-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ўртамиёналик чегарами?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-07 14:20
FourFourTwo журнали учун ижод қилувчи англиялик касбдошимиз аслида савия жиҳатидан ўз жамоаларидан ўзиб кетишган ва топ-клубларда бемалол тўп сурадиган даражага кўтарилган иқтидорли ўйинчилардан ўзига хос топ-10 рўйхатини тузиб чиқишди. Улар шунинг баробарида «назар»га тушган футболчиларнинг қайси жамоага ўтишлари мақсадга мувофиқлиги хусусида ҳам фикр билдиришди.
1. Юлиан Дракслер («Вольфсбург»)
Бу футболчининг юксак маҳорати барчага маълум. Лекин у «Вольфсбург»да ҳаддан ортиқ кўп ушланиб қолди. Аслида Юлиан ёзда ўз омадини бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлаётганини билдирганди. Бироқ ўша вақт бу истаги амалга ошмай қолди. Аммо унинг «бўрилар» галасини тарк этиши муқаррардек эди. Дракслер шиддатли рейдлари, аниқ узатмалари ва майдонни яхши кўра олиши билан тилга тушган. Қолаверса, 23 ёшли иқтидор соҳиби қанот ҳужумчилари ортида ҳам самарали тўп суриш салоҳиятига эга.
Қайси жамоага ўтиши маъқул? «Арсенал»
Мазкур трансфер хусусидаги гап-сўзлар анча олдин юзага чиққанди. Бир қарашда, Алекс Ивобининг тобора ишончли тўп сураётгани германиялик касбдоши учун «тўпчилар» дарвозасини ёпиб қўйгандек. Ваҳоланки, Дракслер дейлик, Алексис Санчес ва Тео Уолкотт билан тезда тил топишиб кетиши мумкин. Муҳими, Юлиан Лондонда Арсен Венгердек профессор раҳбарлигида чинакам юлдуз даражасига кўтарилиш имкониятига эга бўларди.
Р.S.: Юлиан Дракслер яқинда «бўрилар» галасидан айриб чиқди, ниҳоят. Бироқ у тахмин қилинганидек, «Арсенал» эмас, балки Франциянинг «ПСЖ» клуби сафини тўлдирди.
2. Эвер Банега («Интер»)
Европадаги ҳужумкор ярим ҳимоячилар орасида савия жиҳатидан Банегани ортда қолдирадиган ўйинчи топилмаса керак. Албатта, «Интер» ихтиёрида ҳам юлдузлар етарли. Аргентиналик иқтидорнинг сув текинга таркибга қўшилиши ажойиб ечим бўлганди. Ҳимоя ва ҳужум ўртасида ажойиб боғламни юзага келтириш қобилиятига эга Банега вазиятни аниқ баҳолай олиши билан ажралиб туради. Қўшимчасига, кучли зарба соҳибидир. Бундай футболчи ҳар қандай жамоада ўз ўрнини топа олади.
Қайси жамоага ўтиши маъқул? «Тоттенхэм»
«Тақачилар» ярим ҳимоя чизиғи рисоладагидек шаклланган. Нафақат Мусса Дембеле рақибларга ўз ҳукмини ўтказа олади, балки Делле Алли ва Кристиан Эриксен ҳам ҳужумда кўп самара келтирадилар. Виктор Ваньяма ва Эрик Дайер эса орқа чизиқда ўйнашни хуш кўришади. Банега агар Лондонга кўчиб ўтса, «Тоттенхэм» янада кучаярди. Қолаверса, айни пайт «шпорлар»ни аргентиналик мураббий бошқармоқда. Демак, ватандошларнинг ўзаро тил топишишларида муаммо туғилмаслигини тахмин қилиш мумкин.
3. Рубен Кастро («Бетис»)
Ушбу фахрий ҳужумчини таъбир жоиз бўлса, аъло сифатли мусалласга қиёслаш мумкин - йил ўтгани сайин унинг қуввати ошиб боради. Ёши катта футболчилар камдан-кам ҳолатда бундай эътирофга сазовор бўлишади. Аммо Кастро хусусидаги таърифда заррача муболаға йўқ. 35 ёшни уриб қўйган ҳужумчи 2010 йилдан буён «Бетис»га садоқат билан хизмат қилиб, яқинда янги шартнома остига имзо чекди. Шундай экан, Рубеннинг АПЛга кўчиб ўтиш эҳтимоли баланд эмас. Тўғри, кўплаб жамоалар балки унинг ёшига унча эътибор қаратмаслар... Ҳар ҳолда, Кастро ўтган мавсум примерода нақ 19та гол уришни уддалади. Бу кўп нарсадан далолатдир.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: