-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Обамеянгнинг яширин сирлари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-19 14:58
Дортмунднинг «Боруссия»сида тўп сураётган Пьер-Эмерик Обамеянг шубҳасиз, сайёрамизнинг айни дамдаги энг кучли ҳужумчиларидан бири саналади. У бундеслиганинг 15 ўйинида рақиблар дарвозасига нақ 16 та гол урди. Бу эса табиийки, Пьерни «Олтин бутса»нинг навбатдаги танловида етакчилар сафида бўлишини таъминлайди. Демак, Обемеянг билан яхшироқ танишиб олиш вақти келди, бизнингча...
«Отжимания»
Шу йилнинг 19 ноябрь куни «Боруссия» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилди. Обамеянг эса ўйиндаги ягона голни урганидан сўнг майдонга юзтубан ётиб олиб, халқ орасида «отжимания» деб ном олган машқни уч марта бажарди ва кейин трибуна томон чопиб бориб, у ердаги қайсидир бир мухлисга ишора қилди. Ҳужумчининг айтишича, бу ҳаракатлар Обемеянгнинг яқин дўсти, франциялик таниқли рэпер Градурга аталган экан. Ўзи умуман олганда, Обамеянг голни нишонлаш борасида унча-мунча ҳамкасбларига «сабоқ» беришга қодир. Масалан, у «Сент-Этьен»да тўп суриб юрган кезларидаёқ голларидан бирини юзига машҳур киноқаҳрамон - Ўргимчак-одамнинг ниқобини кийиб олиб нишонлаганди. Айтишларича, бу қилиқ Пьернинг дўсти, собиқ дарвозабон Жереми Жанога аталган бўлиб, голкипер мазкур картинани жуда яхши кўраркан. Қизиғи шундаки, Обемеянг «Боруссия»га келганидан кейин ҳам дарров ўз услубига содиқ қолиб, 2014 йили «Бавария»га қарши ўтган Германия суперкубогидаги голини яна ўша «Ўргимчак-одам» ниқобида нишонлади. Орадан бир йил ўтгач у «Шальке» дарвозасига киритилган тўпни Бэтмен, жамоадоши Марко Ройс эса Робин қиёфасида нишонлаганди.
Бутсалар
Обемеянг Франция чемпионатида тўп суриб юрган пайтлардаёқ бошқаларга ўхшамасликка интиларди. Масалан, у «Лион»га қарши ўйин олдидан машғулотларга кийиб чиққан бутса ҳаммани бирдек ҳайратга солганди. Тўғрида, ахир тўқ яшил рангдаги, бунинг устига уч мингта «Сваровски» кристаллари билан безатилган пойафзалда тўп тепиб бўлармиди?! Айтишларича, бундай матоҳнинг нархи уч минг евродан ортиқ экан. Тўғри, Пьер мазкур бутсаларда расмий ўйинларда майдонга чиқмади. Лекин у шунақа ялтироқ кийимларга қизиқиши рост. Масалан, Пьер-Эмерик дўстининг тўйига оқ шим ва тилларанг камзулда ташриф буюрган. Обемеянгга тушликни ўз вақтида қилгандан кўра, сартарош қабулида ўтириш кўпроқ ёқади. Мисол учун, у яқинда Габон терма жамоасининг навбатдаги ўйинидан сўнг Дормундга қайтаётиб, шартта Парижга бурилиб, таниқли сартарош ҳузурига йўл олди. У эса табиийки, қайчи ва тароғини ишга солиб, футболчининг бошига юлдузлар суратини чизди. Хуллас, Омемеянг - мана шунақа инсон.
Африка
2015 йил якунларига кўра Обамеянг Африканинг энг яхши футболчиси деб топилди. Айни пайтда эса у Габон миллий терма жамоасининг сардори. Пьер-Эмерикнинг отаси катта Пьер Обамеянг ҳам ўз вақтида профессионал футболчи бўлиб, у Габон термаси таркибида тўп сурган. Айтганча, унинг акалари Вилли ва Катилинлар ҳам терма либосини кийишган. Энг қизиғи, улар худди Пьер-Эмерик сингари, ўз вақтида «Милан» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Пьер-Эмерикнинг онаси Маргарита Креспо - испаниялик. Пьер-Эмерик эса 1989 йилнинг 18 июнида Францияда дунёга келган. У француз тилидан ташқари, итальян ва инглиз тилларида ҳам эркин сўзлаша олади. Паспортлари сони учта: отаси туфайли - Габон, онаси сабабли - Испания, туғилган жойи туфайли Франция фуқаролигига эга. Обамеянглар оиласи ҳеч қачон молиявий муаммоларга дуч келмаган. Пьер-Эмерик эса мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун футбол ҳақида ортиқча ўйламас, келажакда йирик бизнесмен бўлиш ҳақида орзу қиларди. Бироқ у отасининг хоҳиши ва қатъий талаби туфайли спорт мактабига келиб қолди.
Машиналар
Обемеянг Франция чемпионатида ўйнаб юрган кезлари унинг гаражида AstonMartin (620 от кучи) ва AudiQ7 уловлари турарди. Кунларнинг бирида бу гаражга ўғри тушиб, машиналар олиб қочилди. Обемеянг эса бу вақтда Франция Лига кубоги финалида жамоаси учун тер тўкаётганди. Яхшики, ўша вақтда полиция жуда устамон бўлган шекилли, орадан кўп ўтмай, машиналар топилиб, эгасига қайтарилди. Ҳужумчи Дортмундга кўчиб ўтганидан кейин уни кўчада қизил Ferrariда, тилларанг Lamborghini Аventadorда, Porsche Panameraда ва AudiR8 V10 plus русумидаги автоуловларда кўришди.
Европа
Биламизки, Обамеянг айнан мана шу қитъада дунё юзини кўрди ва фаолиятини ҳам фақат Европа клубларида ўтказмоқда. Франциянинг турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар жамоаларида тўп сурганидан сўнг у 2007 йили «Милан» клубининг ёшлар жамоасида пайдо бўлиб қолди. Кейин эса «Дижон», «Лилль» ва «Монако» клубларида ўтган ижара даври бошланди. 2011 йилнинг январида Пьер «Сент-Этьен» клуби аъзосига айланди. Декабрда эса футболчига узоқ муддатга мўлжалланган тўлақонли шартнома таклиф қилишди. Шу тариқа, у 2012Ғ13 йиллар мавсумида олий дивизионда 37 ўйин ўтказиб, уларда 19та гол урди. Бундан кўп натижага фақат «ПСЖ» форварди Ибрагимович эришганди, холос. Табиийки, бундай сермаҳсуллик Пьер-Эмерикни кейинги мавсумда Дортмунд клубига таклиф этилиши билан якунланди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: