-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 3-қисм
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-03-23 12:57
БИЗГА БУРБУЛИС БИР ПАҚИР
Тўғри, биринчи шахс ҳеч қачон мутахассис бўлмаган. Сталин ҳеч қачон армияга ҳам, фронтга ҳам қўмондонлик қилмаган. Комиссарлик қилган. Наполеон ефрейторликдан кўтарилган, Сталин эмас. Сталиннинг ўз маслаҳатчиси бўлган. У киши ким бўлганлигини тарихчилар ҳалигача била олишмаяпти. Ельциннинг давлат маслаҳатчилари кўп бўлгани ҳолда, норасмий маслаҳатчиси бир киши эди. Бу киши Бурбулис бўлган. Буни ҳозир ҳамма билади.
Мираброр Усмоновнинг норасмий, ҳеч ким танимайдиган футбол маслаҳатчиси борми, У ким ўзи? Унинг маслаҳати билан термамизнинг бош мураббийи деган ном ҳурматсизланиб, Қосимов ўриндошлик асосида ишламоқдами? Япония, Эрон ўз юртининг футбол савиясидан қониқмай, Европадан келган катта мураббийни ўз термасига бош қилишган бир пайтда, унинг маслаҳати билан термамизнинг “баланд” ўйин савиясидан ғурурланиб мундиал йўлида чет элдан катта мутахассис келтирмадикми? Унинг доно маслаҳати билан кечаги мажлисдаги нутқ шунчалар заиф бўлдими? Билмадим. Унинг маслаҳати билан ЎФФга футболдаги билими ҳаммадан кучли, ташаббускор, ғайратли, соф виждонли, футболимиз учун борини ташлайдиган, ўзига кўнгли тўқ, ўз сўзига эга бир кишини топиб, уни вице-президент этиб тайинлаб қўйишдан бош тортмоқдамизми? Билмадим. Сиз биласизми, Сардор Раҳматуллаев ким ўзи, қандай лавозимда ишлайди? Саволлар кўп. Жавоб йўқ.
ЛАГАНБАРДОРЛИК ЭМАС
Нега бу саволларни бугун ўртага қўймоқдаман. Нега пул мавзусини таҳлил қилиш ўрнига биринчи шахс фаолиятини танқид қилмоқдаман? Чунки бугун айтмоқчи бўлган таклифларим рўёби, футболимиз тақдири кўп жиҳатдан Мираброр Усмоновнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлмайди. Футболимиз икки ҳаёт ўртасида қолиб кетмасин дейман. Бугунги нуқсонлар қотиб кетмасин дейман. Раҳбар фаолиятидаги нуқсонлар ҳам. Мираброр Усмонов ҳам мен каби Советлар даврида ўсиб улғайди, шакл топди. Умрининг ярми ўша даврда ўтиб кетди. Ўша даврда раҳбар шахсий муносабатига қараб, ўз кўнглига ўтирадиган, ўзига тобе одамларни лавозимга тайинлар эди. Ҳеч қандай ташаббусга йўл бермас эди. Қўл остидагиларнинг ўзига итоаткор бўлишини жорий қилар эди. Ҳозир раҳбар ўзига ҳамфикр, маслакдош, ишига жонфидо, касбикомил, ташаббускор одамларни атрофига йиғади. Мираброр Усмонов атрофида бундайларни кўрмаяпман. Англияда футбол ҳаёти бир текис кетмоқда. Унинг эртанги куни ФА президентига боғлиқ эмас. Унинг кимлигини журналистлар ҳам билмаса керак. Англия ҳаёти ҳеч қачон издан чиқмаган. Табиий изга қайтиш масаласи уларда кўрилмаган. Бизда шу масала ечилмоқда, профессионал футбол бизнеси қийинчиликлар билан аста-секин шакл топмоқда. Жамоада ҳамма нарса бош мураббийга боғлиқ бўлгани каби, футболимиз равнақи ЎФФ президентига жуда ҳам боғлиқ. Мираброр Усмонов ўзи тўқ, кўнгли тўқ, ўзига ишонган мард одам. У чин дилдан ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшишни истамоқда. Мен бунга ишонаман. Ярим соат у киши билан бўлган суҳбатдан сўнг бунга ишончим комил бўлган.
Воқеа бундай бўлган. “Чемпион” таҳририяти Ўрдада, собиқ УЗГОССНАБ иморатининг 2-қаватида жойлашган эди. 2010 йил ноябрь боши эди, чоғи. Мени таҳририятга чақиришди. Борсам, ҳамма ҳаяжонланиб қолган экан. Олимхўжа мени Мираброр Усмонов ўз қабулига чақиряпганини айтди. Газетада босилган қатор мақолаларим туфайли, ҳаммада бир оз тахлика, ё бир оз ҳадик пайдо бўлган экан. Ҳаммамиз хаёлан бир хил фикрда эдик: мен ёзишдан бош тортсам тортаман-у, газетамиз танлаган ўз йўналида чиқишни давом эттиради, деган фикр кичик хонамизда товуш чиқармай ҳаммани бирлаштирган эди. Мен бошқа мақола ёзмасликка тайёр эдим. ЎФФ иморати яқин эди. Қиёт маҳалласи ўрнида барпо бўлган, “Пахтакор”нинг “Шодлик” тарафидаги боғдан пиёда юриб бордим. Борсам, бутунлай бошқа ҳолат. Мираброр Усмонов мен билан ярим соат ёлғиз гаплашдилар. ЎФФни танқид қилиб ёзган бўлсам-да, мақоланинг етмиш фоизига қўшилганларини айтдилар. Футболга доир кўп соҳаларда гаплашдик. Ўзига тенгқур бўлган мендек ишқибозга ҳиммат кўрсатиб, ишқибозларга қўшиб Доҳа-2011га юборишни ўйлаб қўйган эканлар. Ҳаётимга татугулик байрамни менга туҳфа этдилар. Улар очилиш маросимида Шайх ҳазратлари ёнида туриб қатнашдилар. Кейин ярим финалга етиб келдилар деб эшитдим. Ярим финал ҳамманинг юрагини яримта қилиб қўйганидан хабарингиз бор. Биз гуруҳ ўйинига ҳам муносиб бўлмаган ўйин кўрсатган эдик. Президентимиз билан бошқа учрашмадим. Кейинчалик қабулга ёзилиб, улар билан суҳбатлашишни истасам-да, у кишини безовта этишдан тийиниб юрдим. Ҳозир замонларни бир-бирига солиштирар эканман, ёзувларим қанчалик ожиз бўлмасин, ушбу мақолани муҳтарам президентимиз ўқиб чиқишларини жуда-жуда истайман. Футбол театр эмас. Ҳеч ким Футбол саҳнига анқайиб, жимгина уни кўриб ўтириш учун стадионга келмайди. Ҳар бир ишқибоз муносабат билдириши керак. Ҳар бир ишқибоз футболимиз ривожи учун нимадир қилиши керак. Камида стадионга келиб, бақириб кетиши керак. Мен ёзмоқдаман.
ЗЛАТАННИНГ КЎЧИШЛАРИ
Бош мавзуга қайтайлик. Пул мавзусига. Демак, гап шундай. Газеталарда босилиб чиққан Президентимиз мажлисда айтган ўша марузанинг яна бир жиҳатини кўриб чиқайлик. Мираброр Усмонов “ТЖМда футболчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, руҳшунос билан ишлаш масалалари жуда суст йўлга қўйилган. Наҳотки, футболчиларни руҳлантириш, уларнинг кўнгилларига йўл топиш ва фидокорлик билан ўйнатишнинг иложиси бўлмаса?” деб футболчиларимизда ватанпарварлик туйғуси етишмаслигига эътиборимизни қаратди. Бу гапларнинг суҳбатимизга, яъни пул муносабатига қандай алоқаси бор дейсизми? Жуда зўр, жуда яқин алоқаси бор. Сабр қилинг. Таҳлил қилиб кўрсак, бу гаплар раҳбарнинг дилдан куюнишлари эмас, нўноқ койинишларига ўхшаб қолмадими? Фикримни тушунтириб берай. Мен ҳам, бир қатор журналистлар ҳам дам-бадам бу тўғрисида зорланиб қолар эдик. Энди муҳтарам президентимиз ҳам шу гапларни кўтардилар. Эшитган қулоққа бундай гаплар таъсир қилмай қўйган. Бундай гаплар “инфляция�га учраган, шекилли. Аслида, бу ГАПларни тушунамизми?
Тиббиёт ходимини ёки �Совпластитал�нинг бош муҳандисини ишида ватанпарварлик етишмайди деб, уларни койишимиз мумкинми? Йўқ. Нега футболчилар ва мураббийлар ҳақида бундай дейишимиз мумкин экан? Аввало, касбининг устаси бўлсин дейилади, шекилли. Тинмай жамоани алмаштириб юрса-да, муттасил ўз ўйин маҳоратини ўстириб юрган Златан Иброҳимовичда ватанпарварлик туйғуси борми деган саволни ҳеч ким ўртага ташламайди. Бу унинг шахсий иши, аввало, футболга содиқ бўлгани учун бундай ютуқларга эришмоқда деймиз. Инсон қалбидаги қандайдир туйғу муҳитнинг оғир ҳолатига қарши туриш жараёнида пайдо бўлади. Масалан, соғинч туйғуси айрилиқда пайдо бўлади. Оилага, дўстга, касбга садоқат туйғуси оғир танлов пайтларида руҳан тиниқликка интилиш жараёнида пайдо бўлади. Шундай экан футболчининг ишини баҳолаганда, нима учун ватанпарварлик туйғусини ўртага қўямиз? Чунки футболчи ёки мураббийлик оддий бир касб бўлса-да, бошқа касблардан тубдан фарқ қилади. Футбол учун ҳам касбий маҳорат муҳим бўлса-да, маҳоратнинг ўзи етишмайди. Уларни биз муҳандисларга эмас, жангчиларга ўхшатсак дуруст бўлади.
Футболда худди уришдаги каби ҳамжиҳатлик аҳамияти биринчи ўринга кўтарилади. Жангчилар худди ўлим олдида бирлашганидек, футболчилар бир жон-у бир тан бўлиб бирлашиши керак бўлади. Яшил майдонда футбочилар рақиб билан юзма-юз қолишгач, албатта, “уруш” ҳолатида бўлишади. Ўйиндан олдин ва ўйиндан кейин уларда ҳамжиҳатлик Уруш даражасида бўлади. Лекин ўйин атрофидаги фалончиларнинг кайфиятида, гапларида, инсоний муносабатларида “Уруш”нинг ҳидини мутлақо сезмаймиз. Боязидга қарши жангга отланган Амир Темур аскари учун ватанпарварлик туйғуси қанчалик муҳим бўлса, футболчи учун ҳам шундайин муҳим саналади. Бу туйғуни шакллантириш Чумак ё Кашпировский каби руҳшуносларнинг куф-суфи билан бўлмайди. Қўшниси, маҳалласи, қишлоғи, шаҳри, ўлкаси хуллас, эл-юртидаги одамларнинг ҳаётини, нафасини сезиш билан, улар ила бирлашиш билан, уларга нисбатан ҳамдард бўлиш билан, ўзни улар билан бир бутун ҳолда кўриш билан ватанпарварлик туйғуси ўсиб боради.
Халқпарварлик ва адолат тантана қилган жойда ватанпарварлик гуркираб ўсади. Жамоа ичида ва атрофида ғирромлик, муттаҳамлик, шахсиятпарастлик, ўзим бўларлик, таниш-билишчилик кулиб юрса-ю, адолат инсон қалбида қамалиб ётса, ватанпарварлик бўғилиб, пулпарастлик ҳамма ёқни босиб кетади. Ҳозир шу жойга келиб бугунги кунда пайдо бўлган футболдаги руҳий ҳолатни кўриб чиқайлик.
МИРЗАКАРИМБОЙЛАР
Тақиқ “баргини” футбол танасидан олиб ташлаб фикр юритмоқдамиз. Тарихдан биласиз, жангчи ўз бойлигини ҳимоя қилган маҳал ватанини ўйламайди. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг хос навкарлари бойлигини ўйлаб, ватанини мўғулларга ташлаб қочиб кетишган эди. Ўзи ҳам Олтинда чўмилган Рим империяси пўстин ёпинган гал, гот, вандал, лангобард қабилаларига ем бўлган эди. Футболда пулнинг эмас, пул муносабатининг аҳамияти жуда муҳим. Одамни одамга қўшувчи нарса ҳам пул, одамни одамдан ажратувчи нарса ҳам пул. Футбол ўйнашдан мақсад пул топиш бўлса, ватанпарварлик бўлмайди.
Пулнинг башарасига четдан бир қараб кўрайлик. ТошМИнинг биринчи клиник касалхонасида шошилинч жарроҳлик бўлими бор. Унинг мудири олий тоифали жарроҳ саккиз юз минг сўм ойлик олади. Шу касалхона бош врачи бир млн. икки юз минг сўм ойлик олади. Мисолларим бюджет идораларидаги маош миқдори ҳақида бўлди. Ишлаб чиқаришда ойлик кўпроқ бўлади дейсизми? “Моя мечта” ёғ-мой комбинати бош муҳандисининг маоши бир минг доллар миқдорида белгиланган. Айтган мисолларимдан ҳаётимизнинг моддий манзараси, кишиларнинг иқтисодий ҳолати пайдо бўлдими? Энди буёғини эшитинг. Пишурнинг маоши ўн икки минг доллардан юқори этиб тайинланган. Ўзингиз хулоса чиқаринг. Ойбек ўзининг “Қутлуғ қон” романида Мирзакаримбой ва Йўлчи образларини яратган. Ойига беш минг доллар миқдорида маош оляпган Жавлон Иброҳимов олдида у билан хос суҳбат қураётган Сирожиддиннинг аҳволи, бир саҳифа мақоласи учун 10 минг сўм ганорар олаётган Сирожиддиннинг аҳволи жуда ҳароб кўринмайдими. ТЖМда оператор бўлиб ишлаётган Жалолиддиннинг олти юз минг сўм ойлиги, “Пахтакор” академиясида гўдакларга мураббийлик қилиб, Дилшод Нуралиевга янги талантларни тайёрлаб бераётган Руфат, Рифкат, Стасларнинг беш юз минг сўм ойлиги Кото маоши олдида жуда фақир кўринмайдими? Уларнинг олдида Жавлон Иброҳимовнинг молиявий ҳолати Мирзакаримбой мавқеида керилиб турса керак. Ойбек тирилиб келса, бугунги Мирзакаримбойнинг майдонда жанг қилишини тасаввур қила олармиди? Мен тасаввур қила олмайман. У ўзининг ўрнига Йўлчини югуртиради. “Ал-Жаиш”га қарши майдонга “Бунёдкор” ўйинчилари эмас, ўн битта Мирзакаримбойлар тушди. Бу ўйиндан икки кун олдин супер кубокни Мирзакаримбойларга Фарҳод Магомедов топширмади, балки виқорга тўла юриш-туришидан от ҳам ҳуркиб кетадиган “Қозикалон аъламлари” топширди. Орадан икки кун ўтса-да, мирзакаримбойларимиз чинни кубокни қучоқлаб қилган байрам кайфиятидан қутула олмасдан, жанговор ҳолатига кирмасдан 11 март куни майдонда арабларга қарши чиқишди. Майдонда нима бўлганини ўзингиз кўрдингиз. Футбол жангини эмас, “бой”ларимизнинг тўни йиртилиб кетганини кўрдик. Бойлик ё муҳтожлик майдон ташқарисида қолса-да, билингки, камбағалнинг ғурури, номуси баланд ва метин бўлади. “Бой”нинг номуси эмас. Аслида, Араблар ойлиги олдида бизникилар “қашшоқ” даражасида эдилар. Узоқ ва совуқ Россиядаги футболчиларнинг қирқ минг доллар миқдоридаги ойлик маоши олдида футболчиларимизнинг ойлиги жуда кам кўринади. Уларнинг олаётган пулини бизникиларга солиштириб бўлмайди. Футболчимизнинг қўшнисининг, маҳалладошининг ойлигига бўлган нисбати уларнинг ўйинига таъсир қилмоқда. Майдонда халқига нисбатан қорни анчагина тўқ одамнинг, ўзидан, ҳаётидан мамнун ҳаракатларини араблар жазолаб қўйганини кўрдик. Биргина Нилмар ўйинимизнинг қорнини икки марта ёриб ташлади. Ривальдо, Это’Олар бизникиларга нисбатан жуда катта маош олишсада, уларнинг ўйинида ўзига тўқлик, ўйинидан мамнунлик кўриниши мутлақ бўлмайди. Ҳар бир ўйинда ҳали ҳеч нарсага эришмаган ёш ўйинчининг тиришқоқлигини кўрасиз. Буни ман асл касбикомиллик дейман. Бизнинг мураббийларимиз эса, тамаки чекмайдиган, меъёрида алькоголь ичадиган, кун тартибини сақлайдиган футболчиларни “профессионал” футболчи дейишади.
Биз араблардан олган мағлубиятни тезда унутдик. Ички чемпионатда рақибларни ютиб матбуот анжуманларида керилиб ўтиришимизни “Қизилқум”ни ютгач бошлаб юбордик. Юқорида айтиб ўтганим олий лига жамоасининг бир йилдаги ўн етти млрд сўмлик бюджетини бир нимага қиёслаб кўрайлик. Навоий номидаги Миллий опера ва балет катта театримизнинг таъмирланиши учун зарур бўлган молия ўн беш млрд сўмга тенг. Таъмирлаш уч йилдан бери давом этмоқда. Бу миқдордаги пулни бир йилда олий лиганинг биргина жамоаси учун топиб берилмоқда. Миллий театримиз учун эмас. Нима учун? Футболчиларимиз кўрсатяпган ўйин бундай пулларга лоиқ эмас-ку. Буни баралла айта оламан. Нима учун бундай бўлмоқда? Шуни тушуниб олайлик.Давоми бор.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:28:33 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:28:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:25:34 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:25:32 01 OUTRANKER 2014-03-23 17:00:05 00 SAIDAXMAD 2014-03-23 15:14:00 00