-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Pestana CR7 меҳмонхонаси, Криштиану Роналду лойиҳаси
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-23 16:30
Футболда доимо олдинда юришга одатланган Криштиану Роналду бизнес оламида ҳам юксак марраларни забт этишга чоғланган кўринади. Ҳа, «Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси шон-шуҳрат ва моддий бойликларга кўмилиб яшаётганига қарамай, эришган ютуқлари билан кифояланиб қолмайдиган, серғайрат ва тиниб-тинчимайдиган йигитдир. У ўзининг аянчли болалик йилларини тез-тез тилга оладики, бу ўша қийинчиликларни сира унутмаганидан далолат. Криштиану шундай оғир тақдир сабаб, чинакамига тобланди, мақсад сари қандай курашиш кераклигини пухта ўзлаштирди. Мана, футболчи шоҳона автомобиллар коллекцияси (қиймати 1,7 млн. еврога тенг «Бугатти Вейрон» ва «Роллс-Ройс Фантом» каби 20та машинаси бор)ни яратиш ва хусусий самолёт харид қилиш баробарида келажакда рисоладагидек даромад келтириши кутилаётган лойиҳаларга сармоя киритмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Роналдунинг режалари анча жиддий - у хусусий меҳмонхоналар мажмуасини яратишга бел боғлаган. Лойиҳани амалга ошириш ҳаракатлари ўтган йил ёзда бошланди. Яъни у туғилиб-ўсган она шаҳри - Фуншалда дастлабки шахсий меҳмонхонасини очди. Табиийки, бу ишлар билан Криштианунинг ёлғиз ўзи шуғулланмайди. Ҳозирда Португалия, Бразилия, Аргентина ва Африка мамлакатларида йирик меҳмонхоналар тармоғини шакллантирган Дионисио Пестана - Роналдунинг бизнес ҳамкори. Дастлабки меҳмонхонага шу боисми, Pestana CR7 номи берилди.
Расмий сайтдаги маълумотларга кўра, Фуншалдаги меҳмонхона - янги авлод вакиллари учун мўлжалланган меҳмонхоналарнинг янги авлоди. 49та хонанинг ҳар бири техниканинг сўнгги ютуқлари асосида яратилган ўйин қурилмалари билан жиҳозланган - виртуал воқелик қўйнига шўнғиган мижоз кун бўйи ташқарига чиқмаслиги мумкин. Қадимдан урфга айланган ҳордиқ турлари, масалан, сув ҳавзаси ҳам меҳмонларга мунтазир. У бинонинг том қисмида жойлашган. Меҳмонхонада дам олишнинг энг арзон баҳоси - 1 кеча учун 102 евро.
Кейинроқ бизнесмен-футболчи ташаббуси билан Лиссабонда ҳам Pestana CR7бунёд этилди. Пойтахтдаги меҳмонхонанинг устунлик жиҳати - барча қулайликларга эга машғулотлар зали. У ерда меҳмонлар шахсан Роналдунинг иштирокида тузилган дастур бўйича шуғулланишлари мумкин. Тўғри, Лиссабондаги меҳмонхонада ўйин қурилмалари йўқ. 1 кунлик чиптанинг энг арзон баҳоси -108 евро.
Давоми: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: