эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Нўъмон Ҳасанов: «Таркибга ўзим кўришни хоҳлаган футболчиларни тўпладим»

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-02-06 14:43

    Олий лиганинг барча жамоалари қатори «Қўқон-1912» ҳам янги мавсум тадоригига зўр берган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўз йиғинларини Тошкентда ташкил этиб, бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳам улгуришди. Бугун жамоа Қўқонга қайтиб, анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ҳоким кубоги» мусобақасида қатнашади. Бу турнир орқали янги мавсумга тайёргарлик маромига етказилади. Биз Тошкентдаги йиғин якунида «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийидан интервью олдик.

    - Нўъмон ака, Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинидан кўнглингиз тўлдими?

    - Аксарият жамоалар қатори биз ҳам ҳисоб бўйича иккинчи йиғинимизни пойтахтда ташкил этдик. Боиси, бу ерда кўп жамоалар йиғилишган. Ўртоқлик учрашувлари ўтказиш бўйича имкониятлар юқори. Йиғин давомида йигитлар билан бирга кўплаб тактикалар устида иш олиб бордик. Тошкентдаги йиғинни ташкил этиб берган клуб раҳбарияти ва ҳомийларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳаммаси режа асосида ва юқори савияда ташкил этилди. Гарчи иккинчи йиғинимиз бўлсада, барибир, имкон қадар кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратяпмиз. Энди йигитларга икки кунлик дам берилади ва 25 январдан Қўқонда учинчи йиғинимизга киришамиз. Биласиз, Фарғонада анъанавий тарзда бир неча йилдан бери мавсум бошланиши арафасида «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилади. Бу турнир барча жамоалар қатори биз учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

    - Сербиялик икки футболчининг жамоада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

    - Улар ўтган йили бизга ёрдам бериб, ўзларидан яхши таассурот қолдиришганди. Шу сабабли ҳам кетишлари чоғида сербиялик футболчилардан қайтишларини сўрагандим. Чақирилган пайтдан бироз кечроқ бўлсада, сафимизга келиб қўшилишди. Лекин шу муддат мобайнида улар дам олишмади. Сербияда индивидуал тарзда машғулотлар ўтказишди. Узоқ парвоздан келишгани учун Тошкентдаги йиғинимиз чоғида уларга кучли юкламалар бермадик. Шунингдек, ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишмади. Иккалалари ҳам «Ҳоким кубоги» ўйинларида жамоамизга ёрдам беришади. Улар мудофаа чизиғи вакиллари. Янги мавсумда бу футболчилардан умидим катта. Шу кунларда яна бир легионернинг сафимизга келиб қўшилиши кутиляпти. У ҳужумда тўп суради. Агар ўзидан ижобий таассурот қолдирса, шартнома имзолаймиз.

    - Айни пайт сизни қайси чизиқ кўпроқ безовта қиляпти? Қайси позицияга футболчи олиш керак?

    Давоми iff.uz сайтида.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: