-
-
АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне 3 - 0 Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 1 Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье 1 - 1 Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ўша таниш манзара
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-24 09:18
Осиё Чемпионлар Лигаси-2016 доирасидаги финал ўйинлари (19-26 ноябрь) якунланганига 3 ҳафта бўлмай туриб, кейинги мавсум учун қуръа ташланди. Бундай тезкорлик фақат ОФКга хос. Тезкорлик яхши, фақат шуниси борки, айни пайт навбатдаги мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнайдиган нақ 10та жамоа номи аниқ эмас! Лекин ҳозир бу ҳақда гаплашмаймиз, аксинча, ОЧЛ-2017 сари йўлга тушадиган 3та клубимизнинг қисқа муддат ичида эҳтимолий ва аниқ бўлиб улгурган рақиблари билан қачон, қандай ўйнагани хусусида маълумот берамиз. Умуман олганда, ОФК томонидан 15-марта ташкиллаштирилаётган ушбу турнирда асосан эски танишлар яна бир карра учрашишади. Хусусан, бизнинг вакиллар ҳам бўлажак рақиблари билан олдинги йилларда 10 марта тўқнаш келишган. Дейлик, охирги мавсумда бундай ўйинлар 2 марта кузатилди. Тўғри, алоҳида инобатга олиш керак, «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоаларидан эски танишлар билан яна учрашиш учун аввало, саралаш раундларидан ОМОН ўтиш талаб этилади.
«A» гуруҳи: «Ал-Аҳли» (БАА), «Локомотив» (Ўзбекистон), «Ал-Товун» (Саудия Арабистони), «Истиқлол» Т. (Эрон) ёки «Ал-Садд» (Қатар)
«Локомотив» ОЧЛда 2013 йили дебют қилганидан буён, жами 18та ўйин ўтказди ва охирги мавсум ниҳоят, чорак финалга чиқди. Умумий статистикаси: 4та ғалаба, 7та дуранг, 7та мағлубият. «Темирйўлчилар» бўлажак рақибларидан бири - «Ал-Садд» билан бевосита танишлар. Тўғри, Қатарнинг ушбу жамоаси гуруҳ раундига қўшилиш йўлида ҳали Эронда Теҳроннинг «Истиқлол» клубини енгиши керак. Дарвоқе, «Локо» Осиё ареналаридаги энг йирик мағлубиятини айнан Доха клубидан қабул қилиб олганди. Эсингиздадир, «темирйўлчилар» 2015 йилги мавсумда аввалига сафарда 2:6 ҳисобида ютқазишган, кейин Тошкентда бу жамоани чинакамига «меҳмон» қилиб, «қарз»ни ортиғи билан қайтаришганди - 5:0.
2015 йил 17 март. Доха. «Жассим бин Ҳамад» стадиони. 3825 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Ал-Садд» - «Локомотив» - 6:2. Ҳакам: Бенжамин Уиляьмс (Австралия). Голлар: Халфан Иброҳим (27-пен., 50), Ҳассан ал Ҳайдос (34), Нодир Белхаж (40), Абдулкарим Ҳассан (63), Графите (66) - Дамир Кояшевич (56), Ж.Ҳасанов (77-пен.).
2015 йил 8 апрель. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 3852 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Локомотив» - «Ал-Садд» - 5:0. Ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея). Голлар: Марат Бикмаев (7, 14), Санжар Шоаҳмедов (55), Дамир Кояшевич (79), Руслан Корян (90Қ1).
«B» гуруҳи: «Истиқлол» Ҳ. (Эрон), «Ал-Жазира» (БАА), «Лаҳвия» (Қатар), «Ал-Фотиҳ» (Саудия Арабистони) ёки «Насаф»(Ўзбекистон) |«Ал-Ҳидд» (Баҳрайн)
Қаршининг «Насаф» клуби ОЧЛда 2012 йили кўриниш бера бошлаганди. Жамоа шундан буён турнир доирасидаги 19та ўйинда иштирок этди. Умумий статистикаси: 3та ғалаба, 5та дуранг, 11та мағлубият. Қаршиликлар эҳтимоли бор гуруҳдошлари орасида Абу-Дабининг «Ал-Жазира»сига қарши ўйнаб кўришган. Эсланг, БАА клуби юртимизга келганида қор қопланган майдонга оид муаммолар туфайли ўйин бир кун кейинга сурилган ва унда вакилларимиз мағлуб бўлишганди.
2012 йил 7 март. Қарши. «Насаф» стадиони. 13000 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Насаф» - «Ал-Жазира» - 2:4. Ҳакам: Чой Мюнг Йонг (Ж.Корея). Голлар: Фозил Мусаев (2), Сами Рабий (18-авт.) - Жума Абдуллоҳ (39), Абдуллоҳ Мусо (68), Баре (75), Рикардо Оливейра (88).
2012 йил 2 май. Абу-Даби. «Муҳаммад Бин Зайд» стадиони. 820 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Ал-Жазира» - «Насаф» - 4:1. Ҳакам: Петер Грин (Австралия). Голлар: Баре (6), Рикардо Оливейра (14-пен., 33, 42-пен.) - Илҳом Шомуродов (69).
«C» гуруҳи: «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони), «Зоб-Оҳан» (Эрон), «Ал Айн» (БАА), «Ал-Жаиш» (Қатар) ёки «Бунёдкор»(Ўзбекистон)
Агарда «Бунёдкор» келгуси йилнинг 7 февралида амалдаги ярим финалчи - «Ал- Жаиш»ни мағлуб этса, гуруҳ раундида ҳам яна бир эски танишига рўбарў бўлади. Умуман олгнда, «қалдирғочлар» ушбу нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида кетма-кет 10-марта иштирок этиш имкониятига эгалар. «Бундёкор» ОЧЛдаги дебютини 2008 йили нишонлаганди ва ҳозиргача нақ 74та ўйинда қатнашди. Умумий статистикаси: 26та ғалаба, 21та дуранг, 27та мағлубият. «Қалдирғочлар» охирги икки мавсумда гуруҳ босқичини сўнгги ўринда якунлашганини инобатга олмасак, улар илк иштирок кезлари турнир ғолиблиги учун даъвогарлардан саналишган. Саудиянинг «Ал-Аҳли» клуби ушбу турнирда 7 марта, БААнинг «Ал-Айн» жамоаси эса нақ 11 марта иштирок этган бўлсада, ҳозирча «Бунёдкор»га дуч келган эмас. Чунончи, тошкентликларнинг 2012 ва 2013 йиллар мавсуми «Шарқ» минтақасида ўйнашганини ҳам унутмаслик керак.
2010 йил 24 март. Исфаҳон. «Фулад Шаҳр» стадиони. 5250 томошабин. Гуруҳ босқичи. «Зоб-Оҳан» - «Бунёдкор» - 3:0. Ҳакам: Чой Мюнг Йонг (Ж.Корея). Голлар: Саид Муҳаммад Ҳусайни (38), Муҳаммад Ғози (54), Муҳаммад Ризо Халатбори (80).
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: