-
-
Ла-лига 23.04.2024 00:00 Севилья 2 - 1 Мальорка AFC U-23 23.04.2024 20:30 Ўзбекистон 3 - 0 Вьетнам AFC U-23 23.04.2024 20:30 Кувайт 2 - 1 Малайзия АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 0 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян - ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель - Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако - Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон - Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
5-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-02-05 11:51
Бу йил қиш чилласи нисбатан илиқ ўтди. Ҳамма ёқ заҳ ва лой. Тўқ ёқимсиз ранглар ҳукмрон. Лекин осмон мусаффо. Ҳаво тоза. Ғубор йўқ. Обу-ҳавога бепарво ҳолда шаҳар ҳаёти ўз қирғоқларида бир маромда оқиб боради. Одамлар гоҳ қалин кийиниб олишади, гоҳ юпунроқ. Эрталаб ишга боришади, кечқурун қайтишади. Мана, чилла қайтишида аёз кучайди. Совуқ авжига минди. Юзни ачитиб олади. Қор қалин ёғди. Энди анчадан бери кийилмаган пўстинлар олинади. Кунлар оқа беради. Аччиқ совуқда ҳам табиатнинг меҳри бор, синови бор. Кимсанинг айтган аччиқ сўзида ҳам шундай қайноқ қалб ҳарорати яширин бўлади.
ИЧИМНИ ҲЎЛ ҚИЛИБ ЮБОРГАН ВОҚЕА
Ўзбекистон ҳукуматида биринчи шахс Шароф Рашидов эди. Олий Советимизнинг раиси ўзгариб турди. Ў.К.П. М.Қ.нинг биринчи котиби 28 йил ўзгармай турди. Рашидов адиб эдилар. Ўз ишидан ортиб эсдаликлар эмас, бадиий асарлар ёзар эдилар. Мана шу одам бирон марта биронта мажлисда ўзбек тилида гапира олмаган эди, доклад ўқимаган эди. Фақат рус тилида доклад ўқир эди. У одам бундай аҳволдан эзилмасмиди?Энди ҳаётимдан бошқа бир мисол келтирай. Мен “Байканур”да мажбурий ҳарбий хизматни ўтаб келганман. Хизматимнинг иккинчи йилида онажонимни туғилган кунлари билан ўзбек тилида телеграмма юбориб табрикламоқчи бўлдим. Рухсат беришмади. Телеграммалар фақат рус тилида ёзилиши шарт экан. Қандай қилиб ўз Ойимга “дорогая мамочка” деб ёзишим мумкин? “Батальон охраны”да юртдошларим хизмат қилишар эди. Улар ёрдамида Бош қўмондон генерал полковник Каманин билан учашиб, Онамни ўз она тилимда табриклайин деб ёрдам сўрадим. Королёвдан сўнг Космодромга Каманин бош қўмондон эди-да. Почта ходимлари Бош қўмондонга телефон орқали менга ёрдам берамиз деб ваъда беришди. Ўзбек ҳарфлари бўлмагани сабабидан лотин ҳарфлари билан ўзбек тилида ёзишим мумкинлигини айтишди. Почтага қайтиб борсам, бунинг ҳам иложи йўқлиги аён бўлди. Қарор бўйича лотин ҳарфлари билан фақат чет элга рус тилида телеграмма юборилар экан. Куни билан санғиб қуруқ қўл билан Ротага қайтар эканман, кўз ёшларим ичимни ҳўл қилиб юборган эди. Шунчалар хўрландимки, бундан оғир таҳқирлик бўладими?...
Ўша даврда шоирларимиз тенг ҳуқуқли, ҳур, жаннатмакон социалистик республикамизга атаб мадҳиялар ёзиб, “улуғ оға”мизга ёқиш пайида, ҳақиқатни яшириб унвон талашиб юрар эдилар... Батальонга қайтганимда “Ротний”имиз, капитан Мельников ҳеч нарса демади. Старшинамиз масхара қилган эди.
Қозоғистон раҳбари қозоқ ва рус тилларини тенг истеъмолда бўлувчи давлат тиллари бўлсин, деб фармон чиқарди. Бизнинг раҳбаримиз фақат ўзбек тилига давлат тили мақомини бериб, фармон чиқарди. Ҳали Иттифоқ парчаланмаган эди. Москва бунга йўл қўймайди, деган хаёл бор эди менда. Ўша йиллари ўзбек тилини ўрганиш талаби ҳамманинг олдига қўйилган эди. ҳамма ерда ўзбек тили курслари ташкил этилди. Алибек Рустамов ҳар ҳафтада икки бор “Машъал” каналида ўзбек тилига бағишлаб эшиттиришлар олиб борар эди. Давлат тилининг душманлари Москвадан эмас, ўз ичимиздан чиқади деб ҳеч ўйламаган эканман. Шундай бўлди.
“ИГРОВАЯ МОДЕЛЬ”НИНГ ШЎР ПЕШОНАСИ
Ислом Аҳмедов, мен Сизни соф виждонли, ҳалол, касбикомил мутахассис деб биламан. Шунинг учун, Сизни ҳурмат қилганим учун Сизга бевосита мурожаат қиляпман. Константин Бесков бошқарган Москвадан келган “Спартак”ни Тошкентда 3:0 ҳисобида ютган ўйинимизда учунчи голни Сиз узоқдан урган эдингиз. Ўша зарбани эсдан чиқариш мумкинми?! Жуда тўқ зарба бўлган эди. Ўша зарбангизни деб қанчадан қанча футбол ишқибозлари Сизнинг мухлисингиз бўлиб қолишган эди. Сиз яхши футболчи бўлганингиз учун кўпчилик олдида ўз ҳаётингиз билан намуна бўлиб юрибсиз. Сизга ҳамма тикилади.Ўзбекистон Давлат телеканали бор. “Спорт” канал деб аталади. “Футбол шарҳи” кўрсатуви давлат тилида олиб борилади. Шу кўрсатувда Сиз рус тилида сўзлаб иштирок этгансиз. Ҳолатингиз қанчалик ачинарли ва мажруҳ эди. Чунки ўзбек тилидаги кўрсатувда Сиз рус тилида сўзлар эдингиз. Канал ходимлари кадр остидаги ёзув билан давлат тилига синхрон таржима қилишни йўлга қўйишмаган эди. Шунинг учун Ўзбекистон аҳолисининг анча қисми “Игровая модель” ҳақидаги фикрингизни тушунмади. Ўзи футболимизда фикрловчи одамлар кам бўлса, у ҳам... Нима учун ўз юртида туғилиб ўсган ўзбек халқ вакили, хоҳ ўша ишқибоз Қўқоннинг Яйпан қишлоғидан бўлсин, ё у Чироқчининг Талоқ тепа қишлоғидан бўлсин, Сизни тушуниши учун рус тилини ўрганиши шарт бўлиб қолмоқда? Айби нимада? Бохумлик олмон ишқибози ўз юртида кўрсатувни тушуниши учун чет тилини ўрганиши шарт эмас-ку. Ўзбек аҳолиси чет тилини билиши шарт бўлмоқда. Биз иккинчи ”сорт”мизми?
Миллатарварлик туйғуси Сизда бор бўлиши мумкин. Айтайлик, Сиз қозоқ, уйғур, тожик ё татар бўлганингиз учун ўз она тилингизни яхши билганингиз ҳолда, ўзбек тилини билмаслигингиз мумкин деб тахмин қилайлик. Ундай бўлса, Сизни ватанпарварлик туйғуси ташлаб кетганмиди? Сиз Ўзбекистон фуқаросисиз, ахир. Давлат тилини билмай туриб, ўзингизни тўлақонли Ўзбекистон граждани деб ҳис қила олмайсиз-ку. Айтайлик, Сиз Таиланд юртида бирор клубни бошқаряпсиз дейлик. Инглиз тилини билганингиз учун у ерда ишлай оласиз. Лекин тай тилини билмаганингиз учун бу юртга бегона одамлигингиз, эмигрантлик ҳолатингиз билиниб қолади, Сизни ноқулай аҳволга солади. Шундай ҳолатга тушмаслик учун “Бавария”ни бошқаряпган Гвардиола олмон тилини ўзлаштириб олган. Сиз ўз юртингизда ўзбек тилида сўзлаша олмаганингиз учун ўзингизни эмигрант ҳолатида ҳис қилмаётибсизми? Ёки бутун ўзбек аҳолисини ўз юртида мусофир қилиб қўймоқчимисиз? Уйғонинг, мустамлака ҳолатимиз ўтмишда қолиб кетган.
ОСТОНА ҲАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚОЛМАГАН
Ушбу ёзганларимни Сиз ўқимасангиз керак. Афсус, ўзбек тилини билмаганингиз учун истасангиз ҳам ўқий олмайсиз. Шунинг учун сўзларим эгасини топа олмайди. Аслида умуман, билишни истамайсиз ҳам. Туб халқнинг, яъни оддий халқнинг ҳаёти, унинг фикри, қувончи-ю қайғуси Сизни умуман қизиқтирмайдими дейман.Мустабид остида яшаган давримизда “кишан”ларидан азоб чекмай, унга кўникиб кетган одамлар қаторида туб халққа мансублигини ўзига раво кўрмай, ундан ўзини баланд қўйиб, унга мансуб бўлса-да, ундан ажралиб туришни истаган бир хил тоифа одамлар бўлган-ки, улар туб халқ тилида гаплашишни исташмас эди. Туб халқ турмуш тарзига, урф-одатига, миллий либосига, кийиб юрган қўқон дўпписига улар юқоридан камситиб карар эдилар. Чунки рус тили, маданияти ҳукмрон тил бўлиб, туб халқ тили чойхона-ю, оилага қамалган эди. Бу тил остона ҳатлаб кўчага чиқишга ҳаққи йўқ эди. Шунинг учун у ҳеч нарсага ярамай қолган эди. Шунинг учун боя айтган одамларим туб халқ тилида гаплашишни ўзларига муносиб кўришмас эди. Улар асосан, раҳбарлар, арбоблар, технократлар эдилар. Улар ўз фарзандлари билан ҳам рус тилида гаплашишар эди. Рус тилида маълумот олиб, мансабга миниб, рус тилида ишни бошқариб юришар эди.
Гап келганда айтиб ўтиш жоиз. Ахбор Имомхўжаевни биринчи деймиз. Тарихни бўямайлик. Репортажни Рем Турпишев рус тилида олиб борар эди. Кейинчалик фақат маълумотларни, кейин бир тайм реортажни ўзбек тилида олиб бориш рухсат этилган. Аҳбор-акамиз ўзбек тилида репортаж олиб борувчи биринчи журналистимиз бўлганлар. Шунинг учун у кишини ардоқлаймиз.
“МУШАРРАФ” ҚИЛМАСИН
Партиянинг ҳамма миллатларни йўқотиб битта ягона умумсовет (умумрус) миллатини барпо этишдек аниқ режаси бўлган эди. Фашизм миллатларни жисман йўқотмоқни истаган бўлса, Совет тузими миллатларни руҳан, маънан йўқотмоқчи бўлган эди. Бири халқларнинг қарғишига, лаънатига қолиб тарих мозорига кўмилиб кетган бўлса, бошқасига тарих қабристонидан муносиб жой топилмай қолган (инглизларнинг ўтмишда мустамлакаси кўп бўлган. Лекин уларда бундайин халқ тилини, миллий маданиятини йўқотиш каби разил режаси бўлмаган эди). Бугунги кунда Россияда кўп ишлатиладиган “Рускоязычные народы” деган атаманинг ўзи фикримни қувватлайди. Мен ҳам Ислом Аҳмедов каби рус тилини яхши биламан. Мен ҳам шундай “рускоязычный народ” вакили ҳисобланаманми? Йўқми? Бундай “народ” вакили ҳисобланишга “мушарраф” бўлишим учун ўз она тилимни унутишим керакми? Худо сақласин.КИБОРЛАР ҲАЗАР ҚИЛГАН НАРСА
Исломжон, зарурат туфайли ўз олдингизга инглиз тилини ўрганиш вазифасини қўйгандингиз. Кўп меҳнат қилиб бунга эришдингиз. Хозир ҳам тилдаги камчиликлар бўйича муттасил ишлаб юрасиз. Доим инглиз тилида бадиий асарлар ўқиб борасиз. Нима учун Ўзбекистон давлат тилини ўрганиш вазифасини ўз олдингизга қўймагансиз? “Бу мен учун зарурат эмас” дейсизми. Она тилини яхши билиш даражаси инсон маънавиятининг, маданиятининг ўлчови эмасми? Тўғри, рус тилида сўз бойлигингиз жуда баланд. Масалан, Миржалолнинг рус тилида сўз бойлиги Сизникига нисбатан қашшоқдир, ўзбек тилидаям унинг сўз бойлиги мақтанарли эмас. Чунки у олдингизда жайдари инсондир. Сиз рус адабиётини жуда яхши билсангиз керак. Лекин барибир Пушкин тили билан айтганда, “там русский дух” деган мисра сўзлари Сизга ҳеч қачон тўғри келмайди. Чунки Сиз Ўзбек руҳиятингиз билан дунёга келгансиз. У нарса томирингизда бор. Лекин у ҳибсда, асир. Мажруҳ. Руҳ тил билан улғаяди, парвоз этади. Тил ва тафаккур одамни инсон қилган буюк Нарсалардир. Пушкин даврида ҳам киборлар рус тилида, яъни халқ тилида гаплашишни ўзларига ор деб билишган. Улар Пушкинни ўқишмаган. Француз тилида гаплашиб дунёдан ўтиб кетишган. Сиз, Рустам Акрамов, Никимбаев кабилар ўшанақаларга ўхшайсизлар. Ўзбек шоирларини ўқимайсизлар. Ўзбек тилида гаплашишни, уни ўрганишни ўзингизга муносиб кўрмайсизлар.АҲМОҚОНАЛИК КВАДРАТИ
Футболга қайтайлик. Газпром (Миллер) олға сураётган тадбир ғояси аслида, Партия диктатидан қолиб кетган сарқит ғоядир. Бутун СНГ футболини бир мусобақа байроғи остида бирлаштирмоқчи бўлишди. Бўлмади. Энди Украина билан Россия иштирокида ягона футбол мусобақасини ўтказишмоқчи. Футбол мантиғига зид нарса. Ғолиб жамоа қайси давлат чемпиони бўлади? УкРоссия чемпиони бўладими? Бир пайтлар Чехословакия давлати бўлар эди. Хозир йўқ. Хозир Чехия ва Словакияларнинг алоҳида футбол чемпионатлари бор. УкРоссиячи? Бундай давлат борми? Абсурд. Жаноби Миллерга айтинг, Португалия билан Испания футболларини бирлаштириб ягона Пиреней чемпионатини ташкил қилиб берсин. Бу ҳақда хом калланинг бир учи билан ўйлашнинг ўзи ҳар ким учун аҳмоқона ҳаракатдир. Буни биласиз. УкРоссия чемпионатини барпо этишни квадрат даражадаги аҳмоқона иш деб билмайсизми? Бўлғуси бундай “чемпионат”нинг ижро қўмитасини амалда тузиб, уни Валерий Газзаев бошқаряпгани нечоғлик аҳмоқоналигини энди ўйлаб кўринг. Майли, Россия бойваччаларининг босими остида топ-клублар учун УкРоссия чемпионатини ўтказишга кўнишди дейлик. Лекин бундай мусобақа Украина футболини табақаларга ажратиб, унинг ривожини бўғиб қўямайдими? Лаудруп қўл остидаги “Суонси” Англия чемпионатида иштирок этганидек, масалан, “Металлист” Харьков жамоаси Россия чемпионатида иштирок этиши мумкин, холос. Ёки аксинча, “Ростов” жамоаси Украина чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бундай тадбир футболга хизмат қилади. Сиёсатпуришларга эмас. Майли, биз индамайлик, ўзлари билишади.Давоми бор.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ASHURIY 2014-06-20 13:50:05 0Мен "ЎЗКИМЁСАНОАТ" ДАК тасарруфидаги корхонада ишлайман. Компания бошқарувида нари борса 5-6та паст лавозимларда ишловчи ўзга миллат вакиллари бор, лекин рахбарларнинг бир-бирига рус тилида муомала қилишини кўрсангиз кўнглингиз айнийди, хужжатлар хам рус тилида талаб қилишади. (Кошки эди хаммаси рус тилини қойил қилишаётган бўлса, ўзларича ҳалиям рус тили бу-маданият деб юришипти) Шу ўринда Зафар Имомхўжаевга ҳам қойил эмасман, Рустам Акромов, Азамат Абдураимов ва х. студияга чақириб олиб, уларга рус тилида мурожаат қилади. Ўзбек каналларини ўзимиздан бошқа миллат вакиллари кўришмайдику, ўзбек тилини хурмат қилмайдиганларни (ким бўлсаям фарқи йўқ) Ўзбек каналларидан эфирга чиқариш кимга керак, мен уларнинг билимига хам, тажрибасига хам, фикрига хам .. қўйдим. IBRAKADABRA 2014-02-07 11:38:30 0Нима килибди рус тилида гапирса? Узбек тилим,она-тилим деб бонг ураетганлар хам 100 % соф узбек тилида гапирмайди. Энг камида уяли алока воситасидаги кунгирокка жавобан "да" дейди. Узи уяли алока воситасини хам рус тилида камида "сотка" деймиз. Бунака мисоллар тикилиб етибди. Айникса футбол ишкибозлар роса ишлатади рус сузларни. "угл" "аут" "варата","судя"... Шундай экан узбек тилида гапирмайдиганларни коралаш шарт эмас. Аввал узимиз хаетимизни хар жабхасида 100% соф,профиссионал,йугэ,касбикомиллик билан узбекча гапиришни урганайлик,кейин русча гапирадиганларни хар канча хакорат килсак арзийди... Яна узилар биласизлар,узилар "да"лаб бошкани айбласелаб хам бу сизларни ишиз. Мен доимгидек,айтдим куйдим холос. IBRAKADABRA 2014-02-07 11:35:15 0Нима килибди рус тилида гапирса? Узбек тилим,она-тилим деб бонг ураетганлар хам 100 % соф узбек тилида гапирмайди. Энг камида уяли алока воситасидаги кунгирокка жавобан "да" дейди. Узи уяли алока воситасини хам рус тилида камида "сотка" деймиз. Бунака мисоллар тикилиб етибди. Айникса футбол ишкибозлар роса ишлатади рус сузларни. "угл" "аут" "варата","судя"... Шундай экан узбек тилида гапирмайдиганларни коралаш шарт эмас. Аввал узимиз хаетимизни хар жабхасида 100% соф,профиссионал,йугэ,касбикомиллик билан узбекча гапиришни урганайлик,кейин русча гапирадиганларни хар канча хакорат килсак арзийди... Яна узилар биласизлар,узилар "да"лаб бошкани айбласелаб хам бу сизларни ишиз. Мен доимгидек,айтдим куйдим холос. SHAMSHER 2014-02-07 11:13:53 0FAMOUS Нима бўлганда ҳам фақат Ислом Ахмедов эмас бошқалар ҳам рус тилида гаплашади. Кўпчилик машҳур кишиларни айтаман. Лекин унга шу қулай десак бунга буниси қулай десак эртага ўзбек деган миллатимиз қаерда қолади. Миллатнинг миллат эканлигини тили белгилайдику. Миллат йиғилиб Давлатни ташкил этади, давлатда эса тил давлат тили белгиланган бўлади. Улар уйидами дўстларининг даврасидами ўзига қулай тилда гаплашсин айб бўлмайди. Лекин халқнинг юзи ҳисобланган матбуотда чиқиб икки хил тилда гапириб мошхўрда қилгандан кўра давлат тилида гапириш керак. Керак эмас шарт. Гапириш қўлидан келмаса таржима қилиниб кадр орти овоз берилгани яхши. Футбол шарҳи жонли эфир эмаску. Ҳасанали ота сиз ярим йўлдан қайтманг ҳеч бўлмаса давла тилида гапиришни ўрганайлик. FAMOUS 2014-02-07 04:56:51 0Уят. Шарманда!!!Ислом Ахмедов 1961 йил 8 ноябрда Душанбе шахрида тугилган экан. Отаси Абид эмас, Исмаил Ахмедов тожик миллатига мансуб, Тошкент шахрига доимий яшашга утган экан. Онаси рус, отаси тожик, кандай килиб Узбек деб аталиши мумкин? Бир ярим ой олдин, яъни 2013 йили декабрда И. Ахмедов она юрти Душанбега бориб, футбол семинарида катнашиб, тожик футболини кутаришга ёрдам беришини айтади. Семинарда Марказий Осиёда якка чемпионат утказиш таклифи билан чиккан. Айни уша пайтда онаси казо килганини эшитиб, Тошкентга кайтди. Бир ярим ой олдин онаси вафот этган инсонга таъзия билдириш урнига, гийбатини килиб утирибмиз. Э гап йук! Ман хакикат булса кулмокчи эдим, йук, бутта куладиган жойи йук экан.Сила бемалол дальше давом этвурила, узбекни ошини еганми узбекча гапирсин, тугрими?Узр, ман бутта ортикчаман. Силага халакит килмайман. Омадингларни берсин. Дода сиз хам умриз узок булсин, доим саломат юринг. FAMOUS 2014-02-07 02:50:12 0Хаммасиданам кулгули булиши, узи И. Ахмедов узбекмикин? Шу жойига шубха кетди )). Узбекча исм фамилияли тожик, татар, догистон, озарбайжонлар хам борку. Косим Давлатов, Шерзод Шохалилов, Хамид Илёсов, Максуд Алиев... ва хоказо. Шу исм фамилиялар юкоридаги барча миллатда бор. Агар И. Ахмедов хам узбек булмай чикса отахон роса шарманда буласиз )). Боз устига Ахмедов фамилияси озарбайжонларда кенг таркалган. Ман санаган миллатларнинг баридан Узбекистон фукаролари бор. Ман бир суриштириб кураман И. Ахмедовнинг миллатини ). Бу нарса унинг отасининг исмидан кейин хаёлимга кеб колди. Обид ака эмас, Абид ака дейилмокда. Жудаям кизик )) FAMOUS 2014-02-06 22:18:35 0.MANUBARSA. Ошна, проблема йук. Хаммаси жойида. Яхши муомала билан эътироз билдирганиз учун рахмат. Чунки манам хеч кимни хакорат килмадим.СССР ва хозирги пайтни курсатиб айни муддаони келтирибсиз. И. Ахмедов катта киши, 53 ёш. Табиийки, у рус менталитети хукм сурган даврда яшаган. Болалигидан русча тарбия олиб келган. Онани айблаш керакми? Боласига уз тилида тарбия бергани учунми? Абид аканиям айтдим, зиёли одам, рус коллективида ишлаган. Аёли билан хам русча гаплашган. Билмайману, балки Абид ака хам рус оиласида тарбия топгандирлар балки. Кейип сал адашибман, Военкомат эмас, Воен городок деб номланган махаллада яшашган экан. У ерда деярли хамма рус булган. Демак, И. Ахмедов хам рус тенгкурлар билан рус мактабида усиб укиган. У пайтлар шунака булган. Хозир бошкача. Куп нарса миллийлаштирилган. Уша пайт билан хозирги вактни анча фарки бор. И. Ахмедов узбекчани яхши билади, олдига бориб гаплашинг, хеч муаммосиз узбекча гаплашади. Талаффузни хисобга олмаса. У киши ТВ да чикиб интервью бермокчида, бироз тутилиб унгайсизланмаслик учун, русча гапиришни афзал билгандир балки. Буни сиз, ман ва отахон билмаймизку. Яна бир мисол, шахсан ман бир-икки йил олдин бир яхши тадбирда катнашдим, ТВ ходимлари мандан интерьвю олмокчи булиб, рус тилида сузлашимни илтимос килишди. Худога шукр, русчадан озгина хабарим булса хам, узбекча гапиришни афзал билдим. Чунки эфир пайтида хаяжонми, ё бошками, ишкилиб тутилиб колсам кулги булмай дегандим. И. Ахмедов хам балки шу омилни хисобга олгандир.Бундан ташкари, И. Ахмедов куп вакт хозирги мустакил юртимизда яшамади. Олисда ишлади. Отахон, инглизчани урганибдику дебдилар. Урганадиде, четда ишлаганюан кейин. Мана сиз хам айтяпсиз, отахон русча нашрда ишлардилар деб. Албатта, шароит шуни такозо этади. Русчани билмасалар, перспектива учун хмм урганадилар. XASANALI 2014-02-06 20:22:09 0Азизларим, Инсон шахсиятига тегманг, инсон буюк нарса. Сизу биз футболимизга нима қилиб қўйдикки, уларни ҳақорат қиламиз? Уйда ёнбошлаб еврофутболни кўрамиз. Стадионга бориб, 8 февраль куни йигитларга далда бўлишга эринамизу, бошқалардан айб қидирамиз. Футболимиз равнақи деб бирлашиш пайти келган, ҳақорат пайти эмас. XASANALI 2014-02-06 20:21:52 0FAMOUS ники остидани азиз ватандошим, Сиз каби мен ҳам Ислом Аҳмедовни ҳурмат қиламан. Агар ўзбек футболида 3 нафар заковатли инсон бор бўлса, бири Исломдир. Уни оқлаб айтган гапларингизга эътиорз билдирмайман. Ўзбек маҳалласида ўсиб-улғаймаган дейсиз. Инглиз маҳалласида ҳам ўсмаган-ку, дейишим мумкин. Инглиз тилини бунчалик мукаммал билади. Лекн демайман. Ҳинд халқида бир-биридан узоқ 6та тил мавжуд. Ўз тилини билган ҳолда, давлат тилини билишмайди, демоқдасиз. Ўша халқлар ўзаро, яъни миллатлараро, турли маданиятлараро кескинликда яшаб келишмоқда. Ҳинд тили ўтмишимиздаги рус тили каби ўзга тилларга нисбатан устувор бўлгани учун ўз халқининг ғурурини ҳимоя қилайин деб ҳин тилида эмас, инглиз тилида гаплашадилар. Тамил тили ва маданияти ҳиндларникидан катта фарқ қилади. Бу келтирган мисолингиз мутлақ тўғри келмайди, дейишим мумкин, лекин демайман. Бошқа муҳим мулоҳазам бор. Ўтмишда рус тилида гаплашиш мартаба эди. Мансаб эгаллаш, раҳбар бўлиш услуби эди. Москвада ўқиш, ишлаш, яшаш лавозимни оширар эди. Фан, санъат арбобларининг фарзандлари рус мактабида ўқишар эди. Акмал Икромов ўзбек аёлидан ажралиб, рус хотинига уйланган эди. Усмон Юсупов ҳам, Гули Ҳамроева ўзбек тилида гаплаша олмаслигини биламиз. Буюк санъат арбобининг қизи-я! Қулликдан эзилмаганлар бугунги ҳурриятга завол бўлишмоқда. Санъаткор аҳволи шундай бўлса, футболчида не айб дейсизми? Ўзбек балети эмас, футбол халқ ўйинидир. Ўйинга ғалабага зиғирча омад етишмади, деймиз. Йўқ, бир мисқол ғурур етишмай қолади. Юрт учун, халқ учун ғурур етишмай қолади. Футбол миллатпарварлик туйғуси билан ватанпарварлик байроғи остида бирлашиш имконини ҳаммага бергувчи буюк нарсадир. Азиз жигарим, мени тўғри тушунинг. Сиз менинг миллатдошимсиз. STBURGUT 2014-02-06 17:47:39 0FAMOUS 2014-02-06 04:21:33 0Лев Толстой: - «Сколько в нем красоты и грации, сколько сильного молодого чувства и силы!» FAMOUS 2014-02-06 00:55:25 0Дода, нима кипти русча гапирса? Уни кимлигини биласизми узи? Олдин яхшилаб суриштиринг, кейин гапиринг. И. Ахмедовнинг онаси рус аёл, Марина Скворцова. Узбек кишига турмушга чиккан. Абид Ахмедов, у киши архитектор ёки конструктор, рус давраси йигилган корхонада ишлаган. Уша пайтларда Военкомат деб номланган рус махаллада яшашган. Уйда хам факат русча мулокот булган. Боз устига собик иттифок даврида рус тили биринчи тил булган. Хуш нима кипти узига кулай тилда гапирса? Энди сиз деб узбекчани ургансинми? Беихтиёр оммани саводсиз деб курсатиб куйяпсизку. У одам билади узбекчани, лекин хижжалайди. Нима килади узини кийнаб? Хиндистонда панжоб халки бор, аксарияти хинд тилини билмайди, Покистонда Балучистон деган улка бор, улар хам Покистон давлат тили урдуни билмайди. Энди улар давлат тилини оиласида талкин килмаган булса айбдор саналадими? Дода лекин, билмадиму, бир чеккадан туриб тош отишни яхши кураркансиз. Шу юрт фидойиси экансиз, нима каромат курсатгансиз шу жамият учун. Мактаниш хисобламаймиз, гапиринг, ибрат учун. Уйлашимча Зилзила булса, биринчи булиб эшикка узингизни урсангиз керак. Бу айб эмас дода, инсон рухияти хар хил вояга етган булади. Саломат булинг. NOZIMBEK 2014-02-05 22:21:10 0Анави Акрамови хам Ахмедови хам билади узбекчани билганда хам жуда яхши билади.Ахир узбекни боласику...факат гапиришни узига ор деб билади.Санаткорларда хам бор 1,2 таси Лола,Муниса Ризаева ва бошкалар. KAKASTAD 2014-02-05 22:03:56 0Agar qo'limda bo'lsaydi rus tilida doimiy gapiradigan o'zbeklarni tilini sug'urib olardim. Akramovga o'xshagan itlarni albatta. O'zbekcha gapirishni o'ziga or bilib,lekin O'zbek futboli haqida jon kuydirmoqchi bo'ladi,lekin ularni maqsadi puldan o'zga narsa emas. O'zbek futboli ham ular uchun bir tiyin GOLBOLSIN 2014-02-05 20:03:24 0Haqiqatan, futbolimizda tafakkur qiladiganlar o'z ona tilimizda fikrlay olmaydilar. Bahonasi, ularning rusiyzabonlardan ta'lim olgani, ayniqsa, futbol tili bizda doim rus tili bo'lganligi. Ammo kasb, tirikchilik taqozosi deb ingliz tilini o'rgansayu, ona tilida ikki og'iz salmoqli gap gapirolmasa ham juda uyat-da. KINGISBACK 2014-02-05 18:54:08 0Хасанали отани бу кўтарган мавзусига юз фоиз қўшиламан. Шу юртда яшаб, тузини еган инсон ,тилини билиши керак,айниқса ўзбек бўлса, мажбур.Ётубда кўрган бўлсанглар керак Алишер Усмонов Россия мукофотини олган пайтида Путинни олдида хеч иккиланмай ман ўзбекман ва бундан ғурурланаман деганини. NOZIMBEK 2014-02-05 18:34:26 0Акрамов,Ахмедов....буларни хаммасини йукотиш кк,текинхурлар.Футболимизни факат бугади булар.Рус тилини 30% билмайдию яна уз тилини билмасмиш. NOZIMBEK 2014-02-05 18:33:52 0Акрамов,Ахмедов....буларни хаммасини йукотиш кк,текинхурлар.Футболимизни факат бугади булар.Рус тилини 30% билмайдию яна уз тилини билмасмиш. ALBARS 2014-02-05 16:52:18 0Ўзбекистонда яшаб ўзбек тилини билмайдиган инсонларни , шахсан мен, ким бўлишидан қаътий назар ватанимизни ва халқимизни ҳурмат қилмайдиганлардан деб биламан. OSKARKANN 2014-02-05 12:20:03 0Хасанали отанинг ичида дард кўп. Акрамовни ёзинг. Футбол шархида чиқишини кўрдим. Бу одам футболни тушунмайди шекилли.Яна проффессормиш.Ўзини оқлаш учун шунча ёлғонни гапирди-а.Афиристлик бўйича "академик" экан. Манфаат учун шунчалик без бет бўладими одам?