “Бобомурод” номли воқеа туфайли фуболнинг яна бир қиррасига қуёш нури тегиб ўтди. Шунинг учун мен ҳам билганимни, кўриб қолганимни гапирай.
Мазкур журналист хақиқатни бўямайди, ундан қўрқмайди. ФУТБОЛда катта йўл қолиб, тор кўчаларни кезиб юради. Тирноқ ичидан кир қидиради ва буни яширмайди. Жамият “тирноқ”ларини бўяб, “кир”ни бўёқ остида яшириб юргувчиларни ёмон кўради. Аҳлат ётган тор кўчаларга мен кирмайман. У киради, ҳаммага кўрсатади. Ҳаммамиз суйган ФУТБОЛ “шаҳрини” аҳлатдан тозалайман дейди. Куни кеча футбол агентларининг кўчасига чироқ ёқиб, “чиқит” уюмларини ёритиб берди. Уч йил аввал бир машҳур футбол арбоби “Ҳоразм” хақини “Пахтакор”фойдасига ўмариш ниятида қонун деворини айланиб ўтмади, девор қаъридан игнадек тешик топиб, ичидан ўтиб кетди. Рўзим Аҳмедовнинг футболдаги тақдирини қўлида қўғирчоқ қилиб, ғижимлаб ўтди. Бобомурод бутун футбол аҳлига бу хақда жангиллади, бўғилди, ўкириб йиғлади.
У, мен оптимист ҳам, пессимист ҳам эмасман, дейди. Мен реалистман дейди. Мен шу ерда унга қўшилмайман. Инсон ҳамма нарсани, барча воқеани жуфтлаб идрок этади. Оқ -қора, ер-осмон, ою-қуёш, ваҳоказо. Бобомурод реалист эмас, балки унинг акси, жуфти идеалистдир. Ҳаётни идеал даражада тоза бўлишини хоҳлайди. 20-асрнинг бир буюк давлат арбоби, ўзини моддиюнчиман дегани билан, аслида, идеалист бўлган эди. Идеал жамият яратишни мақсад қилган. Ҳуррият, эрк, озотлик, тенглик асосида янги жамият, яъни коммунизм қураман деб қанча одамлар ҳаётини қурбон қилган. Бобомурод ҳам шу йўлдами? Бир одамнинг тинчлигини қурбон қилиб, қандай идеал футболга етишмоқчи бўлди? Қандай идеал футбол тизимини яратмоқчи бўлди? Ҳеч қандай. Тўғри, у ҳеч кимнинг ёстиғини қуритмади. Лекин Абрамовни яхши билган минглаб ишқибозларнинг тинчи бузилди. Мураббий Ханойдан кела солиб Бобомурод тимсолида барча журналистларни мағлубиятда айблаб, мени ҳайрон қолдирган эди. Япониядаги ғалабадан сўнг ечиниш ҳонасида Ҳайдаров айтган аламли сўзларни эслаб далил сифатида келтирди. Ёпирай, мен ҳеч нарсани англамай қолдим-ку. Биласиз, сайтбозлик қила олмайман, ўша матоҳни ишлата билмайман. Абрамов Бобомуроднинг сайт блогида чиққан мақоласини кўзда тутган экан. Йигитлар ёрдам беришди, тезда ўқиб чиқдим. Ол-а, ана халос............
Қаҳрамоним танқидни келажак меваси деб билади. Танқид қилишга бир сабаб топа олмаса, бир зумда фараз қилиб уни ўзи тўқиб ташлар экан. Бу гал ақл-одоб чекидан чиқиб кетибди, шекилли. Мен ҳам унинг йўлидан юриб боқай, эшитинг.
Бобомурод нима учун ҳақиқатпарвар, танқидпарас инсон бўлган? Фараз қилайлик, У бир аёлни ўз ҳаётини баҳшида қилар даражада севиб қолган. Унга уйланган. Баҳтли оила қурган. беш ўғил, тўрт қиз кўришган. Фаразни давом эттириш оғир бўлса-да, ҳаммасини айтаман. Бир кун аёли унга ҳиёнат қиляпганини билиб қолади. ..... Бизнинг қаҳрамон Мағрур, Ориятли, Оилапарвар, Меҳрибон инсон. Яъни МООМ киши. Бундай ҳолатда МООМ қандай йўл тутади. У бир гал кечириб юборди. У иккинчи марта хотинини ҳиёнат устида тутиб олди. МООМ ота қандай йўл топади? Қандай бош кўтариб юради? МООМ эркак нима қилди? Бундай оғир, қабиҳ гапларни бошқа ёза олмай қолдим. .....Уҳ,ҳ, ёзиш керак... МООМ бор ҳақиқатни фарзандларидан яширди. Ҳамма айбни ўзига олиб, ҳотини билан ажралишди. Бошқа уйланмади. Ижарада яшаб қолган умрини фарзандларига бағишлаб келмоқда...... Унинг ифлосгарчиликка чидаб туролмаслиги мана шу сабабдандир.
Фараз-у тусмолларимни Унинг яқинлари ўқийди-ку, энди уятга қоламан-у демадим. Тағинам, фараз билан қаҳрамонимни ижобий рангларга бўядим. Бобомуродга ўҳшаб уни НПК деб фараз қилмадим. Барибир қуюшқондан чиқиб кетибман. Бизнинг қаҳрамон Абрамов ҳақида фаразий гапларни қандай қилиб ёза олган экан. Абрамовнинг яқинлари НПК ҳақидаги фаразларни эшитиб қанча азият чекишмади дейсиз. Тасаввур қилиш қийин эмас. Энди Бобомуроднинг яқинлари шундай аҳволда қолишди. Мен улардан узр сўрайман. Мени кечиринг.
Менинг кимгадур пахта қўйиш ниятим йўқ. Журналистикани бундай “танқид” жанридан ҳимоя қилмоқчиман. Нима сабабдан ушбу танқидий мақола босиб чиқарилган эди? Ҳар бир ишда НИЯТ муҳим. Ҳаётда ҳам, журналистикада ҳам, футболистикада ҳам. НПКлар жуда кўп, ва улар футболга жуда катта зарар етказишяпти. Футбол “шаҳри”ни “аҳлат” уюмлари билан тўлдиришяпти: Баъзида ҳимоячилар, ё дарвозабонлар ўйинни сотишади. Келишувлар парда ортида содир бўлади, баъзан бе парда. Баъзида ечиниш хоналари олди-сотти бозорига айланиб кетади. Ўша куни майдонда футболнинг мурдасини кўрамиз. НПК мавзуси жуда жиддий масала-ки, у биздан алоҳида ёндашувни, лов-лов ёнувни, алоҳида кунни талаб этади.
Лекин айни ўша куни қандай ниятда бу мақола ёзилди, босилди? НПК масаласи кўтарилди? ОТЖнинг муҳим ўйинлари олдидан омма эътиборини терма муаммоларидан четга чалғитиш учунми? Эсиз маҳорат, эсиз жанр. Ўша кезлари мен қанча қон ютиб “Қадрлаш” деб мақола ёзиб, омма эътиборини терма муаммоларига тортмоқчи бўлсам-да, маҳоратим етмадими дейман, эплолмаган эдим. Айтар Сўзимга бирор кимса эътиборини қарата олмаган эдим. Хозир ҳам шундай. Ёзганларимни айтарли ҳеч ким ўқимаяпти. Маҳоратли Журналистнинг НПКни қоралаб чиқишдан мақсади нима эди, хозиргача тушина олмайман. Танқид қилиш мақсадида танқид йўлида танқид қилишми? Солиштиринг, баъзилар пул топиш йўлида пулни кўпайтириш учун пул ишлайди. Пул топишни мақсад деб билишади, пулни Эзгу мақсад йўлида бир восита халос деб билишмайди. Танқид жанри ҳам мақсад йўлида бир восита халос. Муаллиф мақсади нима эди? ОТЖда мавжуд бўлган муаммолардан, Мураббий йўл қўйган хатолардан омма эътиборини чалғитишми? Бунга юз фоиз эришди. Ҳамманинг оғзида Абрамов шахсияти дув-дув гап бўлди. ОТЖ ўйинларидаги нуқсонлар эмас. Абрамовгаям бу аҳвол қўл келди. Ҳамма ОТЖ ўйинларини эмас, мақола сўзларини таҳлил қила бошлади. Ханойдан келиши билан Бош мураббий О. Т. Жамоасининг руҳан синиб қолишида асл сабабдан қочиб Бобомурод мақоласини рўкач қилди. Суҳбат мавзуси четга чиқиб кетди.
Бу ҳам ғаддор кўчамизнинг журналистик кўринишими дейман.
Ўзбекистонда қирқтача футбол журналисти бор. Улар халқ билан футбол ўртасида кўприк бўлиб туришибди. Бу кўприкда ҳаёт серҳаракат эмас. Футбол номли соҳил бандида кўприк бошига дарвоза қуриб қўйилган. Йигирма йил деганда бир инсон биринчи марта дарвозадан ўтиб Халқ номли соҳилга келиб кетди. Бу Рауф Инилеевдир. Отасига раҳмат. Бошқа пайт ФУТБОЛ соҳилининг хира суратини тв сиртида, газета бетида кўрамиз халос. Ўша соҳилдан туриб Рауф ака хақиқий, хаққоний чиқиш қилди. Тирик Инсонни кўрдик, суратни эмас. Бошқа пайт футболсиз яшай олмайдиган ишқибоз ФУТБОЛ ҳаётининг суратини кўради, тиригини эмас. Албатта, фотошопдан чиққанини кўради. Ишқибоз бор буди билан, кўзда ёши билан, қайноқ юраги билан ФУТБОЛ ичига интилади. ФУТБОЛ эса, халқ олдига бўялган, фотошопланган, “двойнигини” юборади. Бошқа соҳада билмайману, Футболни бундай фотошоплашда бизнинг журналистлар устамон, маҳорати фаранг бўлиб кетишган.
Ханойдан қайтиб келгач, Абрамов билан журналистлар учун матбуот анжумани уюштирилди. Анжуманга ман суқулиб кириб ўтиришни ўзимга эб билмадим. Мен бир ишқибозман, халос. Бу учрашув драматик тарзда кечганлиги аниқ. Кечаги халқ қаҳрамони бугун босқон остида қолган жавобгар бандага айланиб қолгани кутилган бир ҳол эди. Сўроқдорнинг даъволари, айбловлари тутаб кетгандур. Маддоҳларнинг ҳамирсифат сўзлари чўзилгандир. Олишувлар, тортишувлар бўлгандир. “Журналист”нинг отасига раҳмат, у тўқиб берган эртак “комбинациялари” чокидан ситилиб кетдику. Эртакка ишонган халқ олдига чиқиб энди нима дейди У? У ўзининг силлиқ саволига ялтироқ жавоб олгандур. Бунга Бобомурод каби “зирапчалар” кўнишармиди? Хуллас жонли, жонсўз, саркаш гаплар кўп бўлганлиги аниқ. Халқ учун эса, ҳар доимгидек газета бетида, т.в. сиртида фотошопдан силлиқ бўлиб жилва сочган тасвир етиб келади, халос. Бу билан журналистлар тирик Мураббийни жонсиз қилиб, унинг шаънини силлиқ матоҳга ўхшатиб қўйишганидан ўзлари беҳабар бўлишиб, бундай “касбикоридан”мамнун бўлишиб юришига ўлайми, кулайми?
Бирорта жамоа ҳаётидан биз бир мисқол ҳабар топа олмаймиз. Жепаров, ё Нестеров ойлиги қанча? Билмаймиз. Бундай ҳабарлар фотошопланади. Ҳаётда энг муҳим омил пул муносабати-ку. Пулни инкор этамизми? Бу социализмга қайтиш бўлмайдими. Бефойда уриниш. Уйдаям, кўчадаям пул муносабати ҳукмрон-ку. Тадбиркор ҳам, миришкор ҳам, “Бунёткор” ҳам пул топишни, уни тўғри сарф қилишни билиши шарт. Бизда катта ФУТБОЛ халқ олдига чиқмайди. Халқдан яширин кун кўради, пул топади. “Пардозчи” журналистларга раҳмат. ФУТБОЛни қўғирчоқ ўйинига айлантириб қўйиб Халқни ёш бола қилишади, аҳмоқ қилишади. Бунга жавобан халқ стадионга келмай қўйган. ТВ сиртига тикилиб Европадан ҳақиқий ФУТБОЛни, ҳақиқий ҲАЁТни кўришади. Бизнинг “журналист”лар куну-тун бор касбий маҳоратини ФУТБОЛ муаммоларини ёритишга эмас, ё нашриёт, ё ўриндиқ, ё шаҳсий турмуш муаммоларини ҳал қилишга сарфлайдилар. Мана шундай ижод йўли бўғилган иқлимда бирон-бир “бобомуродга” талаб пайдо бўлмоқда. Бизнинг “танқидчимиз” эса қош қўяман деб кўз чиқариб юрибди.
Мен ҳам футболимизнинг фотошоп билан бўялган ғаддор кўчасида сарсон-саргардон юрибман. Ҳаммасига қўл силтаб бу кўчадан бош олиб узоқларга кетиб қолгим келади. Лекин кетолмайман. Доим футбол йўлига шайман, ўйиндан ўйинга пардар-пайман. Фотошоп ичидан Хаққоний маълумот ушоғини топиб яшайман. Уни авайлаб, идрокимга таяниб бу ғаддор кўчани сизларга танитишга астойдил ҳаракат қиламан. Агар ўқиганларингиз туфайли кўзларингиз мошдай очилиб, бу ғаддор кўчанинг соҳта суратлари йиртилиб, уст-бошингизга, хатто тил-забонингизга лой сачраб текканини кўриб қолсангиз, манфаат пардаси босган кўзингизни таниб қолсангиз, келинг, қўл беришайлик.
Бу кўча тезроқ орқамизда қолиб кетсин. Равон, кенг йўлга чиқиб олайлик.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:06:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:06:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:03:03 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:03:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:22:22 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:22:19 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:20:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:20:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:19:26 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:19:25 01 THEONE 2014-03-28 14:36:59 00 RUSAJ 2012-05-19 17:03:49 00 FILOSOF 2012-05-19 07:51:53 00 FAMOUS 2012-05-18 14:07:03 00 KATALONIYA 2012-05-18 12:14:08 00 FAMOUS 2012-05-18 00:12:41 00 FAMOUS 2012-05-18 00:10:13 00 FAMOUS 2012-05-17 23:57:44 00 GOLBOLSIN 2012-05-17 15:35:25 00 GOLBOLSIN 2012-05-17 15:24:49 00 TANQIDCHI 2012-05-17 12:44:42 +10 PRESIDENT 2012-05-16 10:42:20 00 BECKTU 2012-05-16 09:24:03 +10 USMONALI 2012-05-16 03:50:51 00 XORAZMSHOX 2012-05-16 00:06:03 00 XORAZMSHOX 2012-05-16 00:02:52 00 JORESMA 2012-05-15 23:46:03 00 JORESMA 2012-05-15 23:44:52 00 BLAUGRANA 2012-05-15 23:40:38 +10 MUXLIS 2012-05-15 23:39:42 +10 BAHROMTM 2012-05-15 22:28:47 -10 BURGUT 2012-05-15 22:04:43 +10 SINDIKAT 2012-05-15 21:39:26 +10 SINDIKAT 2012-05-15 21:35:31 00 SINDIKAT 2012-05-15 21:35:12 +10 BIGBON 2012-05-15 21:29:39 00 PRESIDENT 2012-05-15 21:04:04 -10 MILANIST 2012-05-15 20:54:16 -10 MILANIST 2012-05-15 20:36:51 -10 MILANIST 2012-05-15 20:36:30 -10 UZBARS 2012-05-15 19:00:41 00 SINDIKAT 2012-05-15 18:40:30 +10 ATSTEYKA 2012-05-15 18:11:44 +10 OFTALMOLOG 2012-05-15 16:23:15 00 MOBITEL 2012-05-15 15:59:44 00 JORESMA 2012-05-15 15:55:00 00 PIRLOXXI 2012-05-15 15:50:45 00 MOBITEL 2012-05-15 15:49:30 00 TURONIY 2012-05-15 15:34:27 00 DONNEFT 2012-05-15 14:34:35 00 XIRURG 2012-05-15 14:16:31 00 MILANIST 2012-05-15 12:55:52 00 VALENTE 2012-05-15 12:29:32 +10