-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Қовушмаса қийин...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-21 14:01
2016 йилнинг рамзий антитермаси
Қайсидир футболчини ёмонлаш ниятимиз йўқ. Лекин «Барселона», «Бавария» ёки АПЛ грандларида тўп сураётган юлдузларнинг ўйинлари қовушмадими, демак уларга антитермадан жой ажратиш ўринли. Мазкур рўйхатда кучсизлар йўқ, ҳаммаси етарлича совринга эга чиққан. Бу ерда жаҳон, Европа ва Жанубий Америка чемпионлари бор. Қуйида номи тилга олинадиган 11 футболчидан 10 нафари ЕЧЛ ғолибига айланишган. Масаланинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда. Омадсизларни «А» серия, примера ёки АПЛ аутсайдерлари орасидан қидиришнинг кимга қизиғи бор? Йўқ, чемпионларга назар ташлаб, улар ичидан антиқаҳрамонларни танлаймиз. Бошладик!
Дарвозабон
1. Клаудио Браво («Манчестер Сити»)
Ушбу кипернинг муваффақиятсизлигида Гвардиолани айблаш мумкин. Аммо испаниялик мутахассис гарчи «Бавария» билан ЕЧЛда ғолиб чиқмаган бўлсада, йил антиқаҳрамонлари сафидан ўрин эгалламайди. Ваҳоланки, у «Мачестер Сити»да бошлаган шиддатни йўқотиб қўйгандек. Бравонинг старти эса умуман, ўхшамади. Америка кубогидаги ғалаба учун чилилик Клаудиога ҳайкал қўйишга тайёр эдилар, у «шаҳарликлар» сафида мунтазам хатога йўл қўймоқда, дейиш қийин. Аммо Хартни ҳамон эслашмоқда, уни «Торино»га бежиз қўйиб юборгандеклар.
Ҳимоячилар
2. Серж Орье (ПСЖ)
Бланни ҳақоратлаш, ўз дарвозабонини ёмонлаш, жамоани ерга уриш ҳамда Златан тўғрисида ёмон гаплар гапириш... Шундай «каромат» кўрсатганларни антиқаҳрамонлар қаторига қўшмасликнинг иложи йўқ. Орье нима қилаётганини ўзи тушунмаяпти. Серж полициячига қўл кўтарди. Фақатгина Париж клуби нуфузи ва обрўли адвокатлар туфайли қамоқ жазосидан қутулиб қолди. Агар у футбол ҳақида ҳам ўйлаб, тузукроқ ўйин кўрсатганида, можаролар ҳам бўлмасмиди...
3. Бранислав Иванович («Челси»)
Ажабо! Иванович жанжаллашмади, ҳеч кимни тишламади. Кучли футболчи, лекин ҳозир эмас. Конте томонидан «Челси»да тузилган уч кишидан иборат мудофаа чизиғида Браниславга жой топилмаяпти. Ўнг қанотдаги ўрнини вингер Мозесга бўшатиб берди. Афтидан, Ивановичнинг даври ўтгандек. Ахир у ғолибона одимлаётган таркибнинг бир қисми бўлиши, чап қанот ҳимоячиси Аспиликуэта унинг марказдаги жойини эгаллаб олмаслиги мумкин эди-ку. Террини тушунамиз, ёши ўтиб қолган. Бранислав эса Антонионинг кутган ўйинини кўрсатолмади. Албатта, ўтган мавсум ҳам у қадар муваффақиятли кечмаганди.
4. Жером Боатенг («Бавария»)
Бу ўринда жароҳатлар панд берди. Жером юқори даражали футболчи бўлгани учун унинг терма жамоа ва клубдаги хатолар серияси Боатенг учун йилнинг омадсиз келганига ишора қилаётгандек. Ваҳоланки, у 2015 йили барча лигалардаги ҳимоячилар орасидан энг кучли ўйин намойиш этганди. Лекин кейинчалик «Бавария» ЕЧЛ бош совринини қўлга киритолмади, Германия термаси Европа чемпионлигидан қуруқ қолди. Боатенг энди даволаниш билан банд. Юлдуз ўйинчи учун омадсиз йил.
5. Хорди Альба («Барселона»)
Евро-2016 антиқаҳрамонларидан бири. Кейинчалик «Барселона» мураббийлари ҳам бу фикрга қўшилишди. Ахир ёзда Каталонияга Динь келди. Тўғри, француз ҳали Альбани асосий таркибдан «сиқиб» чиқармади, аммо барибир, испаниялик ҳимоячи келажаги борасида қайғуришига тўғри келади. Ахир яқиндагина якунига етган йилда Неймар томон йўлланган ноаниқ узатмалари, аввалги тезлигини йўқотиши ва ҳимоядаги хатолари билан ёдда қолди-да. Бу ҳол ЕЧЛда ҳам, Еврода ҳам ва ҳаттоки, примерада ҳам учради. «Осасуна»га қарши баҳсда голли паслар бергани эса кучли ўйиндан далолат бермайди.
Ярим ҳимоячилар
6. Яя Туре («Манчестер Сити»)
Венсан Компанининг кўп ўйнамаётгани тушунарли - жароҳатлар ўз сўзини айтди. Бироқ Яя Туре ва унинг агенти Селюкни ҳақиқий йил омадсизлари дейиш мумкин. Ўз бошларига ўзлари ташвиш орттиришди. Африкалик афсона ўз вакилининг Гвардиола ҳақида бўлмағур гаплар айтишига жим қараб турди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: