эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Урфдаги учлик

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2016-12-30 14:43

    Янгилик  тўла унутилмас эскиликлар! Мутахассисларнинг ижодий изланишлари самараси сифатида ўз ўрнини «сохта тўққизлик»ларга бўшатиб берган «соф» ҳужумчилар яна катта саҳнага қайтишмоқда. Аввалроқ Хосеп Гвардиола «Бавария»да урфдан қолган 2-3-5 схемасига қайтадан жон ато этганди. Жорий мавсум Антонио Конте тўсатдан «Челси»да тактик инқилобни амалга ошириб, шогирдларини кўҳна голланд услуби – 3-4-3 схемаси бўйича тўп суришга созлади. Унинг самараси турнир жадвалида ўз ифодасини топган.

    3-4-3ни амалиётга татбиқ этаётганлар

    Унутилган тактик қуролдан сўнгги йилларда Марсело Бьелсанинг «Марсел»и ҳамда Чили терма жамоаси унумли фойдаланмоқда. Бу жамоаларнинг ҳужумкорлик ва юқори прессингга урғу берганликлари мухлисларни ўзига ром этмоқда. Контенинг 3-4-3и ўзгачароқ, янада мукаммалроқ бўлгани боис, бошқа жамоаларда ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Масалан, Италияда айнан шу услуб шайдоси ҳисобланган Жан Пьеро Гасперини камтарин «Аталанта»ни кучли бешликка олиб чиқди. Унинг шогирди Иван Юрич эса «Женоа»нинг «Милан» ва «Ювентус»дан устунлигини таъминлай олди. Жамоа айниқса, чемпионни ишонарли тарзда маҳв этди. Бундеслиганинг ўртамиёна жамоалари бўлмиш «Кёльн» ҳамда «Айнтрахт» айнан шу услубдан фойдаланиш эвазига юқори поғоналарда боришмоқда. Хўш, жорий мавсумда урфга кириб бораётган 3-4-3 схемасининг афзалликлари нимадан иборат?

    3-4-3 схемасининг моҳияти

    Ҳимоячиларга нисбатан жиддий талабчанлик. «Челси» ўйинларига ташриф буюрган мухлислар ўзларини ўзга оламга келиб қолгандек ҳис этишади. Чунки Давид Луиз ҳозирда АПЛнинг энг яхши марказий ҳимоячилари қаторига кўтарилди. Айнан мураббийнинг талабига кўра жамоага қайтарилган бразилиялик футболчи қандайдир ғайритабиий қудрат соҳиби эмас - «топ» даражага кўтарилган бўлмасада, рисоладагидек савия ҳамда тўғри танланган тактика эвазига мустаҳкам истеҳком вазифасини адо этмоқда. Луиз 3-4-3 услубининг барча талабларига тўла жавоб беради:

    1. «Иккинчи қават»даги ишончли ўйин;

    2. Ҳимоянинг олдинги чизиғида самарали тўп суриш;

    3. Прессингда фаол иштирок этиш;

    4. Самарали узатмани амалга ошириш.

    3-4-3 тактик схемаси марказий ҳимоячиларга ўз маҳоратларини тўла намойиш этишлари учун қўшимча имкониятлар яратиб беради. «Челси» «орқа» учлигида Давид Луиз билан ҳамкорликда тўп сураётган Сесар Аспиликуэта янги позицияда кўпроқ самара келтирмоқда. Аслида қанотда ўйнайдиган ҳимоячи баланд бўйли бўлмасада, позиция танлаш қобилияти эвазига рақибларидан тўпни олиб қўйишга эришмоқда.

    Давоми iff.uz сайтида.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: