-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Гвардиола ёрдамчиси – сув полоси юлдузи
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-25 09:35
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида кўп ва хўп ёзилган, ёзилмоқда. Уни замонавий футболдаги энг кучли мутахассис сифатида таърифлайдиганлар ҳам бор. Умуман, Гвардиоланинг футбол ривожига қўшган ҳиссасини ҳеч ким инкор этмаса керак. Лекин барча ишларга бир ўзи улгуролмаслиги ҳам айни ҳақиқат.
Буюк ватерполчи
Мануэль Эстиарте - буюк спортчи. Эҳтимол, кўпчилик у ҳақда эшитмагандир, зеро, испаниялик спортнинг сув полоси тури билан шуғулланган. Унинг буюклигини биргина факт аниқ тасдиқлайди - Каталониянинг ХХ асрдаги энг яхши спортчиси мақоми айнан Эстиартега тегишли! Эътибор беринг, буюк «Барселона»нинг бирор футболчиси эмас, балки айнан ватерполчига! Мануэлнинг совринларини бирма-бир санашга ўтамиз: у қаторасига 7 йил (1986-1992) давомида жаҳоннинг энг яхши ватерполчиси номини бегона қилмаган. Шунингдек, Мануэль 6та Олимпиадада қатнашган 2 нафар ватерполчидан биридир. Қолаверса, бу мусобақанинг 2та финали (1992 ва 1996)да «хет-трик»ка эришгани билан мақтаниши мумкин. Тўғри, Барселонада мезбон сифатида ўйнаган испанлар ҳал қилувчи баҳсни итальянларга 8:9 ҳисобида бой беришганди. Улар яна 4 йилдан сўнг Атланта Олимпиадаси финалида хорватларни енгиб, узоқ кутилган олтин медални қўлга киритишган. Умуман олганда, Эстиарте ўзи қатнашган барча Олимпиадаларда нақ 127та гол урган ва бу сув полоси учун рекорд натижа ҳисобланади. Бунга қўшимча равишда, Мануэлнинг жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ва яна 2та финалда ўйнагани, Европа чемпионатида ҳам кумуш медаль эгасига айланганини айтсак арзийди. Клублар даражасига келсак, Эстиарте Испаниянинг 5 карра ва Италиянинг 4 карра чемпионидир. Қолаверса, еврокубокларда 6 марта зафар қучган. Шу натижалари эвазига «дельфин-голеадор» лақабини олган, бошқача айтганда, у сувдаги Марадона демакдир.
Гвардиола билан дўстлик
Эстиарте футболга тасодифан - дўстлик туфайли кириб келади. Хуллас, ватерполчи 1991 йили Хосеп Гвардиола билан танишиб қолади. Бир йилдан кейин улар Барселона Олимпиадаси очилиш маросимида бирга иштирок этишади. Италия клубларидаги фаолият эса, уларни янада яқинлаштирди. Чунончи, Эстиарте ўйинчилик фаолиятини якунлагач, Италиянинг «Пескара» клубига президентлик қилди, шунинг баробарида Халқаро олимпия қўмитасида иш бошлади. 2008 йилга келиб, Гвардиола «Барселона» бошқарувини қўлга олди ва дарҳол қадрдон дўстини ёнига чақирди - ўшанда у ишсиз юрганди. Аниқроғи, Эстиарте Каталония клубининг ташқи масалалар бўйича директори лавозимига та-йинланди. Собиқ ватерполчи юзага келган вазиятдан имкон қадар самарали фойдаланди. Яъни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби фаолиятини аъло даражада ўрганди. Албатта, бунда унга Гвардиола томонидан билдирилган юксак ишонч қўл келди. Шундай қилиб, Эстиарте вақт ўтгани сайин мураббийнинг нафақат ҳамкасби, балки ҳақиқий таянчига айланди. Гвардиола «Бавария» бошқарувига ўтганида, дўстини ҳам ортидан эргаштирди. Табиий савол туғилади: «Мюнхенда собиқ ватерполчи нима қилган?» Яқинда Гвардиоланинг ўзи бу саволга аниқ жавоб берди: «Шахсан мен унга эҳтиёж сездим. Мураббийлар жуда-жуда ёлғизлар, ҳаддан ташқари ёлғиз. Шунинг учун Мюнхенда Мануэль ёнимда бўлишини истадим».
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: