-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Санжар Турсунов:«Қатарда ҳатто болалар ҳам табиий майдонда шуғулланишади»
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-27 19:50
Очиғини айтганда, Украинанинг «Ворскла» клуби ҳамюртимиз Санжар Турсуновдан миннатдор бўлиши лозим. Чунки полтаваликлар клуб учун ўта таҳликали инқироз пайтида Санжарни Қатарнинг «Умм Салал»ига сотиб, молиявий аҳволларини нисбатан яхшилаб олишди. Маълумотларга қараганда, «Ворскла» ўшанда Санжарнинг трансферидан 1,7 миллион евро даромад қилган. Бунгача полтаваликлар фақатгина Евгений Селинни Турсуновдан қимматроққа пуллашганди (2 миллион евро). Қизиғи шундаки, Турсунов Қатарда атиги ярим йил ўйнади, холос. Томонлар ўртасидаги шартнома эса аслида, бир ярим йилга мўлжалланганди. Мавсум охирига бориб, «Умм Салал» жадвалда бешинчи ўринни эгаллади. Чемпионат якунланганидан кейин эса Турсунов билан тузилган шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилиниб, ярим ҳимоячи эркин агент мақомида яна «Ворскла» қайтди. Табиийки, бу ҳол клуб мутасаддиларига жуда маъқул тушди. Аммо ачинарлиси, жамоа ҳамон молиявий муаммолар гирдобидан чиқа олганича йўқ. Футболчи буни footclub.com порталига берган интервьюсида ҳам алоҳида таъкидлади.
- Санжар, «Ворскла»нинг сўнгги натижаларидан кўриниб турибдики, клубнинг футболчилар маошидан бўлган қарзи ҳали тўланмаган?..
- Нима десам экан?.. Албатта, бу ҳам салбий натижа сабаблардан бири. Табиийки, нохуш ҳолатлар ўйинга ҳам таъсир ўтказади.
- Айтингчи, охирги марта қачон маош олгансиз?
- Ўзимми ёки жамоа биланми?
- Дейлик, униси ҳам, буниси ҳам...
- Хўш... (ўйланиб) «Ворскла»га августнинг охирида қайтдим. Шунда менга оз-моз пул беришганди. Жамоага эса сентябрда маош тарқатишди. Лекин ҳаммасини эмас. Адашмасам, сўнгги бор йил бошида, январь ойида тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган экан. Демак, деярли ўн ойдан бери тўлиқ маош олмаганмиз.
- Бу кетишда «Ворскла»нинг бошига «Металлист» ёки «Днепр»нинг куни тушмаса эди...
- Менимча, ундай бўлмайди. Негаки, «Металлист»да футболчиларнинг маошлари жуда катта бўлган ва бу инқирозни тезлаштириб юборди. Бизда эса оз-моз бўлса-да, пул беришяпти, ҳарқалай. Қолаверса, келгуси йил учун режалар тузилмоқда.
- «Ворскла»га қайтганингиздан афсусда эмасмисиз? Ахир, сизда бир-иккита яхши таклифлар бор эди-ку...
- Йўқ, афсусланмайман. Мени айни пайтда хафа қилаётган ягона омил - бу қониқарсиз натижалар.
- Қизиқ, «Заря»нинг ҳам футболчилардан қарзи мавжуд. Лекин шунга қарамай, жамоа иккинчи ўрин учун курашмоқда. Яхши ўйинчиларга эга бўлган «Ворскла»нинг натижалари эса паст.
- «Заря»нинг қарзи қанчалик катта-кичиклигини биласизми?
- Клуб футболчиларининг сўзларига кўра, улар 5-6 ойдан бери маош олишмаяпти.
- Аслида бундай эмас. Билишимча, «Заря» фақат икки ойлик маошдан қарз, холос. Икки ой билан ўн ойнинг ўртасида катта фарқ бор. Тушунинг, биз ҳам одаммиз, бизда ҳам оила ташвиши бор. Нима учун «Шахтёр»нинг натижалар яхши? Чунки футболчиларга ўз вақтида пул тўланади. «Ворскла»да ҳам маошлар ўз вақтида берилган пайтда, жамоа еврокубокларга чиққан эди. Спортда молиясиз яхши натижага эришиб бўлмайди. Ҳар кун фақат футбол ҳақида ўйласангиз, бошқа гап. Аммо «бугун маош берармикин, умуман, қарзни узишармикин» деб ўйлаб юрсангиз, натижа ёмонлашаверади.
— Дарвоқе, нима учун сизни Ўзбекистон терма жамоасига таклиф қилишмаяпти?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: