-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Устоз уддабурон «сотувчи» бўлса…
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-11 17:04
Газетамизнинг аввалги сонида берилган «Сарф совринга арзийдими?» мақоласида Жозе Моуриньо ва Карло Анчелотти каби мураббийларнинг ўз талабларига мувофиқ келадиган таркибни шакллантириш йўлида футболчилар хариди учун ниҳоятда кўп харажат қилишлари ҳақида ёзилганди. Албатта, бундан кўзланган мақсад аниқ - клуб олдига қўйилган вазифаларни бажариш ёхуд бошқача айтганда, муайян совринларга эга чиқиш. Лекин бундай мураббийлар талабга мос тушмаган ёки ўз хоҳишлари билан жамоадан кетишни истаган ўйинчиларни яхшигина нархда сотишни ҳам уддалашади. Қуйидаги рейтинг-мақола (манба: Soccer.ru)да барчага таниш бир қатор номдор мураббийларнинг футболчиларни харид қилиш ва сотиш борасидаги ишлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
10-ўрин. Алекс ФЕРГЮСОН (Шотландия)
Бошқарган клублари: «Абердин», «Манчестер Юнайтед»
Сотилган ўйинчилар сони|трансферларнинг умумий қиймати: 107 нафар|418,83 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -371,52 млн. евро
Бир қарашда, Фергюсон сотиш ишлари бўйича «минус»дадек кўринади. Лекин унинг ҳисобида жамоа билан қўлга киритилган 49та соврин борлигини унутманг. Демак, оддийгина арифметикадан фойдалансак, «МЮ»нинг Ферги давридаги ҳар бир соврин учун 7,6 миллион евро сарфлагани ойдинлашади. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, сэр Алекс шогирдларининг энг ашаддий харидори «Реал» ҳисобланарди. Дейлик, Криштиану Роналду ва Дэвид Бэкхем учунгина 130 миллион евродан кўпроқ сарфлангани «Мадрид»нинг «иштаҳаси карнай»лигидан далолат!
9-ўрин. Унаи ЭМЕРИ (Испания)
Бошқарган клублари: «Альмерия», «Валенсия», «Спартак», «Севилья», «ПСЖ»
Сотилган ўйинчилар сони|трансферларнинг умумий қиймати: 50 нафар|418,85 млн. евро
Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: +136,7 млн. евро
Ёш мутахассиснинг менежерлик борасидаги ютуқларига қаранг! Унаи Эмери янги футболчиларни харид қилиш бўйича 39-ўринда туради. Аммо унинг «сотувчилик» хислати шунчалик яхшики, бугунги рўйхатимизга бемалол кирди. Ахир футболчиларнинг трансферидан 136,7 миллион евро фойда билан чиқиш унча-мунча мутахассис қўлидан келмайди. Боз устига, Эмери бу даврда ўз жамоасини нақ 3 марта Европа Лигаси кубоги томон олға бошлади. Шубҳасиз, Эмерининг энг омади юришган пайти «Валенсия» ва «Севилья»да ишлаган даврига тўғри келади. Умуман олганда, натижаларига шунчаки, гап йўқ.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: