эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Гол уриш учун туғилган! CR7нинг маҳсулдорлигига доир қизиқарли статистика ва фактлар

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2016-12-23 10:00

    КРИШТИАНУ РОНАЛДУ КЛУБ ФУТБОЛИДА ГОЛ УРИШ БОБИДА 6-ЮЗТАЛИКНИ «МАЙДАЛАЙ» БОШЛАДИ.

    «Олтин тўп»нинг янги ва тўрт карра соҳиби Криштиану Роналду пайшанба куни клуб даражасидаги футболда 500-голини нишонлаб, ўз номига яна бир қойилмақом натижани расмийлаштирди. Ҳа, у «Барселона» ва  «Боруссия» (ЧЛда)га қарши кечган аҳамияти катта баҳсларда майдонни голсиз тарк этди. Яъни бу ўйинларга ўзи учун «500-гол» тамғасини босолмади. Мана, португалиялик юлдуз Японияга расман йилнинг бош лауреати мақомида борди ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида озгина кутилган юбилей голини тантана қилди. Яъни учрашувнинг сўнгги лаҳзаларида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан Мексиканинг «Америка» клуби Роналдунинг 500-голи жабрдийдаси мақомида тарихга кирди. Демак, қуйида Opta портали ёрдамида Криштианунинг шу ажойиб статистикасига диққатни тортадиган рақамлар асносида назар соламиз.

    377 - Роналду «Сантьяго Бернабеу»нинг чинакам афсонаси ва «Реал»нинг энг яхши голеадоридир. Эътибор беринг, у клуб футболидаги дастлабки 500та голидан 377тасини айнан «Қироллик клуби» либосида нишонлаган.

    118 - португалиялик аввалги клуби - «Манчестер Юнайтед»да ҳам жуда эффектли ҳаракатланган. Хуллас, 6 йил давомида «қизил иблислар»нинг 7-рақамли футболкасини кийган ҳужумчи 118та голга муаллифлик қилган.

    5 - «МЮ» скаутлари 17 ёшли Роналдуни Лиссабоннинг «Спор-тинг» жамоасидан «топишганди». У Англияга йўл олгунига қадар «шерлар» учун 5та гол уришга улгурганди.

    0,73 - Роналду 500та гол маррасини забт этиш йўлида клуб даражасидаги 689та ўйинда иштирок этди. Демакки, у ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда 0,73та гол урган.

    100 - «Америка» дарвозасини ўққа тутган Роналду халқаро ўйинларда урган голлари сонини 100тага етказиб қўйди.

    22 - кўплаб жамоалар ҳимоячилари Роналдуни тўхтатиб қолишга уринишган, аммо... Хуллас, Криштианудан энг кўп жабр чеккан клуб - бу «Севилья». Португалиялик ўзининг 500та голидан нақ 22тасини айнан андалусияликларга «тортиқ» этган.

    270 - Роналду айни пайт Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Лионель Мессидан орқада. Шундай бўлсада, унинг примеро доирасидаги ўйинларда рақиблар дарвозаси тўрини 270 марта силкитганини айтиш ўринли.

    Давоми iff.uz сайтида.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 04:27:15
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:27:13
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:24:44
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:24:43
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:24:00
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:23:58
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:22:30
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:22:28
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:20:56
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:20:53
    0
    1