-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ўз юртида байроқдор
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-05 16:35
Табиийки, айни кунларда янги йилни муносиб кутиб олиш тараддуди авжига чиққан. Шунингдек, анъанавий сарҳисоб ишларига боғлиқ қизғинлик даражаси ҳам баланд. Жумладан Soccer.ru сайти икки йил алмашуви чоғи мухлисларни Европа мамлакатларининг байроқдор футболчилари билан алоҳида таништиришни лозим топди. Бошқача айтганда, йил якунлари кўра, ўз юртларида «Энг яхши» мақомини кўп марта олишган лауреатларга эътибор қаратди.
Австрия: Давид Алаба - 2011-2016 йиллар (6та соврин)
Австрияликлар учун сўнгги йилларда мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш шунчаки, расмиятчиликка айланиб қолди. Боиси, бу борада Давид Алаба билан тенглашадиган рақобатчи йўқ. Нигериялик ота ҳамда филиппинлик онанинг 24 ёшли зурриёди ҳозирда дунёнинг энг сара клубларидан бири - «Бавария»да универсал футболчи сифатида тўп сурмоқда. Шу сабабли, Давид терма жамоадаги барча шерикларидан камида бир бош устун. 6 марта Австриянинг энг яхши футболчиси мақомига сазовор бўлиш - рекорд натижа. Алабадан аввал рекорд ўрнатган Ивица Вастич ҳисобида 4та соврин бор. Лекин у бундай натижага нақ 12 йил давомида эришганди.
Арманистон: Генрих Мхитарян - 2009 ва 2011-2016 йиллар (7та соврин)
Арманистоннинг энг яхши футболчисига аталган соврин қаторасига 6-марта тиниб-тинчимас ярим ҳимоячига насиб этди. Бу натижа яна шуниси билан эътиборли-ки, Генрих шу оралиқда нақ 4та жамоа шарафини ҳимоя қилди. У аввалига «Пюник» сафида тўп суриб, Арманистонда йил лауреати бўлди. Кейин Донецкнинг «Шахтёр» жамоаси аъзоси сифатида 2 марта эътироф этилди ва Дормунд «Боруссия»сида ўйнаб, яна 3 марта юксак унвон ютди. Хуллас, Мхитарян 7-совринини «МЮ» ярим ҳимоячиси сифатида қўлга киритди.
Беларусь: Александр Глеб - 2002, 2003 ва 2005-2008 йиллар (6та соврин)
Глеб янги асрнинг дастлабки йиллари Беларусь футболининг чинакам байроқдори бўлди. Ярим ҳимоячи дастлаб «Штутгарт» таркибида бундеслигада эришган муваффақиятлари эвазига 2та соврин ютди. Кейин Лондоннинг «Арсенал» клубидаги самарали фаолияти ўз юртида 3 марта тенгсиз сифатида эътироф этилишини таъминлади. Александр ўзининг охирги совринини эса «Барселона»даги фаолияти эвазига қўлга киритди. Тўғри, Глеб агарда каталонияликлар таклифидан воз кечганида, индивидуал совринлари сонини камида яна 1-2тага ошириши мумкин эди. Бироқ тарихни ортга қайтаришнинг иложи йўқ.
Болгария: Димитар Бербатов - 2002, 2004, 2005 ва 2007-2010 (7та соврин)
Бу футболчи йил лауреати бўлиш бобида машҳур ватандоши, афсонавий Христо Стоичковдан ўзиб кетди. Тўғри, Христо ўзининг 5та совринини (шундан 4таси қаторасига) анчайин кучли рақобатда қўлга киритганди. Ахир Болгария термаси ЖЧ ярим финалига бежиз чиқмаган - кўплаб футболчилар юқори савияда тўп суришарди. Лекин факт шуки, 7та соврин Бербатовни Болгария футболи «гегемон»ига айлантирди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: