-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Натижасизлик ниҳояси ёхуд Истоминнинг ибратли иродаси
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-09 10:26
Имкониятларни юзага чиқариш, энг аввало, қатъият ва улуғвор мақсадлар уйғунлигидан бошланади. Мураббий ва истеъдоднинг юксак ғалабалардаги ўрни ҳеч қачон инкор этилмайди. Аммо истеъдодли спортчида қатъият ва катта орзу-мақсадлар бўлмаса, унга энг маҳоратли мураббий ҳам таъсир ўтказиши қийин. Мураббийнинг вазифаси спортчи қалбидаги қатъият ва олий орзу ғунчасини тарбиялашдан иборат. Биз боксчиларимиз ва паралимпиячиларимизнинг Риодаги улкан ғалабалари хусусида кўп ёздик. Ҳозир ҳам ўша натижаларни қайта-қайта таҳлил қилсак, зарари йўқ.
Хўш, бошқа спорт турларида нега боксдаги каби ажойиб натижалар қайд этилмади? Нима, қолган спорт турларида чемпионликка лойиқ истеъдодлар йўқмиди? Албатта, бор эди. Фақат улар Руслан Нуриддинов ёки боксчиларимиз каби қатъият кўрсатолмадилар. Тўғри, Олимпиада - оламшумул ва маҳобатли мусобақа. Буни ҳар бир спорт мухлиси яхши тушунади. Олимпиадада иштирок этишнинг ўзи катта шараф эканлиги ҳам барчага маълум. Фикримизча, бу каби ўй-хаёллар мухлис аҳлига ярашади. Бироқ спортчининг шу тарзда ёндашуви бўлажак мағлубиятларни тан олиш билан баробардир. Акс ҳолда, Ҳасанбой Дўсматов ёки Фазлиддин Ғоибназаров каби боксчилар анчайин кучли рақибларини енгишолмасди. Спортчи, шу жумладан, футболчига ҳеч қачон осон тутиб бўлмайди. Ҳар қайси ёш йигит спорт соҳасини танлайвермаслиги боиси ҳам шу. Спорт йўлини тутган истеъдоднинг вазифаси эса, мағлубиятлар оралаб бўлса ҳамки, мухлисга ғалаба қувончини улашмоқдир. Шу маънода айтсак, Денис Истомин ниҳоят, юксак ишончни оқлади. Таъкидлаш жоиз, ўзидан бошқа ҳеч ким унинг Новак Жокович устидан ғалаба қозонишига астойдил ишонмагани тайин. Денисга шу пайтгача истеъдодли теннисчи сифатида кўп умид боғланди. Афсуски, аксарият ҳолатларда бу умид-ишонч пучга чиқди. Айниқса, сўнгги Осиё ўйинларида кузатилган лоқайд иштироки мухлисларни анча афсуслантирди. АТР рейтингидаги ўрни кескин пасайиб кетганидан кейин эса, айрим мухлисларнинг кўнгли ундан совуди. Спортчи ўзининг юқори имкониятларидан унумли фойдаланмаса, аниқроғи, табиий исъдедоди қадрига етмаса, шунчаки, оммада унга нисбатан салбий мулоҳаза шаклланади. «Истеъдодли йигит, лекин ўзининг спорт формаси ҳақида ўйламайди. Бундайларга истеъдод ва ишонч хайф!» дейишади мухлислар қўл силтаб. Эҳ, тарафкашлар кўнглидан қолиш ёмон. Мухлиснинг қаҳри қаттиқ. Назаримизда, Денис Истомин буни вақтида англаб етибди. Очиғи, АТР рейтингидаги 117-ўринни ўзига раво кўраётгани кўпчилик ғашига тегаётганди. Бу мавқе - Денис Истомин каби теннисчи учун сира ярашмайди. Иродаси ва имкониятларини қайта жамлай олгани ва рейтингдаги ўрнини танқидий баҳолагани учун Денисга алоҳида раҳмат!
Ана, «Сельта» сафарда «Реал»ни, «Суонси» эса «Ливерпул»ни енгиб, қатъият ва ирода кучи нималарга қодирлигини айрим футболчи ва мураббийларга яна бир бора кўрсатиб қўйди. Ҳақиқий профессионал спорт ичида енгиб-енгилиб яшайди. Муттасил равишда зарур натижаларни қайд этолмаслик ва мақсадга етолмаслик чинакам профессионалларга бегона жараёндир. Дейлик, «Вест Хэм» ва Славен Билич аутсайдерликни ўзига раво кўрмади. Шунинг учун АПЛ биринчи даврасидаги кетма-кет мағлубиятлардан кейин ҳам тинмади. Мана, Лондоннинг камтар клубига ниҳоят, омад кулиб боқмоқда. Денис Истомин ҳам инқироз давридан муносиб ўтиб, кимсан Новак Жоковични енгди. Пабло Корено Буста аслида АТР рейтингидаги 31-ўрни билан мағрурланиб юрган теннисчи. Асосийси, вадандошимиз бу рақибини ютиш принципиал аҳамият касб этишини чуқур англади ва «қоч-қув» қабилида кечган баҳсда ғалаба қозонишга куч топди. Австралия очиқ чемпионатида кучсиз теннисчининг ўзи йўқ. Бир-бирига муносиб маҳоратнинг бу каби ошкора намойишида омад ва ғалаба кўпроқ Денис Истоминдек мушоҳада юритадиган спортчиларга ён босади. Демак, теннисчимизга аввалги мусобақаларда шундай мушоҳада етишмаган.
Давоми www.interfutbol.uz сайтида.
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: