-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«Олтин покер» ва «Олтин тўп»нинг бошқа соҳиблари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-31 10:17
Ўтган мавсум якунида «Реал» билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, Евро-2016да Португалия термаси сардори сифатида чемпионликни қўлга киритган Криштиану Роналду мухлису мутахассислар тахминларини оқлаб, «Олтин тўп» совринига эга бўлди. Шу тариқа 31 ёшли юлдуз тўртинчи марта ушбу мукофотни ўзиники қилди. Хабарингиз бор, эндиликда Ballon d`Or ғолибларини аниқлаш жараёни ФИФА иштирокисиз ўтяпти.
2009 йилга қадар France Football нашри журналистлар ўртасида сўров ўтказиш орқали энг яхшиларни аниқлаб келаётганди. Шу вақтга қадар турли юлдузлар ушбу совринга эга бўлишган. Криштиану Роналду эса фаолиятидаги илк «Олтин тўп»ни 2008 йили «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб юрган кезлари қўлга киритганди. Орадан 12 ой ўтгач, нуфузли мукофотни олиш ҳуқуқини азалий рақобатчиси Лионель Мессига бой берган.
2010 йили Халқаро футбол федерацияси ва France Football ўзаро келишувга кўра, «Олтин тўп» ва «ФИФАнинг йил ўйинчиси» совринларини бирлаштиришди. Шу тариқа юқори даражадаги мукофот таъсис этилди. Эндиликда йил қаҳрамонларини аниқлаш жараёнида нафақат журналистлар, балки футболдаги профессионаллар - миллий термалар бош мураббийлари ва сардорлари ҳам қатнаша бошлашди. Роналду-Месси «дуэл»ининг 2013 ва 2014 йиллардаги қарама-қаршилиги португалиялик юлдуз фойдасига ҳал бўлган. Аммо жорий мавсумдан эътиборан Франциянинг обрўли нашри ФИФА билан ҳамкорликни тўхтатди. Натижада томонлар аввалги форматга қайтишди: France Football журналистлар ўртасида сўров ўтказишда давом этади. Роналду ЕЧЛ ва Евро-2016да ғолиб чиққач, тенгсиз фаворит сифатида кўрилаётганди.
«Олтин тўп-2016»га даъвогар 30 футболчидан иборат рўйхат октябрь ойи охирларида эълон қилинганди. Унда Роналду ва албатта, Мессидан ташқари, дарвозабонлар Мануэль Нойер, Жанлуижи Буффон, Уго Льорис, Руй Патрисиу, ҳимоячилар Серхио Рамос, Пепе, Диего Годин, ярим ҳимоячилар Поль Погба, Андрес Иньеста, Лука Модрич, Тони Кросс, Кевин Де Брюйне, Коке, Артуро Видаль, Риёд Маҳрез, Димитри Пайе, ҳужумчилар Антуан Гризманн, Неймар, Луис Суарес, Гарет Бэйл, Златан Ибрагимович, Роберт Левандовски, Томас Мюллер, Гонсало Игуаин, Пауло Дибала, Серхио Агуэро, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Жейми Вардининг номлари қайд этилганди.
Дарҳақиқат, ушбу пойга ғолибига айланиш борасида Португалия термаси сардорининг имкониятлари жуда юқори баҳоланаётганди. Ҳаттоки, Месси ва Гризманн ҳам ўз ғалабаларига ишонишмаган бўлса керак. Дарвоқе, айнан португалиялик, аргентиналик ва франциялик футболчилар 2016 йили «ФИФАнинг йил ўйинчиси» номига даъвогарлар учлигидан жой олишди. Бу мукофот ғолиби 2017 йилнинг 9 январь куни Цюрихда ўтказиладиган тақдирлаш маросимида аниқланади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: