-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Роналдунинг тақдири ҳалми?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-11 15:47
Криштианунинг ўйинлари «Реал» мухлисларини қониқтирмаяпти. Португалиялик юлдузнинг агенти Жорже Мендеш эса мижозининг Хитойга саёҳат уюштириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Soccer.ru фурсатдан фойдаланиб, Роналдунинг «қироллик клуби»ни тарк этиши билан боғлиқ маълумотларга эътибор қаратди.
Сотилсин. «Реал» мухлисларининг позицияси
Зидан ҳақ, Роналдуни доим танқид қилишади. Аммо бунга асос бор. Португалиялик юлдуз вақти-вақти билан вазиятнинг ўзи учун салбий тус олишига замин яратади. «Реал» ишқибозларига Криштианунинг жамоавий футболга бўлган муносабати, худбинлиги, ғалаба келтирувчи голлари камайгани ёқмаяпти. Муҳим тўп киритилмадими, демак испанлар уни ёқтиришмайди. Роналду мухлисларга жиддий талаб қўяди - пул келтиринг ва ҳуштак чалманг. Мана энди, унинг ўзига шундай жавоб қайтаришмоқда. Мабодо, Перес португалиялик ҳужумчини сотиб юборса, бундан мадридликлар асло ранжишмаса керак.
Сотилмасин. Молиявий манфаат
Роналдуни трансфер қилиш масалалари Мендеш ва Перес манфаатларига тўлиқ мос келгандагина ўрганиб чиқилади. Айтишларича, ўтган йилнинг охирларида «Реал»га Роналду учун 300 миллион евро таклиф қилишган. Футболчининг ўзига эса 100 миллион миқдорида йиллик маош беришмоқчи. Бу - ОАВдаги оддий хабар эмас, балки агентнинг гаплари. Хуллас, Перес португалиялик юлдузни сотишга қарши эмас. Йиллик даромадинг 620 миллион еврога тенг бўлгани ҳолда 300 миллиондан воз кечиш мумкинми? «Реал» сўнгги 11 йилда илк марта дунёнинг бадавлат футбол клублари рўйхатидаги пешқадамликни бой бериб, учинчи ўринга тушиб қолди. Мадридликлар бу борада «МЮ» ва «Барселона»дан ортда қолишмоқда. Шундай экан, Мендеш 300 миллионни гапириб, мақтанмаган, балки шикоят қилган. Ҳозирча Роналду таклифни рад этди. Зидан эса жароҳатлардан нолиб, таркибни кучайтириш лозимлигини уқтирди. Асосийси, франциялик мутахассис ҳозир олдинги чизиқдаги яккахонга эҳтиёж сезмаяпти.
Сотилсин. Ҳамма учун фойдали
«Реал» ёши ўтган ўйинчини 300 эмас, 150 миллион еврога сотса ҳам молиявий ҳолатини анча яхшилаб олади. Бунга Роналдунинг йиллик маоши миқдорини ҳам қўшиб ҳисобланса, фойда миқдори янада ошиши турган гап. Боз устига, Криштиану Хитойга кетса, «Реал»нинг ЕЧЛдаги рақобатчилари таркиби португалиялик юлдуз ҳисобига кучайишининг олди олинади. Жорже Мендешнинг бу трансфердан қандай даромад кўриши мумкинлигини эса айтиш шартмас.
Сотилмасин. Лионель Мессининг муваффақияти
Давоми: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: