-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Борига шукр (5-қисм)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-03-28 19:48
5. ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ
Ф.Ҳ. Отахон, Австралияга қарши ўйинга сўнги ишлов етишмай қолдими, дейман. Яна бир бўёқни бериш билан ўйинни қутқариб бўлмас эди. Ўйин структурасида Куперни бир эмас, анча-мунча ишлов кутиб турибди. Ўйиндаги шунчалар кўп нуқсонлар билан Австралия чангалига чанг солиб ўйнадикми, бу Купернинг хизмати саналади. Бундай ўйин Купердан аввал бизда бўлмаган эди. Унинг термамизга бергани шу ишончли, жанговор ўйин бўлди.
О.Т. Шу айтганларингиз қуруқ гап бўлиб қолмасин. Нимчорак финалимизни яна бир марта кўриб чиқиб, ўйинни шарҳлаб чиқайлик. Дарвозада Нестеров турди. Ўнг қанотда Хошимов билан Достон Ҳамдамов боғламда ўйнади. Чапда Зотеев билан Машарипов биргаликда ўзаро ҳамкорликда бир-бирини тўлдириб ҳамоҳанг ўйнашди. Марказий ҳимояда Исмоилов билан Тўхтахожаев ўйнашди. Анзурни Матераццига ўхшатсам, Исломни Канноварога ўхшатишим мумкин. Шукуров орқароқда, ҳимояга яқин жойда ҳужумни бошлаб бериб турди, Сиддиқов олдинроқда ҳаракат қилди. Одил барча чизиқларни боғлаб юрди. Шомуродов ёнида рақиб ҳимоячиси сояма-соя юрди. Тезлик бор, дриблинг бор, зарба бор, майдонни яхши кўради, ҳужум бошланишида ҳам, якунида ҳам бирдай ўйнай олади. Элдор Шомуродовга кўз тегмасин. Ўйини анча ўсибди. Японга, ҳамда кенгуруларга қарши ўйиннинг бошланишида барча жиҳатлар бўйича биз рақибдан зўр ўйнадик. Ўйин давомида рақиб бизга мослашиб олишиданми, ё зарбдор вазиятга келганимизда сўнги узатмага ақлимиз ё ўйинимиз етмай қолганиданми, тўпни олдириб ўйин назоратини рақибга бериб қўя бердик.
Ҳ.Қ. Илгари айтган гапимни такрорлайман. Биз ҳақиқий футбол ўйнамаймиз. Биз футбол ошини эмас, футбол бўтқасини истеъмол қиламиз. Хозиргача термамизда бири ундайроқ, бошқаси бундайроқ “бўтқа” пишириб беришар эди. Биз бу “ бўтқани ош” дер эдик. Купер Амирликда бизга ҳақиқий футбол оши қандай бўлишини кўрсатиб қўймоқчи бўлди, бир оз ўхшамади. Бешинчи ўйинда ўхшаб қолармиди? Купер ўйин структурасини ўзгартирмоқда. Зотеев айтиши бўйича Купер тактикада кучли бўлиб, тактикани ўзгартираётган эканмиш. Бундай эмас. Абрамов бошқа, Қосимов бошқа бир тактикани танлашар эди. Лекин иккаласи ҳам бизга бўтқа едиришар эди. Тактиканинг вазифаси бошқа нарса. Купер йигитларга ҳақиқий футболни сингдирмоқда. Олег янгича ўйнаш усулини тактик ўзгариш демоқда. Янги ўйин элементларини тугал ясаб олайлик, кейин Қаҳрамон айтиб ўтганидек уларни автоматик тарзда бажаришга ўтайлик. Кейин турли хил тактик вазифаларни бажара бошлаймиз.
Б.А. Араб гол ура олган бугунги Австралияга Купер гол ура олмаганига нима дейсиз?
Ҳ.Қ. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Шота ҳам, Эктор ҳам ғалаба голини вазиятдан суғуриб олишолмас экан.
Э.М. Бизни Купер тўпсиз ўйнашга мажбур қилмоқда. Биз тўп билан яхши ўйнаймиз. Бизникилар тўпсиз қолишса, тезда ҳамма кучни сарф қилиб қўйиб, чарчаб қолишади.
Ҳ.Қ. Буни ҳар хил тушуниш мумкин. Эҳтимол сиз тўпни назорат қилаётган пайтимизни тўп билан ўйнаш деб, тўп рақибларда бўлган пайтни тўпсиз ўйнаш деб айтаётгандирсиз. Ундай эмас. Ўйин пайтида ҳар бир футболчи тўп билан муомала қилишни ёқтиради. Лекин ўйин давомида, масалан, Шомуродов ҳам бор йўғи ўн дақиқа ҳам тўп билан ўйнамайди. 80 дақиқа тўпсиз ўйнайди. Бугунги футболда тўпни бир одам ўйнаса, 9та шериги тўпсиз ҳаракат қилиши керак. Ҳимоя пайтида тўпсиз ҳаракат бошқача, ҳужум пайтида тўпсиз ҳаракат бошқача бўлади. Тўпсиз футбол ўйнай олиш жуда муҳим жиҳат. Масалан, мабодо, ҳужумчимиз тўпдан ажралиб қолса, бирор дақиқа пассив ҳолатда туриб қолади. Бу ёмон. Дарров ҳимояланишга қўшилиб кетмайди. Бугунги футболда ҳужум пайтида тўпни ушлаб туриб бўлмайди. Тезда ошириш керак. Бунинг учун шериклари тўпсиз тўғри ҳаракат қилиши керак. Бизда Эшмат Тошматга тўп узатади. Тошмат Бегматга узатади. Ҳар бир комбинацияда доим икки ўйинчи қатнашади. Камдан-кам ҳолларда термада уч кишилик комбинациялар уюштира олдик. Чапда Зотеев билан Машарипов боғламига Сиддиқов қўшилиб турди. Шунда 3 кишилик боғлам пайдо бўларди.
4 кишилик, 5 кишилик боғламлар ҳақида гапирмайман. Улар бизда умуман йўқ. Японларнинг ўйинида шундай ҳужум қилишларини кўриб Сиз Темуржон, фикримни тасдиқлаб, японлар биздан кўра жамоавий яхши ўйнаб ютиб кетишди, деб айтдингиз боя. Гол ура олмаганимиз сабабларидан бири шу. Ўйин бошида Купер таъсирида шаклланган ўйинни кўрсатишимиз мумкин бўлмоқда. Ярим соатдан кейин ҳаммаси йўқолиб яна эскича ўйнай бошлаяпмиз.
Ф.Х. Чемпионатимиз шунақа. Ўйинимиз шунақа. Беш-ўн кунлик йиғинда Купер терма жамоада бундай нуқсонларни тузатмоқчи бўлади. Ўз клубига қайтгач, терма ўйинчиси тағин бўтқа ўйин кўрсатиши керак бўлади. Ўйинларимиз савияси шунақа. Бундай чемпионатда ўйнаса, Одил ҳам ёмон ўйнаб подилга айланиб кетиши мумкин.
Р.А. Ҳозир Ўзбекистонда Аҳмедов даражасида бошқа бир иқтидорли футболчини кўрсатишим қийин.
Ҳ.Қ. Чемпионатимиз савиясини ЎФА раҳбарияти кўриб билиб турибди. Ислоҳатларни бошлаб юборган.
Ф.Х. Отахон, ёш боладай ишонувчан одамсиз. Олдинги раҳбарият ишламасдиям, гапирмасдиям. Бугун гап деса қоп-қоп. Иш деса, узоқ Ҳиротдан топ. Бугун Раҳбар бир иш қилади, эртаси унинг тескарисини. Раҳбар футболда коррупцияни тугатаман дейди. Амалдачи? Қаллобликда айбланган таниқли, обрўли Бабаянни футболдан четлатади-ю, тегишли адлия идораларида қилмиши кўриб чиқилмади. Текширувларни ўтказиб, ишни қўзғаб, иш бўйича ё оқланмади, ё жазоланмади. У пинагини бузмасдан қаерлардадур ишлаб келди. Уни “Локомотив”га президент маслаҳатчиси қилиб ишга олишди. Айбсиз одам оқландими ё айбдор одамни жазоламай раҳбарият қарорига тупуриб қўйишдими? Раҳбар бугун қарор қабул қилади, эртага ундан воз кечади. Бошқа мисол. Нима учундир Абрамовни футболдан бир умрга четлатиб ЎФА раҳбари қарор чиқаради. Ярим йилдан кейин Абрамов хуқуқини тиклайди. Қарор хато чиқарилган эдими, ё Абрамов мактаб ўқувчисидай айбини бўйнига олиб, раҳбардан кечирим сўрадими? Шулардан кейин ҳам Раҳбарни ислоҳатлар билан футболимизни ўстирмоқчи дейсизми? Ҳаммаси хўжа кўрсин.
Я.Л.С. Что из себя представляет футбол. Почему во всём мире его любят? Все люди хотят что бы сила была на стороне правды и справедливости. В жизни часто сила на стороне обмана, подлости, власти, на стороне денег и беззакония. В футбольной игре перед глазами у всех совершается справедливость. Правило игры для всех одно. Ему подчиняется всё и вся. Перед глазами у всех в честном состязании побеждает умный, сильный, выносливый и сплочённый. Все, кому дорог честный бой и торжество справедливости стремятся попасть на стадион смотреть футбол. Каждый во весь голос может высказать своё мнение, подлого открыто называя подлецом. Там на стадионе что нас ожидает, это другой вопрос. Желаем, что бы суть футбола на наших стадионах всегда торжествовала.
Ф.Х. Кечирасиз, Яша-ака, гапингизга қўшимча қиламан. Футболда бошқа жиҳат ҳам бор. Эшитишимча Ҳасанали-отамиз билан бирга Олма-отага “Пахтакор”га муҳлислик қилиш учун борар экансизлар илгари. Айтмоқчиманки, ватанпарварлик туйғусини қондириш учун одам футбол кўраман деб, барча билан биргаликда муҳлислик қилиш учун стадионга интилади. Бор овоз билан Эски Жўвада ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН деб сидқидилдан бақириб бўлмайди. Ҳамма Сизни жинни дейиши турган гап. Стадионда бундай эҳтиросни юзага чиқариш мумкин бщлади. Шунинг учун стадион Олма-отада бўлса ҳам кишининг ватанпарварлик туйғуси футболни кўриш учун уни ўйингоҳга тортади. Бирдамлик туйғусига ҳамма ташна. Футбол стадиони Ватан олдида, ўйин олдида бою-гадони, каттаю-кичикни тенг қилиб қўяди. Одам доим тенгликни ардоқлаб келган. Шундай экан, бугунги ҳаётимизда нима учун стадионларимиз борган сари ҳувиллаб қолмоқда?
Бунинг икки сабаби бор. Биринчидан ватанпарварлик туйғуси камайиб бормоқда. Биласиз жонидан бошқа бойлиги бўлмаган одамда ватанпарварлик туйғуси кучли бўлади. Иккинчи Жаҳон Уруши йилларини эсланг. Франциядаги миллионерлар, банкирлар, бизнесменлар она ватанини эмас, ўз бойлигини ўйлаб Францияни душманга ташлаб қўйганлар. Ватанпарварлик туйғуси жуда баланд бўлган собиқ Иттифоқ давлати инсониятни фашизмдан қутқариб қолган эди. Чунки, мазкур давлатда банкирлар, мулкдорлар, бизнессменлар, миллиардерлар, олигархлар умуман бўлмаган эди. Барча ишчи-деҳқонга, хизматчига мансуб меҳнаткаш халқ бўлгани учун, Ватан ҳимояси учун халқ жонини аямаган, ўлимга тик борган.
О.Т. Нимага буни эслаб қолдингиз?
Ф.Х.Футбол ўз ёнига ватанпарварлик туйғуси баланд бўлган ишқибозни йиғади. Тошкент ишчи-деҳқонлар эмас, балки борган сари пулдорлар, мулкдорлар, ишбилармонлар, амалдорлар пойтахтига айланиб бормоқда. Шаҳарнинг ватаним-онам деган меҳнаткаш халқи куни ўтмайдиган бўлиб, борган сари қашшоқлашиб борар экан, Тошкент стадионларида одам камайиб бора беради. Бойлар эса, футболни эмас кўнгилҳушлик қилиш учун кўнгилочар томошаларни танлашади. Бу бир. Иккинчи сабаб бор. Ушбу кунлари стадионда ош дамлаб текинга тарқатилса ҳам, ишқибоз келмай қўймоқда. Нима учун?
Ҳ.Қ. Бунинг қатор сабаблари бор.
Ф.Х. Энг муҳим сабабини айтмоқчиман. Футболимиз майдони борган сари адолатли мусобақа тантана қилган майдон бўлмай, бирон бир бойваччанинг хоҳишига бўйсинувчи қўғирчоқбозлик майдони бўлиб бормоқда. Яшил майдонда 30 млн сўм ойлик олиб тўп тепиб берувчи қўғирчоқлар ўйин кўрсатишади. Трибунада киссасида ҳемири йўқ, алдансада стадионга кела берадиган телбалар сўкиниб ўтиришади. Стадион даврасида эса, киссасини қиздириб оладиганлар бошқача “ўйин” кўрсатишади, даври-даврон суришади. Манзара ёқдими? Ҳақиқий кураш билан совринларни ютиш, ёки қуйи лигадан юқорига жанг қилиб кўтарилиш бизда йўқ. Бизда медалларни бойдан-бой клублар бронлаб қўйишади. Юқори лигада ўйнаш хуқуқини жангларда ютиб олмаймиз. Бойбувамни ишга солсак, юқори лигада ўйнаш ҳуқуқини бизга Аҳмаджоновнинг ўзи совға қилиб беради. Шу ҳам футбол бўлибдими! Ислоҳат деб бонг урган Раҳбарни қандай тушуниш керак? Дардингизни айтиб Сиз отахон, йиғлай берасиз, фойдаси бормикан: Майдонда клубларнинг бою-гадосини тенг қилиб, Бой-отамнинг жамоаси бўлсанг ҳам, юзма-юз жангда кучли эканингни исбот қилиб, ғолиб бўлиб совринни ют деб, олтин очколар қоидасини жорий қилган эдик. Зодагон мураббийнинг миси чиқиб қолди. Даражаси баланд, лекин иқтидорнинг урвоғи ҳам бўлмаган мураббийни йўқ қилиш ўрнига Аҳмаджонов олтин очколар қоидасини йўқ қилди. Шуми, унинг ислоҳати? Бултур жон сақлаб юрувчи балласт клублардан воз кечган эди. Хатто қарши чиққанларни футболдан бадарға қилган эди. Бу йил ўзи ўзига қарши чиқиб, тупурган тупугини қайтиб олиб жон сақловчиларни иккитага кўпайтирди.
О.Т. Кимнидир ҳайдаб чиқарсинми эди? Самарқанд бутун дунёга таниқли тарихий шаҳар. Тарихи Барселонадан ҳам қадимийроқ. Термизда буддавийларнинг умумжаҳон биринчи съезди биринчи асрда бўлиб ўтган. Бу пайт Ливерпуль у ёқда турсин Англиянинг ўзи йўқ эди. Японлар келиб Термиздаги қадимги ибодатхонани тиклаб беришган. Супер лигада бундай тарихий шаҳарларнинг вакили бор бўлиши керак эмасми. Бунинг устига уларнинг хокимлари футболни ривожлантираман деяпган бўлса. Спонсор тополмай қийналиб юрган клублар қанча.
Ф.Х. Орифжон, Сиз ҳам бойга пахта қўймоқчимисиз? Сизгаям ЎФАдан битта мансаб керак бўб қолдими? Сизсиз ҳам ЎФАнинг штатини шишириб ташлашган. Сиз етмай турибсиз у ерда. Агар вилоят хокими Эркинжон Турдимов чин дилдан футболни яхши кўрса, “Бизга совғанинг кераги йўқ. Жанг қилиб босқичма-босқич кўтариламиз. Шунча йилдан бери вилоятда футбол беэътибор қолган эди. Клуб инфраструктурасини, оммавий футболни, акдемияни кучайтираман, ерли ёшларни етиштираман. Келгинди гастролёрларни йиғиб олиб эмас, мусобақани фарсга айлантирмасдан ўз кучимиз билан бақувват жамоа бўлиб шаклланиб супер лигага кириб келамиз,” демайдими?
Б.А. Бир бирингиз билан бўлиб Купер четда қолиб кетди-ку.
Ҳ.Қ. Барча гапларимиз бевосита термага тегишли. Купер беш-ўн кунлик йиғинларда терманинг жамоавий ўйинини созлаши мумкин. Лекин, масалан, Сайфиевнинг ўйин даражасини йиғинларда ўстира олмайди. “Пахтакор”да ўйнар экан, фақат кучли рақибларга қарши кечадиган фақат жанговор баҳсларда унинг ўйин маҳорати ўсиши мумкин. Бизда бунинг тескариси бўлади.
Р.А. Агар терма жамоамизда жаҳон чемпионатида ўйнайдиган даражадаги икки-уч нафар футболчи етишиб чиқмас экан, у ҳолда Куперга жуда қийин бўлади. Бунинг учун у ўз эътиборини клуб миқёсидаги ўйинларга қаратган ҳолда муносиб ижрочиларни кузатиши керак.( Ф.Э.№13.9б.)
Ф.Х. Кузатса кузатмаса бизнинг Тошмат Вардига айланиб қолмайди. Супер лигада балласт клублар сонини иккитага оширдик. Саҳоб Жўраевни қаердандир топиб келдик. Энди Фарҳод Тожиевни ҳам “реанимациядан” чиқариб ўйнатайлик. Шарофиддинов ё Олим Навкаровни ҳам қидирсакмикан. Истеъдодли, лекин вақти ўтган футболчиларнинг, ҳамда истеъдодсиз, ёрқин футболчи бўла олмайдиган хира ўйинчиларнинг кўчасида байрам бошланади энди. Шаҳбоз Эркинов, Жасур Ҳасановга ўхшаганлар ўйинига ўйин қўшмасдан яна беш-олти йил клубдан клубга ўтиб юриши мумкин. Биз мана шунақа кучсиз чемпионатда кучсиз жамоаларимиз сонини яна 2тага кўпайтирдик. Кучлироқ рақибларининг ўйинчиларини ўзига тортиб олиб, уларни кучсизлантириб кучли қаршиликка учрамай ғолиб бўлиб юрай деган “Пахтакор”дан гапирайлик. Бундай “Пахтакор”да ўйнаб берувчи терма аъзоларимиз нима бўлади, ким бўлади? Рустам-ака, бизнинг чемпионатда уларнинг ўйини жаҳон даражаси тугул Осиё даражасига ҳам чиқа олмайди. Бунинг учун Аҳмаджоновга минг раҳмат. У анти реформада устаси фаранг экан.
Б.А. Фатхулла, сизу-биз дастурхон атрофида ўтириб, Одил-подил деб, Умидни антиреформатор деб аташимиз осон. Эътибор беринг, машъум қарор қуръа ташлашдан бир кун аввал чиқарилди. Демак, Аҳмаджонов оҳирги дамгача бунга қаршилик қилган, дейишимиз мумкин. Футболдан нари арбобларнинг спортга даҳли бўлмаган муносабатлари Умидни бурчакка тираб қўйгандир. Ва у таслим бўлган. Ахир у футболимиз учун фойдали бўлган анча ишларни амалга оширмоқда. Янги мавсум биринчи тури олдидан гапларимиз кўпайиб кетди. ОКнинг нимчорак финал ўйинимиз таҳлили кейинга қоляпти.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: