-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Хуш келгин, ОЧЛ-2017!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-31 09:24
Бугун расман янги мавсум бошланади. Уни «Насаф» очиб беради - ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги ўйин билан. Рақиб - «Ал-Ҳидд» биз учун анча бегона. Ҳарқалай, Баҳрайн клублари билан кўп тўқнаш келмаганмиз. Аммо Баҳрайн чемпионати унча кучли эмаслиги ва учрашув «Бунёдкор» стадионида ўтказилишини инобатга олсак, қаршиликларда кейинги раундга чиқиш имконияти кўпроқ, шубҳасиз. Аммо нимагадир ишониш учун аввало, асос керак. Хўш, биздаги асос нима?
ҲОЗИРГИ «НАСАФ»
Айни пайтдаги «Насаф» аввалги ҳолатидан анча фарқланади. Агарда ўтган мавсумлар жамоани Артур Геворкянсиз тасаввур қилолмаган бўлсак, энди туркманистонлик футболчисиз ҳам Қарши клубида ҳаёт давом этишини тушуниб етдик. Геворкян ўрнига бир йўла 3 нафар легионер таклиф этилганди - Драган Черан, Огнен Красич ва Игорь Голбан. Улар аввалги мавсум жамоага нечоғли мос келишларини исботлаб улгурдилар. Черан ва Голбан янгисини ҳам қаршиликлар сафида бошлашади. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, ҳозирги «Насаф» аввалгидан фарқли ўлароқ, легионерлар эмас, балки маҳаллий футболчиларга кўпроқ таянмоқда. Боз устига, асосан ёш иқтидорларга. Ҳа, клубда авлодлар алмашинуви давом этяпти. Ўтган йили таркибда бир қатор истеъдодлар кўзга ташланишди - Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов ва Бобир Абдухолиқов... Одил Ҳамробековни таниганимизга эса анча бўлди. Шунингдек, янги мавсумда Ислом Кенжабоевнинг кашфиётга айланиши кутилмоқда. Яхшигина тезлик ва техникага эга бу йигитни эслаб қолинг.
КЕТГАНЛАР
Ўз ўрнида, жамоа бир қатор етакчилар билан хайрлашганини ҳам айтиш лозим. Бу йилдан эътиборан, «Насаф»да трансфер сиёсати ўзгарди. Клуб йиллар давомида битта таркибни сақлаб туриши билан танилганди. Бироқ энди вазият бошқача. Аввалги мавсумнинг давралар оралиғида Артур Геворкян жамоадан кетганди. Чемпионат якунига етгач эса, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азамат Алланиёзов ҳам «Насаф» билан хайрлашишди. Муҳими, мураббийлар штаби йўқотишлар ўрнини қоплаганини бемалол айтиш мумкин. Яъни номлари зикр этилган легионерлар ва ёш иқтидорлар кетганлар ўрнини билдирмасликлари лозим. Умуман, «Насаф»да тенг кучли 2та таркиб шакллантирилмоқда. Жамоа учун Шуҳрат Муҳаммадиевнинг «Локомотив»га кетгани анча оғриқлидир, қайсидир маънода. Ҳар ҳолда, бундай савиядаги футболчи ўрнини дарҳол босиш қийин масала. Аммо клуб ушбу йўқотиш ўрнини тўлдириб улгурди. Яъни «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилиб келган Акмал Шораҳмедов энди фаолиятини «Насаф»да давом эттиради.
ШОРАҲМЕДОВ
Акмал вақтида Ўзбекистон миллий жамоасида етарлича ўйнаган ва катта тажриба тўплаган ҳимоячи ҳисобланади. У 30 ёшни қоралаб қўйган бўлса-да, ўтган мавсум таассуротларига таяниб айтсак, аввалги маҳоратини ҳали йўқотган эмас.
Мақола давоми: www.interfutbol.uz сайтида
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: