-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Шоҳруз Норхонов: «Ҳеч бир жамоа билан расман музокаралар бошланмади»
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-26 15:13
Ўтган мавсум якунларига кўра олий лигадаги ўрнини сақлаб қолган Тошкентнинг «Обод» жамоаси янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Рауф Инилеев шогирдлари Қозоғистон 1-лигаси вакили «Махтаарал»га қарши тўп суриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биз мазкур баҳсдан сўнг «Обод» клуби бошлиғи Фарҳод Собиров, бош мураббий Рауф Инилеев ҳамда жамоа етакчиси Шоҳруз Норхоновни суҳбатга тортдик.
- Фарҳод ака, жамоа мавсумга Рауф Инилеев қўл остида тайёргарлик кўряпти. Умуман, бу тажрибали мутахассисни таклиф қилиш варианти қай тарзда пайдо бўлди?
- Аслида, Рауф Талгатович билан ўтган йили боғлангандик. Лекин ўшанда тажрибали мураббий соғлиғида муаммолар борлиги сабабли мавсум якунланганидан сўнг жамоани қабул қилиб олиши мумкинлигини айтганди. Ўша пайтда ҳамкорликда ишлаш бўйича оғзаки келишувга эришгандик. Чемпионат якунланганидан сўнг мутахассис билан шартнома имзоладик. У декабрь ойида илк йиғинни ўтказди. Ҳозир эса иккинчи йиғинимиз давом этяпти.
- Бу мутахассиснинг тажрибасига асло шубҳамиз йўқ. Лекин Рауф Инилеев маълум муддат катта футболдан йироқда бўлди. Айнан мана шу ҳолат сизларни ўйлантирмадими?
- Асло. Бу ҳақда ўйламадик ҳам. Чунки ушбу мутахассис 2007 йили Осиёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. ОФК эътироф этган мутахассиснинг жамоамизда ишлаши - бизнинг омадимиз. Рауф Талгатович ўтган давр мобайнида анча захира кучини тўплаб олганлари аниқ. Тажрибали мутахассис олий лиганинг янги мавсумида яна севимли ишини давом эттиради. Рауф ака билан бир йиллик шартнома имзоладик. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, икки томонлама келишувга биноан шартнома муддати узайтирилади.
- Жамоа янги мавсумда ҳам уй учрашувларини «Жар» стадионида ўтказадими?
- Шундай деса ҳам бўлади. Лекин ҳозирча бу масала юз фоиз ҳал этилмаган. Музокаралар ўтказяпмиз. Айни ҳолатда «Жар» стадиони биз учун энг оптимал вариант. Стадионнинг шаҳар марказида жойлашгани мухлислар ташрифи учун ҳам жуда қулай.
- Футбол мактаблари ҳар бир жамоанинг асоси, пойдевори ҳисобланади. «Обод» клубида ҳам футбол мактаби фаолияти йўлга қўйилибди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
- Дарҳақиқат, футбол мактаби фаолиятига жиддий эътибор қаратганмиз. Ўтган йилдан ушбу таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиб олдик. Бир нечта гуруҳда машғулотлар олиб бориляпти. Секин-аста истеъдодли, ёшлар билан ишлашда тажрибаси бор мураббийларни ишга оляпмиз. Бу борада ҳам яқин йилларда ютуқларга эришамиз, деган умиддамиз.
Шундан сўнг «Обод» бош мураббийи Рауф Инилеевни ҳам суҳбатга чорладик.
- Рауф Талгатович, жамоани қабул қилиб олганингизга бир ойча вақт бўлиб қолди. Футболчилар билан яқиндан танишишга улгурдингизми?
- Бу жараён ҳамон давом этяпти. Сафимизга янги футболчилар келиб қўшилишяпти. Параллель равишда йигитлар билан яқиндан танишишга тўғри келмоқда. Биринчи йиғинимизда асосий эътибор жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилганди. Иккинчи йиғинимизда эса футболчилар кўпроқ тўп билан ишлашяпти. Ўртоқлик учрашувларини бошладик. 14 январь куни «Пахтакор» билан ўйинимиз бўлиб ўтади.
- Таркибда қандай ўзгаришларни амалга оширяпсиз? Адашмасак, ўтган йили «Обод» сафида ижара асосида тўп сурган футболчилар ўз клублари ихтиёрига қайтиб кетишибди...
- Ҳа, ижарадагилар ортга қайтишди. Асосий таркибнинг 4-5 нафар футболчиси жамоани тарк этди. «Бунёдкор»дан 3 нафар ўйинчи ўтган йили «Обод» сафида тўп сурганди. Қолган клублардан ҳам ижарага олинган футболчилар бор эди. Энг ёмони ҳам шу. Ижарага футболчи олиб, унга ўйин амалиёти тақдим этасан, ўйинлари энди очилган пайтда ўз жамоасига қайтиб кетади. Қайсидир маънода, биз ўша ўйинчини клубига тайёрлаб берамиз.
- Шоҳруз Норхоновни «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари ўз сафларига чорлашяпти. «Локомотив» ҳужумчи олиб бўлди. Унинг келгуси тақдири нима бўлади?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: