-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ким кўпроқ гол урди?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-24 09:11
Олий лига-2016 30та турининг 240та баҳсида 644та, яъни битта ўйинда ўртача 2,68тадан гол урилган. 60та тўп (9,32 фоиз) пенальти ёрдамида киритилган. Чемпионат якунларига кўра, фақат «Сўғдиёна» ўз майдонидаги учрашувларга нисбатан сафарда кўпроқ гол урди. Аксинча, «Металлург» мезбон сифатида 4 баравар, «Навбаҳор» ва «Машъал» 2,5 баравар кўпроқ гол уришди. Барча жамоалар пенальтидан урилган голлари устунини тўлдира олишди. Жами 178 нафар футболчи (автогол муаллифига айланган 12 ўйинчи инобатга олинмаган) гол уришни уддалашди. Н.Йованович ва Ш.Эркинов кабилар мавсум давомида 2та клуб сафида тўп киритишди.
Фактлар
Жорий мавсум атиги 13 футболчи 10та ва ундан ортиқ гол уришди.
«Металлург» ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев олий лигада шу пайтгача 49та (шуларнинг 42таси Бекобод жамоаси сафида) тўп киритган бўлса, 2012 йили бутун мавсум давомида рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилганди. У жорий мавсумнинг 1-даврасидаёқ шахсий рекордини янгилади.
Темурхўжа Абдухолиқовнинг олий лигада ўйнаган кезлари урган голлари сонига эътибор беринг: 2011 йил - 3та, 2012 йил - 13та, 2013 йил - 6та, 2015 йил - 8та, 2016 йил - 22та.
2014 йилда Ўзбекистон миллий чемпионатига қайтган Марат Бикмаев «темирйўлчилар» сафида 25та тўп киритган. Сўнгги 3 йилда бу клуб учун фақатгина Т.Абдухолиқов ундан кўпроқ гол урган, холос - 30та.
Темурхўжа Абдухолиқовнинг 22та голидан 9таси ўйинда ҳисобни очувчи голлар бўлган. Бу борада 2-ўринда Ш.Ҳакимов («Нефтчи») турибди - 8та гол.
Баҳриддин Ваҳобов «Қизилқум» клубининг ўтган мавсумдаги 61,3 фоиз голига муаллифлик қилганди. Айни пайт бу борадаги кўрсаткич 4,88 фоизни ташкил этмоқда. 1-даврадан сўнг Хитой чемпионатига кўчиб ўтган Игорь Сергеевнинг «Пахтакор» голларидаги улуши 22,45 фоизни ташкил этади.
Шу пайтгача Илҳом Юнусов ҳисобига ёзилган 10та голнинг нақ 8таси пенальтидан урилган. «Шўртан» вакили Игорь Таранэса 5та пенальтини аниқ бажарган бўлса, қолган 4та голни ўйиндан урган.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: