-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ривожланаётган, «Спорт ТВ»!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-23 16:26
Ўтган ҳафта рўй берган воқеалар Ўзбекистонда футбол дарҳақиқат ривожланаётганини билдирди. Йўқ, бу ишонч янги қурилган стадионлар ёхуд жамоаларимизнинг (албатта, ёшлар ва ўсмирлар даражасида) эришаётган ютуқлари билан боғлиқ эмас. Аслини олсак, замонавий иншоотлар ва инфратузилма аъло даражада, демак энди улардан фойдаланишни ҳам ўрганиш лозим. Ўз навбатида, бугун юртимизда миллионлар ўйини ривожига ҳисса қўшаётган яна бир мавзуга тўхталишни жоиз топдик.
Сўнгги пайтларда UzReport ҳақида жуда кўп гапирилди. Ҳа, бу канал аввалига АПЛ ва ЕЧЛ, кейин эса Европа Лигаси ҳамда Испания чемпионати трансляциялари ҳуқуқини сотиб олиб, мухлисларга кўп сюр-призлар тақдим этди. Ишонамизки, ҳали бу каби совғалар давомли бўлади. Аммо бизни UzReportдан ҳам кўра кўпроқ ўзимизнинг қадрдон «Спорт» канали ҳайрон қолдирди, десак муболағага йўйманг. Ҳа, ниҳоят орзиқиб кутилган воқеа рўй берди - «Спорт» телеканалида Италия «А» серияси ва Франция чемпионати ўйинлари трансляция қи-линмоқда.
Дарҳақиқат, Европанинг кучли чемпионатлари баҳсларини жонли эфирда кузатишга нима етсин? Ниҳоят, шу кунларга етганимиздан бениҳоя хурсандмиз. Аслида, «Спорт»нинг бу борада ташаббус кўрсатиши ҳақида анчадан буён гапирилаётганди. Тинимсиз саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, миллионлаб мухлислар шиддатли учрашувлар жозибасидан баҳра олиш имкониятини қўлга киритишди. Тўғри-да, футбол ривожи фақат яшил майдондаги ғалабалар, дегани эмас-ку. Агар шундай бўлганида, ҳозир спортнинг бу турига фақат Европа ва Жанубий Америкадагилар қизиқишарди, холос. Футболнинг миллионлар ўйинига айланишига сабаб - у бошқа спорт турларига қараганда оммавийроқ. Футболга нисбатан меҳр- нинг ошишида эса трансляцияларнинг ўрни беқиёс.
Давоми: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: