-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Жавоб ўрнида айтганларим
Баҳо: +1Киритилган сана: 2016-11-29 18:11
REMZI. Отахонни кабельний антеннаси йўқдурда. Шунинг учун Еврофутболни кўра олмайдилар. Эшитувдим. Ночор кийиниб юрар эканлар. Оёқда пўкак шиппай, эгнибоши шунга яраша эмуш.
YOLDOSH. Рэмзи деганлари отахондан ўрнак олиб инсон шахсиятига тегилиб ёзар экан. Терма ўйинига қайтайлик. Бабаян Гейнрихни майдонга тушириб нотўғри иш қилди. Гейнрих ҳимояланишга умуман эътибор қаратмайди. Гейнрих 15 метрли, 15 дақиқали ўйинчи. Рақами ҳам 15. Катта бўш масофада у иш бермайди. Бабаян тўпни, ўйинни марказга кўчирмоқчи бўлди. Энг яхши ҳимоя ҳужум деган гап борку. Бу билан орқани очиб қўясанку, тез ҳаракат қилишда карисладан орқада бўлсак, ўз майдонимизда бўшлиқни ёпишга улгурммаймизку. 2та голни шундай қилиб ўтказиб юбордик.
ЖАВОБ ЎРНИДА АЙТГАНЛАРИМ
Мақоламга муносабат билдирганлар мен учун бегона эмас эканлар, дардимга бефарқ эмас эканлар. Раҳмат. Riberi гапларига ишонмайман. Клубларимиз ўйинига бефарқ бўлиши мумкин кимдир. Лекин термамизга бефарқ бўла олмайди. Гарет Бэйл мен учун ҳам бир жаҳон. Лекин Сардор Мирзаевни ундан афзал кўраман. Ўзимизники, тушунасизми, ўз фарзандимиз у. Санжарнинг, Маратнинг отаси билан суҳбатлашганман. Бэйл ким ўзи, кимнинг ўғли? Биз учун етти ёт бегона одам. Ҳеч ким термамизга бефарқ бўлмайди. Футболимизга ишқибоз бўлиш бу ватанпарварлик белгисидир. Термамиз ғалаба билан қайтганида эди, эртасига ҳамма киракашлар Ўзбекистон байроғини машинасига илиб қўйишар эди. Энди эса...
Remzi ҳақ гапирди. Ҳасанали ҳам оммавий одам бўлиб қолган. Унинг ҳар бир гапи, эгни-боши одамларнинг диққат марказида бўлади. Бу табиий ҳол. Ҳаётимизда табақаланиш кучли. Ҳамма мартабасига яраша кийиниши, шунга яраша мошина миниши керак. Ман бунга амал қилмайман. Қулайини кияман. Мен футбол ишқибозиман. Стадионда табақаланиш йўқ. Ҳаммамизни футбол тенг қилиб қўйган. Бунда шоҳу гадо теппа-тенг. Ҳаммамиз ишқибозлармиз. Масалан, ўйиндан сўнг ҳамма жип-библарини миниб уйга кетишса, Жалилов “Пахтакор”дан чиқиб Абай кўчасигача пиёда кетади. Термамизни деб ҳаммамиз бир хилда куюнамиз, бир хилда қувонамиз. Бизларни бугун ғам бирлаштирган. Ҳамманинг ҳасрати осмонга чиққан бугун.
Maradona. Ёзганларимни Сиз ўқиганингиз учун ҳам футболимизга ишонаман. Раҳбарият қанчалар инерт бўлмасин, ишқибозчилик ҳаракати, оммавий фикр жуда муҳим нарса. Футбол — халқ ўйини. Бутун ўзбек халқи футболимизга тикилиб турибди. Уларнинг дилидаги гапларни ўз тилимда оммага етқазиб беришдек шарафли ишни бажармоқдаман. Мен ичингиздан чиққан бир ишқибозман. Дилингиздаги гапни топа олмоқдаман, холос. Сизлар билан маслакдошман. Стадионларда сизларга елкадош, сафдошман. Бугунги кунда сизлар билан ҳамдардман. Қайғу мени ҳам қамраб олган бугун.
ЭГАМ СОВҒАСИ
Ҳаммамиз аламзада аҳволдамиз. Бабаян омадли, худо ёрлақаган мураббий. Бундан ортиқ омад бошқа берилмайди. Йўқ жойда бизга гол совға қилди Эгам. Шунда ҳам юта олмадик. Йигитлар тенгма-тенг ўйнашди. Ютиб келишга улар муносиб эдилар. Мураббий хатоси деб ютқазиб қўйишди. Иккала голни нима учун ўтказиб юбордик? Биз иккинчи голни ҳам уриб олишимиз мумкин эдими? Корея термаси ҳужумга берилиб кетиб, ўз жарима майдонини бўшатиб қўйишган эди. Нега биз қарши ҳужумда гол ура олмадик, ҳатто, голвар вазиятга чиқа олмадик ҳам. Нега? Аввало тўпни олиб қўйишимиз жуда қийин бўлди. Улар тез фикрлайди, тез югуради, тез очилади. Тўпни олиб қўйсак уни тезда рақиб биздан олиб қўяр эди. Оширмани қабул қилишга умуман йўл беришмади. Ҳимоячилари биз билан орқама-орқа зич ўйнашди. Биз бундай қила олмаймиз. Тўпни қабул қилган рақиб ўйинчисини 2 метр масофада кутиб оламиз. Ўзбек футболига хос нуқсон бу. Денисов бундай ўйнамайди. Рақибга яқин ўйнасак, орқани ким ёпади деймиз. Футболчиларимиз тўпсиз ўйнашдаям Корея термасидан жуда орқада. Рақибга яқин ўйнаган пайтларимизда гавда билан эмас, сон билан ўйнаб рақибга фол ишлаб берамиз. Исмоилов ҳам, Бикмаев ҳам сон билан тўпни тўсаман дейишади. Бу аҳволда рақиб ҳужуми ўсиб, тағинам тезлашиб бора берди. Бу ҳам етмаганидек, Исмоилов ҳам, Шукуров ҳам ҳужумнинг биринчи оширмасини рақибга топшириб қўя беришди. Онда-сонда ўхшаб қолган ҳужумларимиз умуман зарбдор вазиятга етиб бормасиданоқ сўниб қола берди. Рақибларимиз қисқа оширмалар билан марказданам, қанотдан ҳам ҳимоямизни ёриб кира беришди. Баъзан майдон марказидан йўналган узун оширмалар билан зарбдор вазиятга чиқиб туришди. Шундай оширма пайтида Ҳошимов рақибни марказгача таъқиб қилиб, устун олдига етиб бориб, зарбага йўл бермай тўпни чиқариб юборди. Жарима майдонимизда бўшлиқни йўқотиб рақиб тезлиги иш бермайдиган ўйин қилишимиз керак эди. Бу аҳволда ўйинни марказга кўчириб орқамизни бўшатиб қўйишга хаққимиз бормиди? Йўқ. Бабаянни катта хатоси шу бўлди. Гейнрих ҳимояланишда умуман қатнашмайди-ку. Бўш масофада тўпни олиб қочиб катта тезлик олиб зарбдор вазиятга чиқишни ҳам билмайди. Бу ўйинда унинг кераги йўқ эди. Бикмаев олдинги сафда, биринчи халқада ҳимояланиб турган эди. Бундай ўйинимиз билан тағин битта гол уришга умид боғлаб бўлмас эди. Ҳимояда зич ўйнаб, карисларнинг тезлиги иш бермайдиган қилиб, ҳисобни сақлаб қолиш керак эди.
БИР ЯРИМ СОНИЯ МИХЛАНИБ ҚОЛИШ.
Биринчи голни эсланг. Марказий ҳимоячиларимиз пассив ҳолатда жой-жойида қолиб кетишди. Ҳошимовнинг тезлиги пастку. Унга ёрдам керак эдику. Иккала марказий ҳимоячимиз бўйдор. Уларнинг қайишиш имконияти жуда паст. Руслар “гибкость” дейишади. Ҳошимов тезлиги бўлмагани учун марказда ўйнаса, яхши бўларди. Уни қанотда ўйнатамиз негадур. Марказда битта бўйдор, тепса тебранмас ҳимоячига битта Канноваро ёки Пуйолга ўхшаган чаққон, абжир футболчи керак эди. Ислом бўлганида эди, у Кримецга ўхшаб дарвоза майдонида зонани ушламас эди. Ҳужумчини ушлаш учун орқада қоляпган Ҳошимовга ёрдам берган бўлар эди. “Локомотив”да бундай ўйнаганини кўп кўрганман. Мустафоевнинг тезлиги Ҳошимовникидан баландроқ. “Пахтакор”чи бўлмагани учун Бабаян уни термага мутлоқ чақирмаган. Биз тезкор футболчини тарбиялаб уни вояга етказмаймиз. Ҳеч қайси жамоада тезкор қанот ҳимочиси йўқ. Шишелов, Акопянц, Жасурқул Хасанов тезкор эдилар. Афсус, уларда ўйин бўлмаган.
Иккинчи голда жарима майдонимизни бўшатиб қўйганимиз бизга панд берди. Бу гол юз фоиз Бабаян бўйнида. Узоқдан ҳаволатиб юборилган оширмани бўйдор карис бемалол қабул қилиб олди. Унга Исмоилов халақит бера олмади. Бу голга Исмоилов билан бирга Бабаян танлаган тактик ўзгариш сабаб бўлди. Иккала голда вазиятга яқин турган Афонин пассив ҳолатда эди. Курашга қўшилмади. Биринчи голда Денисовга ёрдамга келмади. Иккинчи голда бўйдор кариснинг бош билан берган узатмасини қайтармади. Ёки зарбдор вазиятда бўлган карисга қарши кураш олиб бормади. Анқайиб қолди. Бир пас, бир ярим сония ерга миҳланиб қолган эди. Дарвоза майдончасида, жарима майдонида дарвозабон ҳукмронлик қилиши керак эмасмиди? Лобанов ҳимояни бошқара олмайди. Бошқаришни истамайди ҳам. Ҳимоячилар хатосини кўрсатмайди ҳам. Тузатмайди ҳам.
Гол ўтказиб юборганимиз учун бу вазият икир-чикирлари билан ҳамманинг эсида қолди. Бошқа вазиятларда ҳам бир ярим сония пассив ҳолатда юришимиз ҳаммада бор гап. Аҳмедов, Гейнрих, Бикмаев, Шукуров ҳам якка курашда енгилгач, бир ярим сония пассив ҳолатда қолиб кетишади. Карислар тинмай янги вазият учун кураш олиб боришади. Ярим сония ҳам тўхташ йўқ. Кечаги ўйинда, икки жамоанинг ўйинидаги мана шу фарқ кўзга яққол ташланиб турди.
КИМ ТУШУНАДИ?
Ҳамма Бабаянни танқид қилади, энди. Шу тўғрими? Ҳеч ким терма жамоалар бўйича вице-президент ҳисобланган Асқар Толибжонов номига “илиқ сўз” айтмайди. Инилеев, Абрамов, Қосимов, мана энди Бабаян шаънига атаб ҳақоратлар ёғдирамиз. Раҳбар, бош айбдор четда оппоқ бўлиб, тоғдай бўлмаса-да, бир тепалик бўлиб тура беради. Мираброр-ака ойда бир федерацияга келиб ўзи яратиб қўйган маъмурият меҳанизмини текшириб туради. Клублар ўз ҳолича ўз ҳомийсининг қўл остида, терма Бабаян қўл остида, ЎФФ ўз қароргоҳида ўзича ишламоқда, тур ўйинлари ўтказилмоқда. Бири чемпион бўлса, бири “кучли” ўнликка кирмоқда. Йиллар шудай ўтиб кета берадими?
АФА Англия футболида ҳеч қандай ҳал қилувчи ролга эга эмас. Футбол бизнеси ҳамма нарсани ҳал қилади. Бизда бундай эмаску. Бизда ЎФФнинг роли жуда катта. У эса, ҳеч қандай ислоҳатни истамайди. “Андижон” охирги ўринни олса, Раҳбарият Андижонга бориб, клуб аҳволига аралашгандай бўлиб “Андижон”ни олий лигада олиб қолиш учун олий лигадаги клублар сонини 18га етказиб қайтиб келади. Клублар йил бўйи нима еб, нима қилиши билан ЎФФнинг, ЎзПФЛнинг иши йўқ. Ҳамма “ўзинг учун ўл етим” деган мақолга муносиб аҳволда, ўзи пиширган нарсани ўзи еб юрибди. Футболимизда туб ислоҳатлар кераклигини ҳамма тан олса-да, раҳбарият тан олмайди. Клубларни хусусий қилиб, “Насаф”лар тақдирини бойвачча керимовлар оёғи остига ташлаб қўя олмаймиз ҳам. Бу оддий йўл. Лекин футболимиз хўжалигидаги бугунги мубҳам, мужмал аҳвол бошқа давом этиши мумкин эмас. Футболда ҳам маҳсулот бозорини яратишимиз керак. Футболдагилар ҳам ўз маошини ўзлари ишлаб топиши керак. Бугунги аҳволга, ҳомий қўлига қарам аҳволга ҳеч ким қарши сўз айтмаяпти. Магометов, ё Толибжонов, ё Ражабов ярим йил ойлик олмаса, федерациядагилар ўшанда ислоҳотларни ўйлаб қолишади. Раҳбарият наздида ҳамма нарса силлиқ кетмоқда. Асқар Толибжонов Бабаян қилаётган ишларни таҳлил қилиш у ёқда турсин, тушуна олмайди ҳам. Қандай қилиб ТЖМга раҳбарлик қилмоқда, билмадим. Оқиб келаётган пулларни жой-жойида сарфлаб ўзлаштирмоқда, холос. Тушунса, айтсинчи, қани. Терма жамоа ўртоқлик ўйинларида йил давомида бир мақсад сари, янги ўйин сифатини яратиш сари легионерларсиз иш олиб боради. Бу соҳада Бабаян йил давомида нима иш қилди? Ҳеч нарса. Нима мақсадда Ироққа қарши ўртоқлик ўйинида “Пахтакор”даям келгуси бўлмаган Тожиев билан Каримовни терма либосида майдонга тушурган эди? Асқаржон тушунармикан, ман тушунмадим. Улар ижросида қандай янги ўйин мақомини синаб кўрмоқчи бўлган эди? Қандай? Ҳеч қандай. Ўйиндаги камчиликлар ўша-ўша. Ҳеч кимнинг хаёлига ҳеч нарса келмайди. Баҳона доим бор. “Омадимиз келмади”. Асқаржон энди нима дер экан? Бундан бошқа омад бўладими тарихда?
БИР НИМА ЕТИШМАСЛИК
Бабаян йиллар давомида эришган обрў-ҳурматини ўзи йўқотмоқда. Кучли ташкилотчи бўлган Бабаянга саволимни қайта бераман. Ташкилотчи ё раҳбар ишининг ютуғи кадрларни жой-жойига қўйиш билан белгиланади. Самвелжон, “Пахтакор” тизимини яратган Сиз, Самвелжон айтинг. Терма жамоа бош мураббийи ўз ўрнида ишламоқдами? Ўзингиз айтганингиздай бу галги етук таркиб илгари бўлмаган. У мундиалда ўйнашга муносибдир. Жасур Абдураимов сингари Сизгаям бир нима етишмай қолади доим. Қатарда ёшлар билан боримиз шу экан, деб қизарганингиз Сизга камлик қиладими? Буни Сардорлар, Асқарлар тушунмаса-да, Сиз тушуниб турибсизку. Уларнинг Сиз билан ҳам, терма ўйини билан ҳам иши йўқ. Айбдор доим топилади. Бу гал Сиз бўласиз.
Корея, Эрон термалари раҳбарияти кеккаймасдан термасига кучли мураббийни Еврофутболдан олиб келишди. Агар раҳбарият кучли мураббийни олиб келмаса, Сиз истеъфо беринг. “Бунёдкор” Сколарини олиб кела олган эди. Хоугтон тўрт кунда янги ўйин тасвирини ярата олган эди. Ўзидан ўйинга кичкина бир нарса қўшган эди. Сиз бир йилдан бери бир нима ярата олмаяпсиз. Лекин натижа беряпсиз. Гёде болалари бугунги кунгача клубларда, термада асосий ўйинчи ҳисобланишади. Евстафевнинг Мексикага борган, Убайдуллаевнинг Миср Мундиалида ўйнаган болалари қани? Клублардаям бугунги кунда асосий ўйинчи ҳисобланишмайди. “Пахтакор”да бош мураббий бўлиб бир ой ҳам ишлолмаган Григорян мураббийларимиз маҳорати Россия биринчи лига мураббийларидан ҳам паст деган эди. Кейруш Фергюсондай устоз кўрган эди. Сиз уни қандай қилиб юта оласиз. Устозингиз ким?
Миллий термамиз манфаати йўлида ё Бенитес, ё Пеллегрини, ё Хиддинк, ё Бердиев 1+1 мақомида юртимизга келишсин. Сизга ёрдам беришсин. Улар ҳозир ишсиз юришибди. Ҳали вақт бор. Самвелжан, Сиздан узр сўрайман. Оддий ишқибозман. Сизни деб, термамизни деб жон куйдираётган оддий бир ишқибозман. Айтганларимни айбга буюрманг.
Ёзиб юборган муносабатларга қайтсам. Мен ҳам Сиз каби ғам-ғуссага ботиб кетдим. Кечаги мағлубиятдан эмас. Мағлубият камчиликларни очиқ-ойдин кўрсатиб беради. Раҳбариятнинг танбаллигидан, бефарқлигидан, тебранмаслигидан, безлигидан ғамнокман. Дилим ғаш. Шу аҳволимда Сиздан муносабат хати етиб келди. Ўзим сайтга киришни билолмаётибман. Азизхон телефон қоқиб, ўқиб бердилар. Сиз шундай аламзада кунда мен билан дарлашдингиз. Ишончингиз учун раҳмат. Қувончдаям, аламли кундаям бирга бўлайлик.
17.11.2016й.
Ҳасанали-отангиз ёздим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: