-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Турфа олам – турфа ғавғо
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-08 16:18
Ер юзининг турли бурчакларида учраб турадиган баъзи ҳодисалардан футбол олами ҳам холи эмас. Газетамизнинг янги йил ҳисобидан биринчи сонида аввалги 12 ойлик даврда кузатилган айрим можароларни ҳавола этяпмиз. Бундан мақсад битта - улардан тегишли хулоса чиқариб, доимо огоҳ юрайлик.
1 январь. Нашанинг «нашъа»си - қуйи дивизион
Эстония футбол иттифоқи Интизом қўмитаси аввалги мавсумда иккинчи лигада тўп сурган «Таллинн» клубини мусобақадан бутунлай дисквалификация қилди. Чунончи, октябрь ойида ўтказилган допинг назоратида жамоанинг 5 нафар аъзоси наша моддасини истеъмол қилганлиги аниқланганди. «Диквалификация «Таллинн»нинг мамлакат чемпионати тўртинчи лигасига сургун қилинганини англатади», - дейилди ЭФИ баёнотида.
17 январь. Дунёдаги энг муғомбир футболчи
Италия суди «Дуйсбург» жамоасининг гамбиялик аъзоси Юсуф Яффани ўз ёшини қалбакилаштирганликда айблади. Паспортдаги битикка кўра, Юсуф 1996 йилнинг 31 декабрида туғилган. Тўғри, футболчи ушбу расмий ҳужжатни 2009 йили олган, бунга аввалги паспортини йўқолганлиги сабабдир. Кейинчалик полиция Яффанинг «Фейсбук»даги саҳифаси орқали унинг аслида 1987 йилнинг 14 ноябрида таваллуд топгани ҳақидаги маълумотни аниқлаштирди. Хуллас, муғомбир футболчидан суд жараёнида ўз ёшини нақ 9 йилга «сурдиргани» ёлғон эканлигини исботлаш талаб этилди. Яффанинг ўзи сира айдбор эмаслигини тасдиқлайдиган гувоҳлар борлигини таъкидлади. Булар - «Милан»нинг собиқ бош мураббийи Филиппо Инзаги, мутасаддилар - Адриано Галлиани ва Барбара Берлускони. Шунингдек, Италия футбол федерациячи ҳуқуқшуноси Стефано Палаццини ҳам тилга олди. Хуллас, Юсуфнинг 19 ёки 28 ёшда эканлиги мавҳум қолди.
2 февраль. Ҳавога учган миллионлар
Воронеж туманларидан биридаги суд жараёнида «Спартак»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Саенко «Цюрих» ҳужумчиси Александр Кержаковга тегишли 329 млн. рубль йўқолганлиги хусусида гувоҳлик берди. «2011 йилнинг бошида мен Руслан Лесник билан бирга БААда дам олгандим. Ўша пайт Кержаков ҳам ўз оиласи билан Дубайга борганди. Биз ўзаро қўнғироқлашдик. Унга завод қурилиши учун сармоя киритганим ҳақида айтдим. Бу Александрни қизиқтириб қолди. Шунда мен ёлғиз эмаслигим, Лесник ҳам сармоядор эканлигини таъкидладим. Эртасига Александрни у билан таништириб қўйдим. Кейин уни бевосита қурилиш ишлари билан шуғулланаётган кишилар билан учраштиришга ваъда бердик. Кержаков улар билан дўстлашиб олди. Яъни кейинчалик Лесник ёки мен билан бошқа учрашмади»,-деди Саенко. Иваннинг таъкидлашича, у Кержаковдан қанча сармоя киритиши ҳақида сўрамаган. Хуллас, завод қурилишини маблағ билан таъминлаш масаласини Александрни ўзи ҳал қилган. Кейинчалик муносабатлари ёмонлашгач, футболчилар умуман учрашмаганлар. Иван хусусан, 329 млн. рубль хусусидаги жиноий ишдан ҳам ОАВ орқали хабар топган.
9 февраль. Ганновер «шоввозлар» гуруҳи
Маҳаллий полиция «Ганновер» клуби мутасаддиларига ёшлар жамоасининг 3 нафар аъзоси шубҳали ҳаракатларни амалга оширишлари ҳақида хабар берди. Дарҳақиқат, 18-19 ёшли бу йигитлар автомобилни сохта рақам белгиси билан жиҳозлаб, ниқоб остида қуролланган ҳолда (пневматик тўппонча ёрдамида), казинода босқинчилик қилишни режалаштиришганди. Автомашинанинг белгиланмаган жойга қўйилгани ва унинг давлат рақами полицияда шубҳа уйғотди. Шу боис, трио алоҳида назорат остига олинди. Бироқ «шоввоз» йигитлар негадир ўз режаларидан воз кечиб, уйларига равона бўлишди. Кейинчалик полиция уларни алоҳида-алоҳида сўроқ қилгач, футболчилар ўз қилмишларини тан олишди. «Бу масалани синчиклаб ўрганиб чиқамиз. Футболчиларнинг феъл-атвори «Ганновер»га хос одоб-ахлоқ мезонига мос келмайди»,-деди жамоа вакили Кристиан Бенич.
Давоми "ИнтерФУТБОЛ" газетасида
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: