-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 4-қисм
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-03-25 11:37
ФАНТАСТИК ХАЁЛ
Тошкентда, Тинчлик даҳасида замонамизнинг буюк санъаткори, уста кулоли Акбар Раҳимов истиқомат қиладилар. Дунё музейларида унинг ишлари қўйилган. У киши ҳар бир ишида бетакрор санъат асарини яратади. 15-асрда Страдивари яратган битта скрибканинг баҳосига бир қасрни сотиб олса бўлар эди. Перикл даврида Афина республикасида кулолнинг асари худди шундай қадрланар эди. Дунё музейлари Уста Акбар Раҳимовнинг йиллар давомида яратган битта асарига юз минг доллар бермайди. Унинг иши юз доллар миқдоридаги пул билан баҳоланади. Бошқа мисол келтирайлик. Бугунги кунда яшаётган бадавлат одамнинг молиявий ҳолати билан солиштирайлик. “Фарпласт” фирмасининг эгаси дивидентлари билан ҳисоблаганда ойига етти минг доллар миқдорида даромад кўради. Икки мингини оиласининг мазмунли тўқ ҳаётига сарфласа, беш мингини ишлаб чиқаришга сарфлайди. Бўш вақти йўқ, Ҳаёти фирмаси учун доим изланишда ўтади. Шунча миқдорда ойлик олаётган футболчининг бўш вақти карта, билярд, ноутбук ўйнаш билан ўтмоқда. Тадбиркорнинг қанчадан-қанча одамларга иш жойини яратиши ва ўз атрофида фаровон ҳаётни тузатиб фирмасини юргизиши фақат ўзининг меҳнатига боғлиқ бўлади. Футболчи ва унинг атрофидагилар берсанг ейман, бермасанг кетаман деб юришади. Дунёга машҳур уста Раҳимовнинг асарлари шундай пуллар билан қадрланмайди. Санъати қадрланиб, мабодо Футболчига тўланадиган пулни топганида ҳам, устанинг асарларида ижоддан тўйиш аломатларини кўрмайсиз. Чунки бундай баркамол инсон пулнинг ортида яшамайди. Пулнинг олдида юради. Уста Акбар Раҳимов бизнинг Сардор Раҳимов ё ўриснинг Аршавини у ёқда туришсин, Мессининг ойлигидан ҳам кўп пул топиши мумкин эди. Чунки у Ўзбекистонда биринчилардан саналади. Ҳазил қилдимми? Йўқ. Ундай бўлса, қандай қилиб бунга эришади? Қачон?
Қачонки Жаҳонда, Европада, Осиёда кулолчиларнинг федерациялари барпо бўлганида. Қачонки, жаҳон кўргазмаларини 2 млрд. одам ТВ орқали томоша қилганида, бутун дунё газеталари кулоллар суратларини босиб чиқариб турганида, Устамиз бу кўргазмаларда албатта, ютиб чиққанида. Ўшанда Месси, Рибери, Роналдулар эмас, дунёнинг учта буюк кулоли дунёнинг энг катта залида бутун дунё одамлари гувоҳлигида аниқланар эди-ю, унинг биттаси бизнинг устамиз бўлар эди. Тошкент кўчалари тугул, бутун дунё кўчаларида Месси, Дрогбаларнинг суратлари эмас, Уста Кулолнинг асарлари осилган бўлар эди. Ва улар футболчиларга нисбатан катта пул топишар эди.
ОТНИНГ ЭМАС, ТОЙНИНГ ИЗИГА БИР НАЗАР
Бундай фантастик гаплар билан нима демоқчиман? Бутун дунёда футбол ўйинининг мартабаси жуда баланд эканлигини тушунтирмоқчиман. Биз нисбатан катта пулларни қандайдир Сардор Раҳимов ё Мансур Саидовларга бераётганимиз йўқ. Улар футболчи бўлишгани учун, футболчига бермоқдамиз. Халқ ҳурматига, эъзозига Сардор Раҳимов ё Миржалол Қосимов сазовар эмаслар. Футбол ўйини сазовор. Футболнинг бундай шуҳратига, футбол шаънига футболчиларимиз, мураббийларимиз, футбол ичи ва атрофидаги мутасаддиларимиз, футбол амалдорлари, футбол журналистлари, телеоператорлари лойиқми? Шунга жавоб топайлик. Манимча йўқ. Фикримга қўшилмасангиз, гапларимга қарши чиқинг. Аввал мен ўз фикримни ҳимоя қилиб олай.
“Балиқ бошидан сасийди” деган гап бор. Бу рус мақолининг таржимаси ҳисобланади. Улар “Рыба гниёт с головы” дейишади. Ўзбек халқи ҳеч қачон балиқ тутиб кун кўрмаган. Тилимизда “от изини той босар”, ёки “катта арава қайдан юрса, кичиги ҳам шу ердан юради”, деган гапларимиз бор. Бу мақолни келтирганимдан футбол раҳбариятининг ишини таҳлил қилмоқчи деб ўйлагандурсиз. Ундай эмас, балки футбол пирамидасининг қуйи қисмига муносабат бериб ўтмоқчиман.
Ўтмишдан бир мисол келтирай. Иттифоқ даврида милиция ходимлари кам маош олар эдилар. Завод ва фабрикаларда ҳар томонлама ўзини яхши кўрсатган ёшларни танлаб олиб, уларга милицияда ишлаш учун комсомол йўлламасини беришар эди. Пул топишни афзал билганлар бир муддат ўтиб милициядан бўшаб кетишар эди. Ватанпарварлар, касбига содиқ бўлганлар, юрт тинчлигини ҳимоя қилишга умримни бағишлайман деб турганлар, бу ишни шараф деб билганлар милицияда қолишар эди. Пул топишни мақсад қилганлар завгар, завхоз, завсклад, завзал, завмаг бўламан деб, “ёғлик” жой қидириб, кимга пора тўлай, деб зир югуриб, таниш-билиш қидиришар эди. Ҳозир футболга ўзини бағишлайин деб эмас, ўз маҳоратим билан футболимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшайин деб эмас, пул топай деб футболга ҳар хил йўл билан суқилиб кирган ҳар хил одамлар кўпайиб бормоқда. Цех бошлиғи бўлиш учун ихтисос бўйича қанчадан-қанча билим, тажриба кераклиги ҳаммага аён эди. Мудир бўлиш учун ёғлашни, бўяшни, асрашни, алдашни, аврашни билса бўлгани деб ўйлаб, мудирликни орзу қилишар эди.
Ҳозир югуришни, копток тепишни, сакрашни билсам бўлгани, футболчи бўлиб кетаман, таниш топсам бўлгани, мендан ёмон ўйнайдиганлар ҳам футболчи бўлиб катта пул топиб юришибди-ку, деб айтадиганлар жуда кўп. Футбол якка кураш эмас. Ким нимага қодирлиги якка курашда дарров билинади, қўяди. Футбол жамоавий ўйин. Месси бўлсанг ҳам, буюк жамоада ўйнамасанг уч пулсан. “Барса”га Мартино бош мураббий бўлиб келгач, ўйин хиралашиб кетди. Месси истеъдоди ҳам хира тортмоқда. Жуда маҳоратли бўлсанг ҳам, жамоа ўйини сани йўқ қилиб юбориши мумкин (бизда шунинг учун истеъдод ўлиб бормоқда. Темир Ҳакимовни Шихов тақдири кутмоқда). Бу масаланинг бир томони. Бошқа томондан Рафаэл ё Марселло бўлиб нима қиласан, Ислом Иномов, ё Хайрулла Каримов бўлиб бир чеккада йиллар давомида бир хил ўйин кўрсатиб чемпион ёки вице-чемпион бўлиб футбол ўйнаб юрабер. Ойлигинг анақа бўлса, шуҳратинг манақа бўлса, дейдиганлар жуда кўп. Жамоанинг умумий фонида паст даражанг билинмай қолади. Масалан, хира-ҳандон Кирьян ҳам майдоннинг бир чеккасида ўн беш йил юрди-ку. Термага ҳам неча бор чақирилган эди. Якка курашларда истеъдодинг бўлса, меҳнатинг ва тиришқоқлигинг билан ҳамма нарсага эришасан. Футбол ўйинида эмас. Оғир атлетимиз Руслан Нуриддинов ютуқларини эсланг. Уни танимасангиз, Равшан Эрматовни танисиз. У каби яккахонлик турида кўп нарсага эриша оласиз. Яхши мураббий танланг. Устазода бўлсангиз тағинам яхши. Футболда бутунлай бошқа гап ҳукмронлик қилади.
ПАШШАХЎРДАЛИК ҚАЧОН ТУГАТИЛАДИ?
Милицияда ҳам юқори даражада касбикомил бўлганлар, раҳматлик Комил Ғофуров сингари раҳбар даражасига кўтарилишар эди. У ерда ҳам қуйи чизиқларда тасодифий, хира одамлар жуда кўп бўлган. Ҳозир Футболимизда шундай аҳвол. Футболдан ажралган ҳолда ўз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган “генерал”ларимизни ҳисобга олмаганда футбол орқали пул ишлаб қолай дегувчилар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Илгари футболчилар сони жуда кам эди. Йигирмата футболчимиз иттифоқ даражасида ўйнай олган бўлса, тағин юзтаси уларга яқин туришар эди. Қолганлари ҳаваскор бўлган. Илгари “Пахтакор” Япония термасини ютиб ташлагани эсимда. Ҳозир-чи?... Японлар оқил, одил раҳбариятнинг ҳаракати билан ўз футболини ўстириб олишди. Бизлар-чи?... Ҳозир бизда 20 нафар Осиё даражасида ўйнай оладиган ўйинчимиз йўқ. Ўрта Осиё даражасида 20 нафари ўйнай олади. Уларнинг ортида 50 футболчи туради. Қолган неча юзлаб, балки минга яқин футболчилар балласт бўлиб, футболимизга ҳеч нарса беришмайди. Мана шундай футболчи ва уларнинг атрофидагиларга ҳар йили неча юз миллиардлаб пул ажратилмоқда. Гапимга қаршимисиз?
Давлатимиз мустақил бўлгач, халқимизнинг меҳнат самари ўзига буюриб, молияни ўзи тақсимлайдиган бўлди. Бутун спорт турларига, бутун юртимиз бўйлаб бир текис маблағ сарфланиши таҳсинга сазовор бўлмоқда. Футболимиз ривожи учун ажратилаётган катта маблағ қандай сарфланмоқда? Бошқа спорт турлари каби футбол спортини оммавийлаштириш учунми? Йўқ, ундай эмас. Биринчи лигамиздаги футболдан ҳамма зорланиб тинмай гапирмоқда. Тинмай ёзмоқдамиз. Натижа бермаяпти. Биринчи лига ўйинлари хароб даражада қолмоқда. Вилоят футболи-чи? Тирноқ остини тозалаб қўядиган журналистлар ҳам вилоят футболини бутунлай унутиб қўйганлар. Бошқаларни гапирмайин. Демак, маблағнинг асосий қисми футболимизнинг юзи бўлган терма жамоамиз ўйинчиларига сарфланмоқдами? Яъни энг буюк 50 футболчимизга ҳамма эътиборни қаратмоқдамизми? Йўқ. Уч ойда бир марта термамиз билан йиғин ўтказиб, сўнгра улар учун бир марта ўртоқлашиб футбол ўйнашни ташкил қилиб беришимизни термага эътибор дея олмайман. Шу нарсани ҳам кўрмаяпмиз. Демак, олий ва биринчи лиганинг балласт футболчиларини боқиш учун маблағнинг асосий қисми сарф қилинмоқда экан-да. Шундай бўлиб чиқмоқдами?
Олий лига футболчиларидан юзтасини билсак, танисак, улардан қолган уч юз нафари фақат оила аъзолари, дўстлари, яқинлари олдида футболчи деб ҳисобланишади. Аслида улар балласт футболчилардир. Футболимизда уларнинг ўз ўрни йўқ. Ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам. Футболимизда из қолдирган Мансур Саидовни олайлик. Уни ҳамма таниди. Ўн йил “Нефтчи”да ўйнади. Гейнрих, Нестеров қаторида ёшлар билан жаҳон чемпионатида мазмунли ўйин кўрсатиб Амирликдан қайтишганлар сафида у ҳам бор эди. Ишқибозлар уни эркалаб “Тико” деб чақиришар эди. Олдига катта мақсадларни қўймайдиган “Нефтчи” сафида ўн йил ўйнаб назардан четда қолиб кетди. Ниҳоят, катта футболга даъво қилувчи “Бунёдкор”га ўтиб, матбуот анжуманида таништирув ўтказилди. Месси билан Морато ҳақида гапирганимни эсланг. Саидовнинг олдида Ўзбекистон эмас, “Бунёдкор” масштабида Месси бўлиш имконияти очилди. “Бунёдкор” тенг кучли иккита таркибга эга бўлмоқчи. Майдондаги сўнги йилларини завқ, шавқ билан ўтказар экан-да, деган эдим. Кучи ва тажрибаси етарли, энди ўйинига ўйин қўшиши керак. Асл футболчининг орзуси шу эмасми. Бир мартагина яшил майдонга тушиб, катта футбол ўйнаш орзусида яшаб ўтган одамлар ҳаққи айтинг, Сизга шу аҳвол ёқадими? Мансур Саидов одмироқ жамоада ҳар сафар майдонга тушиб, одмироқ ўйинини ўстирмасдан тағин тўрт йил пул ишламоқчи. Бу аҳволни ҳамма “тушунади”, бундай ҳаракатни ҳамма оқлайди.
Мен тушунмайман, тушунишни истамайман ҳам. Саидов ниятини яширмади. Мардлик қилди. Хайрулла Каримов неча йилдан бери бир хил ўйин кўрсатиб келмоқда. Важоҳати билан ҳимояни ушлаб тура олади, халос. Ҳужумчидан гавдаси билан тўсиб тўпни олиб қўя олмайди. Доим фол қилади. Бундай қилмаслик учун юқори координация, кучли оёқларда яхши, енгил туриш ва катта тезлик керак бўлади. Шундоғам ҳеч ким унинг мушугини пишт, нари кет демаса, бу камчиликлар устида ишлаб нима қилади? Бошқа мисол, Пепега ўхшаб ўткир ҳужум бошлаб берганини, бирор марта якунловчи зарбага чиққанини кўрганмисиз? Бошқа гапирмайман. Бўлди, унинг ўйини бошқа ўсмайди. Лекин марказий ҳимояни ўзи учун муҳрлаб олган. Хулосам шуки, Футболимиз пирамидасининг ўрта қисмини очиб, хонама-хона ичида юриб, уларни сизга кўрсатиб қилган хулосам шуки, футболчиларимиз ҳам, мураббийларимиз ҳам, амалдорларимиз ҳам ўз жойини ўзлари учун муҳрлаб олишни мақсад қилишган. Футболимиз ривожини эмас. Футболимиз учун ажратилаётган миллиардлаб сўмларни футболимиз ривожи йўлида ўзлаштиришни эмас, ҳамма ўзига тегишли пулларни ўзиники қилиб олишни мақсад қилган. Ҳозир ҳамма ўзлаштириш деб шуни тушунади.
Ахир бу маблағни ҳомийлар ажратаётган бўлса-да, бу бойлик Ўзбекистон халқи меҳнати билан ўз юртимизда яратилмоқда. Ҳеч бир бойваччамиз Чилида мис конларини қуриб, ундан чиққан даромад билан футболимизга ҳомийлик қиляпгани йўқ. Халқ яратган бойликни халққа чиройли ва тоза, юқори савиядаги футбол билан қайтариш керак эмасми? Ҳамма шуни истайди. Тўғри, футболчилар турмуш ташвишларини қилмасдан фаровон ҳаёт кечиришсин деймиз. Улар сиз-у бизнинг фарзандларимиз. Лекин пашшахўрдалик қилишмасин. Бундай аҳволни ўзгартириш керак. Бунинг учун ирода ва хоҳиш керак. Тағин биринчи шахсга, муҳтарам президентимизга юзланаман. Сиз футболимизда ўзгаришларни, янгиланишларни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, менинг таклифларимни эшитинг ва хулоса чиқаринг.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:32:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:32:37 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:29:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:29:16 01 ASHURIY 2014-06-20 11:42:24 00