-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Айнан «Барса»»га мос
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-11 15:48
Савол: яқин келажакда ким «Барселона» етакчисига айланиши мумкин? Бу кўпчиликни қизиқтириши табиий. Жумладан, FootballHD.ru сайти ҳам айни савол устида бош қотириб кўрди. Сир эмас, «Барса» ёш иқтидорларни илғаш масаласида устаси фаранглардан. Дейлик, каталонияликлар охирги йилларда трансферлар бозорида фаоллик кўрсатиб, Денис Суарес, Самуэль Юмтити, Люка Динь, Марк Андре тер Штеген ва Андре Гомеш каби футболчиларни ўз сафларига қўшиб олишди. Эътиборли томони, харид пайти бу йигитларнинг ҳеч бири 22 ёшга ҳам тўлган эмасди. «Барселона»нинг умидли ёшларга нисбатан меҳр-муҳаббати баландлигини инобатга олиб гапирсак, Испания чемпионатида бош кўтараётган янги истеъдодларнинг навбатдаги гуруҳи ҳам Каталония клубидан қўним топиши мумкин. Хўш, бундай шарафли ўтишга кимлар номзод? Гап 22 ёшдан кичик ўйинчилар ҳақида бормоқда. Демак, ҳар эҳтимолга қарши, айрим йигитлар билан бирров танишиб қўямиз.
Алехандро Посо. Ҳозирча сегундадатўп суриш билан кифоланаётган Посони примеронинг бўлажак юлдузи сифатида таърифлашга ҳали эрта. Лекин унинг нималарга қодирлигини кўрсатиб, кўплаб жамоалар мураббийларини ўзига қаратаётгани айни ҳақиқат. Умуман, Алехандрони «Барса»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар 2016 йилнинг ёзида бошланганди. Посо аслида ҳужум чизиғининг хоҳлаган нуқтасида ўйнашга қодир, лекин қанотларни хуш кўради. Техника, тезлик ва иқтидор - йигитча буларнинг бирортасидан бебаҳра қолган эмас. Хуллас, ўз ўйини билан «Барса»га тез мослашиб кетадигандек таассурот уйғотмоқда. Посо бор-йўғи 17 ёшда. Демак, у қайсидир гранд сафига қўшилишдан олдин «майда»роқ клубда ўйнаб туриш имкониятига эга.
Пабло Форнальс. Ла-лиганинг кашфиёт ярим ҳимоячилари ҳақида сўз борганида, негадир «Малага»даги Пабло Форнальсни эсдан чиқариб қўйишмоқда. Ваҳоланки, у ўз жамоасининг муҳим бўғинига айланиб улгурди. Техник томонлама муаммолари йўқ, икки оёғи билан ҳам бирдек ўйнайди ва муҳими, ҳеч нарсадан чўчимайди. Ҳа, гоҳида унинг узатмалари таваккалга йўғрилгандек кўринади, лекин «Малага»нинг асосан қарши ҳужум тактикасига таянишию, бунда ярим ҳимоячилар шундай иш тутишга мажбур бўлишларини унутмаслик лозим. Форнальс - рақиблардан тўпни олиб қўйишга уста жангчи. Уни ҳаттоки, қайсидир маънода «Бўлажак Серхио Бускетс», деб мақташ ҳам мумкин. Статистикасига қаранг, энди 20 ёшини қаршилаган йигит Испания олий дивизионида 50тадан ортиқ ўйинда майдонга тушишга улгурди.
Тео Эрнандес. «Атлетико»нинг яна бир истеъдодли тарбияланувчиси. Лекин бу рўйхатга тушган бошқа йигитлардан фарқли ўлароқ, Теони харид қилиш имконияти юқорироқ. У Мадрид клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандеснинг туғишган укасидир. Эътиборлиси, худди акаси каби орқа чизиқда тўп суради, аммо фарқи шуки, Лукасга бегона саналган чап томонда ҳаракатланишни маъқул кўради. Айни пайт ижара келишуви бўйича «Ала-вес»да ўйнаётган Тео жорий мавсум клуб учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Умуман, 19 ёшли ўспирин «Атлетико» академиясидан ортиқча муаммосиз ўтди. Шак-шубҳа йўқ, у бўлажак етакчи, аммо қайси жамоада? Шуниси ҳозирча ноъмалум. Хуллас, агар «Барса» рақобатчилари таркиби кучайишини хоҳламаса, тезроқ амалий ҳаракатни бошлаши керак.
Маурисио Лемос
Давоми: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: