-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ҳасан ал Мавадий: «Қатар-2022 келажак мега воқеаларига эталон бўлади»
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-27 19:45
2022 йилги FIFA жаҳон чемпионатининг мезбонлик ҳуқуқи Қатарга ишониб топширилганига нақ 6 йил бўлди. Яна 6 йилдан кейин ўтказиладиган мундиал ташкилотчилари айни пайт тайёргарлик жараёни, мамлакатда амалга оширилаётган ишлардан мамнунлар. Уларнинг таъкидлашларича, барчаси режа асосида, яъни динамик тарзда олиб бориляпти. Хусусан, Олий кенгаш бош котиби Ҳасан ал Ҳавадий Қатар-2022 мундиалининг жаҳон спорти тарихида улкан воқеликка айланишига сира шубҳаланмаяпти. У www.sc.qa сайтига берган эксклюзив интервьюсида тайёргарлик жараёнига боғлиқ эсда қоларли ишларни тилга олиш баробарида 2017 йил бу борада сезиларли ривожланиш-ўсиш даври бўлишини таъкидлади. Ал Ҳавадийнинг ишонтириб айтишича, қатарликлар об-ҳаво шароитига доир муаммоларга қарамай, келажакда ўтказиладиган йирик спорт анжуманлари учун янги стандартларни белгилаб беришади.
- Мана, Қатар-2022 мундиалига тайёргарлик жараёнида 6 йил ортда қолди. Айни пайт бажарилган ишлар борасида қандай фикр билдириш мумкин?
- Ҳа, биз ўзига хос оралиқ маррага етиб келдик ва ҳозирда хулосалар ижобий. Хўш, мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритганимиздан кейинги 6 йил давомида нималарга эришдик? Бемалол айта оламанки, белгиланган ишларнинг ярмидан кўпини бажаришга улгурдик, бошқача ифода этганда, тайёргарлик нуқтаи назаридан ярим йўлни босиб ўтдик. Тан оламан, илк 6 йил анча мураккаб кечди. Ахир ҳар сафар бирор янги ишга қўл урганингда, ҳаммаси бирданига енгил бўлмайди. Айниқса, Қатар шароити, яъни кўпчилик учун ноқулай ҳисобланган иқлимни инобатга олсак, муаммолар кўлами кичик эмаслиги ойдинлашади. Шунингдек, янги стадионлар барпо этиш каби бошқа бир қатор ишларда ҳам маълум даражада қийинчиликлар йўқ эмасди. Муҳими, барчасига тик қараб, мавжуд муаммоларни навбати билан бартараф этишни уддалаяпмиз. Айни ҳолда айтишим мумкинки, ўйиннинг иккинчи бўлимини бошлаш арафасидамиз. Зеро, биринчи бўлим якунланди ва унинг натижаси яхши. Энди кейинги 6 йилни ҳам шундай кўтаринки руҳда ўтказсак, бинойидек жаҳон чемпионатига гувоҳ бўламиз. Тўлиқ ишонч билан гапираман: қабул қилинган лойиҳалар - стадионлар, инфратузилма, умуман, жаҳон чемпионати атрофидаги объектларни бунёд этиш бўйича иш режаси ортиғи билан бажарилмоқда. Хурсанд қилаётган томони, Қатар мундиали лойиҳаси тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда. Мисол учун, ҳозиргача бирор масъул шахснинг лоқайдлик билан қарагани кузатилмади. Хуллас, мамлакат ҳукумати ҳам мақтовга лойиқ иш олиб боряпти.
- Шу 6 йил ичида шахсан сиз қай-си воқеликдан бошқача таъсирландингиз?
- Аслида тилга олишга арзийдиган ишлар жуда кўп. Дейлик, 2014 йили ўтказилган турнирда фан-ҳудудни салқинлаштириш лойиҳаси синаб кўрилди. Яна Aspire академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилган турнир финалини 11000дан кўп киши кузатдики, бу болалар футболи учун катта кўрсаткичдир. Мухлислар ўртасидаги турли форумларни ҳам ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Улар ёрдамида жамоатчилик фикри билан танишяпмиз, турли қизиқарли ғоялар пайдо бўлмоқда. Шу аснода фаол мухлисларни ташкилий қўмита сафига жалб қиляпмиз. Демоқчиманки, Қатар аҳолиси жаҳон чемпионати-2022 лойиҳасида бевосита иштирок этиш имкониятига эга. Мана, Josoor ўқув-курсларининг биринчи босқичи тугади ва 22 нафар тадбиркор саралаб олинди. Ўз навбатида, мамлакат ташқарисига ҳам чиқишни унутмаяпмиз. Мисол учун, Иорданияда Хави билан махсус учрашув уюштирдик. Таассуротлар бир олам. Умуман, бундай ишлар хусусида соатлаб гапиришим мумкин. Чунки ҳар бир ғоянинг ҳаётга татбиқ этилиши замирида тинимсиз меҳнат ётибди. Ўйлайманки, кенг кўламли ҳаракатлар вақти келиб, ўз самарасини беради, албатта.
- Айни пайт қурилаётган 8та стадион хусусида нима дея оласиз? Хусусан, 2017 йили Lusail аренасидаги ишлар бўйича қандай янгиликлар кузатилиши эҳтимоли бор?
- Албатта, Lusail стадионини қураётган компания суръатни ошириши шарт. Шунингдек, Абу-Абудда ҳам ишларни бошлаймиз ва йил давомида асосий қурилиш режаси якунига етказилади. Al Thumam аренасида эса биринчи босқич ишлари олиб борилади. Айни пайт 8та стадион қурилиш жараёнининг турли босқичида турибди. Умид қиламизки, улардан биринчиси - «Халифа» халқаро аренаси айнан 2017 йили фойдаланишга топширилади. Режага кўра, бу стадион «Амир кубоги» финал ўйинини қабул қилиши керак. Хуллас, янги йил давомида стадионлар масаласида сезиларли силжишга эришамиз.
- Жаҳон чемпионати-2022дан моддий манфаат кўриш бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?
- Табиийки, аввало, Яқин Шарқ мамлакатларига катта эътибор қаратяпмиз. Бунда нафақат ўзимиз фойда кўришимиз, балки ҳудуд аҳолиси манфаатдор бўлиши муҳим. Турли лойиҳалар асосида ташаббускор гуруҳлар ва тадбиркорлик ишларини молиялаштиришни кўзлаганмиз. Мақсад битта - Яқин Шарқ ва умуман, араб дунёси халқларида тадбиркорлик руҳини кучайтириш ва уларни бўлажак жаҳон чемпионатини фойда келтирадиган турнир бўлишига ишонтириш. Агар ўйлаганларимизни тўлиқ ҳаётга татбиқ эта олсак, мундиал нафақат ташкилотчилар, балки туб аҳолига ҳам катта манфаат келтиради. Юқорида таъкидладим, махсус ўқув-курси якунида 22 нафар тингловчини саралаб олдик. 2022 йилгача уларнинг сафи кенгайиб боради, муҳими, қизиқарли тадбиркорлик ғоялар муаллифларига қўшимча имтиёзлар берилади. Агар Josoor ғоясига теран боқсангиз, бунда асосий мақсад одамларнинг спорт саноати соҳасидаги дунёқарашини кенгайтириш ва уларга янги-янги имконият эшикларини очиш эканлигини кўрасиз. Оддий айтганда, узоқ вақтга мўлжалланган режамиз бўйича тадбиркорларда спорт саноатига қизиқишни оширибгина қолмай, уларнинг имкониятларини яхшилашимиз даркор. Шунда улар келажакда ўз мамлакатларида спорт иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишлари мумкин. Шу ўринда битта мисол: мен икки киши илгари сурган ташаббусдан ғоят илҳомландим. Биринчиси - Фаластин фуқароси, иккинчиси - яманлик тадбиркор. Улар шу йил таҳсилни тугатиб, биринчи тоифага киришди. Аҳамиятли томони, иккиси ҳам маълум қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтди. Яъни Фаластин ва Ямандан келиб, ўз ғоялари самара беришига бизни ишонтира олишди. Энди улар мияларидаги ишни ҳаётга татбиқ этиш имкониятига эгалар.
- Қатарга яқин ҳудудлардаги мамлакатларни ЖЧ-2022га қизиқтириш ва жалб этиш эффектли бўлиши мумкин. Бироқ Осиёдаги Хитой ва Ҳиндистон каби йирик давлатларга эътибор қаратмай туриб, ижобий самарани кутиш қийин...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: