-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Роналду ва Месси бир таркибда ўйнаса… Ёхуд жаҳон термаси қаерга йўқолди?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-03 13:21
Қачонлардир ФИФА юлдузлардан иборат жамоа тузиб, турли ўйинлар уюштирарди. Агар ўша учрашувларни эсласангиз, демак футболга анчадан буён ошносиз. Хўш, эски анъанани давом эттириб, Роналду ва Мессини бир жамоада ўйнатиш вақти келмадимикан?
Миллионлар ўйини бир неча ўн йиллардан буён мавжуд, жаҳон термаси эса ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тузилган. Дастлаб бунга йўл масаласи тўсқинлик қилган - узоқ муддатли парвоз, қитъадан-қитъага ўтиш кўп вақт талаб этарди. «Кўҳна қитъа» эса бундай тажрибани анча олдин ўтказиб улгурганди: 1937 йили Амстердамда Марказий ва Шарқий Европа термалари ўртасида ўйин ўтказилиб, 3:1 ҳисоби қайд этилганди. Сўнгра инглизлар ташаббус кўрсатишди - бир йилдан сўнг Англия термаси Европа юлдузларини 3:0 ҳисобида енгди. Фарқи шундаки, мазкур учрашувлар ФИФА тасарруфида бўлмаган. Жаҳон термасининг илк таркибини эса биз 1963 йилга келибгина кўрдик.
1963 йил 23 октябрь, Англия - ФИФА жаҳон термаси - 2:1
Дастлабки расмий баҳс Футбол Ассоциацияси юз йиллиги шарафига ўтказилди. «Уэмбли»да ўтган машҳур ўйин, 100 минг томошабин, жаҳон термаси сафида Яшин, Масопуст, Копа, Лоу, Ди Стефано, Эйсебио, Хенто ва Пушкаш бор. Инглизларда эса бўлажак жаҳон чемпионлари. Ўшанда Лев Яшиннинг ўйини журналистларни лол қолдириб, кейинроқ уни «Олтин тўп»га лойиқ кўришганди. Бевосита ўйинга тўхталсак, Англия жамоасидан Пэйн ва Гривз биттадан гол уришган бўлса, жаҳон термасининг ягона жавоб тўпига шотландиялик Лоу муаллифлик қилганди.
1967 йил 27 сентябрь. Испания - ФИФА жаҳон термаси - 0:3
Ғоя Сантьяго Бернабеуга ёқиб тушди ва яқин дўсти Саморенинг 65 ёшга тўлиши муносабати билан Мадридда футбол шоуси уюштирди: Испания жамоаси ФИФА жаҳон термасини қабул қилди. Албатта, таркиб Лондондагидек эмасди, фақат ушбу тадбирда қатнашишга розилик берганларгина йиғилишди. Испанлар ҳам ўйинчилар рўйхати билан мақтана олишмасди ва бунинг оқибатида ютқазишди. Сандро Маццола, Эйсебио ва бельгиялик Гойвартснинг голлари якуний ҳисобни ўрнатди.
1968 йил 6 ноябрь. Бразилия - ФИФА жаҳон термаси - 2:1
Ушбу анъана Европадан бошқа қитъага кўчди. Бразилияликлар мундиалдаги ғалабанинг ўн йиллигини нишонлашаётганди. «Маракана» стадионига 93 минг томошабин тўпланди, Яшин, Мазуркевич, Шестернев, Беккенбауэр, Альберт, Оверат, Жаич келишди - ажойиб таркиб. Аммо бразилияликлар дарвозасини Пикассо қўриқлаганди, майдонда эса 1970 йилнинг бўлажак чемпионлари - Жерсон, Ривелино, Жаирзиньо, Тостао ва Пеле тўп суришган. «Олтин тўп» соҳиби Альберт урган гол байрамни бузиши мумкин эди, бироқ 90-дақиқада Тостао ажойиб ҳаракат қилиб, жамоаси жонига оро кирди. Якунда жаҳон термаси ютқазди.
1971 йил 27 май. «Динамо» клублари термаси - жаҳон термаси - 2:2
Яшиннинг хайрлашув учрашувини ёддан чиқариш ярамайди, албатта. Олдиндан айтиб қўяйлик, бу гал Лев Иванович шахсан таклиф билан чиққани учун ушбу жаҳон термаси ФИФА томонидан расман тузилмаганди. Пеле Боливиядан етиб келолмади, у ерда «Сантос» махсус турнеда пул ишлаётганди. Аммо Жоркаеффнинг отаси, Мазуркевич, Виктор, Факкетти, Бобби Чарльтон, Жаич ва Герд Мюллер келиб, «Динамо» номи остида фаолият юритувчи турли клублардан тузилган терма билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Бу учрашувдан 100 минг киши баҳра олди, афсонани эса муносиб тарзда кузатишди.
1979 йил 25 июнь. Аргентина - ФИФА жаҳон термаси - 1:2
Кўриб турганингиздек, шонли жамоа 11 йил мобайнида расмий радарлардан йўқолиб қолди. Аммо аргентиналиклар ўз уйларида мундиал бош совринини қўлга киритгач, бир йилдан сўнг ушбу анъанани тиклашга бел боғлашди. Уларнинг шунга асослари бор эди, 82 минг кишини тўплаш имконияти туғилганди. ФИФА эса бундан даромад кўрарди, таркиб ҳам ёмон эмасди - Кабрини, Тарделли, Крул, Платини, Зико, Росси ва Бонек. Бўлажак жаҳон чемпиони Беарзот қўл остида шуғулланган жамоа ёш Марадонанинг голидан сўнг ютуққа эришишни уддалади. Эътиборлиси, бундай баҳсларда кўпинча шахсий ҳисоб-китоблар биринчи ўринга чиқади. Шотландиялик Лоу Англия термаси дарвозасини ишғол қилишни хоҳлаганди, Зико эса Аргентинани ранжитди.
1982 йил 7 август. ФИФА жаҳон термаси - Европа термаси - 2:3
Давоми: www.interfurbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: