-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«Шанхай СИПГ»га ўтган Одил Аҳмедов фаолияти ҳақида қисқача...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-03 13:29
«Краснодар» раҳбарияти ниҳоят, «Шанхай СИПГ» клуби билан Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедовнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Краснодар жамоаси расмий веб-саҳифасида хабар берилди.
- Одил Аҳмедов «шаҳарликлар» сафига 2014 йилнинг июнь ойида қўшилганди. У шундан буён «қора-яшиллар» таркибида жами 101та расмий ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва яна 13тасига ассистентлик қилди. Муҳими, Одил ҳар бир ўйинда тўлиқ куч билан ҳаракатланиши, майдон марказининг турли нуқталарида ақлли ва самарали ўйнай олиши эвазига жамоамиз мухлислари ёқимтойига айланди. «Краснодар» клуби Аҳмедовга 2,5 йиллик сифатли ўйини учун алоҳида миннатдорчилик билдиради ва унинг Хитойдаги фаолияти ҳам омадли чиқишига тилакдошдир. «Краснодар» раҳбарияти шунингдек, ушбу трансфернинг амалга ошишида ёрдам кўрсатган Prosportmanagment агентлигига ҳам раҳмат йўллайди,-деб ёзилди сайтда.
«Шанхай СИПГ» ёхуд «Шанхай Теллэйс»га келсак, бу клуб 2005 йили тузилган ва мавсум-2013дан эътиборан Хитой супер-лигасида иштирок этмоқда. Клуб 2005-2011 йилларда «Шанхай Донгя» ва «Шанхай Истэйша», 2012-2014 йилларда эса «Шанхай Теллэйс» номи остида ўйнаган. 2015 йилга келиб, унинг номи яна ўзгартирилди - «Шанхай СИПГ». Жамоа 2009 йилдан буён рақибларини «Шанхай» стадионида қабул қилмоқда. Шанхайликлар Хитой чемпионатида 2 марта совриндор бўлишган - 2015 йили кумуш ва охирги мавсумда бронза медалини қўлга киритишди.
«Шанхай СИПГ»ни португалиялик машҳур мутахассис Андре Виллаш-Боаш бошқармоқда. Одил Аҳмедов янги клубида Жанубий кореялик ҳимоячи Ким Ю Ён, аргентиналик ярим ҳимоячи Дарио Конка, бразилиялик Оскар ва Халк, ивуарлик Жан Куасси билан бирга тўп суради. Биласиз, 2011 йилги мавсумда «Пахтакор»дан Махачқалъанинг «Анжи»сига трансфер қилинган Одил Аҳмедов 2016 йил якунига қадар Россия премьер-лигасида тўп сурди. Ўз навбатида, «Анжи» Ўзбекистон миллий жамоаси сардорини «Краснодар»га пуллаганди. Мана, краснодарликлар етакчи футболчимизни янада қимматроқ нарх - 7 миллион еврога сотди.
Сир эмас, Одил ортда қолган шу йиллар давомида бир қатор машҳур футболчилар билан елкама-елка тўп сурди. Шанхайда уни яна-да таниқли юлдузлар билан ҳамкорлик кутиб турибди. Умуман, Аҳмедов ҳозирга қадар Россияда қуйидаги машҳур футболчилар билан битта жамоа шарафини ҳимоя қилди:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: