-
-
Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа 0 - 1 Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри 2 - 2 Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао 1 - 1 Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца 3 - 0 Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 05:00 Монпелье - Реймс «A» Серия 21.04.2024 15:30 Сассуоло - Лечче Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Таиланд - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Мьянма - Хитой Ла-лига 21.04.2024 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад АПЛ 21.04.2024 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест «A» Серия 21.04.2024 18:00 Торино - Фрозиноне Лига—1 21.04.2024 18:00 Гавр - Метц Лига—1 21.04.2024 18:00 Реймс - Монпелье Лига—1 21.04.2024 18:00 Лилль - Страсбур Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони АПЛ 21.04.2024 19:00 Астон Вилла - Борнмут Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ироқ - Австралия АПЛ 21.04.2024 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм Ла-лига 21.04.2024 19:15 Альмерия - Вильярреал Лига—1 21.04.2024 20:05 Брест - Монако АПЛ 21.04.2024 20:30 Фулхэм - Ливерпуль «A» Серия 21.04.2024 21:00 Салернитана - Фиорентина Ла-лига 21.04.2024 21:30 Алавес - Атлетико Лига—1 21.04.2024 22:00 Тулуза - Марсель «A» Серия 21.04.2024 23:45 Монца - Аталанта Лига—1 22.04.2024 00:00 ПСЖ - Лион Ла-лига 22.04.2024 00:00 Реал Мадрид - Барселона -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«Лестер» биз учун ўрнак
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-02 15:25
Чехиянинг «Фестав Злин» клуби «Лестер» йўлидан бормоқда. 2015 йили элитага кўтарилган клуб 2016 йилда кучлилар сафида қолди, эндиги мақсад - чемпионлик.
Июнь тонгларидан бирида «Злин» бош мураббийи Богумил Паникни клуб офисига таклиф этишди. Клуб соҳиби Зденек Червенка мураббийдан ўтган мавсумнинг тўлиқ ҳисоботни талаб қилганди. Тўрт қаватли кўримсиз бинога бир қучоқ ҳужжатларни қўлтиқлаган қолда кириб кетган Паник у ердан кўтаринки кайфиятда чиқди. Энг қизиғи, бутун баҳор давомида ҳеч ким Паникни бундай мамнун ҳолда кўрмаганди.
Эҳ, баҳор футболи, баҳор футболи! У Паникнинг кўнглидан қолган: икки мавсумдан буён «Злин» февраль-март ойларига қадар бинойидек тўп суриб, ҳал қилувчи паллада ҳаммасини бой беради. 2015 йил баҳорда Богумил юқори дивизионга кўтарилиш учун жамоани 2-ўринга олиб чиқди. Бироқ жамоа муваффақиятни қўлда сақлаб қололмади, етакчи «Сигма»га ҳам, аутсайдер «Зноймо»га ҳам очколар улашаверди. Сўнги тур арафасида, 4-ўринни банд этиб турган шогирдларини мураббий «уйғота» олди - «Злин» Тршинце жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, базўр 3-поғонага жойлашди. Йўлланма эса «Варнсдорф»га насиб этди. Бироқ июнь ойида бу жамоанинг элитада тўп сурмаслиги эълон қилинди. Чунки «Варнсдорф»нинг 2000 кишига мўлжалланган «Котлина» стадиони олий лига талабларига жавоб беролмасди. Шаҳар маъмурияти эса стадионни кенгайтиришга маблағ ажратмади. Оқибатда йўлланма «Злин»га берилди. Богумил Паникка табассум ҳадя этган нарса - шу эди.
Орадан бир неча дақиқа ўтгач, йўлакда Зденек Червенка пайдо бўлди. Президентнинг кайфияти ҳам аъло даражада эди. У яна бир мавсум сабр қилиб Паникни жамоада қолдирди. Элитадаги мавсумни «Злин» муваффақиятли бошлади, сермазмун ва ишончли ғалабалар учун Богумил ва унинг шогирдлари эл оғзига тушишди. Кутилмаганда жамоа омадсизлик кўчасига кириб қолди - қаторасига 5та учрашувда бирорта ҳам гол уролмай, майдонни бош эгиб тарк этишди. Мураббийнинг асабийлашган ҳолда амалга оширган ўзгартиришлари иш бермади. Шу тариқа февраль ойидан буён ғалаба нималигини унутган «Злин» кузда жамғарган очколар ҳисобига мавсумни 13-поғонада якунлади. Янги мураббийнинг саъй-ҳаракати аста-секинлик билан бўлса-да, самара бера бошлади. Паник - айрим футболчилар сингари универсал мутахассислар тоифасидан. «Злин»да у бир неча функцияларни ўз зиммасига олган - шогирдларига устозлик қилади, ўйинларни таҳлил этади. Жамоа майдонга тушмайдиган кунлари эса рақиб стадионларига ташриф буюриб, уларнинг ўйин услубини зимдан ўрганади. Шу тариқа ўзаро учрашувга қадар ўз шогирдлари учун бевосита стадионда ёзилган 2-3та «конспект»ларни тайёрлаб қўяди. Шогирдлари рақиблар ўйинларини телевизор орқали, мураббийнинг изоҳларисиз томоша қилишларидан хабар топган Богумил ўша куниёқ раҳбариятдан улкан экран ва проектор талаб қилганди. Тактика ва таҳлилнинг чинакам шайдоси бўлган мутахассис руҳшунослик иқтидоридан ҳам бенасиб эмас. Оломоуц университетига ўқишга кирган чоғида у айнан педагогика-архитектура факультетини танлади. Ижодкор мураббий учун бу ўта муҳим хусусият эканлигини яхши биларди: «Мураббийлик соҳаси индивидуал ёндашув билан боғлиқ. Ҳар қандай ўйинчи - алоҳида бир шахс. Жамоа эса ана шу шахслардан ташкил топади. Унинг қандай ишлаши, нафас олиши ўйинчилардаги ҳамжиҳатликка боғлиқ». Мавсум арафасида «Злин»нинг ғалабаси 900га 1 кўринишида белгиланганди. Албатта, бу «Лестер»нинг 500х1 коэффициентига нисбатан анча юқори. Элитадаги ўрнини аранг сақлаб қолган дебютантнинг шоҳсупага кўтарила олишига кўпчилик ишонмаслиги олдиндан маълум эди. Паник эса ана шу эртакнамо орзуни рўёбга чиқариш учун астойдил бел боғлади. Аввало муносиб ёрдамчига эга бўлишни мақсад қилиб, эски қардони - Жованни Трапаттони даврида «Ювентус»да тўп сурган Зденек Григерани излаб топди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: