-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Феноменал Мертенс ёхуд неаполнинг янги кумири
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-03 13:36
«НАПОЛИ» ФУТБОЛЧИСИ 3та ЎЙИНДА 8та ГОЛ УРДИ. Ҳа, Неаполь клуби ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс қандайдир мўъжиза кўрсата бошлади. Бельгиялик «кичкинтой» «А» сериясининг 16-18-турларида, яъни кетма-кет 3та ўйинда рақиблар дарвозасини нақ 8 марта нишонга олиб, барчанинг эътиборини ўз томонига бурди.
Дрис аввалига «Кальяри»га қарши кечган учрашувда «хет-трик» қайд этиб, «Наполи»нинг 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишига асос солди. Кейинги турда эса «Торино» дарвозабони бельгиялик йигит олдида 4 марта ожиз қолди. Бу сафар неаполликлар 5:3 кўринишида устун келишди. 18-тур доирасида эса, неаполликлар Флоренцияда «Фиорентина» меҳмони бўлиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Қаҳрамонимиз бу гал ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Энг қизиғи, Мертенс бутун ўтган мавсумда атиги 5та голга муаллифлик қилганди. Ваҳоланки, у 33та ўйинда иштирок этган. Хуллас, Дриснинг жорий «А» сериясидаги голлари сони 11тага етди. Айтиш жоиз, ёзда айнан «Наполи» томонидан «Ювентус»га 90 миллион евро эвазига сотилган аргентиналик Гонсало Игуаин шунча вақтда ўз ҳисобига 10тагина гол ёзиб қўйди. Умуман, Италия чемпионатининг 18-туригача фақат Мауро Икарди («Интер»), Андреа Белотти («Торино») ва Эдин Жеко («Рома»)гина Мертенсдан кўпроқ гол уришди. Уларнинг бельгиялик митти футболчидан фарқли ўлароқ, соф ҳужумчи эканликларини эътиборга олиш керак.
La Gazzetta dello Sport нашри Мертенсни «феноменал» ибораси билан таърифлашга улгурди. Журналистлар унинг айниқса, «Торино» дарвозасига йўллаган 4-голига алоҳида тўхталишди. Чунончи, Дрис бу голни Неаполнинг абадий қаҳрамони - Диего Марадона усулида урди. Аниқроғи, бельгиялик тўпни Жо Харт устидан ташлаб қўйди - ўта нозик ҳаракат. Боз устига, зарба жарима майдони бурчагига яқин жойдан берилди. Лекин Мертенснинг ўзи клуб афсонасига яқинлашишига ҳали анча борлигини яхши тушунади.
«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри эса ўйиндан сўнг бош қаҳрамонни алоҳида мақташдан тийилиб турмади. «Дрис - бетакрор футболчи, бироқ ўз ўрнида тан олиш керак, айни пайт бутун жамоа унинг учун жуда кўп вазият яратмоқда. Биз ғалабага эрта ишониб, «Торино»нинг ўйинга қайтишига имкон бердик. Бошқача айтганда, бирин-кетин хатоларга йўл қўйдик ва 3та аҳмоқона гол билан жазоландик. Аслида бундай қилмаслигимиз керак эди. Муҳими, «Наполи»да ҳужумкорлик салоҳияти катта. Агар шундай ўйнашда давом этсак, Чемпионлар Лигаси «плей-офф» раундида «Реал»га ҳам кўп қийинчилик туғдиришимиз тайин».
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: