-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Футболимиз афсонаси
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-15 19:26
“Ўзбекистон футболи” газетасининг 01.12.2016 санасидаги 45-сонида Зафаржон Қосимовнинг Миржалол Қосимов билан бўлган хос суҳбати босилиб чиқибди. Бу мақола дарров диққатимни тортди. Миржалол Қосимов ўтмишдаги Абдураимов, Красницкий, Ан, Фёдоров, Шквирин сингари ўйинчиларимиз каби футболимиз афсонаси бўлган ва шундай футболчи бўлиб қолади ҳам. Фёдоров, Красницкий, Тазетдинов, Раҳматуллаев қайта тирилиб келиб, интервью бера олишмайди. Табаррук ёшга чиққан Биродар Абдураимов ҳам биз учун ғанимат бўлиб қолганлар. Қани эди, улар матбуот бетида тез-тез кўриниш бериб турсалар, бугунги футболимизга баҳо бериб турсалар қани эди. Нуроний одам сўзидан нур ёғилиб турарди. Мутахассис сифатида доимий тарзда ўйинларимизни таҳлил қилиб, футболимизда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатларини билдириб турсалар, хотираларини ёзиб турсалар қани эди. Нур устига аъло нур бўлар эди. Лекин у киши жим юрибди. Шквириндан бундай ҳаракатни, ОАВда фаолликни кута олмаймиз. Чунки у мураббийликнинг авж палласида ишламоқда. Одоб сақламоқда. Ундан гап сўраманг. Иш сўранг.
МАҒЗИ БОШҚА
Улар сафидаги Миржалол Қосимовга нисбатан муносабатимиз ўзгача. Бу кишининг футболчилик даври доим эъзоз билан хотирамизда яшайди. Терма йиғинларига биринчи бўлиб етиб келишлари эсингиздами? Агамурадов уни асосий таркибга туширмаслиги-чи, бутун стадион бир овоздан Мир-жа-лол деб бақиришлари-чи, булар бир давр эмасмиди? У қатнашган терма ўйинларини эсдан чиқармаймиз. Шацких товуқ ўлатига ўхшаган бир нимани баҳона қилиб Хитойда ўтган Осиё кубогига бормагани-чи, ҳамма учун терма жамоамиз сафида ўйнаш олий шараф бўлиб турган бир пайтда, ҳужумчининг ОКда ўйнашдан бош тортгани эсдан чиқармикан? Суюкли сардоримиз йигитларни Хитой майдонларига бошлаб тушишларини, жаримадан гол уришларини эъзозлаб эслаймиз.
Унинг мураббийлик даври ҳақида бундай дея олмаймиз. Қарама-қарши, турли хулосалар чиқаришга тўғри келмоқда. Анатолий Шквирин, Рўзиқул Бердиев каби мураббийларга барчанинг ижобий баҳоси аниқ. Миржалол Қосимов ҳақида гапирганимизда сўз чалкашмоқда. Нима сабабдан? Турли-туман хусусий фикрлар кўплиги туфайлими? Ҳақ сўз қаерда, буни аниқ билиш менга қийин бўлмоқда. Сиз сўзларимнинг пўчоғидан мағзини ажратиб оласиз деб ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ман ҳозир билганимни, илғаганимни сизлар билан бўлишмоқчиман.
ТЕКИС МАЙДОН ЧЎҚҚИСИ
Мураббийлик фаолиятини энди бошлаган Қосимов “Қурувчи”нинг ҳомийлари ёнида, қарамоғида туриб, катта тажрибага эмас, катта пулларга таяниб футболда катта нарсаларни даъво қилиб йўқ жойдан ёриб чиққани бор гап. Клуб раҳбарияти пулнинг қудратига чемпионатни бўй синдиргани бор гап. Бир пасда янги клуб ташкил қилишгани-ю, икки пасда уни Ўзбекистон чемпионига айлантиришгани бор гап. Бу жаноблар пул олдида барча чўққилар тиз чўкишига одатланиб қолишган эди. Пулдорлиги орқасидан бир жамоа йил сайин чемпион бўла бергани билан майдондаги футбол чўққиси барибир пулга эмас, меҳнат, истеъдод, маҳорат, куч ва ҳалол рақобат олдида тиз чўкишини улар тушунмас эдилар. Майдондаги чўққини кўра олишмас эди. Чунки яшил майдон бир текис бўлиб, доим оёқ остида, пул остида эди-да. Текис ерда чўққи на қилсин.
(Масалан, Бундеслигада кучайтирилган жамоа билан ҳар йили зўриқишсиз чемпион бўлиб юришни Гвардиола истамади. Ўзига эп билмади. Клоппнинг изидан рақобати кучли бўлган Англия футболига кўчиб ўтди. Ҳозир Англияда энг кучли таркиб унда эмас. “Челси”га ютқазган йигитларини қўллаш, далда бериш учун ўйиндан сўнг майдонга тушиб йигитларнинг елкасини қоқиб юрганини эсланг. Бошқа тарафда Конте йигитлари билан майдон айланиб ғалабани нишонлашар эди. Бундай манзарани футболда камдан-кам кўрасиз). Соғлом рақобатсиз мураббий маҳорати ўсмай қолишини Европада ҳамма тушунади.
Бизнинг ҳомийлар ҳам, клуб раҳбарияти ҳам, Қосимов ҳам буни тушунмади. Қосимов маҳоратсиз, машаққатсиз устоз кўрмай ҳамма нарсага бирдан эришишни истади (Зидан қанча йил қанча устоз қўл остида шошмасдан ўз маҳоратини созлаб юрганини эсланг. Бердиев ҳам неча йил ёшлар жамоасини бошқарди). Миржалол Қосимов молиявий, таркибий, ташкилий томондан ҳаммадан устун жамоани йиллар оша бошқариб, йиллар оша осонгина чемпион бўлиб юришни хоҳлади. Мураббийлик фаолияти бошида шундай бўлди ҳам. Ҳеч қачон, ҳеч қаерда олтин девальвацияга учрамайдиган қимматбаҳо рангли металл ҳисобланади. Чемпионатимизда Олтин медаллар девальвацияга учради. Чунки мавсум бошиданоқ унинг эгаси маълум бўлар эди-да. Чемпионатимиз маъносиз нарсага айланиб қолди. Юртимизда молиявий томондан энг кучли жамоа билан қаторасига рақобатсиз чемпионатда ғолиб бўлиб юриш шунга олиб келди.
РАҚОБАТ ПАЙИНИ ҚИРҚИШ
Олдинги хато қарорга нисбатан, ирода кучи билан битта жамоани, яъни “Пахтакор”ни кучайтирганимизга нисбатан худди шундай йўл тутиб яна бошқа бир жамоани, бошқаларни кучсизлантириш эвазига бошқа бир жамоани кучайтириб олдик. Бу ҳолат рақобатни сусайтириб, турнирни пучайтириб, чемпионатни бронзаматга, пуч нарсага айлантириб қўйгани эсимда. Кураш фақат 3-ўрин учун бўлар эди. “Бунёдкор” пулдорчиликка таяниб “Пахтакор”нинг, “Насаф”нинг, ундан сўнг бошқа жамоаларнинг энг кучли ўйинчиларини ўз сафига қўшиб ола берди. “Пахтакор”нинг Ахмедову Гейнрихдан бошқа барча футболчилари “Бунёдкор”га кўчиб ўтиши янги жамоани гегемонга айлантирди қўйди. Нестеров, Жепаров, Солиевни эслайлик. “Насаф”дан ўтган Филипосян, Ғофуров, Зуҳуров, Тўраевни, “Локомотив”дан Ҳайдаров, Иброҳимовни санаб ўтайлик. Бундай ҳолат узоқ давом эта олмас эди. Бундай ҳолат на жамоага, на бош мураббийга медаллардан бошқа бирор нарса бера оларди. “Пахтакор” “ҳукмронлигидан” олдин бошқалар ҳисобидан ўзини кучайтириб чемпион бўлган “Дўстлик”, ҳамда МҲСК клублари эришган олтин медаллар ўзбек футболига нима берди? Ҳеч нарса. Бу гал “Бунёдкор”нинг пулдорчилиги туфайли бундай кучайишдан ЎФФ раҳбарияти ҳам, клуб раҳбарияти билан бош мураббийю футболчилар ҳам, клуб ишқибозлари ҳам мамнун эди. Бундан ҳамма сармаст эди. Клуб футболининг сифати билан, савияси билан, ҳамда мураббийларимиз маҳоратининг пастлиги билан ҳеч кимнинг иши бўлмас эди. Рақиблар кучини қирқиш эвазига “Бунёдкор” ўз ўйинини кучайтирмасдан чемпион бўла берди. ОЧЛ курашларида мураббий маҳорати етишмай қолишини кўриб қолардик. Адашмасам, нимчорак финалда “Бурирам”мидией, ўша клуб билан, яъни ўзидан кучсизроқ клуб билан ўтган иккала ўйинда Қосимовнинг ожизлиги кўзга яққол ташланиб қолган эди. Шундаям шаҳаншоҳнинг мақтов тахти қимирлагани йўқ.
ТЕЗЛИГИ ПАСТ ҚАНОТЛАР КАСРИ
Қосимов доим кучли ўйинчилар билан жамоани кучайтириб борар эди. Таркиб танлашни, уларни ўйнатиб маълум чегарада натижа кўрсатишни Қосимов яхши биларди. Кимдан қандай ўйин кутиш мумкинлигида адашмас эди. Буни тан олиш керак. Четда ўйнаётган Лушчан, Карпенко, Ашурматовни “Қурувчи”нинг биринчи сафига қўшгани эсимда. Масалан, Бабаян Қосимовдан таркиб созлашни ўрганса бўлар эди. Қосимов терма тугул “Пахтакор”даям Ҳошимовга ўхшаган тезлиги паст ўйинчиларни қанотга қўймаган бўлар эди. Қанотда ундайларга умид боғламаган бўларди. Йиллар оша бундай фуболчининг ўйнаш маҳоратини ўстирайин демас эди. Чунки тезлик туғма нарса. Шундай нуқсон Сеулда биринчи голни ўтказиб юборишимизга сабабчи бўлди бу йил. Таъқибчисини орқада қолдириб чапдан ёриб кирган кариснинг оширмасига Ҳошимов тўсма қўя олмади. Коса кунда эмас, кунида синади. Бабаян бу голни бир умр эслаб юрса керак.
Эсимда, Қосимов биринчи таркибни созлаганда ўнг қанотга қаердандур тезкорликда Жюли бўлолмаса-да, ўшанга ўхшаш чаққон Рашид Ғофуровни топиб келган эди. Чап қанотда шу пайт тезкор Жасур Ҳасанов тобланар эди. Шу билан бирга Қосимов ўзи танлаган футболчиларнинг ўйинини ўстириш билан, уни янги босқичга кўтариш билан, ўйин структурасини ўзгартиб, уни баланд нуқтага чиқариш билан шуғулланмасди. Саломов, Камолов каби футболчилар маҳоратини тарбиялаб ўстира олмади. Бошқа мисол келтираман. Зотеев ўйинини созлаб кучайтира олмаган эди. У “Олмалиқ”да Шквирин қўл остида тарбия топиб, чап қанотда асосий ўйинчига айланди. Шунда Қосимов уни “Бунёдкор”га қайтариб олди. Қосимов қўл остида унинг ўйини ўсишдан тўхтаб қолди. “Локомотив”га келиб бу йил Мирзаевга тандем ҳосил қилган унинг ўйини янада ўсди. Қосимов тайёр кучли ўйинчиларни четдан олиб кела берар эди. Улар ўзи билганича ўйнаб янги ўйин кўрсатишар эди. Ристич, Трифунович, Пишчур каби ҳужумчилар гастрол бериб кетишгани эсимда.
Бундай ҳолат узоқ давом эта олмас эди. Буни Сизу биз тушунамиз. Бундай ҳақиқатни раҳбарият ҳам, Қосимов ҳам тан ола билишмасди. Ҳамма клублар бойроқ ҳомийнинг катта пулларига кучлироқ футболчиларни жамлаб “юқори натижа” кўрсатайин дейишмоқда. Қосимов шулардан бири эди. Барча футболчилар гастролёрга айланб қолишди. Ҳар ярим йилда ким 5 сўм кўпроқ пул тўларкин деб, у ёқдан бу ёққа кўчиб юриш бизга расм бўлган. Лекин бундай “юқори натижа” ўзбек футболини бир чақагаям ўстира олмаслиги билан нега ҳеч ким ташвиш тортмайди? Қайғуга ботмайди? Оҳ чекмайди? Бетаъсир кесаклар даврида яшамоқдамизми? Дардсиз кесаклар туфайли футболимиз орқада қолиб кетмоқда ҳануз. Азизларим, ҳиссиётга берилиб, баёнимдан бир оз чекиндим. Бош қаҳрамоним четда қолиб футболимиз манзарасига ўтиб кетибман. Ўтлаб кетибман. Қозиғимга қайтаман. Чунки Инилеев ё бошқасининг эмас, Қосимовнинг тасвири бутун футболимиз манзарасида катта ўринга эга.
Давоми бор.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
KIAKIA 2016-12-16 17:34:24 00