-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз»
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-28 12:28
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Тошкент йиғини доирасидаги сўнгги ўйинини «Бунёдкор»нинг ёшлар жамоасига қарши ўтказди. Ушбу баҳсда фарғоналиклар Жавоҳир Расулов ва Абдураҳмон Абдулҳақов томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишди. Ҳар икки бўлимда ҳам «Нефтчи» сафида аралаш таркиб ҳаракат қилди.
«Нефтчи»: А.Абдужалилов, С.қулматов, Ҳ.ғофуров, М.Убайдуллаев, Ф.Ҳасанбоев, А.Исроилов, Ж.Расулов, А.Махсталиев, С.Абдужабборов, Ш.Ҳакимов, М.Мамазулунов.
Захирадан майдонга тушганлар: У.қодиров, М.Музаффаров, Р.Айвазов, А.Абдулҳақов, Н.Павленко.
Андрей Фёдоров Москвага кетгани боис, «Бунёдкор» ёшларига қарши баҳсда «Нефтчи»ни бошқарган Мурод Исмоилов учрашувдан сўнг Фарғона жамоасининг мавсумолди тайёргарликлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида гапирди.
- Мавсум тараддуди белгиланган режа асосида давом этмоқда. Футболчилар тиббий кўрикдан ўтишгач, илк йиғинни Фарғонада ташкил қилгандик. Сўнгра Тошкентга келдик. Ҳозирча белгиланган 4та ўйинни ўтказиб бўлдик. Машғулотлар асосан, Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтди. Бундан ташқари, футболчилар тренажёр залида жисмоний ҳолатларини яхшилашди. Албатта, машқлар давомида турли тактик услубларни ҳам синовдан ўтказдик.
Таркибдаги ўзгаришлар
- Ўтган йили «Нефтчи» таркибида тўп сурган Жаҳонгир Меҳмонов, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Акмал Холматовлар жамоадан кетишди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов билан шартнома туздик. Кейинги йиғин давомида сафимизга легионер футболчилар қўшилиши мумкин. Ҳозирда худди шу масала устида ишлаяпмиз.
Етакчиларнинг кетиши
- Биласизми, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ҳамда Акмал Холматов каби футболчиларнинг ўйини борасида ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Лекин қайсидир лаҳзаларда ўзгаришларга қўл уриш - футболнинг бир қисми. Факт шуки, Мансур ва Акмал ўз омадларини бошқа клубда синаб кўрадиган бўлишди. Шу боис, клуб раҳбарияти улар билан келишган ҳолда, муносиб хайрлашди.
Кетганлар ўрнини тўлдириш
- Тез кунларда сафимизга 3-4 нафар футболчи келиб қўшилади. Эҳтимол, асосий масъулият айнан янги ўйинчиларга юкланар?..
Собиқ клубдаги шогирдлар
- Аввал ишлаган жамоаларимда ўйнаётганлар орасида ҳаракатлари маъқул тушган ўйинчилар бор, албатта. Лекин уларнинг исмларини ҳозирча айтмай турганим яхши. Кўпгина саволлар юқорида айтилган икки легионернинг тақдирига боғлиқ. Уларни кўрикдан ўтказиб, кейин бошқа номзодлар ҳақида бош қотирамиз.
Легионерлар
- Хориждан келадиганлар ҳимоя чизиғи вакиллари. Биласиз, Андрей Фёдоров футболчилик даврида айнан шу позицияда тўп сурган. Табиийки, ушбу чизиққа кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ўтган мавсум ҳимоявий ҳаракатларимизда баъзи нуқсонлар кўзга ташланганди. Мақсадимиз - ўша хатоларни такрорламаслик.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: