-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Футбол айёми яқин азиз мухлислар!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-03 13:20
Одатий кунларнинг бирида Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтида Ўзбекистон миллий чемпионати яқинлашаётгани ҳақида хабар берилди. Ҳа, фасли навбаҳорнинг илк кунларида старт оладиган мусобақани кўпчилик интиқлик билан кутгани рост. Мана, ниҳоят, мамлакатимиз яшил майдонларида олий лига 1-тур учрашувлари ўтказиладиган сана арафасида турибмиз. Хўш, бизни янги мавсумда нималар кутмоқда? Олий лиганинг нуфузи ошиши учун қайси омилларга эътибор қаратиш лозим? Қандай чоралар қўлланса, миллий чемпионатимиз ривожига хизмат қилади? Қуйидаги мақолада шу мавзу юзасидан мулоҳаза юритамиз.
ВАҚТ
Энг аввало, ёзнинг жазирамасида, қоқ тушда ўтказиладиган ўйинлардан қутулиш керак. Футбол майдондаги ўйинчиларни ҳам, четдан кузатаётган томошабинларни ҳам қийнамаслиги лозим. Ундан ўйнаган ҳам, томоша қилган ҳам бирдек лаззат олиши шарт.
Аслида, бутун дунёда шунақа. Акс ҳолда, футбол ҳеч қачон миллионлар ўйинига айланмасди. Хорижнинг бир қатор ўлкаларида бўлганлар айтишади, у ерда стадионларда ҳамма нарса муҳайё, ўйинлар вақти эса шу қадар қулайки, ишдан чиқиб, уйга бориб, қоринни тўйдириб, кийим-бошни алмаштиришга ҳам улгурасиз.
Бизда эса футбол кўриш учун турли мураккабликларга дуч келасиз. Мисол учун, ўйинлар ноқулай вақтга белгиланиши туфайли ишдан вақтлироқ чиқиш талаб этилади. Балки шунинг учун ҳам стадионларда одам камнамодир? Ҳар қанча ғалати туюлмасин, биз учун футбол фақат Ўзбекистон терма жамоаси ўйнаганда миллионлар ўйинига айланиши айни ҳақиқат. Бошқа вақтда эса «минглар» ва ҳаттоки, баъзи клублар учун «юзлар ўйини», холос. Қачонки бизда ҳам футбол учрашувларини иш вақтидан холи, кечки соя-салқин вақтда томоша қилиш имкони бўлса, ўшанда олий лигага қизиқиш ошмаса, ҳозирча билмадик...
КЕЛИШИЛМАСЛИК
Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйин вақти қулай бўлгани билан тоза футбол томоша қилинмаса, мухлис стадионга келишга кўп ошиқмаслиги турган гап. Миллионлар ўйинида «келишилган ўйинлар», деган бало бор экан, у мухлисларни ҳурмат қилмайдиганлар учун даромад манбаига айланади. Ҳайтовур, сўнгги йилларда миллий чемпионатимиз баҳслари тоза ўтди, буни тан оламиз. Шу эришилган ютуқ билан чекланиб қолмай, келишилган ўйинларга қарши курашни янада кучайтираверган маъқул. Чунки кичик лоқайдлик ҳам иллатнинг урф олишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
ҲАКАМЛИК
Давоми: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нингTelegramдаги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: