-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Осуда футбол оғриғи
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-10 08:51
Баҳор - уйғониш ва янгиланиш фасли. Шу боис, кўклам остонасида ҳар бир футбол мухлиси кайфиятида ғалабалар соғинчи, ўзгачаликка интилиш иштиёқи ниш уриши табиий. Айниқса, янги мавсум бошида шундай некбин туйғулар тўфони мухлислар қалбида қўзғолон кўтаради. Бу мавсум ибтидосида ҳам аввалгилари каби соғинч ва саркаш ҳиссиётлар зиддияти ўз ифодасини топди.
Янги чемпионатнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, олий лигада икки нафар тажрибали мураббий иш бошлади. Гап Рауф Инилеев ва Виктор Кумиков хусусида бормоқда. Зукко мухлислар уларнинг олий лига баҳсларига тараққиёт шабадаси мисол кириб келишларига умид боғлашди. Дейлик, мавсумолди тайёргарлик жараёнида «Обод» ва «Олмалиқ» иштирокидаги назорат учрашувлари натижаларини қизиқиш билан кузатишди. Одатдагидек, мавсумга шайланиш олий лига клубларининг аксариятида кўтаринки руҳда ўтди. Мухлислар ҳам «Бу йилги чемпионат бошқача кечади, чоғи», дея дастлабки тур ўйинларини интизорлик билан кутишди. Мана, 1-тур ортда қолди, эртага эса иккинчиси бошланади.
Хўш, дастлабки тур натижалари мухлисларда қандай ҳис-туйғулар уйғотди? Аввало, тилга олинган икки тажрибали мураббий жамоаси сафарда мағлубиятга учраганини таъкидлаш жоиз. «Обод» ҳам, «Олмалиқ» ҳам муносиб рақиб билан куч синашди. Лекин улар жуда кучли саналмайди. Зеро, «Навбаҳор» ва «Бухоро»нинг бугунги ҳолати барчага маълум. Илҳом Мўминжонов ва Улуғбек Бақоев ўзлари раҳбарлик қилаётган жамоаларни деярли қайтадан шакллантиришди. Иккиси ҳам мураббийлик борасида тажрибасиз. Рауф Инилиев ва Виктор Кумиков мана шу тажрибасиз мураббийларга ютқазишди. Тўғри, Рауф Талгатовичнинг маълум сабаблар боис, Наманганда жамоасини бевосита бошқаролмаганини айтиш керак. Лекин факт шуки, ёшлик тажрибадан устун келди. Шундай хулоса чиқарсак, мантиқан тўғри бўладими? Зоҳиран бу хулоса мантиққа мувофиқ, ботинан тажрибали мураббийлар жамоаларининг мағлубияти баҳорги изғирин каби онгни жунжиктиради. Биз Наманган ва Бухородаги футбол шодиёнасидан завқландик, қувондик, «Навбаҳор» ва «Бухоро»даги туб ўзгаришлар вақти келиб, футболимизда жиддий ижобий янгиланишларга йўл очади. Наманганлик ва бухоролик мухлисларнинг сафар учрашувларига сафарлари яна овоза бўлиши, мамлакатимиз бўйлаб довруқ таратиши аниқ. Албатта, бу ҳол барчамизга мамнуният бағишлайди, аммо икки тажрибали мураббийнинг футбол фалсафаси бирданига мағлуб бўлгани ўйга толдиради. Рақиб «Насаф» ёки «Локомотив» бўлса ҳам, майли эди. Қолаверса, «Олмалиқ» таркибини кучсиз, дейиш адолатдан ҳисобланмайди. Ҳар ҳолда, мухлисларнинг янгиланиш босқичидаги умидлари дастлабки турда оқланмади.
Ана, Антонио Конте ва Юрген Клопп томонидан Англия премьер-лигасига олиб кирилган янги ҳавони таърифлашга тил жоиз. Тўғри, «Челси» ва «Ливерпул»нинг амалдаги мураббийлари «А» серияси ҳамда бундеслигада эришган ютуқлари билан мухлислар меҳрини қозонишган, лекин АПЛ ҳар иккиси учун янги муҳит эди. Улар бу ўзгачалик олдида эсанкирашмади, аксинча, АПЛнинг таниқли «бўри»ларини эсанкиратишмоқда. Қаранг, ўйин профессори саналмиш Арсен Венгернинг боши хам, бемисл футбол тафаккури соҳиби нима қилишга ҳайрон. «Бавария»нинг қақшаткич зарбасидан сўнг «Арсенал» ўнгланишга уринди, бироқ «Ливерпуль» бунга йўл қўймади ва «тўпчилар» яна ғалаба снарядларини очишолмади. Энди Клаудио Раньери ортидан Арсен Венгерга ҳам истеъфо «оқ йўли» тиланиши аниқ бўлиб турибди. Ҳаммасига Антонио Конте ва Юрген Клопп айбдор. Чунки бу икки мураббий АПЛдаги барча кўникиб бораётган «ҳаво»ни ўзгартириб юборди. Муҳитни янгилаш учун кураш ҳеч қачон осон кечмайди. Бу масалада айниқса, Юрген Клопп анча қийналди. Мухлислари бахтига, у январь ойида «Ливерпуль» осмонида қуюқлашган қора булутларни илож топиб, тарқатди ва ниҳоят, «Арсенал»дек жамоа устидан ғалабани таъминлади. Энди бечора «Арсенал» қудратли «Бавария»га қарши қандай кайфиятда ўйнайди? Бу - мухлислар учун жумбоқ. Нима бўлганда ҳам, Арсен Венгерни тушуниш мумкин. Уни Карло Анчелотти ва Юрген Клопп каби етук мураббийлар шакллантирган «мушт» гангитди. Мағлубиятга учраган онг рақибнинг юксак савиясини эътироф этмоғи даркор. Афсуски, ғалаба қозонган томон ҳар доим юксак савияли бўлавермайди, аммо кучли рақибни енгади. Шу маънода айтсак, Виктор Кумиков ҳолатини тушуниш шарт эмас. Негаки, у Арсен Венгер каби кучли мураббийдан эмас, балки Улуғбек Бақоевдан енгилди. Таъна қилса арзийдиган ҳолат. Бизни тўғри тушунинг, қайсидир клубнинг муваффақияти бир гуруҳ мухлислар учун муҳим, бироқ миллий чемпионатимизда «янги ҳаво» эсиши барча-барчамиз учун муҳимроқдир.
Давоми: www.iff.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: