-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«Ал-Ҳидд» қандай жамоа?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-31 09:25
«Насаф» бугун ОЧЛ-2017 саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда майдонга тушиб, мамлакатимизда янги футбол мавсумига расман старт беради. Қарши клуби илк ўтиш босқичида Баҳрайн чемпиони - «Ал-Ҳидд» тўсиқидан ўтиши керак. Учрашув «Бунёдкор» стадионида соат 16:00да бошланади. Айтиш жоиз, Баҳрайн клублари сўнгги 10 йиллик мобайнида бизнинг вакилларга тўқнаш келишмаган. Шу боисми, улар ҳақида маълумотлар анча кам. Демак, қуйида бўлажак рақибни имкон қадар таништирамиз.
Баҳрайн премьер-лигаси 1952 йили йўлга қўйилган ва куз-баҳор тизимида ўтказилади. Лигада 10та жамоа иштирок этади. Охирги ўринни банд этган клуб 1-лигага тушиб кетади. Амалдаги чемпион айнан «Ал-Ҳидд»дир. Биринчилик яримпрофессионал мақомига эгалиги боис, клубларга ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси берилмаяпти. 2014 йили «Ал-Ҳидд» ва кейинги мавсум «Ал-Риффа» ОЧЛ саралаш раундида қатнашди.
«Ал-Ҳидд» 1945 йили ташкил этилган. Мавсум-2015|2016да эса ўз тарихида илк марта чемпионликни нишонлади. Хуллас, Муҳаррақ шаҳри клуби мамлакат чемпионати олтин медалини ютиш йўлида 70 йилдан кўп фаолият юритди. Жамоа аввалги мавсум 12та ғалаба ва 6та дуранг қайд этиб, яқин таъқибчиси - «Ал-Муҳаррақ»ни 10 очко ортда қолдирди. Ҳужумчи Муҳаммад Саъд ал Румайҳий 17та гол билан нафақат «Ҳидд», балки бутун чемпионатнинг бош тўпурари бўлди. Жорий мавсум эса, 9та ўйиндан сўнг турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди: 2та ғалаба, 4та дуранг, 3та мағлубият. Тўплар нисбати: 8-10. 5 январь куни Баҳрайн футбол ассосацияси кубоги доирасида «Ал-Нажма»ни сафарда 2:1 ҳисобида доғда қолдирган «Ҳидд» табиийки, иккинчи даврада юқорироқ ўринга кўтарилиш учун интилади. Юқорида айтилди, жамоа ОЧЛ саралашида аввал ҳам иштирок этган. Яъни 2014 йилги турнирнинг асосий қисмига ўтиш йўлида аввалига Иорданиянинг «Шабаб Ал-Ордун» клубини енгиб, кейин «Лаҳвия» (Қатар)га ютқазганди:
2014 йил 2 февраль. 1-раунд. «Шабаб Ал-Ордун» - «Ал-Ҳидд» - 1:3 (қўш. вақт)
Голлар: Эссам Мубайдин (64) - Жулиано де Паула (83-пен.), Окарандут Орок (96, 102).
2014 йил 8 февраль. 2-раунд. «Лаҳвия» - «Ал-Ҳидд» - 2:1
Голлар: Нам Тае Хви (35), Ҳабиб Менди (48-авт.) - Ҳабиб Менди (60).
Саид Муҳаммад Аднан ва Уче Агбонинг жамоадаги ўрни беқиёс. Албатта, «Ал-Ҳидд» ихтиёрида легионерлар ҳам бор. Давралар оралиғида таркибида ўзгаришлар юз бериши мумкин. Ҳозирча «Ҳидд» таркибида 3 нафар нигериялик ва иорданиялик футболчи қайд этилган - Эфидайо Омасуи, Уче Агбо, Окарандут Орок ҳамда Муҳаммад ал Довуд. Клубнинг 2 нафар вакили Баҳрайн терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиди. Булар - Абдулла ал Ҳазаа (ҳимоячи) ва Абдулваҳоб ал Маълуд (ярим ҳимоячи).
Мақола давоми: www.interfutbol.uz сайтида
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: