-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Футбол ва икки сўз тасвири
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-05-14 17:26
МУҚАДДИМА ЎРНИДА АЙТГАНЛАРИМ
Одам доим бойликка интилиб келган. Бундай кейин ҳам бой бўлайин дейди. Ҳамма ниятига эришсин экан. Ҳаммага Салимбой бўлиш насиб қилмайди. Нега? Чунки бойлик турли хил бўлади. Пул бойлиги, мулк бойлиги, қалб бойлиги, дил бойлиги. Ҳаммага ҳар хил бойлик насиб қилади. Одам пул бойлигини кўпайтираман деб машаққат ҳароратида куйса-куюнса, Ақл бойлигини ошираман деган инсон билиш, изланиш завқида, илҳом қўйнида чўмилади. Пул бойлигини танлаган одам меҳр нуридан четда қолса, Қалб бойлигини ўйлаган одам ҳаёти сокин, мўтадил ва нурафшон ўтади. Пул бойлиги одам қорнини тўқ қилиб, маиший ҳаётда машаққатини йўқ қилиб, гўзаллик туйғусини саёзлаштириб, адолат туйғусини бегоналаштириб юборади. Қалб бойлиги кўнгилни тўқ қилиб, адолат туйғусини сайёдлаштириб, гўзаллик туйғусини дугоналаштириб, дурдоналаштириб қўяди.
Раббим ҳаммани ҳар томонлама бой, ризқини тўкис қилсин экан. Мен бугун бошқа бир бойликка ҳамманинг эътиборини қаратмоқчиман. Кўзга кўринмайдиган, ақл айланиб ўтадиган, ушлаб ё кийиб бўлмайдиган, доим эътибордан четда қолгувчи, кўз илғамас бойлик бор. Пул бойлиги кўпайган сари одамни одамдан ажратаман деса, ушбу бойлик кўпайган сари одамларни бир бирига яқин қиламан дейди. Пул бойлигини ишлатган саринг ўрни тўлдириб турилмаса, то бора камайиб боради. Айтмоқчи бўлганим ушбу бойлик ишлатган саринг кўпайиб бора беради. Ҳеч камаймайди. Пул бойлиги сенга итоат қилиб, сенга қарашли бўлиб, сенинг хизматингда бўлса (уларни қандай мақсадга йўналтиришинг бошқа мавзу, бошқа гап), у сенга қудрат ато этади. Мен айтмоқчи бўлган ушбу бойлик сеники бўлса-да, барчага хизмат қилади. У бир пасда сеники эмас, барчаники бўлиб қолади. Ушбу бойликни сен яратган бўлсанг-да, бир зумда халқ мулкига айланиб, унинг ишлатилиш мақсадини ўзинг белгилай олмай қоласан. Пул бойлиги кўпайган сари сени ўзига хизматкор қила бошлайди. Айтмоқчи бўлганим, ўша бойлик кўпайган сари доимо сенингда, ҳамманинг хизматида бўлади. Бу қандай бойлик экан, азизларим? Бу сўз бойлигидир. Олий ҳазрат СЎЗдир. СЎЗ!!!
СУКУНАТ ҲУКМРОНЛИГИ
“Чемпион”нинг 16-сонида (19.04.016й. 2-бет) босилиб чиққан Хайрулланинг футболда одамийликка бағишланган мақоласини ўқиб чиқиб шундай фикрлар оғушида қолиб кетдим. Мақола сарлавҳаси учун “Футболдаги инсонийлик” деган сўзлар танланган. Мақолани ўқиб таъсирланиб кетдим. Фикрларим қайнаб кетди. Уларнинг изҳори ҳозиргача мени қийнамоқда. Бир нима айтгим, бир нима ёзгим келади. Лекин ёзолмай қолдим. Бунга бир неча сабаб бор.
Чунки, биринчидан, ҳамманинг диққат марказида бўлган термамиз ҳақида ҳамма сукут сақламоқда. Эртага хом орзуларимиз амалга ошмагач, дод-вой қиламиз. Мураббийларимиз ўз меҳнатини Европадан андоза олиб ташкил қилишмоқчи. Уни ҳам эплай олишмаяпти. Тушунсангизчи азизларим, Европада терманинг ўйин савияси клубларда яратилади. Клуб ўйинидан ортиғини яратаман дейишмайди ҳам. Уларга бунинг учун ФИФА кунини пойлаб беш кунлик йиғин охирида ўтказилажак ўртоқлик ўйини кифоя қилади. “Барса” дунёда энг кучли ўйин кўрсатган йиллари ундан андоза олиб Испания термаси ҳам Боске бошчилигида кучайиб кетди. Арагонеснинг Европадаги ютуғини такрорлаб, жаҳонда ҳам чемпион бўлишди. “Бавария” кучайган пайт Германия термаси ҳам мундиалда ғалаба қозонди. Бабаян бошчилигида термамиз Боске сингари ФИФА кунларидан фойдаланиб, йиғинлар ўтказиб грандларимиз, яъни “Пахтакор” ё “Бунёдкор” даражасида ўйин кўрсата олар балким. Лекин бу бизга ҳеч нарса бермайди. Кейинги босқичдан нарига ўта олмаймиз. Бу нима дегани? Клубларимиз Осиё даражасида қанчалар ожиз кўринган бўлсалар, термамиз ҳам Осиё грандлари олдида шунчалар ожиз ўйин кўрсатишади, деганим.
Клубларимизда бўлмаган янги ва улардан бир карра юқори ўйин тасвирини яратсагина Бабаян бошчилигида термамиз бир нимага эриша олади. Шунга ўхшаш вазифани Отто Рекхагел ўз олдига қўйиб, 2004 йили Европа чемпиони бўлган эди. Ўшанда футболи нисбатан кучсиз саналган давлат термаси бошқалардан кучли ўйин кўрсата олган эди. Ўша олмон мураббийи каби ФИФА кунларини кутмасдан муттасил терма билан шуғулланмас экан, Бабаян ҳеч нарсага эриша олмайди. Буни истаган тақдирда ҳам. Бабаян бундай вазифани ўз олдига қўймаган, қўймайди ҳам. Лекин ўзи ишонмаган нарсага бошқаларни ишонтирмоқчи бўлмоқда. Йиғинлар оралиғида ҳар бир ўйинчига муайян топшириқ бериб, бажарилишини клуб мураббийларидан талаб қилиш ўрнига мураббийларни йиғиб терма атрофида кўтаринки кайфият яратмоқчи бўлмоқда. Аслида раҳбарият олдида ўзини оқлаш маъносида ишламоқдамиз деб, кўз бўямачилик қилмоқда, шекилли. Бу ҳаммага маълум гап. Лекин ҳамма жим. Гоҳида бирорта журналист ўйин савиясига катта таъсир қилмайдиган ўртоқлик ўйинларига яхши рақиб топилмаган деб, норозилик гапларини ёзади, холос. Кейин яна ўртага жимлик чўкади. Бўлса-бўларчилик сукунати ҳукм сурмоқда.
Ёзаман десам, Терма жамоамиз соҳасида долзарб мавзу кўп. Бир мақола мисолида Сўз бойлиги ҳақида бир нима ёзиш қийин бўлмоқда. Бунинг сабаби биринчидан термамиздаги аҳвол деб ёздим.
Иккинчидан, клубларимизда ҳам аҳвол ёқимли эмас. Шквиринга ўхшаганлар оралиқдаги кўчманчилик туфайли мавсумни пароканда аҳволда қарши олишиб, 9-турга келиб эндигина жамоавий ўйин борасида бир нима ярата бошлашди. Мавсумнинг ярмига келиб, яна 6 тур ўтгач, кўчманчилик бошқаттан бошланади. Кун чиқсаям, ой чиқсаям грантларимизга чиқсин экан. Кўчманчилик заҳри уларга тегмайди. Лекин уларнинг ўйини юртимиз футболи даражасидан нарига ўтмаяпти. Керилишлари ОЧЛ гуруҳ ўйинларидаёқ шармандали баҳосини топди. “Локомотив” ўз таркибини кучайтириб олгани билан, шунга яраша ўйинни кучайтира олмаяпти. Кореядаги ўйинлардан кейин Жепаров юртимиз мусобақасида боғча болалар орасига тушиб қолгандай ҳис қилаяпгандир ўзини.” Обод”ларни ютган ўйинлар “Локомотив” ўйинидаги камчиликларни ёпиб қўймоқда. Энди клубнинг шонли ғалабаларига ҳақиқий баҳони ОЧЛ плей-офф ўйинлари беради. Яхшиям шу турнир бор экан. Йўқса ясама “шоҳ”ларимизни кучли деб, улар ўйини билан керилиб юрармидик. ОФК биз учун ОЧЛсига қўшимча қилиб синовчан ўйинлар имкониятини янада кўпайтирган эди. Марказий Осиё Федерацияси ташкил қилинганини назарда тутмоқдаман. Унинг пойтахти деб, Ўзбекистон тайинланганидан кейин Марказий Осиё кубоги, Марказий Осиё чемпионлар турнири ташкил қилинади деб умид қилган эдик. Умидимиз пуч экан. Ҳеч нарса қилингани йўқ. Бу соҳада ҳам ҳамма ёқни сукунат қоплаган. Ҳамма жим. Ёзаман десам, гапираман десам, долзарб мавзу кўп. Мен эса, СЎЗ бойлигини ўйламоқдаман.
ФУТБОЛИМИЗ БОШҚА, ЎЗИМИЗ БОШҚАМИЗ
“...Футболдан маънавият ахтаришни, тозаликнинг юқори кўринишини излашни тўхтатганман. Футболни футболлигича қабул қилишни одатланганман...”. Гол қоида юзасидан тўғри урилган бўлсада инсонийлик нуқтаи назаридан нотўғри қилинди, деб баҳоланди”... “Мағлубиятга учраб турган жамоадан инсоф тилаш, манимча, аҳмоқлик”... “Инсонийликни бошқа жойлардан излайман, яшил майдондан эмас.”... Зидан “шахсий ғурури деб муҳим паллада термасини ёлғиз ташлаб кетган эди”... “Французлар учун Анрининг иши Зиданга қараганда инсонийроқ бўлса керак”... Ҳалигача Аргентина аҳли Марадонанинг қўли билан урган голини завқланиб томоша қилади”...
1981 йили чиққан Ўзбек тилининг изоҳли луғати, деган 2 жилдлик китобни тез-тез варақлаб тураман. 60 мингта сўзга изоҳ берилган. Муаллифлар сўзларга изоҳ беришар экан, катта адиблар ўз асарларида ишлатиб, унга юклаган маъносидан мисол келтиришган. Юқоридаги таниқли журналистимиз ёзган мақоласидан кўчирмаларни СЎЗ маъносини теран тушуниш учун келтирдим. Бир сўзни тушуниш учун ўша сўз ўрнига маънодошини ёки аксил, терс маъноли сўзларни қўйиб боқаман. Яна бир услуб бор. Унинг тенгини рус тилидан излайман. Маънавият сўзи ёнида руҳият сўзи яқин туради. Ҳар бир воқеанинг маънавий, ибратли томони бор. Адабиёт ҳам, хонанда-ю созандалик ҳам, меморчилик ҳам, тарихимиз ҳам, илму- маърифатимиз ҳам маънавий бойлигимиздир. Ҳамма спорт турлари қатори бизга яқин бўлган соҳа футбол мусобақаларимиз савияси ҳам маънавий бойлигимизга ўз ҳиссасини қўшади. 50 минг олмон ишқибозлари бир бўлишиб ўз клубларини қўллашиб бир овоздан қўшиқ айтиши маънавият эмасми? Ишқибозчилик ҳам, бутун оламнинг диққат марказида бўлган футбол ўйини ҳам маънавий бойлигимиздир. Навбатдаги Жаҳон чемпионати йўлида келгуси босқичда ҳамманинг, бутун Ўзбек халқининг кўз ўнгида ҳалол жанг қилишимиз маънавият эмасми? Манимча, нафақат футбол, одамнинг ҳар қандай фаолияти маънавиятли бўлиши керак.
Юқори ёки қуйи тозалик бўладими? Тозалик бор ёки у йўқ. Бизга ҳамма соҳада асл тозалик, ҳалоллик керак, унинг кўриниши эмас. Ҳаётда ифлос ғолиб келиб ҳалоллик ниқобига бурканиб иззатда, тўрда керилиб ўтиради. Ҳалол пойгохда хўрликда қолиб кетади. Футболда ҳамма нарса кўз ўнгимизда бўлади. Ифлослик яширина олмайди. Тантана қила олмайди. Кучли ютади, кучсиз ютқизади. Шунинг учун ҳамма футболни яхши кўради. Футбол шунинг учун футболдир. Ман футболни шундай тушунаман. Уни шундай қабул қиламан. Демак, муаллиф билан менинг футболим бошқа-бошқа нарсалар экан.
ЛИППИ ВА ИНСОНИЙЛИК
Кейинги жумладаги Инсонийлик сўзи футбол қоидасига тескари қўйилган. Ё инсонийликка, ё футбол қоидасига амал қилиш керак экан. Инсонийлик ҳақида айтилган ушбу сўзлар бир қарашда сафсатага ўхшайди. Аслида ундай эмас. Инсоний муносабат, инсоний ҳурмат жанг пайтида рақибга нисбатан бўлмайди. Бировни ҳафа қилиш, бировнинг ҳаққини қирқиш инсофдан эмас дейилади. Футбол жанги рақибни енгишга, улар билан бирга рақибнинг минглаб муҳлисларини ҳафа қилишга қаратилган. Ғалаба қозанаётган, ё мағлубиятга учраётган пайтда рақибга нисбатан инсоф юзасидан хар хил муносабатта бўлиш беъманиликдир. Инсонийлик нима ўзи? Футболчи ҳам инсон-ку. Ҳар доим инсон бўлиб қолади. Шу ўринда бошқа бир маънодош сўзни ишлатиб кўрайлик. Унинг ўрнига Одамийлик сўзини қўйдиму, эсимга Навоийнинг одамийлик ҳақида ёзган буюк байти келди. Йўқ маъно бошқа. Одамгарчилик сўзини ишлатсак тўғрироқ бўлармиди. Лекин муаллиф инсонийликни футбол майдонидан изламайман, деб аниқ-тиниқ қилиб ёзган. Инсонийлик қиёфасини, инсоний ғурурини футболчи кийиниш хонасига ечиб майдонга тушсинми? Бундай қила олмайди. Футболчи майдондаям, унинг ташқарисидаям ўша-ўша бир хил инсондир. Финалдан олдин шу ҳақиқатни тушунган Липпи ҳалол ва мағрур Зиданнинг инсоний қиёфасини яхши ўрганиб чиққан эди. Муаллиф инсонийликни майдондан изламаса-да, Липпи инсонийликка таяниб мақсадга эришиш учун Матерацци қандай ифлос гапларни Зиданга айтиши, қандай ифлос ишларни унга қарши қилиши кераклигини пухта ўйлаб тайёрлаб қўйган эди. ЖЧ-2014да Суарес жон ҳолатда кимни тишлаб олган эди? У ҳам италиялик ҳимоячи бўлганлиги тасодиф эмасдур. Муаллифнинг Анрининг ғирромлиги Зиданнинг калла қўйишидан кўра инсонийроқ бўлган дейиши нимани билдиради? Тўғри ўйладингиз. Бундай гаплар муаллиф ҳам инсонлигини, мендан ва сиздан кўра ўзгача инсонлигини билдиради. Унинг маънавий, инсоний қиёфаси сизу биздан кўра ўзгачароқ эканлигини билдиради. Ҳар бир етук одамнинг инсонийлиги ўзига хосдир. Плей-офф ўйинида Анрининг қўли билан аутга кетаётган тўпни олиб қолиши-ю ва шундан сўнг французлар тезда гол уриб олишлари муаллиф наздида инсонийроқ экан. Ана холос. Шу туфайли Ирландия халқи учун ЖАР мундиали сароб бўлиб қолган эди. Француз футболчилари-ю, мураббийлар штабида рўй берган маънавий инқироз шу голдан кейин бошланган эди, шекилли. Яратган Эгам шу билан Анри кирдикорига баҳо бериб қўймаганми эди? ЖАРдан қанчалик шарманда бўлиб қайтишганини эслайсизми? Бу ҳам оддий инсоний фактор туфайли содир бўлган эди. Инсонийликни хар томонлама тушуниш керак. Қўли билан гол урган Марадонанинг руҳий аҳволини тушунасизми? Камбағалпарвар, тўғри сўз инсон қандай аҳволга тушади. Афсус, истироб, алам оловида қолиб, ўзини оқлаш истаги буюк илҳом бағишлаган эди унга. Буям инсонийлик. Унинг урган иккинчи голини бутун ишқибоз аҳли, Аргентиналиклар ҳам ҳеч қачон унутишмайди. Марадона урган биринчи голидан ҳеч ким завқланмайди деб ўйлайман.
Майдондаги одамийлик омилини “Локомотив” мураббийлари, Мирко Еличич қандай тушунади? Жиззахда бўлиб ўтган воқеага ҳеч қандай муносабат билдира олмайман. Чунки ман у ерда бўлмаганман. Куни кеча бўлган дерби ўйиндан сўнг матбуот анжуманига йиғилган журналистлар жуда оғир кайфиятда, жуда қаттиқ ҳақоратлар билан Эрматовни сийлаб ўтиришди. “Пахтакор” ишқибозларини гапирмай қўя қолай. Журналистлар ўзларини “Бунёдкор”дан олган мағлубиятдан сўнг ҳам шундай тутишган эди. Журналистлар обьектив бўлиб, нега мураббийлар йўл қўйган хатоларни гапиришмайди, дер эдим ажабланиб. Клуб ўз атрофига йиғиб олган “ФЭ” газетаси, Чемпионат.азия сайтида ишлаётган журналистлар “Пахтакор”га очиқ ойдин тарафкашлик қилишади. Анжуманга кирган Колосовский ҳам ўзининг хусусий маддоҳларидан ўтиб Эрматовни 3та ҳолатда айблади. Эрматовга қарши Комиссия чиқаражак салбий қарорни кутишини айтди. Залдаги 10га яқин маддоҳ журналистлари қуршовида, қўлловида бир ишни қойил қилиб қўйгандек ўзини тутди. Ўзимни “Локомотив” атрофидаги журналистларнинг эътиборсизлик чўлида қолиб кетгандай ҳис қилар эканман, “Пахтакор” атрофидаги ҳосил бўлган бундай бирдамликни кўриб, балким шундай бўлиши тўғри иш бўлгандир, дейман. Бу ҳолни шахсан Бабаяннинг ўзи яратиб қўйган. Майдон атрофидаги бундай бирдамлик футболчиларга ҳам таъсир қилмоқда. Сўнгги сонияларгача улар “темирйўлчилар”ни ўз жаримасига қамаб қўя олишди. Ҳар бир мезбон ўйинчининг маҳорати, тажрибаси “Пахтакор”чилардан устун эди. Тўқнашувларда ҳар бири рақибни енга олар эди. Шундай бўлса-да гол уриб олишгандан кейин, жамоавий ўйинни бой бериб қўйишди. “Машъал”га қарши ўйинда ҳам шундай бўлди. Уларга қарши “Локо”илар ҳар соҳада бир калла устун бўлишса-да, 3та гол уриб олишгандан кейин, иккинчи бўлимда ўйин назоратини рақибларга топшириб қўйишди. Хайрулла Ҳамидовга ўхшаб Мирко Йеличич ҳам инсонни, инсонийликни майдонда кўрмайдими? Майдондаги руҳиятни-да, руҳониятни тан олмайдими?
Бу 2 сўз таърифига тағин тўхталиб ўтишим керак бўлиб қолди. Рус тилига қиёслаб кўрайлик. Руҳият психология дегани, шундайми. Руҳониятчи? Маънавият деганимиз рус тилидаги нравственность сўзига яқин тушунча. Духовность ўзбек тилида руҳоният дейилмайдими? Русларнинг Дух дегани тилимизда Руҳ дегани-ку. СЎЗ диний ё дунёвий бўлмайди-ку. СЎЗ барчага бирдай хизмат қилади. Имон, руҳоният, эътиқод каби сўзларни диний деб истеъмолини чеклаб қўймайлик. Демак, кенг маънода ҳар бир одамнинг руҳонияти ўзи билан бирга бўлсин экан. Ҳар бир одам руҳониятда комилликка, маънавиятда етукликка интилсин экан. Футболчилар ҳам майдонда-ю, майдон ташида шундай бўлишсин. Сизу биз ҳам ишқибозчиликда шунга интилайлик. Барчамиздан инсоний талаб шу.Ҳали ҳануз СЎЗ қатларига яқин кела олмаган Ҳасанали отангиз ёздим.
14.05.2016й.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
KIAKIA 2016-05-15 00:42:49 00