-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Дастурхон-3
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-03-02 16:29
Ҳасанали Қодиров: — Мавсум бошланмасдан олдин дастурхон ёзиб, бир пиёла чойга сизларни таклиф қилдим. Бу “Дастурхон” футболни соғиниб қолганимиз туфайли ёзилдими, ё коса синмасин деб синмасидан олдин куйиниб олмоқ истаб ёзилдими, билмадим. ОК-2015дан сўнг пинакка кетган эдик. Қишки уйқудан уйғониб олиб, кўзни ишқалаб улгурмасимиздан олдин ОЧЛ курашининг биринчи тури бўлиб ўтди. Бу ўйинлар кутилган эди. Биз бунга кўникиб қолдик. Ҳар йили баҳорда чиллаки узумни соғиниб юрганимиздек, Хутнинг чиллаки ўйинларини ҳам соғиниб юрамиз. Ҳар йили мавсумдан олдин ҳақиқий кураш жаридан ўтиб, баъзида жар тубига йиқилиб, янчилиб ёки кураш жаридан “қадрдон” келишувлар томонига амаллаб ўтиб, эгнимизни қоқиб, бетимизни артиб олиб, мавсумни бошлаб юборар эдик. Тўртта зодагон жамоаларимиз мавсум олдидан қаттиқ жангларда ўзларининг “оқ билак” даъволарини Осиёда синовдан ўтказиб олишмоқда. Халқаро ўйинларда футболни кўрамиз. Уйимизда эса, ҳар хил “ўйин”ларни мавсум давомида жонга теккунча кўрамиз. Шунинг учун ОЧЛ ўйинларини роҳат билан, армон билан кўрдим. Туш кўргандек бўлдим.
Шерзод Ражабов. — Ҳаммасининг ўйини ёқди. Биринчи турданоқ бир нимани кутиш нотўғри. Ғарб минтақасида мавсум авжига минган. Шундай бўлса-да, 1-турда энг кўп очко олган бизнинг жамоаларимиз бўлди.
Ҳ.Қ. — Ҳақиқий жангларни кўриб, қувонганимиздан ўйинларни таҳлил қила олмаётибмиз.
Ш.Р. — Мавсумнинг 1, 2-тур ўйинлари ўтса, халқаро ўйиндан бир нимани кутса бўлади.
Маҳмуд Асрор. — Дабдурустдан футбол оламига қўшилиб, қуйилиб кета олмаётибман. “Локомотив”дан бошқа ҳамма ўйинларни кўрдим. Бир нима демай тураман.
Қахрамон Арсланов. — “Бунёдкор” энг яхши ўйин кўрсатди. Тезлик бор. Лекин майдон ўртасида шошилиб қолишдими, дейман. Тезликни бошқариш керак. “Бунёдкор”га Модрич каби ўйинчи етишмаётибди. Футболчилар 50 фоизга мураббий олдиндан тайёрлаб қўйган ўйинни қилишган бўлса, қолганини ўзлари майдонда ҳал қилишди.
Бахтиёр Ширинов. — Бу ўйинни Амет Мемет яратиб берган.
Я.Л. Солдадзе. — Я хочу возразить. Зачатки этой игры я видел В Мексике, потом в Турции, на чемпионатах мира. Они тогда показали мастер класс нашим взрослым командам. Заброс в свободную зону за спину защитника; игра короткими пасами на своей половине и длинный пас на край нападения; быстрый рывок по краю; и.т.д. Кто автор этого рисунка, сам не знаю. Если Касымов в Австралии копировал этот рисунок, то Лушан захотел развить его до совершенства. Такая игра требует от команды группового отбора мяча на любом участке поля, повышения уровня игры без мяча на порядок, повышения силы и скорости паса, взаимодействия двух и более игроков на коротких дистанциях по центру нападения. Работы у команды очень много. Это только начало новой игры. Если Лушан добьётся этого, то он станет лучшим тренером в Узбекистане.
Қ.А. — “Насаф” пала-партишроқ ўйнади. Ғалаба қозонгани яхши-ю, ўйинида салобат етишмаяпти. Гуруҳдан чиқиши қийин. “Пахтакорга” келсак, ҳар йилги “Пахтакор”. Ўша ўйин. Янги гапни айтмади.
Б.Ш. — Ман бошқача фикрдаман. “Пахтакор” ўйинда характер кўрсатди. Бир ўйинчига камайган бўлса-да, ғалаба учун курашди. Ва ниятига етди. Тўғри, ҳали 100%га тайёр эмас. Жамшид ҳам, Игорь ҳам ўз ўйинини кўрсатишмади.
Қ.А. — Шу ўйини билан “Пахтакор” ютқазиши ҳам мумкин эди. Ҳақиқий ғолибга хос ўйинни кўрсатмади.
Ҳ.Қ. — Бу гап тўғри бўлса, “Пахтакор”нинг ҳурматини оширади. Ўйин даражаси юқори бўлмаса-да, керакли пайтда бутун жамоа 11 киши бир муштга бирлаша олади.
Ш.Р. — Ундай эмас. 11 кишимас. 18 кишига мураббийларни ҳам қўшинг. Ҳаммаси бир жону-бир тан бўлиб олишади. “Локомотив”да бундай ҳолатни кўрмайсиз.
Б.Ш. — “Локомотив” таваккални ошириб юборди. Чегара бўлиши керак. Аброр Каримов “Нефтчи” дублёрида хато қила берганидан, мураббийлар ундан умидни узиб қўйишган эди. “Локомотив” уни асосий таркибга, ОЧЛнинг меҳмондаги муҳум ўйинида дорвозага қўйди. Таваккалчиликми, янги истеъдоднинг очилишими ё ишдаги нуқсонларни ёпишми, билмадим.
Қ.А. — Бахтиёр ака, ман бу фактларда бошқа нарсани кўрмоқдаман. Ҳозир тушунтириб бераман. Италия термаси ЖЧ-2006да, ЕЧ-2008да ҳимоявий ўйин қилди дейишади. Йўқ, улар гуруҳ ўйинлариданоқ ярим финалгача тўқнаш келиши мумкин бўлган рақибларга қарши ўйинларни олдиндан тайёрлаб боришар эди. Австралияда гуруҳдан чиқиб олсак, Корея ёки Австралияга қарши ўйнашимизни Қосимов билар эди. Ўша ўйин моделини гуруҳ ўйинларида синаб бормади. Бир ўйин ғоясидан бошқасига сакраб юрди.
Я.Л.С. — Извините, перебью вас. У Касымова вообще отсутсвует какая-нибудь своя идея. Нечего воплощать в жизнь. Собирает более или менее удачный состав, и даёт им возможность проявить себя. В отличие от 2010 года, благодаря всей совокупной работе на протяжении четырёх лет ЦСК подготовил для национальной команде новое поколение игроков, с новой игрой. У Абрамова этого не было. Касымов собрал состав, дал им возможность проявить себя. С корейцами наши ребята боролись почти на равных. Даже играли с более сильным желанием победить, чем корейцы. Не хватило чуть-чуть тренерского таланта. Касымов не Конте, не Семионе, и не Дидье Дешам. Он Лоран Блан. Вспомните игры сборной Франции под руководством Лорана Блана на ЧЕ-2012 года. Теперь сравните те игры с игрой наших игроков против сборной Кореи в четвертфинале в КА-2015. Во всём сравниваемые мною тренеры и руководимые им сборные команды выглядели хорошо, но им всегда чего-то чуть-чуть не хватало.
Қ.А. — Яша-ака, ҳамма 2014да термамиз кучлироқ ўйин кўрсатди деб эътироф этмоқда. Ютишимиз мумкин эди-ю, лекин ютқазиб қўйдик, эмиш. Ютиш учун мураббий ижодий ёндошиб, таваккал иш қилиши керак эди. Абрамов кечаги ўйинда ишончли ўйин қилиб 1:2 ҳисобини ушлаб турмади. Шундай қилса, Қосимовга ўхшаб, биз тенг ўйин қилдиг-у, ютқазиб қўйдик, дермиди. Таваккал қилиб, ҳужумда изланиб ғалабага интилди, лекин ҳеч нарсани эплолмади ва 1:3га ютқазди. “Пахтакор” ўйинчилари 30%га мураббий кўрсатмасини бажаришган бўлишса, 70%га ўз билганларича ўйнашди. “Локомотив” эса, 100% мураббий кўрсатмаси бўйича ўйнашга ҳаракат қилишди. Сонияда тўғри қарор қабул қилишда кечика бошлашди. Қийналиб қолишди, тезлик йўқолди. Мантиқ йўқолди. Корян яхши ўйнади. Лекин, унинг олдида Темирхўжа Абдухолиқов ўйнаши керак эмас эди. Корян ўйин почерки бўйича “11”ликка тортади. Унинг олдига доим зарбага шай, тажовузкор, эскича айтганда, “9”лик ўйинчи керак эди. Красницкий ё Фарҳод Тожиевга ўхшаган ўйинчи керак эди.
Я.Л.С. — Корян игрок типа Валентина Иванова, Черенкова, нашего Стадника. Играет широко и разнообразно. Уходит на край. Рядом с ним нужен игрок типа Стрельцова, Гаврилова, Красницкого или Шквирина. Но дело не в этом. Вспомните «Реал» времён Шустера, Люшенбурго. В атаке играли Фиго, Рональдо, Зидан, и не могли забивать гол за голом. Не клеилась у них игра в атаке. От того, что защита была слабым звеном. Не солидным. Атака начинается с отбора мяча. Чтобы отобрать мяч, нужна сильная игра в защите. Чтобы атака противника глохла на подступах к штрафной площадке, нужна сильная опорная зона. Али-ака сравнил тренера с архитектором, архистроителем. Абрамов архиломатель. Мастер- ломастер. В прошлом сезоне во втором круге он всю игру строил вокруг игры Гейнриха. Гейнрих в этом году стал не нужным игроком. Это означает то, что Абрамов в прошлом году ошибался. Или то, что в команде царит неразбериха во взаимоотношениях. Хорошо, Абрамов не держит игроков насильно. Лепил целый сезон игру Абдуллаева и под конец сезона Садриддин начал играть солидно и полезно. Он ушёл в Малайзию во вторую лигу, чтобы не было скучно там Фархаду одному. Хорошо, «они должны обратиться к врачу». К кому должен обратиться Абрамов? Он пишет картину. Потом соскабливает все краски с холста, после этого для новой картины ищет нужные, новые краски. Он целый год строит фундамент командной игры, то есть защитную линию команды, и сам же ломает его. Там, на защитной линии, никто не уехал в Малайзию. Бобур Йолдашев и Салим Мустафоев гриппуют, что ли? Где они? Ибрахим Рахимов отлично играл на правом краю защиты. Где он сейчас? Абрамов в защите отказался от всего, что сам создал в прошлом году за сезон. Зачем Муллажанов ушёл на правый край обороны? Все тренеры осторожно, последовательно меняют игроков в защите. Любой брак во взаимодействии игроков заднего плана карается пропущенным голом. В «Локомотиве» карается вдвойне. Потому что разрушается и без того слабая слитная игра команды.
Ҳ.Қ. — “Пахтакор” ҳамжиҳатликка эришган. “Локомотив”да бунинг томири ҳам йўқ. Бунинг сабаби бошқа ёқда. “Локомотив” раҳбарлари бир ҳақиқатни билиб олиши керак. Майдон ташқарисида одамларнинг бошини пул билан қовуштириш мумкин. Пул бўлмаса ёки унинг қалови пасайиб кетса, савлат тўкиб юрган раҳбарларнинг биронтаси “Локомотив” билан бирга қолмайди. Яшил майдонда-чи, катта пулнинг бундай қудрати иш бермайди. Пул билан ҳамжиҳатликни яратиб бўлмайди. “Локомотив” қадам-бақадам эмас, тўсатдан бойиб кетган, босар-тусарини билмай қолган янги чиққан бойларга ўхшайди. Бир жойда бир қасри бўла туриб, эҳтиёжи бўлмаса-да, шаҳарнинг бошқа ерида яна бир қаср қуриб олади. Буниси майлига, бу билан юртимиз, кўчаларимиз обод бўлмоқда. Бойлар бултур қурган уйини кейинги йили бузишига нима дейсиз? Қурган иморатларида камтарликни, услубда вобасталикни, бир бутунликни, бутун билан қисмлар орасида уйғунликни кўрмайсиз. “Локомотив” жамоасида ҳам худди шу аҳволни кўрмоқдамиз. Ўйинчи билан жамоа орасида уйғунлик йўқ. Чизиқлар орасида боғламлар заиф. Мустаҳкамлаш йўлида ҳеч қандай заҳмат чекилмайди. Пул кўп бўлгач, заҳматнинг кимга кераги бор. Истаган ўйинчисини олиб келиши мумкин, истаган футболчини, мураббийни ҳайдаши мумкин. “Локомотив”да ҳеч ким билан бир йилдан ортиқ даврга шартнома тузилмаган. Ҳеч ким ўзини доимий сезмайди. Ҳамма ўзини бир кунлик сезади. Матбуот котиби нима деган нарса, у киши билан ҳам, Тўлабек билан ҳам бир йиллик шартнома тузилгандир. Абрамов қаерда ишламасин ўз атрофида ижодий муҳит ярата олган эди. “Трактор”даям, терма жамоалардаям шундай бўлган. Маҳорати камлик қилиши бошқа масала, бошқа гап. “Локомотив”да борини бекаму- кўст бермоқда. Бошқа гап бор. Бу ерда ижодий муҳит ярата олмаётибди. Ҳаммага “дохтор керак бўлиб қолмоқда”.
Бойларга тилланинг ялтир-юлтури ёқади. Дилларнинг, яъни ўйин вазиятларининг ёрқин ранглари эмас. “Локомотив” раҳбарларига олтин керак. Олтин. Ўйин сифати эмас. Салмоқли, салобатли, мукаммал ўйинга эга жамоа эмас, олтин медаллар керак. Энг баланд қасрларда эмас, кулбаларда мазмунли ҳаёт кечириш осон эмасми? “Локомотив” раҳбарлари осмондаги олтин жилосига интилишади. Ер билан тенг бўлишдан ор қилишадими, билмадим. Билиб қўйинг, юртимизда олтин баланд тоғнинг ирмоқ тубидан эмас, чўл остидан, тупроқ ичидан олинади. Бизнинг олтин тупроқ сифат бўлади. У ишлов берилмаса, тобланмаса тупроқдан ажралиб ялтирамайди. Лекин бизнинг олтинимиз Дороларнинг бошига чиққан. Тождорларнинг-да Шоҳдорларнинг бошига етган. Раҳбарлар, йўлингиз темир бўлса-да, манзилингиз олтин медаллар бўлмоқда. Ҳаётда локомотив бўлсангиз-да манзилга қадам-бақадам етиб борилади. Тенглар ичида тенг бўлинг. Футболимиз гегемони эмас. Бундай бўла олмайсиз ҳам. МҲСК даври аллақачон ўтиб кетган. “Қурувчи-бунёдкор” даври ҳам. Олтин медал соҳибларини 16 яшар ёшлар ичидан қидиринг. Симеони, Конте, Махди Али, Лушчанга ўхшаган мураббийлар даври бошланмоқда. Аллақачон ўзининг маҳорат чўққисига чиқиб, сўнгра ўйини чўққидан пастроққа тушиб бўлгач, ҳеч нарсага интилмай қўйган футболчи-юлдузларни йиғиб “Локомотив”га ўхшаб олтинга даъво қилиш хато эмасми? Бунинг ўрнига, уларнинг ёнида ёшларни ўстириб, уларга умид боғлаган футбол клуби мақсадига етмоқда. Футбол маҳалла бойларининг ким ўзар мусобақаси эмас. Футбол бошқа нарса. “Локомотив”га шундай ақл кўзлари билан қарайдиган бўлсак, кечаги мағлубиятни бир сабоқ деб, юксалишнинг навбатдаги қадами деб биламиз. ОЧЛ жангларида тўртталасига омадлар тилайман. Азизларим, келгусида ёзилажак, “Дастурхон”имиз атрофида йиғилиб, суҳбат қуришни кутиб қоламан.
Азизларим, Стадионда учрашгунча омон бўлайлик.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:02:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:02:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:59:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:59:37 01 AZIZFANAT 2015-03-03 00:34:21 00 FILOSOF 2015-03-02 19:37:51 +10