-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Юз доллар ҳикояти (давоми-3)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-08-30 11:30
ОРҚА ЎГИРИШ. №3
АЖОЙИБ МАҲСУЛОТ.Анатолий қаердан келганини, унинг ўрни қаерда эканлигини билар эдим. Бу каби гаплар ўша ердан чиқмоқда эди. Шундай бўлса-да, футбол ишқибози бўлганимдан, бундай таъриф дейсизми, ё нуқтаи назарми, ё камситишдан хўрланар эдим. Футбол, аввало оддийгина ўйиндир, холос. Биласиз, ёш бола ўйин ўйнайди. Чунки ёш бола турмуш ташвишларини билмайди. Катталар ҳам бир муддат ташвиш аравасини бир четга суриб, тўрва ҳалтани елкадан ерга қўйиб, ёш боладай беғубор қувнаб, ким биландур ҳамдард бўлиб, футбол томоша қилиб, стадиондан ичини бўшатиб келгиси келади. Ишқибоз ўз ҳаётида доимо тоза, ҳалол яшай олмаганидан, адолатни ҳимоя қила олмаганидан суюкли футболини тоза, тиниқ, ҳалол кўргиси келади. Ишқибоз учун футбол ўйин бўлса, майдондагилар учун футбол, аввало, бизнесс. Тирикчилик. (Тирриқчилик деб атасак ҳам бўла беради.) Бу ерда ҳам маҳсулот ишлаб чиқарилади, яъни маиший хизмат кўрсатилади ва ҳаридорга сотилади. Кино бизнесига ўхшаб томошабинга хизмат кўрсатади. Кино бизнеси аста йўлга тушмоқда. Ҳаридорини тополмаган маҳсулот эгаси касот бўлмоқда. Шунинг учун кино маҳсулотини тарғиб қилиш, маҳсулот сифатини ошириш, кино залини томошабинга тўлдириш талаби катта йўлга чиқиб олмоқда. Ҳеч қайси киностудия ҳомий пулига яшамайди. Футбол маҳсулотининг ҳаридори йўқ. Бу маҳсулот сотилмайди. “Маҳсулот” сифатини ошириб, ҳаридорга тақдим қилиб, стадионни ишқибозга тўлдириш ҳам ҳеч кимга керак эмас. Бундан “маҳсулот эгаси” касот ҳам бўлмайди. Ундай бўлса, пулни қаердан топади? Ҳар бир “ишлаб чиқарувчининг” бириктириб қўйилган “соғин сигири” бор. Бирининг битта ва қилтириқ “сигири” бўлса, бошқасининг ўнта “сигири” бор ва ҳаммаси бақват, семиз. “Маҳсулотни” ким истеъмол қилади? Ҳеч ким. Ҳаридори бўлмаса, томоша нарҳини бўм-бўш стадион тўлайдими? Футбол ким учун ўйналади? Ўзи учун. УФФ учун, ё ПФЛ учун. Протакол учун. Футболни тушунмаса-да қўли узун бўлган қай бир корчалон учун ўйналади. Фақат ишқибоз учун эмас. Футболимизнинг нафас олиши учун Ишқибознинг ўзи ҳам, унинг чипта пули ҳам керак бўлмай қолди.
ПУЛНИНГ ОРҚА ОЁҚЛАРИ.
Футболни ишқибоз олдида ким тарғиб қилиши керак? Ҳеч ким. Журналистларнинг ҳизмати ҳеч кимга керак бўлмай қолди. Уларга ҳам “сут” оқиб турса бўлгани. Яъни уларни ҳам спонсор пуллари боқади. Шунинг учун ҳар бири бойроқ клуб пинжига кириб олиш орзусида юради. Футбол байроғини кўтариб эмас, манфаат курагини кўтариб бунга эришади. Ишқибоз олдида футболни тарғиб қилувчи журналист, сотилмайдиган “маҳсулотни” эгасига етказиш пайида юрган журналист, ишқибоз қаторида у ҳам футбол ҳаётига кераксиз бўлиб қолган журналист ўз дардини кимга айтсин? Унинг маҳорати, яхши мақоласи ҳеч кимга керак бўлмаса, қадрланмаса, додини кимга айтсин? Унинг куни аранг ўтмоқда. Мақоланинг сифати ўлиб бормоқда. Масалан, Мурод Ризаев, Даврон Файзиевлар “Ўн олтидан бир” ёки “Саккиздан бир” финал ўйинини “Биру саккиз” ёки “Биру ўн олти финал ўйини”, деб айта беришади, айта беришади.
(Саводсизлик илдизи чуқур кетган. Бир кимса олдида лаганбардор бўлиб эмас, ТВда чиқиб, бутун элимиз олдида маърифат аламбардори бўлган футбол журналистларимизга атаб зиғирдек маълумот келтирсам дейман шу тобда. Рус тилидан андаза олишдан аввал уни яхши ўрганиш керак. “Одна восьмая” дегани “Одна из восьми равных частей” дегани. Бу сўз бирикмаси Она тилимизда “Финалнинг саккиздан бир бўлаги” дегани бўлади. Таққосланг: “Бразилия термаси олмонларга биру етти ҳисоби билан ютқазди”, деймиз. “Биру саккиз финал ўйини”деб айтиб бўл-май-ди.)
Футбол бизнесида бозор структураси ҳалигача шаклланмаган. Шунинг учун футбол шаҳрида тор, қинғир- қийшиқ кўчалар кўпайиб кетган. Футбол иморатининг фасадини кўрамиз. Унга устма- уст пардоз берамиз. Ичи билан ишимиз йўқ. Бош мураббий яхши мутахассис бўлгани билан бировнинг қўлига қараган ҳолда куни ўтмоқда. Нафақат бош мураббий, футболдаги барча мутахассислар шу аҳволда қолишган. Футбол клуби ўз маҳсулотини сотиши орқали, ўз кунини ўзи кўрмайди. Бу аҳволда маҳоратли “ сут соғувчилар” ишбилармон, уддабурон иш юритувчи ҳисобланишади. Ҳамманинг футболдаги тақдирини ўз қўлида ушлаб туришади. Ўзини ҳукмрон санашади. Ўйинчиларнинг, мутаҳасисларнинг тақдирини ўз қўлларида ушлаб туришади. Баъзан оёқлари остида эзғилашади. Анатолий каби “фикрлаб”, атрофдаги ҳолатни таҳлил қила олмай, пулнинг ҳукмига қарам бўлиб юрганлар футболда кўплаб топилади. Улар ижодкорнинг ишини тушуна олишмайди. Ўзини ҳам. Сўзини ҳам. Улар Ҳаётни Пулнинг орқа оёқлари остида кўришади. Кўплари бундай ҳолатдан сувга тушган балиқдай роҳатланиб сузиб юришибди. Спонсор катта пул тўламоқда. Ўзбек футболини ривожлантиришни эмас, очко йиғиб спонсор олдида товланиб оқланишни, биринчи ё “юқори” учунчи ўринни ўйлашади. Улар ҳолат ва воқеа устидан эмас, одам устидан ҳукмрон бўлишни доимо исташади. Яъни “пасти-баландни “ яхши биладиган футбол амалдори бўлишни исташади. Улар ҳамма нарсани пулга чақишади. “Пул бўлса чангалда шўрва”, дейишади. Пулни фетишга айлантириб юборишган. Шундай ҳолат ўзгаришсиз доимо давом этади, деб ўйлашади. Футбол табиати бунга қаршилик қилмоқда. Пул кучи билан натижани кўзлаган Россия термасининг аҳволини ҳаммамиз кўрдик. “Локомотив”нинг пуллари ҳам бу борада янги гап айтолмаса керак. Пул оддий воситадир, холос. Ким учундир ўз шаҳсий бойлигини ошириш йўлида бир восита бўлса, ким учундир моддий бойликни яратиш воситасидир. Пул билан кимдир футбол устидан ҳукмронлик қилса, кимдир пул билан футбол ривожланишини таъминламоқчи.
17. ЭРТАК ЭМАС. ЛОБАНОВСКИЙ ОРЗУ ҚИЛГАН ЭДИ.
Йўқ, бу ҳолат узоқ давом этмайди. Бозор талабига жавоб берувчи футбол бизнеси бизда ҳам пайдо бўлади. Шундан сўнг боқимандалик йўқолиб, истеъдод ва маҳорат қадрланиб, майдонларимизда ҳар бир ўйин жангга айланиб футболимиз ривожланиб кетади. Бунга ишонаман. Шунинг учун ёзувларимни ёза бераман. Қуюқ туман ичида шамчироқ ёққандай бўлмоқдаманми? Шамчироқ билан туман ичини ёритиб бўлмайди, биламан. Туман пайти прожектор ҳам наф бермайди. Футболимиз атмосферасида, “ҳаво” босими ўзгариб, “туман” кўтарилиб кетади. Ҳамма ёқ ёришиб кетади. Бунга ишонинг. Дунёнинг ярмини босиб олган “Советлар тумани” ҳам бир зумда йўқ бўлиб кетди-ку. “Туманга” мослашиб олган Толик каби прагматистлар буни олдиндан кўра олишмаётир. Буни кўра олиш учун реалистлар озгина романтик бўлишлари керак. Мисол келтирайми?
Масалан, Сервер Жепаров биронта бадавлат тадбиркор билан биргаликда Чирчиқ шаҳрида ҳусусий футбол мактабини очади. Энг яхши мураббийларни ишга олади. Энг истеъдодли болаларни яхши футболчи қилиб тарбиялайди. Уларни “Пахтакор” Академияси тортиб олмайди. Улар билан, масалан, “Барселона” клуби контракт тузади. Ўша пайтлари Бундеслига клубларида кўплаб ўзбек футболчилари тўп суришяпган бўлади. Чунки ўшанда чемпионатимиз Осиёда энг кучли деб тан олинган бўлади. Бунга қандай эришган бўламиз. Энг аввало, ҳақиқий футбол бизнесини жорий қилиб, кейин оммавий футболни ривожлантириб эришамиз. Ҳар бир мактабда 9дан14 ёшгача бўлган ўқувчилар учун физкультура дарсини футбол асосида ўтказиб, футбол ўйини билан бутун Ўзбекистон аҳолисини қамраб эришамиз. Бу Лобановскийнинг орзуси эди. Ҳар бир вилоят, ҳар бир туманда ҳаваскор футболчиларнинг доимий мусобақа тизимини яратиб эришамиз. Касбикомил (профессионал) футболчиларнинг олий, ва биринчи лига мусобақа структурасида кардинал ўзгартиришлар қилиб эришамиз. Тўғри-да, бизнинг йигитлар Гана футболчиларидан қати кам? Ҳукуматимиз футболга Гана ҳукуматидан кўра кам эътибор қаратаётгани йўқ. Уларнинг 20дан ортиқ футболчиси Европанинг гранд жамоаларида ўйнашмоқда-я. Биз улардан кам эмасмиз. Қурбимиз етароқ бундайин оддий режалар, ЎФФдан қўшимча маблағ талаб қилмайдиган оддий режалардир. Сиз учун, азиз ўқувчим, гапларим амалга ҳеч ошмайдиган эртакка ўхшаб қолмоқдами? Нима учун? Гап нимада? Футболимиз раҳбариятида тизим ўзгариши бўлмас экан, бундай гапларим эртак бўлиб қола беради. Гап шундами? Лекин бошқа бир гап ҳам бор. Юртимизда ҳамма соҳада янгиланиш амалга ошиб, бозор муносабатлари ҳамма соҳани қамраб олаётган бир даврда футболимиз ҳаёти узоқ вақт четга чиқиб, футболимиз боқиманда ҳолда тура олмайди.
ТОЗА ҲАВО ҚАДРИ.
Азизлар, ушбу ёзганларимни аранг ўқиб чиқмоқдасиз, шундайми? Ақалли биргина “ютди, ютқазди” деган сўзни тополмадингиз. Тушунаман. Агар Анатолийга ўхшаганлар буларни ўқиса, мени девонага чиқариб қўйишади. “Круглый дурак” деб баҳо беришади. Яширмайман, Анатолийдан янги гап эшитмаган бўлсам-да, эътироз билдирмай жимгина ҳамма гапларини тингладим. Лекин хозиргача у билан сиртдан баҳслашиб юрибман. Баъзи гаплари кўнглимни беҳузур қилди. “Ты с неба свалился што ли. Даже твой любимый Шквирин, мой тёзка по батюшке, игры продавал. Положи на стол пять тысач кагазов и я докажу для тебя как он продал игру Бунёдкору, ещё когда там играл Ривальдо. А как в прошлом сезоне Бугало продал полуфинал вашему легендарному кумиру. Так што, копейка каждому нужна. Только дураки, вроде тебя, воздухом питаются. Не святым воздухом как раньше, а загразнённым смогом. И ты всё твердишь о каком-то развитии Узбекского футбола.” Бундай гаплардан афсусланиш, ё эзилиш эмас, заҳарҳандалик ё тўнкалик ҳиди анқиб турар эди. Ишонинг менга, шундай гаплардан безиб кетганман. Шундай эзилган пайтларимда софлик, ҳалоллик моҳиятини излаб Алексей ёнига бориб, унинг муҳитида тўйиб- тўйиб нафас олгим келади. Бунинг иложи борми?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: