-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Футбол одоби у, аввало, натижадан бошланади
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-20 15:23
Самарқандлик мухлисимиз Алишер Эгамбердиев дунёқараши ва қизиқиш доираси кенглиги билан ажралиб туради. У биздан ёзилиши режалаштирилаётган мулоҳазалар мавзусини аввалдан сўрайди. Сўраш асносида «Албатта, сир бўлмаса», дейишни ҳам унутмайди. Бу сафар худди шундай бўлди.
У сўради, биз айтдик. «Таҳририят - бир оила. Ёзилажак мақола - унинг сири»,-дедик, аммо мухлис раъйини қайтармадик. Тўғри, ҳар бир оилада четга чиқарилмайдиган муаммо ёки сир бўлади. Аммо ёзилажак мақола мавзуси бу доирага кирмайди...
Хуллас, хориж клубларига йўл олаётган вакилларимиз сони ортиб бораётгани, бу жараённинг миллий чемпионатимиз савияси, футболимиз тараққиётига ижобий ёки салбий таъсири масаласини навбатдаги мақола мавзуси сифатида белгилагандик. Алишерга шу хусусда сўзладик. Мавзу унга ҳам маъқул тушди. Афсуски, кейинроқ бу режа бироз ортга сурилди. Ахир вазиятлар доим ҳам режаларга бўйсунавермайди. Хусусан, бизнинг режаларимизни бошқа мухлисларнинг талаб-истаклари, саволлари ўзгартириб юборди.Гап шундаки, ўтган шанба оқшоми бир гуруҳ мухлислар биздан бирданига «Танқид ўзи нима? Ишлаган танқид қилинадими ёки ишламаган?»-деб сўраб қолишди. Савол замиридаги шаъмани, мухлислар илгари сурган мақсад-муддаони дарҳол англадик. «Оббо, айримлар хунобини оширмаслик учун шу мавзуни қанча нари сурсак, у аксига олиб, қоғоз-ручкага ёпишавераркан-да» қабилидаги мулоҳаза хаёлимиздан ўтди. Мухлислар қаршисида узоқ сукут сақлаш ноқулай. Жавоб бермаслик касб этикаси, газета шаънига тўғри келмайди. Шу боис, мухлислар билан астойдил суҳбатлашдик:
Биз саволни бу тарзда қўймасдик. Чунки ўз вазифасини тўлақонли бажараётган киши танқид остига олинмайди. Аксинча, алоҳида рағбатлантирилади, мукофотланади. Рио-2016 чемпионлари ва совриндорларини яхши иштироклари, яъни сифатли ишлаганлари учун танқид қилиш мантиққа нечоғли мувофиқ? Бу тўғрида ўйлашнинг ўзи кулгули. Кимки танқид қилиняптими ва салбий қарашлар оммавий тус оляптими, демак, у ўз вазифасини кўнгилдагидек уддаламаяпти. Ҳа, унинг ишлаётгани, жон куйдираётганини барча билади.Бироқ танқид остига олинаётган мутахассиснинг иши талаб даражасида ҳисобланмайди, барибир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда чоп этилган китобида танқид руҳи устувор. Лекин асарда танқид тиғи яхши ишлаётганларга нисбатан қаратилмаган. Ҳозирги кунда гарчи ишлаётган, ҳаракат қилаётган бўлсада, ўз вазифасини талаб даражасида уддаламаётган мансабдорлар танқид остига олинмоқда, вазифасидан озод этилмоқда.
Шу ўринда «Мевали дарахтга тош отилади» қабилидаги хулосаларга ҳам қисқача изоҳ берсак. Ҳарқалай, ақлли киши мевали дарахтга тош отмайди. Умуман, тош отишни оқлаш ўринсиз. Буни «Ишлаган танқид қилинади» маъносида тушунадиганлар адашадилар. Мевали дарахтга тош отилмайди. Аксинча, унинг ҳақига таҳсин ўқиб, ҳосилидан фойдаланилади.
Мухлислар «Терма жамоа сиз учун, аввало, қайси жиҳати билан муҳим?»-дея фикримиз билан қизиқишди. Вазиятни юмшатиш мақсадида бир машҳур ривоятни сал ўзгартириб айтдик. Дейлик, терма жамоа натижасини «1» рақами билан белгилайлик. Унинг тажовузкор ва «прессинг»га асосланган ўйин услуби муҳим. Шунинг учун «1»нинг ёнига «0» ёзамиз. Биз терма жамоамиз интеллектуал футбол намойиш этишини ҳам истаймиз. Шуни назарда тутиб, биринчи «0» ёнига иккинчисини қўшамиз. Мухлис сифатида футболчиларимизнинг инсоний сифатлари ҳам биз учун қадрли. Хуллас, иккинчи «0» ёнига учинчисини ёзсак арзийди. Юқоридагиларни математик усулда қуйидагича ифодалаш мумкин:
Натижа - 1
Ўйин услуби - 10
Интеллектуал футбол - 100
Инсоний сифатлар - 1000
Агар мавжуд ифодадан «1» ўчириб ташланса, нима қолади? «0»лар! Ўша «0»лар бирор мухлисни қизиқтирмайди. Терма жамоамизнинг биз учун муҳим жиҳатини шундай тушунган маъқул.
- Бош мураббий қайси ҳолатда футболчиларга жиддий эътироз билдирмайди? Бу - мухлисларни қийнаётган кейинги оғриқли савол. Бунисини ҳам жавобсиз қолдирмадик, албатта. Барчага аёнки, ёрқин натижа кўрсатаётган, ишонарли тарзда йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган жамоа футболчиларига жиддий эътироз билдирилмайди. «Камбек»лардан кейин эса қутлов кетидан ҳаттоки, ғолиб жамоа ҳам танқид остига олиниши табиий ҳол. Шу маънода терма жамоамиз аъзоларига жиддий эътироз йўқлиги ғалати.Демак, айб футболчиларда эмас. Агар мазкур мулоҳазада жон бор, деб ҳисобласак, у ҳолда бош мураббий ўзини-ўзи танқид қилиш йўлидан бориши, мухлислар эътирозларини чидам билан тинглаши даркор. Бизнингча, ўз ишини қойиллатиб қўйган кишигина танқиддан қўрқмайди. Қарангки, Юрген Клоппдек мураббий танқиддан, истеъфо хавфидан чўчимоқда. «Ливерпуль» бу сафар «Халл Сити»дан енгилгач, немис мутахассиси жамоаси намойиш этган ўйинни кескин қоралади. Ҳолбуки, «Ливерпуль» унча ёмон ўйнамади. Фақат жамоа чекинишга имкони қолмаган «Халл Сити»ни енголмади.
Бизнинг мураббийлар агар Юрген Клопп ўрнида бўлишганида, балки вазиятни одатий мазмунда изоҳлашарди ва футболчилар шаънига эътирозлар ёғилмасди. Германиялик мураббий эса бу йўлдан бормади, аниқроғи, футбол адолатига қарши чиқишни ўзига эп кўрмади. Еврофутболда мураббийлар ўзлари ва мухлислар ўртасидаги мувозанатни шу йўсинда сақлашади. Улар учун мухлислар ҳам жамоанинг таркибий қисми ва бир оила аъзоларидир. Ватанни, оилани, жамоани ташқарида туриб севиш қийин. Ютуқлар ва муаммоларни биргаликда баҳам кўришгина мақсадларни улканлаштиради, ғалаба ва натижа вазиятини етилтиради.
Давоми: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: